12.02.2020 йилдаги ПҚ-4597-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.02.2020 йилдаги ПҚ-4597-сон
Date of entry into force
13.02.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг молиявий ва моддий-техник таъминотини яхшилаш, унинг тажриба-синов майдонларини кенгайтириш ҳамда тузилмасини такомиллаштириш, Оролбўйи ҳудудида инновацион ва илмий ишланмаларни янада кенгроқ жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3975-сон қарорига асосан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази (кейинги ўринларда — Халқаро инновация маркази) томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида 20,3 гектар майдонда «Мўйноқ» тажриба-синов майдони, Нукус туманида 20 гектар майдонда «Саманбай» тажриба-синов майдони ташкил этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли чўл ва манзарали ўсимликлар генофонди шакллантирилиб, унга киритилган 13 турдаги ўсимлик дунёси объектлари синовдан ўтказилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Халқаро инновация маркази ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган «My garden in the Aral Sea» («Оролдаги боғим») агро ва экотуризм лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Оролбўйи ҳудудида илмий-тадқиқот ва амалий ишларни олиб бориш, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун кўргазмали тажриба-синов майдонларини ташкил этиш мақсадида Халқаро инновация марказининг эҳтиёжларига мувофиқ равишда ушбу марказга икки ой муддатда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши — Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги захира ер майдонлари ҳамда Орол денгизининг қуриган тубидаги ҳудуддан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси — Оролбўйи ҳудудидаги ўрмон фонди ерларидан ер майдонлари ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро инновация марказининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда шу муносабат билан ушбу харажатларни Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўхтатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани «Мўйноқ» тажриба-синов майдонида маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларини қуриш, шунингдек, Нукус тумани «Саманбай» тажриба-синов майдонида лаборатория биноси ва хостел қуриш ҳамда ушбу ҳудудни ободонлаштириш бўйича харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, тижорат банклари кредитлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро инновация марказининг илмий лабораторияларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, шу билан бирга зарур сарфланадиган материаллар ва бутловчи буюмлар билан узлуксиз равишда таъминлаш, шунингдек, «My garden in the Aral Sea» («Оролдаги боғим») агро ва экотуризм лойиҳасини амалга ошириш бўйича харажатлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Халқаро инновация маркази директорига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиг билан келишилган ҳолда Халқаро инновация марказининг ижро аппарати тузилмасига Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Халқаро инновация маркази Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар Халқаро инновация маркази ҳузуридаги Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш тартибини назарда тутган ҳолда ушбу жамғарма тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Халқаро инновация маркази Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда доимий равишда вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга қаратилган илмий-инновацион лойиҳалар, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Оролбўйи ҳудуди учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик Траст фонди грантлари ва улардан мақсадли фойдаланилиши тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб борсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ икки ой муддатда Халқаро инновация марказининг маъмурий биноси ва унга туташ ҳудудларни барча зарур асбоб-ускуналарни ўрнатган ҳолда электр энергия билан таъминлашни ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси уч ой муддатда мавжуд тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида «Мўйноқ» тажриба-синов майдонига олиб борувчи ички йўл ва Нукус туманида «Саманбай» тажриба-синов майдонига олиб борувчи 2,1 км узунликдаги йўл (4R 176-Г), шунингдек, Халқаро инновация маркази маъмурий биносига киришдаги 650 м узунликдаги йўлларда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Нукус шаҳар Марказий бозоридан Нукус туманидаги Халқаро инновация маркази ҳудудигача бўлган йўналишда мунтазам жамоат транспорти қатнови ташкил этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3975-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов — мазкур қарор ижросининг масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини ташкил қилсин, улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов — Оролбўйи ҳудудида инновацион ва илмий ишланмаларни кенг жорий этсин, Халқаро инновация марказининг инновацион ва илмий фаолиятини мувофиқлаштирсин, мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул вазирлик, идора ва ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда унинг ижроси бўйича 2020 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига якуний ахборот киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев — Халқаро инновация марказининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши, шу жумладан тегишли инфратузилма объектларининг барпо этилишини, ушбу тадбирларнинг мазкур қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 12 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4597-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 февралдаги ПҚ-4597-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3975-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 6-банднинг «б» кичик бандидаги «(2018 йилда ва 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида)» сўзлари «(2018-2019 йилларда)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иккинчи хатбоши «тузилмасига» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқаро инновация марказининг ижро аппарати тузилмасига Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча штат бирликларини киритиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2020 й., 07/20/4597/0163-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)