Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2465-8]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 февраль,
3/11-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/11-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда);
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2465-1, 2013 йил 4 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 640-модда);
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2465-2, 2014 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 11-сон, 129-модда);
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/6-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2465-3, 2015 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 40-сон, 522-модда);
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/7-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2465-4, 2017 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 710-модда);
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2465-5, 2017 йил 22 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 47-сон, 1164-модда);
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/10-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2465-6, 2019 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 17-сон, 343-модда);
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/8-сонли «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2465-7, 2019 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 41-сон, 782-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/2465-8/0454-сон)