18.02.2020 йилдаги ПҚ-4606-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.02.2020 йилдаги ПҚ-4606-сон
Date of entry into force
19.02.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, ҳудудлар аҳолиси учун ихтисослаштирилган тиббиёт хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш, хусусий тиббиёт ташкилотларининг инвестициявий фаоллигини яхшилаш, уларни замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар билан жиҳозлаш, шунингдек, тиббиёт туризмини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Асака» АТБ орқали 28 миллион АҚШ доллари миқдорида мақсадли имтиёзли ресурслар ажратилиши натижасида республиканинг барча ҳудудларида хусусий тиббиёт ташкилотларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш бўйича 286 та лойиҳа амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) «Асака» АТБга хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида Жамғарма кредит линиясини тақдим этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Жамғарманинг кредит линияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4290-сон қарорига мувофиқ ажратилган, танланмаган маблағлар қисми ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 йилгача муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр, «Асака» АТБ маржасини ҳисобга олмасдан йиллик 5 фоиз ставка билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалар қийматининг кўпи билан 60 фоизини молиялаштириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пуллик тиббиёт хизматларига бўлган талаб бўйича таҳлилларни ва хусусий тиббиёт ташкилотида харид қилинаётган ускуналарда хизмат кўрсата оладиган малакали ходимларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда иловага мувофиқ ҳудудларда янги импорт тиббиёт ускуналари (косметологияга оидлари бундан мустасно) ва уларга бутловчи қисмларни харид қилиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Асака» АТБ билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар халқаро молия институтлари билан хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида узоқ муддатли кредит линияларини жалб қилишни кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4290-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги «200» рақами «150» рақами билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарор ижроси устидан назорат қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов — мазкур қарорнинг самарали амалга оширилиши, унинг қоидалари ўз вақтида ижро этилиши бўйича масъул вазирликлар, идоралар ва «Асака» АТБ раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам эшитиб борилиши, зарур ҳолларда мазкур соҳани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С.У. Умурзаков, Ш.А. Вафаев) — мазкур қарорга мувофиқ хусусий тиббиёт ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун Жамғарманинг кредит линиялари ўз вақтида ажратилиши, соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини янада ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари жалб этилиши бўйича чораларни кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов — сифатли хусусий соғлиқни сақлаш тизимини, айниқса ҳудудларда янада кенгайтириш, ушбу соҳада мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, тиббиёт туризмини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича зарур чораларни (таклифларни) кўрсин (киритсин).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 18 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4606-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4606-сон қарорига

ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни молиялаштиришнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

млн долл.

Т/р

Ҳудудлар

Суммаси

ЖАМИ:

50

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

3

2.

Андижон вилояти

5

3.

Бухоро вилояти

3,1

4.

Жиззах вилояти

2,2

5.

Қашқадарё вилояти

5,2

6.

Навоий вилояти

1,6

7.

Наманган вилояти

4,5

8.

Самарқанд вилояти

6,2

9.

Сурхондарё вилояти

4,2

10.

Сирдарё вилояти

1,4

11.

Тошкент вилояти

4,6

12.

Фарғона вилояти

6

13.

Хоразм вилояти

3

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* «Асака» АТБга Жамғарма билан келишилган ҳолда кредит линияси маблағларининг амалда ўзлаштирилиши ва ҳудудларда молиялаштириш учун тайёр лойиҳаларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб Прогноз параметрларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 07/20/4606/0176-сон)