Ҳужжат кучини йўқотган 16.01.2025 28.03.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3227
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи, 28.03.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3227
Date of entry into force
28.03.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 16.01.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3227]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 18-2024/Б-сонли ««Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3227-1, 15.01.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу буйруқ коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантинга оид чоралар бекор қилингунга қадар амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Н. ХУСАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 25 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-2020/Б-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 8-2020/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг (бундан буён матнда Фармон деб юритилади) 18-бандига мувофиқ коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш вақтида (бундан буён матнда карантин даврида деб юритилади) мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили (бундан буён матнда меҳнат таътили деб юритилади) беришнинг вақтинчалик тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Меҳнат таътили карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиси бўлган боланинг ва умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиси, яъни 1-синфдан 4-синфгача бўлган ўқувчининг ота-она (улар ўрнини босувчи шахс, васий, ҳомий)сига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомга мувофиқ карантин даврида меҳнат таътили ходимнинг хоҳишига кўра ташкилот томонидан тасдиқланган таътиллар жадвалидан қатъи назар берилади. Бунда, ходимга биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин таътил беришга оид талаб татбиқ қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агар ходим карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилишидан олдин меҳнат таътилини олган бўлса ёки карантин даврида меҳнат таътилини олишни хоҳламаса, иш берувчи ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Меҳнат таътилининг берилиши тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ходимлар ташкилот раҳбари (бундан буён матнда иш берувчи деб юритилади) номига меҳнат таътилини берилиши бўйича сабаби ва санасини кўрсатган ҳолда ёзма ариза тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимнинг хоҳишига биноан, аризада сўралаётган меҳнат таътилининг давомийлиги кўрсатилиши мумкин, аммо ташкилотнинг жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатларда белгиланган, меҳнат шартномаси шартларига асосан меҳнат таътили кунларидан ошиб кетмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга ушбу қоида ҳам асосий, ҳам узайтирилган меҳнат таътиллари, шунингдек йиллик қўшимча таътиллар, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномасида белгиланган ҳолатларда татбиқ этилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Меҳнат таътилининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. Меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ва меҳнат таътили муддатини аниқлашда иш куни ҳисобланмайдиган байрам кунлари ҳисобга олинмайди, меҳнат таътили берилиши куни эса якшанбага тўғри келмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иш берувчи ходимдан меҳнат таътилига чиқиши ҳақида ариза олган куни меҳнат таътилининг бошланиш ва тугаш санасини кўрсатган ҳолда ходимга меҳнат таътилини бериш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади. Аммо, агар меҳнат таътили ариза берилган кундан кейинги кун ёки кейинги икки кун ичида талаб қилинган ҳолатларда, иш берувчи уни меҳнат таътили олиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида тўлаши шарт ва меҳнат таътили ҳақини ходимнинг яшаш жойига етказиб берилишини таъминлаши ёки иш ҳақи ва даромадлар билан боғлиқ бошқа тўловларни олиш учун мўлжалланган ходимнинг банк картасига тўлаш орқали амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилиши давом этиши муносабати билан ходимнинг меҳнат таътили тугаш куни ишга чиқиш имконияти мавжуд бўлмаса, иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил олиш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур. Ушбу меҳнат таътилига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддаси биринчи қисмида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ушбу меҳнат таътилининг муддати мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхташи муддатидан ошмаслиги керак. Мазкур меҳнат таътили унинг муддатидан қатъи назар ходимнинг иш стажига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3228, 2020 йил 28 март) асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агар ходим меҳнат таътилида бўлган даврда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасалари фаолияти тикланса ёки ходимнинг меҳнат таътилида қолиш эҳтиёжи бўлмаса, ходим муддатидан олдин ишга чиқиш бўйича ёзма равишда ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бунда, иш берувчи ушбу аризани қаноатлантириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартиб олдиндан тасдиқланган таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътилида бўлган ходимларга нисбатан татбиқ қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агар ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил (масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёхуд уйда ишлаш)да бўлган даврда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тикланса, ходим муддатидан олдин ишга чиқиш ёки одатий (тўлиқ) иш режимига ўтказиш бўйича ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин, иш берувчи эса, ушбу аризани қаноатлантириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу Низомнинг 10-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бўйича меҳнат таътили муддатидан олдин тугалланган тақдирда, меҳнат таътили учун ортиқча тўланган ҳақ белгиланган тартибда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агар мазкур Низомнинг 10-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган сабаблар меҳнат таътили даврида юзага келган бўлса, унда таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми тасдиқланган таътиллар жадвалига мувофиқ ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув асосида белгиланган бошқа муддатга, шу жумладан кейинги календарь йили учун меҳнат таътилига қўшиш орқали кўчирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганлиги сабабли ходим таътилга чиққан даврида, ходимни таътилдан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ушбу Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ. РАФИКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 25 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/3227/0371-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)