03.03.2020 йилдаги ПҚ-4625-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 03.03.2020 йилдаги ПҚ-4625-сон
Date of entry into force
04.03.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқимиз миллий юксалиш ва миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган ҳозирги вақтда барча эзгу қадрият ва анъаналаримиз қатори Наврўз байрамининг ҳам ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айниқса, ушбу қадимий байрамнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган яшариш ва янгиланиш, яхшилик ва бағрикенглик, табиатни асраб-авайлаб, доимо у билан уйғун бўлиб яшаш каби ўлмас ғоялар бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсади ва маъно-мазмунига ғоят ҳамоҳанг эканини таъкидлаш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқимиз асрлар давомида катта шоду хуррамлик билан нишонлаб келаётган, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида белгиланган Наврўзи оламнинг ана шундай беқиёс аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда бу айёмни янги Ўзбекистоннинг демократик қиёфаси, обрў-эътибори ва нуфузига ҳар томонлама муносиб тарзда ўтказиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита Наврўз байрамини Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда нишонлаш бўйича «Наврўзинг — янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрамини ўтказиш концепцияси ва ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур концепция ва дастурни тайёрлашда барча тадбирларни том маънода умумхалқ сайли ва шодиёнаси сифатида ўтказиш, уларда кенг халқ оммасининг фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наврўз кунларида инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга меҳр ва эътибор яққол ўз ифодасини топишини кўрсатиб берадиган, атроф-муҳитни, унинг неъматларини асраб-авайлаш, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга даъват этадиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, халқимизнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришларни Наврўзнинг азалий қадрият ва анъаналарига ҳамоҳанг тарзда, таъсирчан усулларда ифода этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча шаҳар ва қишлоқларда ташкил этиладиган байрам тадбирларида, оммавий ахборот воситаларида Наврўз байрамининг тарихи, ҳар бир ҳудуд аҳолиси ўртасида уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат ва анъаналарнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик фазилатлари асосида нуроний кексаларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юртимизда миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий натижалари, Ўзбекистон фуқароси бўлган турли миллат ва элат вакилларининг Наврўзни нишонлашга оид урф-одатлари, анъана ва қадриятларини кенг намойиш этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ободлик ва фаровонлик рамзи бўлмиш Наврўз байрами арафасида шаҳар ва қишлоқларда, маҳаллаларда умумхалқ ҳашарлари, кенг қамровли ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларда ҳунармандчилик кўргазмалари, китоб расталари, кўчма савдо дўконлари, кўклам таомларини тайёрлаш ва уларнинг савдосини ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Наврўз умумхалқ сайилларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наврўз умумхалқ сайиллари ўтказиладиган асосий майдонлар, хиёбонлар ва кўчаларни белгилаш, уларни миллий услубда байрамона безатиш ҳамда саҳналарни ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда бўлиб ўтадиган умумхалқ сайилларига маҳаллий фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, цирк санъати вакиллари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини кенг жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
байрам тадбирлари доирасида ҳар бир ҳудудга хос бўлган халқ ўйинлари, томошалар, кўргазмалар ва мусобақаларни ўтказиш, баҳорий таомлар сотиладиган очиқ ошхоналарни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) байрам дастурларини ва оммавий томошаларни тайёрлашда, кўчалар, хиёбонлар ва майдонларни безатишда катта маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ижодкорлар, композитор ва бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳларни кенг жалб этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Наврўз умумхалқ сайилларига хорижий ва маҳаллий туристларнинг ташрифини ташкил этиш мақсадида кенг тарғибот ва тайёргарлик ишларини амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 3 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4625-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 мартдаги ПҚ-4625-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси

2.

А.А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

3.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Спичрайтери

4.

А.А. Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

5.

Д.М. Саиджанов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

6.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

7.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

8.

Т.А. Ишметов

молия вазири

9.

А.Х. Комилов

ташқи ишлар вазири

10.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

11.

Б.Х. Ташматов

Миллий гвардия қўмондони

12.

М.У. Маджидов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

13.

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири

14.

А.В. Шин

мактабгача таълим вазири

15.

Б.Н. Қурбонов

мудофаа вазири

16.

А.Қ. Шадманов

соғлиқни сақлаш вазири

17.

Р.Т. Маматов

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

18.

Ш.М. Садиков

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

19.

Р.Ж. Қурбанов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

20.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

21.

А.Ж. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи

22.

Ф.Ф. Абдухолиқов

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори

23.

А.В. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

24.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

25.

М.М. Ходжиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

26.

Р. Абдуллаев

Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси

27.

А.М. Жумабоев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

28.

Лавозимига кўра

Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири, ташкилий қўмита котиби

29.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2020 й., 09/20/4625/0256-сон)