04.04.2020 йилдаги 199-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.04.2020 йилдаги 199-сон
Date of entry into force
04.04.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 4 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
199-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги 199-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидалар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида зарар кўрган шахсларнинг мулкий манфаатларини суғурта тўловлари орқали ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус (кейинги ўринларда нотариус деб аталади) — юридик шахс ташкил этмасдан хусусий амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида нотариал фаолиятни амалга оширувчи ва ҳудудий адлия органида ҳисоб рўйхатидан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариуснинг фуқаролик жавобгарлиги — хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириши натижасида нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган жисмоний ҳамда юридик шахсга ва (ёки) нотариал ҳаракатни амалга оширишдаги учинчи шахсларга етказилган мулкий зарарни қоплаш мажбурияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси (кейинги ўринларда мажбурий суғурта шартномаси деб аталади) — суғурта шартномаси бўлиб, унга кўра суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда мазкур Қоидаларга мувофиқ мулкий зарар кўрган шахсларга ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта бадали (суғурта суммаси) доирасида қоплаш мажбуриятини олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наф олувчи — мазкур Қоидаларга мувофиқ мажбурий суғурта шартномаси асосида юз берган суғурта ҳодисаси натижасида суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ҳодисаси — мажбурий суғурта шартномаси амал қилиши даврида қонунчилик ҳужжатларига зид нотариал ҳаракатни амалга ошириш натижасида нотариуснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жисмоний ёки юридик шахсга мулкий зарар етказилганлигининг суднинг қонуний кучга кирган қарори билан белгиланган ёки суғурта қилувчи томонидан тан олинган факти;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта суммаси — суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда мазкур Қоидаларга мувофиқ мулкий зарар кўрган шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини олган сумма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта мукофоти — суғурта қилдирувчи мажбурий суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчига тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта товони — суғурталовчи томонидан наф олувчига мажбурий суғурта шартномасига мувофиқ суғурта суммаси доирасида тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчи — тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва мажбурий суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчи — суғурталовчи билан мажбурий суғурта шартномасини тузган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи шахс — мажбурий суғурта шартномасининг тарафи бўлмаган, нотариус нотариал ҳаракатларни амалга ошириши натижасида мулкий зарар кўрган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Нотариус нотариал фаолиятни амалга оширишда мажбурий суғурта шартномасини тузиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий суғурта шартномаси мавжуд бўлмаганлиги ёки тузилган шартнома қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганлиги — бундай шартнома тузилган ёки тузилган шартнома қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтирилган кунга қадар «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ нотариуснинг лицензиясини тўхтатиб туришга асос ҳисобланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Нотариуслар фуқаролик жавобгарлигининг қуйидагилар оқибатида юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариусга мурожаат қилган шахс томонидан нотариал ҳаракат амалга ошириш билан боғлиқ ёлғон маълумотлар, ҳақиқий бўлмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахс нотариусга ушбу нотариал ҳаракат ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган учинчи шахсларнинг йўқлиги ёки мавжудлигини билдирмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Суғурта объекти ва субъекти, суғурта суммаси миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Нотариуснинг нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахсга ва (ёки) нотариал фаолиятни амалга оширишдаги учинчи шахсларга мулкий зарар етказилганлиги оқибатида юзага келадиган мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги хавфи билан боғлиқ мулкий манфаатлар мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта объекти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи, суғурта қилдирувчи ва нотариус томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида зарар кўрган учинчи шахслар нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта суммаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятларнинг маъмурий марказларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини ташкил этиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг камида минг бараваридан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа аҳоли пунктларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолиятини ташкил этиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш юз бараваридан кам бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Мажбурий суғурта шартномасини тузиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Нотариус мажбурий суғурта шартномасини тузмасдан ўзининг мажбуриятларини ва нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мажбурий суғурта шартномасида суғурта қилдирувчи нотариал ҳаракатларни амалга оширганда наф олувчига етказилган зарар туфайли келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш назарда тутилади, маънавий зарар, бой берилган фойда ва жарима тўловлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мажбурий суғурта шартномаси суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ шаклда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мажбурий суғурта шартномаси суғурта қилдирувчининг ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги аризаси асосида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Суғурта қилдирувчи мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурталовчини ихтиёрий танлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агар мажбурий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, у суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўланган вақтдан, бўлиб-бўлиб тўлашда эса биринчи суғурта мукофоти тўланган вақтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мажбурий суғурта шартномаси у кучга кирган кундан бошлаб бир йил муддатга тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта ҳимоясининг амал қилиш муддати суғурта шартномасининг амал қилиш муддатига тўғри келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суғурта полиси суғурта қилдирувчига суғурталовчининг ҳисобварағига мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти келиб тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта полиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 3 даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси бланкаси суғурталовчининг буюртмаси бўйича, босмахона усулида, А4 (210 — 297 мм) форматда «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида ушбу Қоидаларга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Суғурта полиси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурта қилдирувчи унинг дубликатини олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мажбурий суғурта шартномасига ўзгартиришлар томонларнинг келишувига биноан улардан бирининг ёзма аризаси асосида киритилади. Шартномага киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда ёзилган ва ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган тақдирда қонуний кучга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариус тугатилганда ёки вафот этганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий суғурта шартномаси суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Суғурта қилдирувчи ва суғурталовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Суғурта қилдирувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчини эркин танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчидан мажбурий суғурта шартномаси шартларини, шу жумладан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг молиявий ҳисоботи билан танишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қоидаларда назарда тутилган тартибда ва шартларда суғурта товонини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта қилдирувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Суғурта қилдирувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий суғурта шартномасида белгиланган миқдорда, тартибда ва муддатларда суғурталовчига суғурта мукофотини тўлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий суғурта шартномасини тузишда суғурталовчига ушбу Қоидаларда белгиланган маълумотларни тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчига суғурта ҳодисаси муносабати билан унга нисбатан қўйилаётган барча талаблар ёки унга қарши бошланган суд муҳокамаси тўғрисида дарҳол хабар қилиш, зарар етказилиши ҳолатлари тўғрисидаги барча маълумотларни ва ваколатли органлардан олинган суғурта ҳодисасининг сабаблари ҳамда оқибатларини, зарарнинг хусусияти ва миқдорини белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни суғурталовчига тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ҳодисаси юз берганда зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш юзасидан мумкин бўлган барча чораларни кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурталовчига зарарни қоплаш тўғрисидаги учинчи шахсларнинг талаби билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш имкониятини бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ҳодисаси юз берганлиги учун жавобгар шахсга нисбатан регресс талаб қилиш ҳуқуқини суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтишини таъминлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта қилдирувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(20-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Суғурталовчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий суғурта шартномасини тузишда суғурта қилдирувчи шахсдан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича олдинги шартномалар, суғурта ҳолатлари, суғурта тўловлари ва мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни тақдим этишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги учинчи шахсларнинг талаблари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳолларда зарар етказганлик учун жавобгар шахсга нисбатан регресс талаб қилиш ҳуқуқини тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қоидаларда назарда тутилган асослар бўйича суғурта товонини тўлиқ ёки қисман тўлашни рад этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Суғурталовчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчини мажбурий суғурта шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда мажбурий суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда суғурта қилдирувчига суғурта мукофотини тўлиқ ёки қисман қайтариб бериши;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ҳодисаси юз берганлиги ва суғурталовчи томонидан тўланиши лозим бўлган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар етарли бўлмаган тақдирда, улар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ариза берувчига тақдим этилмаган ва (ёки) нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилган ҳолда хабар бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ҳодисаси юз берганда ушбу Қоидаларда назарда тутилган тартибда ва шартларда суғурта тўловини амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчидан (наф олувчидан) ариза олинганда суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) талабларини кўриб чиқиш ва беш иш куни ичида низони ҳал этишнинг кейинги тартиби кўрсатган ҳолда ёзма жавоб бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ҳодисаси юз берганда зарарни олдини олиш ва (ёки) камайтириш мақсадида суғурта қилдирувчига етказилган харажатларни қоплаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида суғурта қилдирувчи ва учинчи шахс ёки наф олувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Суғурта мукофотини аниқлаш ва уни тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотининг ҳажми томонларнинг келишуви билан белгиланади, бироқ мажбурий суғурта шартномасида белгиланган суғурта суммасининг бир фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Суғурталовчи наф олувчига суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун суғурталовчига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта товонини олиш тўғрисида ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шаклда ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи шахсларнинг етказилган зарарни ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаби ёки суғурта қилдирувчи томонидан нотариал ҳаракатлар содир этилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки юридик шахс вакилига берилган ишончнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказилган зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш чораларини кўриш билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳужжатларни қабул қилган суғурталовчи ариза берувчига тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва қабул қилинган сана кўрсатилган маълумотнома бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи томонидан суғурта товонини олиш тўғрисидаги мурожаат электрон шаклда юборилган тақдирда, унга ушбу маълумотнома электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки суғурта қилдирувчи томонидан зарарни қоплаш тўғрисидаги учинчи шахсларнинг талаблари асосли эканлиги тан олинган ва бу ҳақда суғурталовчининг розилиги олинган кундан бошлаб юз берган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Суғурталовчи суғурта қилдирувчининг ташаббуси билан ёки суғурталовчининг талабига биноан зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши муносабати билан юзага келган суғурта қилдирувчининг барча билдирилган ва исботланадиган харажатларини, ҳатто бу чоралар муваффақиятсиз бўлган ҳолларда ҳам қоплайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш бўйича харажатлар суғурта товони миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Суғурта товони етказилган зарар миқдорида, лекин суғурта суммасидан ошмаган миқдорда суғурталовчи томонидан бевосита учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Агар суғурта қилдирувчи учинчи шахсга етказилган зарарнинг ўрнини суғурталовчининг ёзма розилиги билан ўз ҳисобидан қопласа, суғурта қилдирувчи етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибида ўзи амалга оширган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганидан кейин суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта қилдирувчи учинчи шахсга етказилган зарарнинг ўрнини ўз ҳисобидан қисман қопласа суғурталовчи суғурта товонининг тегишли қисмини суғурта қилдирувчига, қолган қисмини эса — учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банкнинг тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги белгиси қўйилган тўлов топшириқномаси нусхаси етказилган зарар ўрнини қоплаш тартибида суғурта қилдирувчи тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Суғурта товонини тўлашда суғурталовчи наф олувчидан суғурталовчига нисбатан даъвони чеклайдиган шартларни қабул қилишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариус томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракат натижасида мулкий манфаатлари зарар кўрган учинчи шахс вафот этган тақдирда, унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари наф олувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчининг ёзма розилиги билан суғурталовчининг мажбуриятлари доирасида учинчи шахсга (унинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) етказилган зарарнинг ўрнини қоплаган суғурта қилдирувчи ҳам наф олувчи бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Суғурта товонини тўлаш суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги ёки уни тўлаш ҳақидаги қарори суғурта қилдирувчига у суғурта товони тўлаш тўғрисида ёзма мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши керак, товон тўлаш рад этилганда қарорда рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Агар суғурта товонини тўлаш ушбу Қоидаларда белгиланган муддатда амалга оширилмаган бўлса, суғурталовчи учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товонига қўшимча равишда суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасидан келиб чиққан ҳолда пеня тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Агар мажбурий суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталовчи учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товони тўласа, у ҳолда суғурта қилдирувчи суғурталовчидан суғурта товони тўланганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда тўланган суғурта товони суммасига ва мажбурий суғурта шартномаси амал қилишининг қолган муддатига мутаносиб равишда қўшимча суғурта мукофотини тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Суғурталовчи мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши даврида вужудга келган зарарларнинг ўрнини, агар учинчи шахс (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) зарарларни келтириб чиқарган суғурта ҳодисаси ҳақида зарарларнинг ўрнини мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин уч йил ичида ундириш тўғрисида даъво аризаси берган бўлса, қоплайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Суғурталовчи суғурта ҳодисаси қуйидаги асослар бўйича юзага келган тақдирда суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқига эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчининг суғурта ҳодисасини юзага келтиришга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчи томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчи томонидан «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган нотариуснинг вазифалари ва мажбуриятларига мувофиқ бўлмаган фаолиятни амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчи томонидан зарар келтириб чиқаришда айбдор бўлган шахсдан етказилган зарар учун тегишли компенсация олиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта ҳодисаси юзага келиши ҳолатларини текширишда ва етказилган зарар миқдорини аниқлашда тўсқинлик қилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурталовчи ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асослар бўйича суғурта товонини тўлашни рад этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Суғурталовчи томонидан қуйидаги ҳолларда суғурта товони қопланмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчи томонидан тан олинган, бироқ суғурталовчининг розилиги олинмаган учинчи шахснинг ёзма талаби билан аниқланган зарар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий суғурта шартномаси амал қилиши давомида шартнома кучга киргунга қадар юзага келган сабабларга кўра етказилган зарар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маънавий зарар, бой берилган фойда ва жарима тўловлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Суғурталовчининг регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Суғурталовчи зарар етказилган шахсга ўзи тўлаган суғурта товони миқдорида қуйидаги ҳолларда регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг қасддан қилган ҳаракатлари натижасида юзага келган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг қасддан содир этган жинояти натижасида юзага келган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчи томонидан зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш чораларини қасддан кўрмаганлиги натижасида зарар миқдори ошиб кетган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта объекти, суғурта хавфи, суғурта ҳодисаси ва унинг натижалари ҳақида ёлғон маълумотлар берилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Суғурта товонини тўлаган суғурталовчига суғурта қилдирувчининг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан тўланган сумма доирасида регресс тартибида талаб қилишга бўлган ҳуқуқи ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Суғурталовчи томонидан ундирилган зарарлар бўйича жавобгар бўлган шахсга нисбатан эга бўлган талаб қилиш ҳуқуқи суғурта товонини тўлашни амалга оширган суғурталовчига у тўлаган сумма доирасида ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Суғурта қилдирувчи суғурта товонини олишда суғурталовчига унинг суғурта ҳодисаси юзага келишида айбдор бўлган шахсга нисбатан қайта талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун барча зарур ҳужжатларни бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Агар суғурта қилдирувчи суғурталовчи томонидан ундирилган зарар юзасидан жавобгар бўлган шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки ушбу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг айбига кўра мумкин бўлмай қолса суғурталовчи суғурта қилдирувчидан суғурта товонининг тўланган суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ушбу Қоидаларни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига
1-ИЛОВА

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини
‎мажбурий суғурта қилиш
‎ШАРТНОМАСИ ‎‎

20___ йил «___» ___________‎‎
Кейинги ўринларда «Суғурта қилдирувчи» деб аталувчи __________________________________‎‎________
(хусусий амалиёт билан‎‎
______________________________________________________________________________ бир томондан, ва‎‎

шуғулланувчи нотариуснинг Ф.И.О.)‎‎

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 20___ йил «___» _____________ да берилган _____

серияли _______-сон лицензия асосида фаолиятни амалга оширадиган, кейинги ўринларда «Суғурталовчи» деб аталувчи ____________________________________________________________________________________ ________________________________________ (суғурталовчининг номи)‎‎‎‎
____________________________________ асосида ҳаракат қиладиган __________________________________‎‎

(ҳужжат номи)‎‎

(Ф.И.О., лавозими)‎‎
орқали, иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:‎‎

1. Шартноманинг предмети‎‎

1. Суғурталовчи ушбу шартномага ва Вазирлар Маҳкамасининг 20____ йил «_____» _______________ даги

______-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, учинчи шахсга ёки наф олувчига ушбу шартноманинг амал қилиши даврида нотариал ҳаракат амалга ошириш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини олади.‎‎

2. Ушбу шартнома амал қилиши даврида қонунга зид нотариал ҳаракатни амалга ошириш натижасида хусусий

амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг айби билан жисмоний ва юридик шахсга мулкий зарар етказилганлиги қонуний кучга кирган суд қарори билан белгиланган ёки суғурта қилувчи томонидан тан олинган факти суғурта ҳодисаси ҳисобланади.‎‎

‎‎2. Суғурта суммаси ва суғурта мукофоти

‎‎3. Ушбу шартнома бўйича суғурта суммаси __________________________________ сўмни ташкил қилади.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)‎‎

‎‎4. Ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти _________________________________ сўмни ташкил қилади.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)‎‎‎‎

‎‎5. Суғурта мукофоти ушбу шартнома тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бир йўла тўланади

‎‎ёки ҳар ойнинг 5 санасига қадар бўлиб тўланади.

‎‎3. Шартноманинг кучга кириши ва амал қилиш муддати

‎‎6. Ушбу шартнома томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва бир йил мобайнида амал қилади.

‎‎Суғурталовчининг мажбуриятлари хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган суғурта даврининг бошланғич санасидаги соат 00.00 дақиқадан, лекин суғурта мукофоти Суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига тушган кундан кейинги кундан олдин бўлмаган санадан бошлаб кучга киради ва суғурта полисида кўрсатилган суғурта даврининг охирги санасидаги соат 24.00 дақиқада тугайди.

‎‎7. Суғурта мукофоти Суғурта қилдирувчи томонидан Суғурталовчининг ҳисобварағига пул маблағларини

ўтказиш йўли билан тўланади. Пул маблағларининг Суғурталовчининг ҳисобварағига тушган санаси ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти тўланган сана ҳисобланади.‎‎

‎‎4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

‎‎8. Суғурта қилдирувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:‎
‎‎Суғурталовчидан ушбу шартнома шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;
‎‎суғурталовчининг молиявий ҳисоботи билан танишиш;
‎‎Қоидаларда назарда тутилган тартибда ва шартларда суғурта товонини олиш;
‎‎Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан шикоят қилиш.
‎‎Суғурта қилдирувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Суғурта қилдирувчи:‎‎
ушбу шартнома бўйича суғурта мукофотини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ва тартибда тўлаши; ‎‎‎‎
‎‎суғурталовчига суғурта ҳодисаси муносабати билан унга нисбатан қўйилаётган барча талаблар ёки унга

қарши бошланган суд муҳокамаси тўғрисида дарҳол хабар қилиш, зарар етказилиши ҳолатлари тўғрисидаги барча маълумотларни ва ваколатли органлардан олинган суғурта ҳодисасининг сабаблари ҳамда оқибатларини, зарарнинг хусусияти ва миқдорини белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни суғурталовчига тақдим этиш;‎‎

‎‎суғурта ҳодисаси юз берганда зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш юзасидан мумкин бўлган барча
чораларни кўриш;‎‎
‎‎суғурталовчига зарарни қоплаш тўғрисидаги учинчи шахсларнинг талаби билан боғлиқ масалаларни ҳал
‎‎қилишда иштирок этиш имкониятини бериш;

суғурта ҳодисаси юз берганлиги учун жавобгар шахсга нисбатан регресс талаб қилиш ҳуқуқини

суғурталовчига ўтишини таъминлаши шарт. ‎‎‎‎‎‎
‎‎Суғурта қилдирувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
‎‎10. Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мажбурий суғурта шартномасини тузишда суғурта қилдирувчи шахсдан хусусий амалиёт билан

‎‎шуғулланувчи нотариусларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича олдинги шартномалар, суғурта ҳолатлари, суғурта тўловлари ва мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни тақдим этишини талаб қилиш;‎‎

‎‎суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги учинчи шахсларнинг талаблари

билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш;‎‎
‎‎Қоидаларда назарда тутилган ҳолларда зарар етказганлик учун жавобгар шахсга нисбатан регресс талаб
‎‎қилиш ҳуқуқини тақдим этиш;
‎‎Қоидаларда назарда тутилган асослар бўйича суғурта товонини тўлиқ ёки қисман амалга оширишни рад этиш.
‎‎Суғурталовчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
‎‎11. Суғурталовчи:
‎‎суғурта қилдирувчини мажбурий суғурта шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан унинг
‎‎ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
‎‎қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда мажбурий суғурта шартномаси муддатидан олдин ‎‎бекор қилинганда суғурта қилдирувчига суғурта мукофотини тўлиқ ёки қисман қайтариб бериши;
суғурта ҳодисаси юз берганлиги ва суғурталовчи томонидан тўланиши лозим бўлган зарар миқдорини

‎‎тасдиқловчи ҳужжатлар етарли бўлмаган тақдирда, улар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ариза берувчига тақдим этилмаган ва (ёки) нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилган ҳолда хабар бериши;‎‎

‎‎суғурта ҳодисаси юз берганда ушбу Қоидаларда назарда тутилган тартибда ва шартларда суғурта товонини
‎‎амалга ошириши;
‎‎суғурта қилдирувчидан (наф олувчидан) ариза олинганда суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг)

‎‎талабларини кўриб чиқиш ва беш иш куни ичида низони ҳал этишнинг кейинги тартиби кўрсатган ҳолда ёзма жавоб бериши;

‎‎суғурта ҳодисаси юз берганда зарарни олдини олиш ва (ёки) камайтириш мақсадида суғурта қилдирувчига
‎‎етказилган харажатларни қоплаш;
‎‎ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида суғурта қилдирувчи ва учинчи шахс ёки наф олувчи тўғрисида
‎‎олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;
‎‎суғурта товонини ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда наф олувчига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ‎‎тартибда ва миқдорда жарима тўлаши шарт.
‎‎Суғурталовчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.

‎‎5. Томонларнинг жавобгарлиги

12. Томонлар ушбу шартнома бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки
зарур даражада бажарилмаганлиги юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.‎

‎‎6. Низоларни ҳал этиш тартиби

‎‎13. Ушбу шартномадан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида
белгиланган тартибда ҳал этилади.‎‎

‎‎7. Якунловчи қоида

‎‎14. Ушбу шартномани ўзгартириш, бекор қилиш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби, мазкур шартнома

‎‎бўйича суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартиби, етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва суғурта товонини тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил «___» ___________ даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ белгиланади.

‎‎8. Томонларнинг реквизитлари:

‎‎Суғурталовчи: ________________________________ Суғурта қилдирувчи:‎‎ __________________________
Манзил:‎‎ _____________________________________ Манзил: ____________________________________
тел: ________________, факс: ___________________‎‎ тел: ________________, факс‎‎: __________________
ҳ/р _________________________________________ ҳ/р ________________________________________
МФО ______________ СТИР ___________________ МФО ______________ СТИР ___________________‎‎
______________________‎‎ ____________‎‎ ______________________‎‎ ____________‎‎

(Ф.И.О., лавозими)‎‎

‎‎(имзо)

(Ф.И.О., лавозими)‎‎ ‎‎

‎‎(имзо) ‎ ‎‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_______________________________

(суғурталовчининг номи)‎‎

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини
‎мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисида
‎АРИЗА ‎‎

__________________________________‎‎‎ _________________ асосида ҳаракат қилувчи‎‎

(хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг Ф.И.О.) ‎‎

(ҳужжат номи)‎‎

____________________________________________________________ орқали Сиздан Хусусий амалиёт билан

‎‎(ваколатли шахснинг Ф.И.О., лавозими)

шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида назарда тутилган шартларда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишни сўрайди.‎
1. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг реквизитлари:‎‎
почта манзили: _____________________________________________________________;
‎‎телефон: ___________, факс: ____________, эл. манзили:_____________; СТИР __________.
‎‎2. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг банк реквизитлари:
банк номи: ‎‎__________________________________________________________________;
банк ҳисобварағи: ‎‎___________________________________________________________;
хизмат кўрсатувчи банкнинг МФО ‎‎_____________________________.
3. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта
‎‎қилиш шартномаси: биринчи марта тузилмоқда / ўтган йилда тузилган.‎‎
4. Ўтган йилда тузилган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини
‎‎‎мажбурий суғурта қилиш шартномаси тўғрисида маълумотлар:‎‎

а) хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси: 20____ йил «____» _____________ даги ______ серияли _______-сон;‎‎

б) суғурта мукофоти, сўмда:‎‎
‎‎__________________________________________________________;

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)‎‎

в) жами тўланган суғурта товони, сўмда:‎‎
‎‎__________________________________________________________;

(суммаси рақамла? ва ёзув билан)‎‎

5. Аризага шунингдек қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:‎‎
а) ________________________________________________________‎‎;
б) ________________________________________________________‎‎;
в) ________________________________________________________;‎‎
‎‎
‎‎6. Биз ушбу аризада келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз.
_________________________‎‎ _______________________________‎‎

(имзо)‎‎

(хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг Ф.И.О.) ‎‎

7. Ариза _______________________________________________ томонидан қабул қилинган.‎‎

(суғурталовчи ходимининг лавозими ва Ф.И.О.)‎‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
‎суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг намунаси ‎‎

(Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
‎суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг олд томони) ‎‎

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби‎‎

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
‎суғурта қилиш шартномаси бўйича
‎СУҒУРТА ПОЛИСИ‎‎

________________-сон ‎‎

Серияси _____‎‎__
1. Суғурталовчининг тўлиқ номи ва реквизитлари ____________________________________________________
‎‎________________________________________________________________________________
2. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг тўлиқ номи ва реквизитлари ‎‎________________________
‎‎________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
‎‎3. Суғурта суммаси‎‎ ____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________ сўм.

‎‎(суммаси рақамлар ва ёзув билан)

‎‎4. Суғурта мукофоти __________________________________________________________________________
_________________________________ сўм миқдорида 20____ йил «____» _____________ да тўланган.‎‎

‎‎(суммаси рақамлар ва ёзув билан)

‎‎5. Суғурта даври: 20____ йил «_____» ___________ дан 20____ йил «____» ___________ гача.

‎‎6. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида қонунга зид нотариал ҳаракатни амалга ошириш натижасида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг айби билан жисмоний ва юридик шахсга мулкий зарар етказилганлиги қонуний кучга кирган суд қарори билан белгиланган ёки суғурта қилувчи томонидан тан олинган факти суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

‎‎(Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг орқа томони)

‎‎7. Суғурталовчининг, шунингдек унинг хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар, учинчи шахслар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли барча филиалларининг почта манзиллари, улар билан боғланиш воситалари ва иш вақти тўғрисидаги маълумотлар:

‎‎________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
8. Алоҳида қайдлар ‎‎____________________________________________________________________________
‎‎________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Суғурталовчининг раҳбари ёки ваколатли шахси‎‎

_____________________ ____________________________

(имзо)‎‎‎‎‎

(Ф.И.О.)‎‎‎‎

М.Ў.‎‎
Берилган санаси: 20___ йил «___» __________.‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Суғурта товонини тўлаш тўғрисида
‎АРИЗА‎‎

Ушбу билан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 20___ йил «____» ___________даги _____-сон шартномага кўра суғурта ҳодисаси деб эътироф этилиши мумкин бўлган ҳодиса юз берганлигини маълум қиламан.‎‎

Ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатлари тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламан: ‎‎
Суғурта ҳодисаси деб эътироф этилиши мумкин бўлган ҳодисага дуч келган учинчи шахс: ____________________
________________________________________________________________________________.‎‎

(наф олувчининг Ф.И.О.)‎‎

Ҳодисанинг санаси ва вақти:‎‎ _________________________________________________
Ҳодисанинг жойи:‎‎ _________________________________________________________
Ҳодиса тўғрисида ________________________________________га мурожаат қилинган‎‎
Ҳодисанинг ҳолатлари: ‎‎_________________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________________________
Ушбу ҳодиса бўйича ҳаққоний ва менга маълум бўлган барча маълумотларни хабар қилдим.‎‎
20____ йил «____» ________________. _________________‎‎ _________________________

(имзо)‎‎

(аризачининг Ф.И.О)‎‎

Ариза ________________________________________________________________ томонидан қабул қилинган‎‎

(суғурталовчи масъул ходимининг лавозими ва Ф.И.О.)‎‎

‎‎ва 20____ йил «____» ______________да ____________ рақами билан дафтарда рўйхатдан ўтказилган.

‎‎Ушбу аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати

‎Т/р‎

‎Ҳужжатнинг номи‎‎

‎Саҳифалар ‎сони‎‎

Ҳужжатнинг санаси ва тартиб рақами ‎‎

Илова қилинмоқда (ҳа/йўқ)‎‎

‎1.‎

Учинчи шахсларнинг етказилган зарарни ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаби ёки суғурта қилдирувчи томонидан нотариал ҳаракатлар содир этилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори.‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

Наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки юридик шахс вакилига берилган ишончнома.‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

Етказилган зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш чораларини кўриш билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2020 й., 09/20/199/0394-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)