Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.1997 08.07.1992 йилдаги 316-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.07.1992 йилдаги 316-сон
Date of entry into force
08.07.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.1997
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси («Ўздавкинокомпания») ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикaси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 1997 йил 30 январдаги 56-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 8 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
316-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 8 июлдаги 316-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кинокомпанияси ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси* республика ҳудудида фаолият кўрсатувчи ижодий-ишлаб чиқариш, кино ва видео ижара ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қиладиган ва уни мувофиқлаштирадиган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 мартдаги Фармони билан ташкил этилган давлат бошқарув органи ҳисобланади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Бундан кейинги матнда «Ўздавкинокомпания» деб аталади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавкинокомпания» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамаси фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади, амалдаги қонуннинг ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларда тўғри қўлланилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўздавкинокомпания»нинг асосий мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика мустақиллигини янада мустаҳкамлашда миллий кинематографиянинг ролини ошириш, қадимий халқ анъаналари, маънавий қадриятларини тиклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавкинокомпания» таркибига кирган ижодий ишлаб чиқариш, кино ва видео ижарага бериш ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, уни назорат этиш ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш; кино-видео корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг, қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, репертуарининг ғоявий-бадиий савиясини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино санъатининг миллатлараро алоқаларини ривожлантириш, қўшма халқаро ижодий дастурларни, қўшма корхоналарни яратиш, халқаро ва минтақавий кино фестиваллар, доимий фаолият кўрсатувчи кино ва видео бозорлар уюштириш, ҳамкорликда яратиладиган фильмларнинг суратга олиш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавкинокомпания» тизимига кирувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ташкилий тузилмаси ва молия хўжалик фаолиятини такомиллаштириш юзасидан меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш учун таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикага олиб келинган, намойиш этиш ва ижарага бериш учун мўлжалланган кино ва видеофильмларнинг эксперт баҳосини амалга ошириш ва қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳамма ташкилотларнинг олиши учун мажбурий бўлган Давлат Республика ижара гувоҳнома (ДРИГ)сини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида кино ва видеофильмларни ижарага бериш ва улардан техник жиҳатдан фойдаланиш, қоидаларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўздавкинокомпания» ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика, шунингдек, унинг ташқарисидаги барча давлат органлари ва жамоат ташкилотларида унга ишониб топширилган масалалар бўйича республика манфаатларини ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма корхоналар ташкил этиш, ҳамкорликда фильмлар яратиш, хорижий шериклар билан бошқа хил ихтисослашган танловлар, кўнгилочар тадбирлар ўтказиш йўли билан халқаро ҳамкорлик дастурларини қабул қилади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
киновидеомаҳсулотлар, киноаудиовидеоплёнкалар, бошқа товарлар ва жиҳозлар ишлаб чиқариш, киновидео маҳсулотларини сотиш ҳисобига чет эл кино ташкилотлари хизматидан фойдаланиш учун техника сотиб олиш бўйича экспорт-импорт ва айирбошлаш битимларини амалга оширади, чет эл кино ва видео ташкилотлари вакилларини транспорт, алоқа, техника воситалари, таржимонлар билан таъминлайди ва белгиланган тартибда бошқа пуллик хизматларни кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда кино ва видео маҳсулотлари учун нархларни, хизмат ва ижара учун тарифларни сўм ва чет эл валютасида белгилайди, шунингдек, у кино ва видео маҳсулотларининг намойиш этилишини ва дастурини назорат қилиш ҳуқуқига эгадир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино ва видео учун барча турдаги асарларни яратганлик учун муаллифлик, суратга олиш ва ижрочилик, шунингдек, сценарийлар ва фильмларга музика яратганлик учун мукофотларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бадиий ишлаб чиқариш, санъаткорлик ва бадиий ходимларнинг тариф тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча тоифадаги хизматчиларни рағбатлантирувчи устамалар, қўшимча иш ҳақи, мукофот ва бошқа турдаги тўловларнинг миқдорини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқимизнинг миллий-маънавий ва маданий меросининг бир бўлаги сифатида кино ва видео маҳсулотлар фондини танлаш, тартибга солиш ва сақлаш бўйича давлат функциясини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга, ташкилотларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ кино ва видео ишлаб чиқариш фаолияти, кино ва видео кўрсатувлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)лар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикадаги барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар учун мажбурий бўлган кинотеатрлар ва кино-видеоқурилмалардан фойдаланишнинг техник нормалари ва қоидаларига, шунингдек,видео ва фильм нусхаларидан техник фойдаланиш қоидаларига қандай риоя этилаётганлигини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кино-видеофильмлар ижараси учун белгиланган тарифлар меъёри, кинотеатрларга ва бошқа кино-видеоқурилмаларга кириш чипталарининг баҳоси меъёрининг тўғри қўлланилишини назорат қилади, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, кинотеатрлар ва кино-видеоқурилмаларнинг разрядларга ўтказилишининг тўғрилигини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикадаги кино-видео тизими объектларига, шунингдек, республиканинг бошқа идораларига уларнинг буюртмаларига кўра кино-видео технологияси ускуналари ва ишда фойдаланадиган киноматериалларни сотиб олишда воситачилик хизмати кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
киномотография соҳасидаги ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тарбиялаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимнинг молиявий фаолиятига раҳбарлик қилади, йиғма ҳисоб-китоблар ва балансларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда реклама-ноширлик фаолиятини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўздавкинокомпания» республика ҳудудида ва унинг ташқарисида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган корхоналар, ташкилотлар ва ваколатхоналарни тузиш улар ҳақидаги низомларни тасдиқлаш, шунингдек, белгиланган тартибда МДҲ республикаларида ва чет элда кино ва видео маҳсулотларини сотиш ва харид қилишда ўз вакилига эга бўлиш, биржа аъмолларида иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўздавкинокомпания»га ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил равишда олиб бориш ҳуқуқи берилади. «Ўздавкинокомпания»ташқи иқтисодий фаолиятнинг рухсат берилган турларини амалга ошириш учун зарур рухсатномани Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият ҳақида»ги Қонуни билан белгиланган тартибда олади. Ўз валюта маблағлари, банкнинг валюта кредитлари, шунингдек, бошқа маблағлар ҳисобига импорт бўйича жиҳозлар, хом ашё, кино, видео ва аудиофильмлар сотиб олиши ва сотиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўздавкинокомпания»нинг ҳуқуқ доирасига кирувчи ва ўзининг манфаатларига дахлдор масалалар давлат органлари ва хўжалик ташкилотлари томонидан «Ўздавкинокомпания» иштирокида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўздавкинокомпания»нинг марказий аппаратини молиявий таъминлаш республика бюджети ҳисобидан, кинолаштириш ва кинофильмларни ижарага берувчи ҳудудий бошқармалар эса маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, молиявий таъминлаш манбалари қуйидагилар ҳам бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотлар, муассасалар ва хусусий шахсларнинг пулли ва моддий улушлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат фаолиятидан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкларнинг кредитлари ва бошқа кредитлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика қонунлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўздавкинокомпания»га Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган Раис бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавкинокомпания» раисининг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Раис ўринбосарлари ўртасида вазифалар «Ўздавкинокомпания» раиси томонидан тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавкинокомпания» раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавкинокомпания»га юклатилган вазифа ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, раис ўринбосарларининг, бошқармалар, бўлимлар ва «Ўздавкинокомпания»нинг бошқа бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлик даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавкинокомпания» ўз ҳуқуқ доирасида ва амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, кино ва видео тармоқлари, кино ва видео ижара идоралари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун, уларнинг қайси идорага қарашлиги, мулкчилик шаклидан қатъи назар, мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда қўшма қарорлар, йўриқномалар чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг низомлари ва уставларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўздавкинокомпания» раиси ва лавозимлари бўйича раис ўринбосарлари, шунингдек, «Ўздавкинокомпания»нинг бошқа раҳбар ходимлари, республиканинг ижодий зиёлиларидан иборат таркибда бошқарувга эга бўлади. «Ўздавкинокомпания» раиси бошқарув раиси ҳисобланади. Бошқарув аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ўзининг мунтазам равишда ўтказиладиган мажлисларида миллий кинематографияни янада ривожлантиришнинг, ташкилотлар, корхоналар ва ижара иқтисодиётни яхшилашнинг муҳим масалаларини, ягона дастурий ва техник сиёсатни олиб боришни кўриб чиқади, ўзига қарашли бўлинмаларга амалий раҳбарлик қилиш, ижрони текшириш, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини, муҳим буйруқлар ва йўриқномаларнинг лойиҳаларини муҳокама қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўздавкинокомпания»нинг марказий аппарати тузилмаси ва ходимларнинг сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Кинолаштириш ва кинони ижарага бериш идораларининг вилоят бошқармалари тузилмаси ва ходимларининг сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда «Ўздавкинокомпания» томонидан тасдиқланади. «Ўздавкинокомпания» тузилмасини, штатларни мустақил равишда аниқлайди ва тасдиқлайди ҳамда белгиланган меҳнат ҳақи фонди доирасида турли тоифадаги ходимларга нисбатан чекланмаган ҳолда тармоқ ходимлари сонини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавкинокомпания», унинг корхоналари ва ташкилотлари ижодий, ижрочилик, техник ходимлар ва бошқа бўғинларнинг раҳбарлари билан бўладиган ўзаро муносабатларни амалдаги қонунларга ва мазкур Низомга мувофиқ шартнома асосида ташкил этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўздавкинокомпания» банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, шунингдек, қонун билан назарда тутилган ҳолларда ва тартибда валюта счётларини очиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўздавкинокомпания» Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.