Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
02.10.2025
18.06.2025
06.09.2024
28.02.2022
28.07.2021
16.03.2020
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 16 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3226]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Б. КУРБАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 11 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 11 февралдаги 130-сон буйруғига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.01.00 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (бундан буён матнда Мудофаа вазирлиги деб юритилади) қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контракт бўйича ҳарбий хизмат — Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида Мудофаа вазирлиги орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий-касбий саралаш (бундан буён матнда саралаш деб юритилади) — фуқароларни (номзодларни) контракт бўйича ҳарбий хизматга қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга қаратилган тадбирлар комплекси (интеллектуал ривожланганлик ва психоэмоционал барқарорлик даражасини психологик ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний имкониятларни баҳолаш, шунингдек ҳарбий хизмат учун касбий жиҳатдан муҳим бўлган бошқа сифатлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзод — контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ҳақидаги аризаси кўриб чиқиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун саралаш тадбирлари ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, суҳбат);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно).
(3-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мудофаа вазирлиги учун зарур ҳолларда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фан арбоблари, шунингдек маданият вакиллари, сўнгги уч йил давомида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1 — 3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар ҳамда тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар истисно тариқасида саралашнинг фақатгина тиббий кўрик, мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно) босқичларидан ўтадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Саралашда Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролари иштирок этиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган қирқ ёшгача бўлган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
резервдаги ва захирадаги қирқ ёшгача бўлган офицерлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим ташкилотлари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши керак.
(41-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Номзодлар Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) белгиланган махсус талабларга жавоб бериши шарт. Махсус талаблар мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган шахсларга татбиқ этилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2024 йил 5 августдаги 685-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3226-2, 05.09.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Номзодларни саралаш тадбирлари Мудофаа вазирлиги қўшинларида мавжуд бирламчи бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда ҳар йилда камида икки марта ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Саралаш тадбирлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган Ҳарбий-касбий саралаш комиссияси (бундан буён матнда Саралаш комиссияси деб юритилади) ташкил этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирининг буйруғига асосан Саралаш комиссиялари таркибига Мудофаа вазирлигининг бошқа мансабдор шахслари ёки мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Саралаш комиссияси котиби томонидан саралаш тадбирларини ўтказиш бўйича режа-жадвал шакллантирилади ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Режа-жадвалда саралаш тадбирларини ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ҳарбий округи бўйича — Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий ҳарбий округи бўйича — Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи бўйича — Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шарқий ҳарбий округи бўйича — Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шимоли-ғарбий ҳарбий округи бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси қўшинларни Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан бутлаш бошқармаси мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб мутахассисликлар бўйича бирламчи бўш лавозимлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар йилда камида икки марта Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-касбий саралаш бошқармасига (бундан буён матнда Саралаш бошқармаси деб юритилади) тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саралаш бошқармаси томонидан саралаш тадбирлари ўтказилишидан олдин вазирликнинг расмий веб-сайтига (www.mudofaa.uz) мутахассисликлар бўйича бирламчи бўш лавозимлар, номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, қабул кунлари ва жойи, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати тўғрисида маълумотлар жойлаштирилиши таъминланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳудудига кириш жойларида номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, қабул кунлари ва жойи, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ахборот стендлари мажбурий тартибда жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Саралаш тадбирлари давомида ҳарбий округлар ва бирлашмаларнинг фахрийлар кенгашлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва номзодларнинг яқин қариндошлари (бундан буён матнда жамоатчилик вакиллари деб юритилади) иштирок этишлари мумкин. Бунда, жамоатчилик вакиллари ёки номзодлар саралаш тадбирларини ўтказиш жараёни ва унинг натижаларидан норози бўлган тақдирда тегишли Саралаш комиссияси раисига ёзма равишда мурожаат қилишлари ва ўз таклиф ҳамда эътирозларини билдиришлари мумкин. Жамоатчилик вакиллари ва номзодларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича хизматга номзодларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Турган жойи бўйича таҳсил олаётган ёки расмий меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ушбу ҳудуддаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага мурожаат қилишлари мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 25 сентябрдаги 875-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3683, 30.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2025 й., 10/25/3683/0891-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган бўлса, аризада контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилиш сабабини кўрсатиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Навбатдаги саралаш тадбирлари бошланишидан ўн кун олдин мудофаа ишлари бўйича бошқармалар томонидан номзодларга саралаш тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Саралаш комиссиясининг навбатдаги қабул куни давомида номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш ва ўрганиш ҳамда суҳбат ўтказилади. Бунда, номзоднинг мутахассислиги мавжуд бўш лавозимларга мос келиши ҳамда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва улардаги маълумотлар тўғрилиги ўрганилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Саралаш учун ҳозир бўлган номзод мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида Саралаш комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан унинг бўйи ўлчанади. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга дастлабки ўрганиш тадбирларида иштирок этишга рухсат берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Саралаш комиссиясининг масъул аъзоси котиби бўйга қўйилган талабларга мувофиқ келган номзоднинг ҳужжатларини комиссия кўриб чиқиши учун қабул қилади ҳамда тегишли маълумотларни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига қайд этади ва номзодга унинг идентификациялаш рақамини — хос рақамини маълум қилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
анкета-маълумотнома.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2022 йил 10 февралдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-1, 28.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/3226-1/0164-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Номзод тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлган ҳолларда номзод шу вақтнинг ўзида сухбатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларида камчилик аниқланган номзодга ушбу камчиликни бартараф этиши ва навбатдаги қабул кунида ҳозир бўлиши Саралаш комиссиясининг масъул аъзоси томонидан тушунтирилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Суҳбат Саралаш комиссиясининг суҳбат ўтказилишига масъул бўлган аъзоси (аъзолари) томонидан номзодга мазкур Низом талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар, чекловлар ва имтиёзлар, хизматнинг зарарли ва хавфли жиҳатлари ҳамда касб касаллигини орттириб олиш эҳтимолини тушунтириш ҳамда номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истаги бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Саралаш комиссияси аъзолари томонидан номзодни дастлабки ўрганиш босқичида ўтказилган тадбирлар натижалари умумлаштирилиб, шу куннинг ўзида номзодни саралашнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида хулоса чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Саралаш комиссияси хулосаси асосида комиссия масъул аъзоси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзув киритилади ва номзодга унинг имзоси қўйилган ҳолда таништирилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
(29-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Номзодлар томонидан машқларни бажариш бошланишидан олдин уларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Саралаш комиссиясининг номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича масъул аъзолари томонидан тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Саралаш комиссияси аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу заҳоти номзодларга эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайднома Саралаш комиссиясининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия масъул аъзосига топширилади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича қониқарсиз баҳоланган номзодлар саралашнинг кейинги босқичига ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Қониқарсиз баҳоланган номзод жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Номзодларни психологик ўрганиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Номзодларни психологик ўрганиш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ методика ва баҳолаш мезонлари асосида психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар бланкалари қоида тариқасида ҳар уч йилда бир маротаба қайта ишлаб чиқилади ва Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар бланкалари Саралаш комиссияси котибида сақланади, котиб тестлар ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Психологик ўрганиш бошланишидан аввал номзодлар Саралаш комиссиясининг психологик ўрганиш ўтказиш бўйича масъул мутахассислари томонидан психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, ҳар бир вазифа бўйича назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда уларга тегишли тушунтиришлар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Психологик ўрганиш натижалари қониқарсиз бўлган номзод тест синовини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Тест синовининг натижалари бўйича, у ўтказилган кундан бошлаб 2 кун ичида Саралаш комиссиясининг психологик ўрганиш тадбирларида иштирок этган аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия масъул аъзосига топширилади.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психологик ўрганиш натижалари қайднома расмийлаштирилган куннинг ўзида номзодларга эълон қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Саралаш комиссияси котиби томонидан номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этган натижалари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённомага номзодлар томонидан жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этилган натижалар турдош мутахассисликлар кесимида кўрсаткичларнинг пасайиб бориш тартибида киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, энг яхши кўрсаткичга эга бўлган, мавжуд бўш лавозимлар сонига мутаносиб сондаги номзодлар, шунингдек уларга қўшимча равишда кўрсаткичларнинг пасайиб бориш тартибида яна 20 фоиз номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишга тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар икки ёки бир нечта номзодларнинг умумий тўплаган баллари тенг бўлиб қолса, уларнинг психологик ўрганиш тадбирида қайд этган натижаси инобатга олинган ҳолда энг яхши кўрсаткичга эга номзод танлаб олинади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2024 йил 5 августдаги 685-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-2, 05.09.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Баённома Саралаш комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун Мудофаа вазирига тақдим этилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Саралаш комиссияси котиби Мудофаа вазири томонидан тасдиқланган баённоманинг кўчирмаси (нусхаси), у тасдиқланган кундан бошлаб 5 кун ичида номзодларга таништирилишини таъминлаши лозим.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Саралаш комиссияси баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб бир йил давомида ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида улар тиббий кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар Саралаш бошқармаси ва ҳарбий қисмлар томонидан берилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
(52-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2022 йил 10 февралдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-1, 28.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/3226-1/0164-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) талабларига мувофиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Тиббий кўрик натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз ёки кейинчалик қайта тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан даволанишга муҳтож деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг ҳужжатларини мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно) уларни гарнизон ҳарбий-тиббий комиссиясига тиббий кўрикдан ўтиш учун юбориш билан бир вақтда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштиришнинг талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ва рухсатнома расмийлаштириш натижаларига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодларга Саралаш бошқармаси ва ҳарбий қисмлар томонидан белгиланган намунадаги шахсий йиғмажилд расмийлаштирилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Саралашдан ўтган номзоднинг шахсий йиғмажилди контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш тўғрисида якуний қарорни қабул қилиш учун бўйсунув бўйича юқори турувчи кадр органига тақдим қилинади. Бунда тиббий кўрик хулосасининг амал қилиш муддати инобатга олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Саралаш якунига кўра энг юқори натижаларга эришган номзодлар бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(илгари контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлар қаерда ва қайси лавозимда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлигини, қандай сабаблар ва асосларга кўра ҳарбий хизматдан Қуролли Кучлар резервига бўшатилганликларини қайд этишлари лозим)
Менга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга
Хизматни ўташ талаблари ва шароитлари билан танишдим. Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудида
контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга тайёрман.
Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга
ваъда бераман.
Синовларни ____________ тилида топшираман.
сана
(имзо)
Ф.И.О.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 25 сентябрдаги 875-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3683, 30.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2025 й., 10/25/3683/0891-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодларни рўйхатга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖУРНАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Сана
Ҳарбий унвони, Ф.И.О.,
туғилган вақти ва жойи, миллати, бўйи
Маълумоти ва мутахассислиги, лавозими, ҳарбий хизматни ўтаган вақт ва жойи
Яшаш манзили ва телефон рақами
Дастлабки ўрганиш якуни бўйича хулоса
Хулоса билан танишганлиги тўғрисида имзо
1.
2.
3.
4.
5.
6.
...
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини кўрсатиши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2022 йил 10 февралдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-1, 28.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/3226-1/0164-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари комиссия аъзолари томонидан тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чалқанча ётилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яхши» — учта машқдан «яхши» баҳодан паст бўлмаган ёки иккита машқдан «яхши» ёки аъло, қолган машқдан эса «қониқарли» баҳоланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қониқарли» — агар баҳоларнинг иккитаси «қониқарли» бўлиб, қониқарсиз баҳо бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қониқарсиз» — агар баҳолардан бири «қониқарсиз» бўлса ёки номзод, жисмоний тайёргарлик машқларнинг биттасини бажаришдан воз кечган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, ҳар бир машқни бажарганлиги учун олган баҳолар балларга ўгирилиб, белгиланган чегаравий меъёрлардан юқори натижа кўрсатган номзодларга қўшимча рағбат баллари тақдим этилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 195 баллни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш учун натижалар баллар тизимида қуйидаги жадвалдаги мезонлар бўйича белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Номзодлар махсус хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд ҳарбий гувоҳномасини кўрсатган ҳолда киритилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2022 йил 10 февралдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-1, 28.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/3226-1/0164-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал комиссия аъзолари номзодларга тест синовларини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Номзодлар барча ҳаракатларни комиссия аъзолари кўрсатмаларига мувофиқ бажаради. Мазкур кўрсатмаларга амал қилмаган номзод хонадан чиқариб юборилади ва психологик ўрганиш иштирокчилари рўйхатидан ўчирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Номзод бериладиган саволларга жавобларни белгилаш ҳамда вазифаларни бажариш орқали тест синовларидан ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодлар билан тест тадбирлари якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин. Тест гуруҳ таркибида ўтказилганда, хонада номзодлар сони 40 нафардан ошмаслиги зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест бошлангунга қадар номзодлар соғлиғининг ҳолати суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар шу куни тест синовига қўйилмайди. Бундай ҳолларда номзодга бошқа куни қайта тест синовидан ўтиш учун рухсат берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Психологик ўрганиш давомида номзодларга икки қисмдан иборат бўлган тест асосида вазифалар берилади. Бунда, биринчи қисмда (интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганиш) ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 80 та топшириқдан иборат бўлган 4 та вазифа, иккинчи қисмда (психоэмоционал барқарорлик даражасини ўрганиш) контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимлари учун номзодларга ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 99 та саволдан, офицерлар таркиби лавозими учун номзодларга эса ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 120 та саволдан, шунингдек, жавобларнинг самимий ёки носамимийлигини аниқлаш йўналиши бўйича бериладиган 19 та саволдан иборат сўровнома қўлланилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 80 дақиқа, шунингдек ҳар бир вазифа йўриқномасини ўқиб чиқиш учун қўшимча 3 дақиқадан вақт берилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тест саволида машқнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб жавоб вариантлари берилиши мумкин. Номзодлар тест саволларига жавоб вариантларини белгилашда жавоблар варақасидаги вариантлардан фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари 2 кун ичида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ Психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали асосида комиссия аъзолари томонидан ҳисоблаб чиқилади. Бунда, контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимлари учун умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 179 баллни, офицерлар таркиби лавозими учун умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 200 баллни ташкил этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларига номзоднинг психологик тест натижаларини ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖАДВАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Психологик ўрганиш йўналишлари
Баҳо ва баллар
5 баҳо
4 баҳо
3 баҳо
2 баҳо
1.
Интеллектуал ривожланганлик даражаси
80 — 62 балл
61 — 46 балл
45 — 31 балл
30 — 0 балл
2.
Психоэмоционал барқарорлик даражаси
99 — 83 балл
82 — 67 балл
66 — 52 балл
51 — 0 балл
3.
Номзод берган жавобларнинг самимийлиги
самимий
носамимий
0 — 9
10 — 19
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Офицерлар таркиби лавозимига номзодларнинг психологик тест натижаларини ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖАДВАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Психологик ўрганиш йўналишлари
Баҳо ва баллар
5 баҳо
4 баҳо
3 баҳо
2 баҳо
1.
Интеллектуал ривожланганлик даражаси
80 — 66 балл
65 — 50 балл
49 — 35 балл
34 — 0 балл
2.
Психоэмоционал барқарорлик даражаси
Асаб-руҳий барқарорлик шкаласи
100 — 88 балл
87 — 73 балл
72 — 58 балл
57 — 0 балл
3.
Коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятлари шкаласи
20 — 18 балл
17 — 14 балл
13 — 10 балл
9 — 0 балл
4.
Номзод берган жавобларнинг самимийлиги
самимий
носамимий
0 — 9
10 — 19
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:Психологик тест натижаларига кўра 5, 4 ва 3 баҳо олган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига мос келади, 2 баҳо олган номзодлар эса контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига мос келмайди деб топилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларига номзодларнинг психологик тест синовлари натижалари бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАЙДНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20__ йил «____» ____________
Т/р
Номзоднинг Ф.И.О.
Интеллектуал ривожланганлик даражаси
Психоэмоционал барқарорлик даражаси
Самимийлик шкаласи
Якуний натижа
(баллар йиғиндиси)
Умумий баҳо
натижа
(балл)
баҳо
натижа
(балл)
баҳо
натижа
хулоса
1.
2.
3.
4.
5.
...
Комиссия аъзолари:
________________
________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
________________
________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
________________
________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Офицерлар таркиби лавозимига номзодларнинг психологик тест синовлари натижалари бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАЙДНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20__ йил «____» ____________
Т/р
Номзоднинг Ф.И.О.
Интеллектуал ривожланганлик даражаси
Психоэмоционал барқарорлик даражаси
Самимийлик шкаласи
Якуний натижа
(баллар йиғиндиси)
Умумий баҳо
Асаб-руҳий барқарорлик шкаласи
Коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятлари шкаласи
натижа
(балл)
баҳо
натижа
(балл)
баҳо
натижа
(балл)
баҳо
натижа
хулоса
1.
2.
3.
4.
5.
...
Комиссия аъзолари:
________________
________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
________________
________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
________________
________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
мудофаа вазири
________________
______________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
20__ йил «___» ________________
Номзодларни ҳарбий-касбий саралаш бўйича комиссиянинг
_____-сон БАЁННОМАСИ
Т/р
Номзоднинг Ф.И.О., туғилган вақти ва жойи ҳамда бўйининг баландлиги
Маълумоти ва мутахассислиги, лавозими, ҳарбий хизматни ўтаган вақт ва жойи
Ҳарбий-касбий саралаш натижалари
Комиссия хулосаси
Жисмоний тайёргарлик даражаси
Психологик ўрганиш натижаси
Жамибалл
Ўрин
(мутахассислик)
умумийбалл, баҳо
умумий балл, баҳо
1.
2.
3.
4.
5.
...
Комиссия раиси:
________________
________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Комиссия раисининг ўринбосари:
________________
________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Комиссия аъзолари:
________________
________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Комиссия котиби:
________________
________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(7-илова Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
(8-илова Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 26 майдаги 485-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3226-3, 16.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 10/20/3226/0313-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.02.2022 й., 10/22/3226-1/0164-сон; 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон; 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон; 02.10.2025 й., 10/25/3683/0891-сон)