Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
01.05.2021
18.04.2020
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, талабаларни ўқишга қабул қилиш жараёнида шаффофликни таъминлаш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, таълим жараёнига рақамли ва педагогик технологиялар ҳамда замонавий усулларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини босқичма-босқич 50 фоизга етказиш, ҳудудларда сифатли олий таълим хизматлари кўламини кенгайтириш орқали аҳоли ва жадал ўсиб бораётган иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини таъминлаш белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этиш керакки, мамлакатимизнинг олис ҳудудларида ёшларнинг олий маълумот олишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш учун муайян ишлар амалга оширилаётган бўлсада, ушбу чоралар ҳамон етарли бўлмаяпти. Бунинг оқибатида мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг муайян қисми хорижий мамлакатлар олий ўқув юртларига бориб ўқишга мажбур бўлмоқда. Сўнгги икки йилда биргина Сурхондарё вилоятидан 7,5 мингга яқин ёшлар олий таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшни мамлакатларга кетган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан, республикамизнинг жанубий сарҳадларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, ёшларнинг илғор педагогик технологиялар ёрдамида таълим олиши учун қўшимча имконият яратиш, ҳудудда тадбиркорлик анъаналарини илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият билан уйғун ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, вилоят жамоатчилиги, халқ депутатлари Кенгашларининг мурожаатлари ҳамда Сурхондарё вилоятининг энг кўп аҳолиси истиқомат қилаётган Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури амалга оширилаётганлигини инобатга олиб:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.04 (Кучини йукотган) Давлат олий таълим муассасалари / 13.01.61.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Термиз давлат университети Денов филиали негизида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифалари, шунингдек, тадбиркорликнинг замонавий ривожланиш тенденцияларини инобатга олган ҳолда тадбиркорлик ва бошқарув, педагогика ва аниқ фанлар ҳамда меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ бошқа соҳалар бўйича юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ сифатли тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда малакали мутахассисларга эҳтиёж юқори бўлган соҳалар учун қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий билим ва кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига илғор таълим технологиялари, шу жумладан масофавий ўқитиш услубларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, илм-фан, ишлаб чиқариш ва амалиёт олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришда республика ва хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали профессор-ўқитувчилар, мутахассисларни жалб этган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган тармоқлари учун кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий- тадқиқот муассасаларига истиқболли ёшларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Термиз давлат университети Денов филиалининг барча ҳуқуқ, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақлари ва банк ҳисобварақларига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида фаолият юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Термиз давлат университети Денов филиали талабалари таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича Институтда ўқишни давом эттиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтга талабаларни қабул қилиш ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Сурхондарё вилоятининг Денов, Сариосиё, Узун, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларидаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус таълим муассасаларида чет тили ва аниқ фанлар бўйича дарс машғулотларини олиб борувчи ўқитувчиларга доимий равишда илмий-услубий ёрдам кўрсатиб боради.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ислом тараққиёт банки иштирокида «Олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Институтда илмий фаолиятни ривожлантириш ҳамда таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш узвий боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020/2021 ўқув йили давомида «Олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида ҳамда халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда Институтнинг ахборот-технологиялари, биология, кимё ва физика бўйича замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Институтга юқори салоҳиятга, жумладан фан номзоди, фалсафа доктори ҳамда фан доктори илмий даражасига эга бўлган профессор-ўқитувчиларни жалб қилсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, Институтнинг педагогик ва илмий салоҳиятини ошириш, таълим жараёнини сифатли ташкил этиш учун юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида, шунингдек, жойлашув ҳудудини инобатга олиб Институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда мос равишда ягона тариф сеткаси разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 1,5 баравар миқдорда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт тузилмаси олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилиши чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтни танлов асосида, шу жумладан республика олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган амалий тажрибага эга бўлган юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Институтда ўқув-методик жараённинг ташкил этилишини таъминлаш, белгиланган тартибда штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ахборот-ресурс марказини қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти Васийлик кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республика олий таълим тизимидаги мавқеи, илмий салоҳияти, узоқ йиллар давомида шаклланган анъаналарини инобатга олган ҳолда Самарқанд давлат университети зиммасига Институтни оталиққа олиш вазифаси юклансин ва унга қуйидаги йўналишларда кўмак бериб бориш топширилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
салоҳиятли кадрларни жалб этган ҳолда таълим ва илмий фаолиятни сифатли ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим, тарбия, илмий ва услубий жараёнларни самарали бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарслик, ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий материал ва ахборот ресурслари билан таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва иқтидорли ёшлар селекциясини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишлари учун қўшимча шароитлар яратиш ва илмий мактабларни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги Институтни салоҳиятли профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш мақсадида етакчи олий таълим муассасаларида тегишли соҳалар бўйича 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб магистратура мутахассисликлари ва 2021 йилдан бошлаб таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республика олий таълим кенгаши билан биргаликда Институт фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагиларни амалга оширсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт фаолиятини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда унинг натижалари бўйича хулоса ва таклифлар киритиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш орқали ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқариш тизими самарадорлиги ва профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, улар томонидан таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларининг таъсирчанлигига холисона баҳо бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш, коррупцияга шароит яратувчи омилларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириши бўйича тавсиялар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истиқболли қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, чет эллик профессор-ўқитувчилар ва хориждаги ватандошларни жалб этиш бўйича таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтларининг грантлари доирасида тушадиган маблағлар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда республикамиздаги етакчи олий таълим муассасалари томонидан уларнинг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда Институтда онлайн маъруза ўтказиш ҳамда масофавий таълим технологияларини жорий этиш учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб илғор хорижий, шу жумладан Туркия Республикаси олий таълим муассасалари билан келишув асосида қўшма таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш ҳамда талабалар алмашинуви йўлга қўйилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда «Ёш тадбиркорлар» бизнес-инкубаторини ташкил этиш, унда ҳудуд ёшлари учун тадбиркорлик ва стартап лойиҳаларини амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш ҳамда талабаларнинг амалиётларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Институт фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида жалб этиладиган малакали профессор-ўқитувчиларни хизмат уйлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сон Фармонига мувофиқ Термиз давлат университети Денов филиалига унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун оператив бошқариш ҳуқуқи асосида берилган Денов қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Институтда сақлаб қолинсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги «Термиз давлат университетининг Денов филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги 171-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ушбу қарор ижросини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов — ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этсин ва мувофиқлаштирсин, улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чоракда қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов — Институт фаолиятини самарали ташкил этсин, мазкур қарорни ижро этиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини таъминласин, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда унинг ижроси бўйича ҳар чоракда ахборот киритиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов — Институт фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳар томонлама кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Д. Хаджаев — ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, амалий аҳамияти ҳамда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни мунтазам ёритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 17 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4681-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 апрелдаги ПҚ-4681-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти Васийлик кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Васийлик кенгаши раиси
2.
Т.А. Боболов
—
Сурхондарё вилояти ҳокими, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари
3.
Р.И. Холмуродов
—
Самарқанд давлат университети ректори, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари
4.
И.У. Маджидов
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири
5.
Ш.Х. Шерматов
—
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири
6.
И.Ю. Абдурахмонов
—
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири
7.
А.Ж. Ортиқов
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
8.
О.М. Умаров
—
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари
9.
Ш.С. Хидоятов
—
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари
10.
Ш.Ш. Шорахметов
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари
11.
А.Ў. Аққулов
—
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
12.
А.И. Икромов
—
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси
14.
И.У. Хайдаров
—
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси
15.
Б.Қ. Шарипов
—
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси
16.
А.Х. Тошкулов
—
Термиз давлат университети ректори
17.
лавозими бўйича
—
Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори
18.
лавозими бўйича
—
Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректори, Васийлик кенгаши котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6217-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон)