Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қарори, 31.01.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3215
Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
13.02.2024
28.07.2021
31.01.2020
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.03.00 Хизматчилар, хизматдан бўшаган фуқаролар ва улар оила аъзоларига бериладиган имтиёзлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3215]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 июлдаги ПФ-5759-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони ва 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2019 йил 30 декабрь,

46-сон

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 30 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105-сон

Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. Т. ХУДАЙБЕРГАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 30 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-сон

Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. АЗИЗОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 30 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-сон

Миллий гвардия қўмондони Б. ТАШМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 30 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-сон

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиясининг 2019 йил 30 декабрдаги 46, 105, 36, 39 ва 35-сон қарорига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.03.00 Хизматчилар, хизматдан бўшаган фуқаролар ва улар оила аъзоларига бериладиган имтиёзлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар (бундан буён матнда тавсиянома деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари учун балларни ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Гуруҳ (бўлинма) командирлари томонидан ўқув йили дастури асосида муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари бўйича рейтинг кўрсаткичлари юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари бўйича рейтинг кўрсаткичлари уларга ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш орқали аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи бутун ўқув йили давомида жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналларида қайд қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналларида муддатли ҳарбий хизматчига ўқув фанларидан қўйилган баҳолар унинг якуний ўртача кўрсаткичини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналларида қайд қилинган баҳолар мазкур Низомнинг тегишлилигига кўра 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакллардаги жадвалларга киритилади ҳамда ўқув фанларининг қўйилган баҳонинг ойлик ёки йиллик (якуний) ўртача кўрсаткичи ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, барча ўқув фанларидан қўйилган баҳолар йиғиндиси ўтилган ўқув фанларининг сонига бўлинади. Масалан, агар муддатли ҳарбий хизматчи ой давомида отиш тайёргарлиги машғулотларида 4 баҳо, тактик тайёргарлик машғулотларида 5 баҳо, маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларида 4 баҳо олган бўлса, ўртача кўрсаткич қуйидагича ҳисобланади: 4+5+4=13; 13:3=4,3.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўқув йили якунида тест синовлари ўтказилишидан олдин ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатида бўлган ҳамда ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан юқори бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларга балл берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан юқори бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларга қуйидаги тартибда балл берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4,0 дан 4,3 гача — 10 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4,4 дан 4,7 гача — 15 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4,8 дан 5,0 гача — 20 балл.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан паст бўлган муддатли ҳарбий хизматчига балл берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ой якунлари бўйича ҳар ойда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ўқув фанларидан қайд этган кўрсаткичлари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ пасайиб бориш тартибида тузиладиган Рейтинг натижаларининг ойлик жадвали расмийлаштирилади ҳамда взвод (бўлинма) командирларининг ўринбосарлари билан келишилган ҳолда ҳар ойнинг тўртинчи пайшанба куни батальон (батальонга тенглаштирилган бўлинма) командирига тақдим этилади. Рейтинг натижаларининг ойлик жадвали муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Батальон командири взвод (бўлинма) командирлари томонидан тақдим қилинган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг рейтинги ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришни ташкиллаштириб, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ўртача кўрсаткичлар рейтинг жадвалини расмийлаштиради ва батальон командирининг ўринбосарлари билан келишган ҳолда ҳар ойнинг тўртинчи жума куни ҳарбий қисм командирига тақдим этади. Ўртача кўрсаткичлар рейтинг жадвали муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳарбий қисм командири бутун ўқув йили давомида муддатли ҳарбий хизматчилар рейтинг натижаларининг ойлик мониторинги олиб борилишини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналлари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг баҳолари қайд этиб бориладиган асосий ҳужжат ҳисобланади ҳамда уларга ўзгартиришлар киритилмаслиги ва бут ҳолатда сақланиши учун гуруҳ (бўлинма) командирлари масъул бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу журналларнинг тўғри юритилиши ва баҳоларнинг ҳаққонийлигини текшириб бориш мақсадида ҳар ойда бир марта взвод (бўлинма), батальон командири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўрганиш тадбирлари ўтказилади. Ўрганиш натижалари унда иштирок этган шахслар томонидан имзоланган ҳолда тегишли журналларга қайд этиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Намунали ҳарбий интизом учун балларни ҳисоблаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳар бир ҳарбий қисмдаги ҳарбий интизом ҳолати холисона қайд этиб борилиши зарур. Намунали ҳарбий интизом учун ҳарбий хизматчиларга балларни чиқаришда холисона қарор қабул қилиш масъулияти гуруҳ, взвод, батальон ва ҳарбий қисм командирларининг зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агар муддатли ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом низомида кўзда тутилган тартибда намунали ҳарбий интизом учун рағбатлантирилса (олдин берилган интизомий таъзирни бекор қилиш ҳоллари бундан мустасно), ҳарбий қисм командири томонидан унга қўшимча 10 балл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Муддатли ҳарбий хизмат давомида неча марта рағбатлантирилганидан қатъи назар, муддатли ҳарбий хизматчиларга намунали ҳарбий интизоми учун 10 баллдан ортиқ балл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намунали ҳарбий интизом учун бериладиган балл мазкур Низомнинг 3-иловаси тегишли устунига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг барча рағбатлантирилишлари ҳарбий қисм командирларининг буйруқлари билан эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир муддатли ҳарбий хизматчини рағбатлантириш масаласи унинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда бевосита ҳарбий хизматчи командирининг берган тавсиясига асосан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Муддатли ҳарбий хизматчи учун берилган рағбатлантиришлар ҳақидаги маълумотлар унинг хизмат варақасига қайд этиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тест синовлари ўтказилишидан беш кун олдин мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали тузилади. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали бевосита командирлар, командир ўринбосарлари томонидан имзоланади ҳамда ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланганидан сўнг берилган рағбатлантиришлар учун балл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Рейтинг натижалари йиғма жадвалининг нусхаси ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи (унга тенглаштирилган шахс) томонидан имзоланади ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда тест синовлари бошланишидан уч кун олдин бўлинмаларда кўринадиган жойга илиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Тест синовларини ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирганлигини якуний баҳолаш, шунингдек уларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда ДТМ деб юритилади) томонидан ҳар бир ҳарбий қисмда тест синовлари ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовларига барча муддатли ҳарбий хизматчилар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тест синовларини ўтказиш муддати тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ДТМ билан келишилган ҳолда белгиланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тест синовлари ўтказилишидан бир ой аввал тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ДТМ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қўшин турларидаги жанговар-хизмат вазифаларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлик дастурларига мос намунадаги тест саволлари тузилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Математика ва физика фанлари бўйича ҳамда мантиқий тест саволлари ДТМ томонидан тегишли вазирликлар ва идоралар иштирокида умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқув дастурларини инобатга олган ҳолда тузилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тест саволлари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ҳар йили тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ДТМ билан ҳамкорликда қайтадан кўриб чиқилиши лозим.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси — жанговар тайёргарлик, 20 таси — маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 таси — математика фани, 10 таси — физика фани бўйича тест саволларидан, шунингдек қолган 20 таси — мантиқий тест саволларидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир тўғри жавоб учун: жанговар тайёргарлик бўйича — 1,2 балл, маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича — 1,1 балл, математика бўйича — 1 балл, физика бўйича — 1 балл, мантиқий саволлар бўйича — 1 балл берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тест синовларини ўтказишнинг умумий вақти 3 соатни ташкил этади. Бунда, тест синови учун 2 соат 30 дақиқа, жавоблар варақасини тўлдириш учун 30 дақиқа ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. ДТМдан тест синовларининг натижалари ҳақида расмий маълумотлар олинганидан сўнг, ҳар бир ҳарбий қисмда тест синовларининг натижалари ва муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат мобайнида тўплаган баллари кўрсатилган, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Якуний жадвал тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якуний жадвал тўпланган балларнинг пасайиб бориш тартибида тузилади ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Якуний жадвал нусхаси ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи (унга тенглаштирилган шахс) томонидан имзоланади ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда ДТМдан олинган тест натижаларига оид расмий ҳужжатларнинг нусхалари билан биргаликда кўринадиган жойга илиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ҳарбий қисмларнинг саф бўлимида мазкур Низомнинг 1 — 4-иловаларига мувофиқ шаклда тузилган жадваллар рўйхатга олинади ва уларнинг қатъий ҳисоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Тавсияномаларни бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Тавсиянома бериш тўғрисидаги якуний қарорни қабул қилиш мақсадида гуруҳ (бўлинма), батальон, взвод командирлари, шунингдек ҳарбий қисм командири ва унинг ўринбосарлари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирокида якуний йиғилиш ўтказилади. Якуний йиғилиш давомида ҳар бир муддатли ҳарбий хизматчининг хизмат фаолияти баҳоланади, тест синовларининг натижалари, намунали ҳарбий интизоми ва ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи учун берилган балларининг (агар мавжуд бўлса) умумий йиғиндиси жамланади ҳамда муддатли ҳарбий хизматчиларга эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Якуний йиғилиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади ва ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматчига тавсиянома бериш тўғрисида холисона қарор қабул қилиш масъулияти шахсан ҳарбий қисм командирининг зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Бериладиган тавсияномаларнинг умумий сони ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатида бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир нечта ҳарбий хизматчилар тенг миқдорда балл тўплаши натижасида 40 фоизли чекловга амал қилишнинг имкони бўлмаган тақдирда балларнинг пасайиб бориш тартиби бўйича чеклов доирасига кириши лозим бўлган охирги муддатли ҳарбий хизматчи билан тенг миқдорда балл тўплаган ҳарбий хизматчиларнинг барчасига тавсиянома берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Хизмат мобайнида Давлат мукофотлари билан тақдирланган муддатли ҳарбий хизматчилар тест синовларининг натижаларидан қатъи назар тавсиянома олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Муддатли ҳарбий хизматни ўташ мобайнида қўпол интизомий хатти-ҳаракатлар содир этган муддатли ҳарбий хизматчиларга, агар улар бўйича хизмат суриштирувлари ўтказилган ва ҳарбий қисм командирларининг тегишли буйруқлари мавжуд бўлса, тўплаган якуний баллари миқдоридан қатъи назар тавсиянома берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ҳарбий қисм командирининг тавсиянома берилган муддатли ҳарбий хизматчини ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз ҳарбий бурчини виждонан адо этган _____________га Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзи тўплаган баллининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз, шунингдек олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи тавсиянома берилди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзи тўплаган баллининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга, шунингдек олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилида тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиш учун 20 __ йил «___» ______ куни ___ серияли, ______ рақамли тавсиянома берилди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Тавсиянома бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланиб, ҳисобга олиш серияси ва рақами ҳамда ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Тавсиянома бланкалари мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Тавсиянома бланкаларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг бутлигини таъминлаш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш масъулияти ҳарбий қисм командирларининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича (соҳа йўналиши бўйича) ўринбосарлари зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ҳар йили март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматчиларга берилган тавсияномалар сони, уларнинг серия ва рақамлари кўрсатилган ҳисоботлар, шунингдек тавсияномаларни олган ҳарбий хизматчилар рўйхати ва якуний йиғилиши баённомаларининг нусхалари вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмаларига тақдим этилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Муддатли ҳарбий хизматчига берилган тавсияномаларнинг корешоклари ҳарбий қисм архивида беш йил давомида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Тавсиянома эгасининг аризасига асосан йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тавсиянома ўрнига ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан унинг дубликати берилади. Тавсиянома эгаси тавсияномани йўқотганлиги ҳақида даврий нашрда эълон қилиши ҳамда ҳарбий қисмга нашр нусхасини тақдим қилиши керак. Яроқсиз ҳолга келган тавсиянома ҳарбий қисмга қайтарилиши ва ўрнатилган тартибда йўқ қилиниши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Тавсияноманинг юқори ўнг бурчагида «Дубликат» деган шартли ёзув бўлган янги бланкада, асл нусхасида (корешокда) кўрсатилган маълумотлар киритилган ҳолда расмийлаштирилади. Дубликатнинг орқа томонига «20__ йил «___» __________да берилган _____-сонли тавсиянома ўрнига берилган» деган сўзлар ёзилади ва ҳарбий қисм гербли муҳри билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 25 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: 1 — 4-устунларга вазирликлар ва идораларнинг хизмат фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ўқув фанларининг номи киритилади. Ўқув фанларининг сони ўқув йили дастуридан келиб чиқиб белгиланади. 5-устунда барча ўқув фанларидан олинган баҳолар кўрсаткичларининг умумий йиғиндиси ҳамда ўртача қиймати киритилади.
(1-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўртача кўрсаткичлар рейтинг ЖАДВАЛИ
________ батальони, _________ взводи
20__/__ ўқув йили
Т/р
Ф.И.О.
20__ йилнинг______ойи
20__ йилнинг______ойи
20__ йилнинг______ойи
20__ йилнинг______ойи
20__ йилнинг______ойи
20__ йилнинг______ойи
20__ йилнинг______ойи
20__ йилнинг______ойи
20__ йилнинг______ойи
20__ йилнинг______ойи
Ўртача кўрсаткич
Ўртача кўрсаткич
Ўртача кўрсаткич
Ўртача кўрсаткич
Ўртача кўрсаткич
Ўртача кўрсаткич
Ўртача кўрсаткич
Ўртача кўрсаткич
Ўртача кўрсаткич
Ўртача кўрсаткич
Якуний
ўртача кўрсаткич
1.
2.
3.
Кўрсаткичлар тўғрилигини тасдиқлайман
_______
(имзо)
-взвод командири
__________
(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)
_______
(имзо)
-взвод командири
__________
(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)
_______
(имзо)
-взвод командири
__________
(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)
_______
(имзо)
-взвод командири
__________
(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)
_______
(имзо)
-взвод командири
__________
(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)
_______
(имзо)
-взвод командири
__________
(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)
_______
(имзо)
-взвод командири
__________
(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)
_______
(имзо)
-взвод командири
__________
(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)
_______
(имзо)
-взвод командири
__________
(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)
_______
(имзо)
-взвод командири
__________
(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «20__ йилнинг ______ ойи» устунига мазкур Низом 1-иловасининг 5-устунидаги тегишли кўрсаткичлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ТАСДИҚЛАЙМАН» _______-ҳарбий қисм командири
Рейтинг натижаларининг йиғма ЖАДВАЛИ
20__/__ ўқув йили
________________________________________
20 ___ йил «___» ____________
(бўлинма номи)
Т.р.
Ҳарбий унвони
Ф.И.О.
Ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи ва қўшимча балл миқдори
Намунали ҳарбий интизом учун балл
Умумий балл миқдори
Ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи
Қўшимча балл миқдори
Ким томонидан рағбатлантирилган (буйруқ сони)
Балл миқдори
1.
2.
Ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи _____________
Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари ________
Ҳарбий қисм командирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари __________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Мансабдор шахсларнинг лавозимлари номланиши тегишли вазирликлар ва идоралар ҳарбий қисмлари ва муассасаларининг штат тузилишига кўра тўлдирилади.
(3-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3495, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи __________
Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари __________
Ҳарбий қисм командирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари __________
(имзо)
(имзо)
(имзо)
Ҳарбий қисм командирининг
Ҳарбий қисм командирининг
Батальон (взвод) командири __________
фронт орти бўйича ўринбосари __________
қуролланиш бўйича ўринбосари __________
(имзо)
(имзо)
(имзо)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ўзбекистон республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 10/20/3215/0119-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 13.02.2024 й., 10/24/3495/0122-сон)