1-ИЛОВА
|
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Ижро учун масъуллар | |
|
1. |
«E-qaror» электрон тизимини яратиш. |
1. «E-qaror» электрон тизимининг техник топшириғини ишлаб чиқиш. 2. «E-qaror» электрон тизимининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича белгиланган тартибда танлов эълон қилиш. 3. «E-qaror» электрон тизимининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича ғолиб ташкилот билан шартнома тузилишини таъминлаш. 4. «E-qaror» электрон тизимини ишлаб чиқиш. |
2020 йил 1 июнь
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
|
2. |
«E-qaror» электрон тизимини Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларида жорий этиш |
1. Қуйидагиларни ўрганиш учун Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш: уларни «E-qaror» электрон тизимга улаш; мазкур давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги; «E-qaror» электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш. 2. Хатлов якунларига кўра Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш. 3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочилар (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) «E-qaror» электрон тизимига уланишини таъминлаш. |
2021 йил январь
|
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси |
|
3. |
Қашқадарё вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида «E-qaror» электрон тизимида ишлашнинг моҳияти ва тартибини тушунтириш. |
1. Масъул шахслар контингенти билан белгилаган ҳолда семинарлар ўтказиш режасини тасдиқлаш ҳамда семинар ўтказувчи мутахассислар рўйхатини шакллантириш. 2. Семинар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш. 3. Семинарларни режа-жадвал асосида самарали ташкил қилиш. |
2021 йил январь |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат солиқ қўмитаси |
|
4. |
Қашқадарё вилояти маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қарорларни «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказиш. |
1. Қарорлар «E-qaror» электрон тизими орқали фақат «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилинишини таъминлаш. 2. Эксперимент натижалари юзасидан хулоса ва таклифлар тайёрлаш. |
2021 йил январь — май
|
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) |
|
5. |
«E-qaror» электрон тизимини республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этиш. |
1. Қуйидагиларни ўрганиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш: уларни «E-qaror» электрон тизимга улаш; мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги; «E-qaror» электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш. 2. Хатлов якунларига кўра маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш. 3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочилар (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) «E-qaror» электрон тизимига уланишини таъминлаш. |
2021 йил июль |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси |
|
6. |
«E-qaror» электрон тизимида ишлаш тартибини тушунтириш. |
1. Масъул шахслар контингенти билан белгилаган ҳолда семинарлар ўтказиш режасини тасдиқлаш ҳамда семинар ўтказувчи мутахассислар рўйхатини шакллантириш. 2. Семинар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш. 3. Семинарларни режа-жадвал асосида самарали ташкил қилиш. |
2021 йил июнь |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат солиқ қўмитаси |
|
7. |
«E-qaror» электрон тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш. |
1. «E-qaror» электрон тизимини техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб бориш. 2. «E-qaror» электрон тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш ва модернизация қилиш. |
Тизим ишга туширилганидан сўнг доимий равишда |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |