10.04.2020 йилдаги ПҚ-4670-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.04.2020 йилдаги ПҚ-4670-сон
Date of entry into force
11.04.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада сўнгги йилларда доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, доривор ўсимликлар етиштириладиган плантациялар ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий флорага мансуб 4,3 мингдан ортиқ ўсимликларнинг 750 та тури доривор ҳисобланиб, улардан 112 та тури илмий тиббиётда фойдаланиш учун рўйхатга олинган, шундан 70 та тури фармацевтика саноатида фаол қўлланиб келинмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йилда 48 млн АҚШ доллари қийматидаги қайта ишланган доривор ўсимликлардан олинган маҳсулотлар экспорт қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, таҳлиллар доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, уларнинг плантацияларини ташкил этиш, қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш жараёнларини интеграциялаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 1 майдан бошлаб доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерларини (кейинги ўринларда – доривор ўсимликлар кластери) ташкил этиш, шунингдек, ҳудудларни доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Асосий турдаги доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштириладиган ҳудудлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) доривор ўсимликлар кластерига ер майдони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва ташаббускорлар ўртасида тузиладиган битим асосида ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этиладиган доривор ўсимликлар кластерига ер майдони Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ўрмон фонди ерларида эса Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан тузиладиган инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома имзолангандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда доривор ўсимликлар кластерларига ер майдони доривор ўсимликлар етиштиришга мос бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга ажратилмаган ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан, захирадаги ерлардан, шунингдек, лалми ва ўрмон фонди ерларидан ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) доривор ўсимликлар кластерини ташкил этадиган ташаббускор томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ўрмон фонди ерларида — Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси)га қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликлар кластерини ташкил этиш бўйича ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликлар кластери фаолиятини ташкил этишда доривор ўсимликларни етиштириш, муҳофаза қилиш, қайта ишлаш ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан бизнес-режа ёки техник-иқтисодий асос;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликлар кластерининг фаолият юритиши учун зарур инфратузилма объектлари (фойдаланиш ҳуқуқи асосида), шунингдек, мол-мулк ва бошқа воситаларнинг мавжудлиги ҳақида маълумотнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари доривор ўсимликлар кластерларини ташкил этишда иқтисодий жиҳатдан барқарор фаолият юритаётган, зарур инфратузилма объектлари, шунингдек, мол-мулк ва бошқа воситаларга эга бўлган салоҳиятли юридик шахсларни танлаш ва шакллантиришга шахсан масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар доривор ўсимликлар кластерининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимлик етиштирувчилар билан етиштирилган маҳсулотни харид қилиш бўйича шартномалар тузиш, уларни уруғлик, минерал ўғитлар, техника, ёқилғи ва бошқа воситалар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган ҳудудларда доривор ўсимликларни етиштириш, уруғликлар ва кўчатлар тайёрлаш, босқичма-босқич замонавий доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликларни етиштириш ва уруғчилигини ташкил этишда илғор илм-фан ютуқларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлаш бўйича халқаро ташкилотлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш ва соҳага босқичма-босқич инновацион ечимлар (ноу-хау) жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлашга хорижий компанияларнинг инвестициялари ҳамда илғор технологияларини жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликлар ва улардан олинадиган маҳсулотларга бўлган ички бозор талабини қондириш ҳамда уларни экспорт қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба ва маълумотларнинг доимий алмашинувини ташкил этиш орқали ушбу йўналишдаги хорижий илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, халқаро тадқиқот дастурлари, анжуманлар ва симпозиумларда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) доривор ўсимликлар плантациялари ресурс тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида ажратиладиган, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан барпо этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) доривор ўсимликлар кластерларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер майдонларини фойдаланишга киритишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5742-сон Фармонида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4422-сон қарорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги «Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4268-сон қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг доривор ўсимликлар кластерлари, доривор ўсимликлар етиштирувчилар ва уларни қайта ишловчилар томонидан 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган хом ашё, шу жумладан маданий плантациялар барпо этиш учун уруғ ва кўчатларни, ускуналар ҳамда махсус техникаларни, шунингдек, фитобарлар учун вендинг автоматларини божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, вендинг автоматлари фақат фитобарлар ташкил этиш учун, божхона имтиёзлари берилиши ҳисобидан бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилишга мақсадли йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда камайиб бораётган табиий ҳолда ўсувчи ноёб доривор ўсимликлар рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилган доривор ўсимликларга доир илмий тадқиқотлар, янги инновацион ишланмалар бўйича маълумотлар базасини шакллантирсин, шунингдек, уларнинг тизимли равишда янгилаб борилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиётда қўлланиладиган доривор ўсимликлар коллекцияси участкаси ва генбанкини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда ўсимлик хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида дори субстанциялари ишлаб чиқаришни ташкил этиш механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда дори воситалари билан бир қаторда кимёвий дори воситаларининг организмга салбий таъсирининг олдини олиш хусусиятларига қараб доривор ўсимликларни минимум стандарт рецептларига киритиш бўйича тегишли ҳужжатларга ўзгартиришлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йилнинг 1 июндан бошлаб тиббиёт муассасалари, шу жумладан оилавий поликлиникалар ва қишлоқ (овул) врачлик пунктларида фитобарлар ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш фонди маблағлари ҳисобидан халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва мутахассислар, уларнинг иш тажрибаси, кўрсатадиган хизмат турлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона маълумотлар базасини шакллантирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳар йили 1 декабрга қадар фармацевтика тармоғининг доривор ўсимликларга бўлган талаби (тури, ҳажми, технологик талаблар ва бошқалар)ни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг марказий аппаратида Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бўлими негизида 5 та штат бирлигидан иборат Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бошқарманинг қўшимча штат бирликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва тизимидаги 3 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтида мавжуд штат бирликлари доирасида доривор ўсимликлар селекцияси, уруғчилиги ва агротехникаси бўлимини ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, мазкур бўлимга доривор ўсимликларни етиштириш, уларнинг селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда агрокимёкартограммалар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тижорат банклари билан биргаликда доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, уруғчилиги ва оналик кўчатзорларини ташкил этиш учун халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг маблағлари ва грантларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камайиб бораётган табиий ҳолда ўсувчи ноёб доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш) ва ташқарига олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратиладиган квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида табиий плантацияларни барпо этиш шарти билан берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш), уларни олиб кириш ва ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар учун, аризаларни кўриб чиққанлик ва рухсатнома берганлик учун ундирилиб, маҳаллий бюджетга йўналтириладиган тўловлар (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) табиий ҳолда ўсувчи, шу жумладан йўқолиб бораётган доривор ўсимликларни сақлаш, хатловдан ўтказиш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, оналик кўчатзорларини ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштиришга доир технологик хариталар ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш учун сарфланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари табиий ҳолда ўсувчи, шу жумладан йўқолиб бораётган доривор ўсимликларни сақлаш, хатловдан ўтказиш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, оналик кўчатзорларини ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштиришга доир технологик хариталар ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш учун маҳаллий бюджетга йўналтириладиган маблағларни сарфланишига шахсан жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Фанлар академияси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар муҳофазасини кучайтириш, уларни табиий плантациялар барпо этиш йўли билан тиклаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда камайиб бораётган ноёб доривор ўсимликлар мавжуд бўлган «махсус ҳудуд»ларни ажратиш ва уларни муҳофазага олиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда йўқолиб бораётган доривор ўсимликларни сақлаш, хатловдан ўтказиш, уларнинг маданий плантацияларини, оналик кўчатзорларини ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштиришга доир технологик хариталарни ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳалар бўйича грант танловларини эълон қилишни таъминласин. Бунда, доривор ўсимликлар маданий плантацияларини яратиш, оналик кўчатзорларни ташкил этиш ва инновацион технологияларни жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш ва қайта ишлаш бўйича «стартап» лойиҳалар шакллантирилишини ҳамда грант танловлари асосида амалга оширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Ўзбекистон доривор ўсимликлари» кичик инновацион корхонасини ташкил этсин. Бунда ушбу корхонанинг асосий вазифаси этиб доривор ўсимликларнинг намунавий кластерини ташкил этиш, доривор ўсимликларга оид илмий-тадқиқот ишлари натижаларини жорий этиш ва тарғиб қилиш, ҳудудларда фитобарлар очиш, доривор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш, халқаро молия институтлари маблағларини, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, «Ўзбекистон доривор ўсимликлари» кичик инновацион корхонаси фаолияти Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, банк кредитлари, ташаббускорлар маблағлари, ҳомийлик, хизмат кўрсатишдан тушадиган, халқаро молия институтлари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 2025/2026 ўқув йилига қадар ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тизимида доривор ўсимликларга оид махсус соатларни ўқув режаларига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020/2021 ўқув йили бошлангунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ўқув дастурлари, дарсликлар ва қўлланмаларга доривор ўсимликлар ҳақида маълумотлар киритилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мактаб ва олий таълим муассасаларида фитобарлар ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб босқичма-босқич барча вазирлик ва идораларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда маҳаллий аэропортларда, барча турдаги автовокзал, темир йўл вокзалларида, бозорлар, санаторий-курорт муассасаларида ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Белгилаб қўйилсинки, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этилганда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови белгиланган миқдорлари 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, фитобарлар вендинг автоматлари орқали ташкил қилинган ҳолларда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг палата марказий аппаратида мавжуд штат бирликлари доирасида Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мазкур бўлимнинг асосий вазифалари доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчилар манфаатларини қўллаб-қувватлаш, хорижий мамлакатларда кўргазмалар ташкил этиш, етиштириладиган доривор ва зиравор ўсимликларнинг хусусиятлари, улар етиштириладиган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон ахборот тизимни яратиш эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (Ў. Барноев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда 2020 йилда доривор ўсимликларни етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчилар томонидан ташкил этиладиган кластерларнинг манзилли рўйхати ва доривор ўсимликлар етиштиришнинг прогноз кўрсаткичларини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифига кўра, ҳар йили 1 октябрга қадар доривор ўсимликлар кластерлари ташкил этувчиларнинг рўйхатини шакллантирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда доривор ўсимликлар маданий плантацияларини ва оналик кўчатзорларини барпо этиш учун олиб келинадиган уруғ ва кўчатлар учун карантин рухсатномасини бериш тартибини соддалаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг буюртмасига асосан доривор ўсимликлар соҳасида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида доривор ўсимликлар етиштирувчилар, қайта ишловчилар ва мутахассисларни хорижий мамлакатларга юборсин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари «Ўзбекистон доривор ўсимликлари» кичик инновацион корхонаси томонидан намунавий доривор ўсимликлар кластерлари ва жойларда фитобарлар ташкил этилишини таъминласин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига доривор ўсимликларнинг тиббий аҳамияти, тиббиётда қўлланилиши, халқ табобати, доривор ўсимликлар табиий плантацияларини яратиш, оналик кўчатзорларни ташкил этиш, инновацион технологияларни жорий қилишга оид махсус кўрсатувлар ва роликларни мунтазам намойиш этиб бориш юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 10 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4670-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий турдаги доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштириладиган ҳудудлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Доривор ўсимлик тури

Кўпайтириш органи

Экиннинг тупроқ-иқлим шароитига талаби

Экиш тавсия этиладиган ҳудудлар (вилоят, туман)

1.

Аччиқ бодом
(Amygdalus bucharica Korsh.)

Уруғ ва кўчат

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғ олди ҳамда адир майдонларига мос,
қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларининг тоғли туманларида

2.

Аччиқ қалампир (Capsicum annuumL.)

Уруғ

Типик бўз тупроқлар, текислик
ер майдонларига мос,
шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Республиканингбарча суғориладиган ҳудудларида

3.

Аччиқ эрмон
(Artemisia absinthium L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, адирҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш туманларида,
Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ туманларида,
Самарқанд вилоятининг Қўшработ, Ургут туманларида,
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун туманларида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент туманларида

4.

Бўёқдор руян
(Rubia tinctorium L.)

Уруғ ва кўчат

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ туманларида,
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

5.

Виктор қорақобиғи (оманқора — Ungernia victoris Vved. ex Artjush.)

Пиёзбош

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (ксерофит) ўсимлик

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида

6.

Дарахтсимон алое
(Aloe arborescens Mill.)

Уруғ ва кўчат

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (ксерофит) ўсимлик

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг барча туманларида (иссиқхона шароитида)

7.

Доривор валерияна
(
асорун
— Valeriana officinalis L).

Уруғ ва кўчат

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида,
Наманган вилоятининг Поп ва Чуст туманларида,

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон,
Пискент туманларида,
Фарғона вилоятининг Риштон туманида

8.

Доривор қоқиўт
(Taraxacum officinale F.H.WIGG.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Республиканинг барча суғориладиган ҳудудларида

9.

Доривор лимонўт
Melissa officinalis L.)

Уруғ ва кўчат

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида,

Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Яккабоғ туманларида,
Наманган вилоятининг Поп, Косонсой туманларида,

Сурхондарё вилоятинингБойсун ва Сариосиё туманларида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

10.

Доривор маврак (мармарак)
(Salvia officinalis L.)

Уруғ ва кўчат

Механик таркиби енгил тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ туманларида,
Наманган вилоятининг Поп туманида,

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

11.

Доривор мойчечак
(Matricaria recutita L.)

Уруғ

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, сувга талабчан, шўр ерларда ҳам ўса оладиган (мезофит) ўсимлик

Республиканинг барча суғориладиган ҳудудларида

12.

Доривор тирноқгул
(Calendula officinalisL.)

Уруғ

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, сувга талабчан, шўр ерларда ҳам ўса оладиган (мезофит) ўсимлик

Республиканинг барча суғориладиган ҳудудларида

13.

Дорихона укропи
(Anethum graveolens L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, типик бўз тупроқлар ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (мезофит) ўсимлик

Андижон, Наманган, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг барча туманларида

14.

Ер бағир темиртикaн
(Tribulus terrestris L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, типик бўз тупроқлар ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Андижон, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё,
Наманган, Фарғона вилоятларининг барча туманларида, Тошкент вилоятининг Бўка, Бекобод, Пискент, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ, Чиноз туманларида

15.

Ер нок (Топинамбуp)
(Helianthus tuberosus L.)

Тугунак

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Республиканинг барча суғориладиган ҳудудларида

16.

Жумрутсимон чаканда
(Hippopha rhamnoides L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларида,
Навоийвилоятининг Хатирчи туманида,

Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Жомбой туманларида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида

17.

Икки уйли газанда
(Urtica dioica L.)

Уруғ

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Наманган вилоятининг Поп, Косонсой туманларида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент туманларида,
Фарғона вилоятининг Қува, Риштон туманларида

18.

Ингичка баргли сано
(Senna alexandrina Mill.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, типик бўз тупроқлар ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Бухоро вилоятининг Қоракўл, Ғиждувон, Шофиркон туманларида,

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ, Пискент, Ўртачирчиқ туманларида

19.

Итбурун наъматаги
(Rosa canina L.)

Кўчат (қаламча)

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Республиканинг барча суғориладиган ҳудудларида

20.

Катта зубтурум
(Plantago major L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида,

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ туманларида,
Наманган вилоятининг Поп, Косонсой туманларида,
Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Сариосиё туманларида,

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

21.

Кетма-кет гулли афсонак
(Thermopsis alterniflora Regel & Schmalh.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида

22.

Қалампир ялпиз
(Mentha piperita L.)

Кўчат (қаламча)

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Жиззах вилоятининг Бахмал,туманларида,

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ туманларида,
Наманган вилоятининг Поп, Косонсой туманларида,
Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Сариосиё туманларида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

23.

Қизил зирк
(Berberis integerrima Bunge.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида,

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Қамаши, туманларида,
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида,
Тошкент вилояти вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон,
Паркент туманларида,

24.

Қизилмия (ширинмия)
(Glycyrrhiza glabra L.)

Кўчат (қаламча)

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, сувга талабчан, шўр ерларда ўсадиган (криптогалофит) ўсимлик

Қорақалпоғистон Республикаси,
Сирдарё, Хоразм вилоятларининг барча туманларида

25.

Қирқбўғимсимон зоғаза (қизилча-Ephedra equisetina Bunge.)

Уруғ ва кўчат

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Жиззах вилоятининг Зомин туманида,
Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ туманларида,

Наманган вилоятининг Поп туманида,

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

26.

Қуш торон
(Polygonum aviculareL.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ туманларида,
Наманган вилоятининг Поп туманида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

27.

Майда қирқилган баргли коврак (Шашир) - Ferula tenuisecta Korovin.

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Наманган вилоятининг Поп туманида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

28.

Майдагулли тоғрайхон — (Origanum thyiythanthum Gontsch.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Наманган вилоятининг Поп, Косонсой туманларида,
Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ, Қамаши туманларида,
Самарқанд вилоятининг Ургут, Қўшработ туманларида,

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Бойсун туманларида,

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

29.

Оддий дастарбош (Tanacetum vulgare L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Наманган вилоятининг Поп туманида,
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Ургут туманларида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

30.

Оддий арпабодиён (Pimpinella anisumL.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (мезофит) ўсимлик

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида,

Самарқанд вилоятининг Жомбой, Самарқанд,
Каттақўрғон туманларида

31.

Оддий бўймадарон (Achellia mellifolium L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, сувга талабчан (мезофит) ўсимлик

Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида,

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ туманларида,

Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Наманган туманларида,
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Бойсун туманларида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлик, Оҳангарон туманларида

32.

Оддий жағ-жағ
(Capsella bursa-pastoris (L.)
Medik.)

Уруғ

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятларининг барча туманларида

33.

Оддий игр
(Acorus calamus L.)

Кўчат

Ботқоқлашган, текислик ер майдонларига
мос, сувга талабчан (гигрофит) ўсимлик

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм
вилоятининг барча туманларида

34.

Оддий исириқ
(Peganum harmala L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, саҳро ва ярим саҳро ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Бухоро ва Навоий вилоятларининг барча туманларида,

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида

35.

Туркистон аюгаси/ Капалакқўнмас
(Ajuga turkestanica)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида

36.

Ола ўт
(Silybum marianum L.)

Уруғ

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ туманларида,
Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Сариосиё, Узун туманларида,
Жиззах, Тошкент вилоятларининг барча туманларида

37.

Самарқанд бўзночи (Helichrysum maracandicum Popov ex Kirp.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Жиззах, Самарқанд вилоятларининг барча суғориладиган ҳудудларида

38.

Сариқандиз
(Inula grands L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (ксерофит) ўсимлик

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ, Деҳқонобод туманларида,

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Бойсун туманларида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент туманларида

39.

Сассиқ коврак
(Ferula foetida L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, саҳро ва ярим саҳро ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларининг барча туманларида

40.

Стевия
(Stevia rebaudiana Bertoni.)

Уруғ ва кўчат

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Сурхондарё, Тошкент вилоятларининг барча туманларида

41.

Судралиб ўсувчи тоғжамбил
(Thymus serpyllum L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ туманларида,

Наманган вилоятининг Поп, Косонсой туманларида,

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

42.

Тешик далачой/дағал бандли далачой(Hypericum perforatum L.)/

(Hupericum skabrum L.)

Уруғ

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида,
Наманган вилоятининг Поп, Косонсой туманларида,
Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ, Қамаши туманларида,
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Бойсун туманларида,
Самарқанд вилоятининг Ургут, Қўшрабод туманларида

43.

Тиканли ковул
(Capparis spinosa L.)

Уруғ ва кўчат

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида,
Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Фориш,
Наманган вилоятининг Поп, Чуст туманларида,
Андижон, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг барча туманларида

44.

Тожик ковраги
(Ferula tadshikorum Pimenov.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида,

Сурхондарё вилоятининг Узун, Бойсун, Қизириқ туманларида

45.

Тукли эрва
(Aerva lanata (L.)
Juss. ex Schult.)

Уруғ ва кўчат

Типик бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Наманган вилоятининг Поп туманида,
Тошкент вилоятининг Қибрай, Қуйичирчиқ туманларида

46.

Туркистон арслонқуйруғи (Leonurus turkestanicus V.I.Krecz.& Kurrian.)

Уруғ ва кўчат

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик

Андижон вилоятининг Асака, Избоскан, Қўрғонтепа туманларида,

Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида,
Наманган вилоятининг Поп, Косонсой туманларида,
Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ туманларида,
Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Сариосиё туманларида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

47.

Туркистон дўланаси (Crataegus turkestanica Pojark.)

Кўчат

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (ксерофит) ўсимлик

Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш туманларида,

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида,
Самарқанд вилоятининг Ургут, Каттақўрғон, Қўшрабод, туманларида,
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Бойсун туманларида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида

48.

Ўзгарувчан баргли коврак (шайир -Ferula varia L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) ўсимлик

Навоий вилоятининг Конимех, Учқудуқ, Томди туманларида

49.

Уч бўлакли иттиканак (Bidens tripartita L.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, сувга ўта талабчан (гигрофит) ўсимлик

Наманган вилоятининг Поп туманида,
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ туманларида

50.

Шумгиёҳ
(илончўп, Цистанхе Cistanche salsa (C.A.Mey.) Beck.)

Уруғ

Механик таркиби енгил тупроқлар, саҳро ва ярим саҳро ҳамда текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамли (ксерофит) паразит ўсимлик

Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларининг барча туманларида

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2020 й., 07/20/4670/0414-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)