Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 19.09.1996 йилдаги 328-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.09.1996 йилдаги 328-сон
Date of entry into force
19.09.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ УРУҒЧИЛИК СОҲАСИДАГИ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада уруғчиликни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг уруғчилик соҳасидаги сиёсатининг асосий йўналишлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ҳукуматнинг уруғчилик соҳасидаги сиёсатининг асосий йўналишларининг амалга оширилишини назорат қилувчи орган этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда икки ой муддатда Ҳукуматнинг уруғчилик соҳасидаги сиёсатини амалга ошириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Р. Гиниятуллин зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 19 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
328-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
19 сентябрдаги 328-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг уруғчилик соҳасидаги сиёсатининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СИЁСАТНИНГ МАҚСАДИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Уруғлар сифатининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳосилдорликни ва иқтисодий самарадорликни оширишнинг муҳим омили сифатидаги биринчи даражали аҳамиятини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг уруғчилик соҳасидаги сиёсатини амалга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳукуматнинг уруғчилик соҳасидаги сиёсатидан мақсад бу соҳада қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги йўналишларни амалга оширишдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини ўз вақтида бозор нархлари бўйича юқори ҳосилли ва юқори сифатли уруғлар билан етарли миқдорда таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инфраструктура ва сервис хизмати кўрсатишни ривожлантиришга кўмаклашиш, уруғчиликда хусусий инвестициялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги манфаатларига жавоб берувчи уруғлик етиштиришда хусусий секторни ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Уруғчилик соҳасидаги сиёсатни амалга оширишда Ҳукумат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Уруғчиликни ривожлантириш уюшмасини таъсис этишни маъқуллайди, унинг асосий мақсад ва вазифалари уруғчиликни ривожлантиришдан манфаатдор ва (ёки) унда иштирок этаётган хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш, уруғчилик ва (ёки) ёрдамчи инфраструктуранинг ҳар қандай соҳасида хусусий секторни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган барча бошқа муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уруғчиликка оид даврий маълумотномаларни чиқаришдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғчиликни ривожлантиришга маблағ қўяётган ташкилотларга, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғчиликдаги хусусий инвестицияларни фаол рағбатлантиради ва қўллаб-қувватлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий секторни уруғлик етиштириш, етказиб бериш, экспорт қилиш ва уруғлик билан боғлиқ бўлган бошқа операциялар соҳасида қўллаб-қувватлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий секторни яхши навли ва юқори репродукцияли уруғларни янада кўпайтириш ва навларини янгилаш учун зарур бўлган уруғлар билан таъминлашда давлат томонидан қўллаб-қувватлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалигига юқори сифатли уруғлар етказиб беришни кўп миқдорда кўпайтириш мақсадида Ҳукумат уруғчилик соҳасида барқарор, изчил ва узоқ муддатли сиёсатни ўрнатади. Уруғ етиштириш ва етказиб бериш билан боғлиқ фаолиятнинг барча турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳукумат муассасалари ва (ёки) ўзимизнинг ва (ёки) хорижий хусусий секторлар томонидан қисман ёки тўла бажариладиган барча ёрдамчи операциялар мазкур сиёсат билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Уруғчилик соҳасидаги вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси заруриятга қараб ва республика аграр сектори манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, уруғчилик соҳасидаги сиёсатга мувофиқ норматив ҳужжатлар чиқаради, уларга зарур ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХУСУСИЙ СЕКТОР ВА ДАВЛАТ МАНФААТЛАРИНИ УЙҒУНЛАШТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Уруғчилик соҳасидаги сиёсат Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасидаги Ҳукумат сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланади. Хусусий секторни уруғлар билан таъминлашни кўп миқдорда кўпайтириш миллий манфаатлардан бири ҳисобланар экан миллий ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурлари хусусий секторнинг ушбу жабҳадаги иштироки билан қарама-қарши келиб қолганда уларга мувофиқ амалга ошириладиган ҳаракатларнинг якуний мақсадлари миллий ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури мақсадларига жавоб берган ҳолларда уруғчилик соҳасидаги сиёсат афзал кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЛАРНИНГ СИФАТЛИ БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Уруғларнинг экиш қиймати уларнинг сифатини назорат қилувчи белгиланган тартибларга мувофиқ аниқланган сифатига боғлиқ бўлади. Ҳукумат уруғчилик соҳасидаги сиёсат фаолиятининг барча турлари уруғларнинг энг юқори сифатли бўлишини, иқтисодий самарадорлигини таъминлаши зарур, деб ҳисоблайди. Қишлоқ хўжалиги манфаатларини энг кўп таъминлаш учун сотувга тавсия қилинаётган барча уруғлар сифатга нисбатан амалдаги талабларга жавоб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНФРАСТРУКТУРА ВА ТУРЛИ СЕКТОРЛАР ИШТИРОКИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги экинларининг районлаштирилган юқори сифатли уруғлар билан доимий таъминлашни сақлаб туриш учун мураккаб техника, саноат ва иқтисодий инфраструктура талаб этилишини Ҳукумат тушунади. Уни яратишда хусусий сектор каби давлат сектори ҳам иштирок этади. Ҳар бир сектор қолган секторлар билан яқин ўзаро ҳамкорликда ўзи кўпроқ ваколатли бўлган фаолият тури билан шуғулланади. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш фаолияти турлари Ҳукумат ва унинг ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор манфаатларига жавоб берувчи, хусусий сектор маблағларини инвестиция қилиш хоҳишида бўлган барча тижорат тусидаги фаолиятнинг барча турлари хусусий сектор соҳаси тасарруфида бўлади. Хусусий сектор фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва норматив ҳужжатлари билан белгиланган амалдаги нормаларга мувофиқ амалга оширилган ҳолларда Ҳукумат муассасалари уларнинг ишларига аралашмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ ҲУКУМАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ЗАРУР ТУЗИЛМАЛАРНИ ТАЪСИС ЭТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳукумат хусусий сектор уруғ етиштириш ва у билан таъминлашни ташкил этишда нисбатан устунликларга эга бўлишини эътироф этади. Мазкур ҳужжат қоидаларига мувофиқ Ҳукумат уни бутун чоралар билан қўллаб-қувватлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Юқори сифатли уруғлар билан таъминлашда хусусий секторнинг ривожланиши баробарида ушбу соҳада иштирок этадиган ҳукумат муассасалари хусусий сектор билан адолатсиз рақобатнинг олдини олиш мақсадида, бунда уруғда эҳтиёжи бўлган фермерларни уруғ билан таъминлаб, ўз фаолиятини тегишлича қисқартиради. Зарур ҳолларда Ҳукумат хусусий сектор энг кўп ҳажмда экиш материали етиштиришни таъминлаганда уни рағбатлантириш мақсадида тегишли қонунчилик, қарорлар ва норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш учун бутун кучини ишга солади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ДАВЛАТНИНГ БЕВОСИТА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Баъзи қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини хусусий сектор етиштириш имконига эга бўлмаса, уни давлат сектори ёки давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган сектор етиштиради. Хусусий секторнинг мустаҳкамланиши ва унда кўрсатилган уруғларни етиштириш кўпайишига қараб давлат томонидан қўллаб-қувватланиш камайтирилади ёки тўхтатилади. Уруғчиликда рақобат рағбатлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХОРИЖИЙ ФИРМАЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ВА ИЧКИ ХУСУСИЙ СЕКТОР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Уруғлар билан шуғулланувчи хорижий хусусий фирмалар уруғчилик саноатига амалдаги қонунчилик доирасида илмий тадқиқотлар ва селекция ишлари учун янги генетик материаллар ва технологиялар тақдим этишлари мумкин. Технологияларни самарали ривожлантириш, ишларни яхшилаш, сарф-харажатларни камайтириш ва уруғларга бўлган эҳтиёжларни қондиришни таъминлаш учун Ҳукумат хорижий, ўзимизнинг ва қўшма корхоналарнинг ташкил этилишини рағбатлантиради ва қўллаб-қувватлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Уруғчилик базаси давлат илмий-тадқиқот муассасалари селекционерлари томонидан яратилган сараланган навлар билан таъминланади. Улар, жойларда ўз филиалларини очиб ёки уруғчилик корпорациялари, уюшмалари ёки бошқа тузилмаларнинг муассислари сифатида иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини яхшилаш, даромадларни кўпайтиришга анчагина ҳисса қўшишлари ва уларни тақсимлашда қатнашишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу даромадларнинг бир қисми ватанимиз қишлоқ хўжалигини бевосита ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин. Бу билан ҳар қандай малакали хусусий селекция муассасаси тадқиқотлар ўтказишда рухсатнома олади, рағбатлантирилади ва кўллаб-қувватланади. Давлат ташкилотлари ўтказган тадқиқотлар натижалари шартнома асосида амалдаги қонунчиликка мувофиқ хусусий секторга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Уруғлар сифатини яхшилаш ва сақлашда ҳамда уларнинг таннархини пасайтиришда уруғчилик технологияси ва саноатининг муҳим ўрни бор. Давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи даражали объекти нафақат фундаментал тадқиқотлар, балки маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб амалий илмий-тадқиқот ишларининг асосий натижаларини жорий этиш ҳамдир. Бундай ишларни амалга ошириши мумкин бўлган хусусий корхоналар рағбатлантирилади. Илмий-тадқиқот ишларининг натижалари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари хусусий секторга халқаро амалиётга мувофиқ эркин берилади. Уруғчилик фаолиятини мувофиқлаштиришнинг асосий мақсади уруғчилик корхоналарининг илмий-тадқиқот ишларига ва маълумотлар алмашувига бўлган эҳтиёжларни аниқлашда ҳамкорликларини таъминлашдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЯНГИ НАВЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, СИНАБ КЎРИШ ҲАМДА РАЙОНЛАШТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Янги навлар ва дурагайларни жорий этишга қараб фақат юқори сифатли селекцион материал чиқаришни таъминлаш мақсадида уларни улар етиштириладиган шароитларга яқинлаштирилган шароитларда синовдан ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Бундай синовлар аниқ тадбирларга мувофиқ ва энг яхши нав ҳамда линиялар кўрсаткичларининг тўғри аниқланишини таъминлаш учун етарли бўлган белгиланган давр мобайнида ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Хусусий сектор томонидан етиштирилган навлар ва дурагайлар давлат тадқиқотлари ва изланишларига солиштирилади ва тегишли тарзда баҳоланади. Сара навлар ва дурагайлар районлаштирилади ва расман маъқулланган рўйхатларга киритилади, уларнинг уруғлари эса сертификатлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒ ФОНДИНИ ТИКЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Экишга рухсат этилган навлар ва дурагайларнинг уруғ фондини (элита уруғлар) тиклаш ва уни таъминлаш уларни ишлаб чиққан илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга оширилади. Давлат селекция дастури доирасида керакли турдаги уруғларни талаб этилган миқдорда ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш учун етарли миқдорда ходимлари, асбоб ускуналари ва маблағлари бўлган махсус муассаса тузилади. Хусусий фирмалар янги навларни аниқлаш бўйича ўз дастурларини ўз маблағларига амалга оширадилар ва улар амалдаги сифатни назорат этиш талабларига мувофиқ амалга оширишларига қараб маъқул нархларда зарур уруғлар билан таъминланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЛАРНИНГ НАВЛИЛИГИ ВА ЭКИШ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Янги нав (дурагай)ни яратиш учун муайян харажатлар талаб этилади. Ҳукумат навлар яратиш борасидаги илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ва уларга кетган сарф-харажатларни қоплаш мақсадида ўз ваколати доирасида селекционерлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш учун халқаро нормаларга мувофиқ қарорлар ва норматив ҳужжатлар қабул қилади ҳамда селекционерларга мамлакат қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини қондириш ва уларни яратишдан молиявий фойда олиш учун уларнинг нав ва дурагайлари уруғларини етиштириш ва етказиб беришни назорат қилиш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Уруғлар сифатини самарали назорат қилишни таъминлаш учун ҳар бир уруғчилик бўлинмаси ўзининг халқаро қоидаларга мувофиқ иш кўрувчи сифатни назорат этиш ички хизматига эга бўлади ҳукумат қонун ҳужжатларида назарда тутилган бундай назоратни амалга оширишни, шунингдек, республикага келтирилаётган уруғларнинг сифатини назорат қилишни қўллаб-қувватлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Уруғларнинг юқори сифатлилигини ва нав софлигини сақлашни таъминлаш учун уруғ етиштирувчи майдонлар ва участкалар сифати назорат қилинади. Уруғчилик учун масъул бўлган давлат хизматлари уруғ етиштириш бўйича турли тоифадаги майдонлар ва участкаларга амалдаги нормаларга мувофиқ талаблар белгилайди. Талаблар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши агротехникаси ва технологиясининг тараққий этишига қараб ўзгариб бориши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Уруғчиликни ривожлантириш ва уруғларнинг юқори сифатлилигига эришишга қаратилган тадбирлардан бири сифатида барча уруғчилик муассасалари ўз хоҳишлари билан қатнашганлари ҳолда мустақил сертификатлаш ўтказилади. Сертификатлаш талаблар, тартиб, концепция ва услубият нуқтаи назаридан халқаро нормаларга жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Уруғлар сифатининг ишончли стандартларини таъминлашда истеъмолчилар ва етказиб берувчиларни ҳимоя қилишда, шунингдек, сифатга мўлжалланган уруғчилик саноатини ривожлантиришда амалдаги талаблар ва имкониятларни акс эттирувчи қонунчилик ҳужжатлари, энг аввало Уруғчилик тўғрисидаги қонун муҳим роль ўйнайди. Сотиш учун тавсия этиладиган барча уруғлик Уруғчилик тўғрисидаги қонун талабларига мос бўлиши лозим. Уруғчилик тўғрисидаги қонунга мувофиқ намуналарни мунтазам танлаш ва синашнинг комплекс дастури амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЛАРНИ СИНАБ КЎРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Уруғларнинг тўғри синаб кўрилиши уруғчилик саноати ишида катта аҳамиятга эгадир. Ҳукумат расмий синов лабораториялари ва жойлардаги станциялар тармоқлари ишлашлари учун шарт-шароитлар яратиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улар намуналарни буюртмачи уруғчилик хўжаликларига ёки фирмаларга уларни бу хўжалик ва фирмалардан олганларидан сўнг бир суткадан кечиктирмай текширадилар ва етказиб берадилар ҳамда натижалар тўғрисида синов тугаганидан сўнг бир сутка мобайнида хулосалар берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лабораториялар ва станциялар тегишли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва малакали ходимлар билан таъминланган бўладилар ҳамда уларнинг иши уруғларни синовдан ўтказиш бўйича Халқаро уюшма (ISTA)нинг тавсияномаларига мувофиқ ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЛАРНИ СИНОВДАН ЎТКАЗИШНИ СТАНДАРТЛАШТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Уруғларни мунтазам равишда етказиб беришни ва хусусий секторни ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек, уруғларни экспорт ва импорт қилиш учун синовларнинг айнан натижаларини олиш талаб этилади. Тадбирларни бир хиллаштириш ва синовларнинг айнан (стандарт) натижаларига эришиш мақсадида ҳукумат уруғларни синовдан ўтказиш бўйича дастурни амалга оширишни таъминлайди ҳамда тегишли соҳа мутахассисларини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЛАРНИ ТОЗАЛАШ ВА КОНДИЦИЯЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Юқори сифатли уруғлар билан таъминлашнинг муҳим элементи сифатида уруғларни тозалаш ва кондициялаш бўйича қувватлар барпо этилади. Барча хусусий уруғчилик муассасалари уруғларни тозалаш ва сақлаш бўйича ўз замонавий ва самарали қувватларини барпо этганлари ва уларни қўллаб-қувватлаганлари тақдирда рағбатлантириладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ, ТРАНСПОРТДА ТАШИШ ВА СОТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ҳукумат хусусий секторнинг ўзларига яқин минтақаларда жойлашган қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчи барча туманлардаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини юқори сифатли уруғлар билан таъминловчи тақсимлаш тизимини яратиши ва ривожлантиришида уни барча чоралар билан рағбатлантиради, сотиш бўйича компанияларда таъсисчилар сифатида иштирок этиш йўли билан хусусий секторнинг маҳсулотларни сотишга йўналтирилган ҳаракатларини бутун чоралар билан қўллаб-қувватлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖЛАРНИ АНИҚЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Уруғ етиштириш ва тақсимлашни режалаштириш учун етказиб берувчилар уруғлардан фойдаланиш ҳамда мўлжалланган эҳтиёжларга оид тўғри ва батафсил маълумотларга эга бўлишлари лозим. Ҳукумат бундай ахборотларни ўз вақтида жамлаш ва тақсимлаш тизими ишини шундай ташкил этадики, токи бу етказиб берувчи ва истеъмолчиларга бошқаришда ҳамда қарорлар қабул қилишда ёрдам берсин. Ҳукумат уруғчилик фирмалари томонидан бошқарувни такомиллаштириш учун фойдаланилиши мумкин бўлган бошқарув ахборот тизимларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Уруғ истеъмолчиларини замонавий технологиялардан фойдаланиш соҳасида ўқитишнинг асосий воситаси сифатида Ҳукумат ва хусусий сектор юқори ҳосилли уруғларни жорий этиш бўйича умумтаълим дастурларини ишлаб чиқади ва амалга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЛАРНИ ТАРҚАТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Уларнинг келиб чиқиш манбаларидан қатъи назар, уруғларнинг фақат сараланган навлари тарқатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЛАР ИМПОРТИ ВА ЭКСПОРТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ҳукумат уруғчилик соҳасида мазкур сиёсат қоидалари ривожида тасдиқланган тегишли норматив ҳужжатларда назарда тутилган тартибга мувофиқ илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш учун уруғларни импорт қилишга рухсатнома сўраган ҳар қандай муассасага ёрдам беради. Ички эҳтиёжлар қондирилганидан сўнг уруғлар қолган ҳолларда уларни экспорт қилишга рухсат беради. Уруғлар импорти ва экспортида маъмурий тадбирлар иложи борича қисқартирилади ва фақат халқаро эътироф этилган карантин талабларига риоя этилади. Ҳукумат жўнатиш, божхона тозалови, валюта алмаштириш, аккредитивлар беришни тезлаштиришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УРУҒЧИЛИК СОҲАСИДА МАСЛАҲАТЛАШУВЛАР ЎТКАЗИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ўзгараётган шароитларни ҳисобга олиб Ҳукумат уруғчилик соҳасидаги сиёсатга мувофиқ Уруғчиликни ривожлантириш бўйича уюшма ҳузурида маслаҳатлашув марказини ташкил этишда кўмаклашади. Унда Ҳукумат вакиллари каби хусусий сектор вакиллари ҳам бўлади. Марказ уруғларни тайёрлаш ва улардан фойдаланишга таъсир этувчи барча омилларни кўриб чиқиш учун мунтазам равишда мажлислар ўтказади ва бу фаолиятнинг амалий бўлиб қолиши учун Ҳукуматга уруғчилик соҳасидаги сиёсат масалалари бўйича таклифларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат кўрсатилган тавсияномаларни кўриб чиқади ва унинг узоқ муддатли мақсадлари ва амал қилиш муддатини ўзгартирмаган ҳолда жорий шароитларга мос бўлишини таъминлаш мақсадида амалдаги қонунчиликка мувофиқ уруғчилик соҳасидаги сиёсатни такомиллаштиришда ҳисобга олади.