Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 апрель,
226-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 аплрелдаги 226-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 10-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза қилишни ташкил этиш».
2. 11-бандда:
а) «а» кичик бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини ривожлантиришни, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ўтказишни, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни лицензиялаш тизимини ташкил этади»;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик бошқаруви органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига атом энергиясидан фойдаланиш чоғидаги хавфсизлик масалалари юзасидан ахборот беради»;
б) «б» кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назорати ва текширувини ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади;
аварияга оид ташқи режани ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда давлат бошқаруви органларининг ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги устидан давлат назоратини таъминлайди»;
в) «г» кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«эксплуатация қилувчи ташкилот, шунингдек бошқа юридик шахс томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган мажбурий талабларга, лицензия шартларига риоя этилишини назорат қилади»;
г) «д» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«д) саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларинннг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза қилишни ташкил этиш соҳасида».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/226/0438-сон)