10.01.2020 йилдаги 16-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.01.2020 йилдаги 16-сон
Date of entry into force
11.01.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3800-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида аутсорсинг тизимини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсингга ўтказиладиган хизматлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тиббиёт ташкилотларида аутсорсинг асосида хизматлар мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ амалга оширилади. Рўйхатда келтирилмаган хизматлар аутсорсерга давлат тиббиёт ташкилотининг ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсерга хизматларни ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида вақтинча фойдаланишга бериладиган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) хоналари, шу жумладан тегишли инвентарлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови ноль ставка бўйича белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматлар аутсорсинг асосида ташкил этилиши муносабати билан тежалган пул маблағлари, биринчи навбатда, давлат тиббиёт ташкилотларининг тегишли аутсорсинг хизматлари сифатини яхшилашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда, эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Олмазор, Шайҳонтохур ва Юнусобод туманларида жойлашган давлат тиббиёт муассасаларининг стерилизация хизматларини аутсорсерга ўтказиш тўғрисида эълон берилишини таъминласин ва белгиланган тартибда аутсорсерлар билан шартнома тузилишини назоратга олсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда, стерилизация хизматларини кўрсатиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспериментнинг ижобий натижаларига кўра аутсорсинг шартлари асосида стерилизация хизматлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам оммалаштириш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ҳалқаро стандартлар даражасига кўтариш мақсадида, тиббий ва нотиббий хизмат турларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, шу жумладан аутсорсерга ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда хусусий сектор вакиллари сонини 2025 йилга қадар 35 фоизга етказиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 10 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсингга ўтказиладиган хизматлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Нотиббий хизмат турлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни овқат билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кир ювиш хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларни муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тиббий хизмат турлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий жиҳозларни зарарсизлантириш.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларида (кейинги ўринларда давлат тиббиёт муассасалари деб аталади) аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсинг — давлат тиббиёт муассасаларининг айрим функциялари ёки хизматларини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсер — шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи — давлат тиббиёт муассасалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Буюртмачи хизматларини аутсорсингга ўтказишда қуйидаги шартларга риоя қилиши шарт:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсерни қонунчилик ҳужжатлари асосида танлаб олиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсерга ўтказиладиган ишлар (хизматлар) сифатини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачининг аутсорсерга бериладиган ишлар (хизматлар)ни бажариш билан банд бўлган ходимлар сонини (штатини) қисқартириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотлар хизматларини аутсорсерга ўтказилишида уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва хўжалик фаолияти харажатларини қисқартириш, фаолиятининг асосий бўлмаган турларини ривожлантириш учун инвестицияларга бўлган эҳтиёжини камайтириш ҳамда аутсорсерга берилган ишлар (хизматлар)нинг сифатини ошириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аутсорсер ходимларининг буюртмачига тегишли ҳудудга белгиланган тартибда олдиндан тақдим этилган рўйхат асосида киришига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аутсорсинг хизматини кўрсатиш жараёнида махфийлик тартибига риоя этиш буюртмачи томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Аутсорсинг хизматларига нарх белгилаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Аутсорсинг хизматларига (мижозларни овқат билан таъминлаш хизматидан ташқари) ҳақ тўлаш миқдорлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотлар томонидан тегишли хизмат таннархига (иш ҳақи, иш ҳақига ажратма, моддий харажатлар, билвосита харажатлар) тенг қийматда белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 07/24/311/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Аутсорсинг бўйича овқатланишни ташкил этиш хизмати нархи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган бир беморга бир кунлик овқатланиш нормасидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг энг юқори нархларидан ошмайдиган қийматда белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 07/24/311/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Аутсорсерни танлаш, шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Аутсорсер Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ танланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарорига мувофиқ, давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатидан ташқари барча ҳолларда аутсорсерни танлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича аутсорсер энг яхши таклифларни тақдим этган талабгорлар орасидан танлаб олинади. Танлов жараёнида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга бўлган талабгорларга устунлик берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи томонидан аутсорсерни танлаш мақсадида танлов ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъекти бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсинг хизмати бўйича камида уч ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий аҳволи барқарорлиги, солиқ ва йиғимлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият тури лицензия ёки рухсатнома талаб этадиган фаолият турлари бўйича тегишли лицензияга ёки рухсатномага эга бўлиши.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Аутсорсинг хизматини кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун ушбу Низомга 2-иловада келтирилган аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича намунавий шартномага мувофиқ икки нусхада тузилади. Бунда, аутсорсер томонидан шартнома шартларининг тўлиқ бажарилиши ва буюртмачининг харажатлар сметасида ажратилган маблағ аутсорсерни қониқтирган тақдирда, томонларнинг келишувига кўра шартнома муддати навбатдаги календарь йил учун узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб эса — кейинги ойнинг 5-санасига қадар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аутсорсер ва буюртмачи ўртасида ҳисоб-китоблар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Аутсорсер ва буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган коммунал хизматлар қиймати белгиланган лимит ва давлат тиббиёт ташкилотига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўловни ноль ставка бўйича олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара шартномаси доирасида бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатган хизматлар учун тўловни шартномада белгиланган миқдор ва муддатда талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 07/24/311/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматлар таннархининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аутсорсер қонунчилик ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(13-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Аутсорсер:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсинг хизматини кўрсатишда техника, ёнғин, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар (ишлар, хизматлар)нинг сифатли ишлаб чиқарилишини ва буюртмачига етказилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани бекор қилиш ҳақида буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса буюртмачининг тегишли хизматларини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аутсорсер зиммасига қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар (ишлар, хизматлар) сифатли ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, кўрсатилиши)ни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Буюртмачи шартномага мувофиқ белгиланган муддат ва шартлар асосида аутсорсерга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи зиммасига қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Аутсорсер томонидан санитария қоидалари ва меъёрлари бажарилиши ҳолатининг мониторингини олиб бориш ҳамда овқатланишда кунлик синамалар олиш давлат тиббиёт ташкилотининг тегишли ходимлар зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Аутсорсинг хизматларини мониторинг қилиш буюртмачи томонидан шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Аутсорсер томонидан ташкил этилган хизматларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ мувофиқлиги ваколатли органлар томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли бўлинмалари томонидан назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсер ўртасида тузилган шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишига асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари томонидан аутсорсерни танлаш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Аутсорсерни танлаш

I-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

Аутсорсерларни танлаш учун (хизмат турлари рўйхати, уларнинг ҳажми ва бошқалар) учун махсус ахборот порталига танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш.

Заруратга кўра

II-босқич

Буюртмачи томонидан тузилган харид комиссияси

1. Танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва энг яхшиларини танлаб олиш.

2. Танлов ғолибини аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.

3. Баённомадан кўчирмани (танлов натижалари) махсус ахборот порталига жойлаштириш.

Эълон муддати тугаган пайтдан эътиборан 10 кун муддатда

Баённома тасдиқланган кундан эътиборан 3 иш куни давомида

III-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

1. Танлов ғолиби (аутсорсер) билан йил охирига қадар амал қилиш муддати билан шартнома тузиш.

2. Аутсорсерга биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, мебелларни ва бошқа моддий воситаларни далолатномага асосан топшириш.

Танлов натижаси эълон қилинган кундан эътиборан 5 иш куни давомида

II. Ҳисоб-китоб

I-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

Тегишли ой учун шартнома қийматининг 15% миқдоридаги маблағни аутсорсернинг ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш.

Ҳар ойнинг дастлабки 10 банк куни давомида

II-босқич

Аутсорсер

1. Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш.

2. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш.

Ҳар ойнинг 5 санасига қадар

III-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

1. Асословчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари) таққослаш.

2. Тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85% суммани хизматлар кўрсатиш ойи тугагандан сўнг тўлаш.

1) 3 иш куни давомида

2) Ҳар ойнинг 20 санасига қадар (ўтган ой учун)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича
‎ НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
‎‎‎

_______ шаҳри (тумани) ‎‎ 20___ йил «___» _______‎‎‎‎

_____________________________________ номидан Низом асосида фаолият юритувчи

‎‎(муассаса номи)

__________________________________ (кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталади)‎‎‎

‎‎(Ф.И.Ш.)

бир томондан ва ____________________________ номидан Устав (ишончнома) асосида‎

(ташкилот номи)‎‎‎‎‎

‎‎фаолият юритувчи директор ________________________________ (кейинги ўринларда‎

‎‎(Ф.И.Ш.)‎

Аутсорсер деб аталади), иккинчи томондан кейинчалик Томонлар деб аталади, ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.‎

I. Шартнома предмети‎

‎‎1.1. Аутсорсер Буюртмачининг буюртмаси бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Аутсорсер мазкур шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб, у тугагунига қадар ҳар куни Буюртмачини ________________________________________

‎(аутсорсерга ўтказилган хизмат номи)

‎‎ҳамда Ўзбекистон Республикасининг‎ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда, Буюртмачи билан келишилган буюртмаларни бажариш жадвалига мувофиқ таъминлаш мажбуриятини, кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади, ўз зиммасига олади.
1.3. Хизмат кўрсатиш муддати: ‎
20 ___ йил «____» _____________дан. ‎‎‎
‎‎20 ___ йил «____» _____________гача.
‎‎1.4. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактура имзоланиб Буюртмачи Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисоб-рақамига пул маблағлари ўтказгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.‎

‎‎II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари‎

‎‎2.1. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:‎
2.1.1. Ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;‎
‎‎2.1.2. Ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;‎
‎‎2.1.3. Хизматлар таннархининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;‎
‎‎2.1.4. Кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш; ‎
‎‎2.1.5. Кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;‎
‎‎2.1.6. Буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;‎
‎‎2.1.7. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар. ‎
2.2. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:‎
2.2.1. Ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек, коммунал харажатларини қоплаши;‎‎‎
‎‎2.2.2. Аутсорсинг хизматини кўрсатишда техника, ёнғин, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши; ‎
‎‎2.2.3. Товар (ишлар, хизматлар)нинг сифатли ишлаб чиқарилишини ва буюртмачига етказилишини таъминлаши;‎
‎‎2.2.4. Махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши;‎

‎‎2.2.5. Шартномани бекор қилиш ҳақида буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса буюртмачининг тегишли хизматларини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши;

‎‎2.2.6. Хизматларни сифатли, мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиши; ‎

‎‎2.2.7. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур шартнома шартларига амал қилмасдан, хизматлар сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул тўғрилаши;‎

‎‎2.2.8. Хизматларнинг сифатсизлиги, хизматларни бажариш учун вақтинча фойдаланишга бериладиган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) хоналари ҳолати, шунингдек, тегишли инвентарларнинг санитария қоидаларига жавоб бермаслиги аниқланганда, Аутсорсер зудлик билан Буюртмачининг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний талабини бажариши;‎

‎‎2.2.9. Малакали, тажрибали, қўйилган вазифани (хизматни, ишни) амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган, шунингдек, белгиланган тартибда ва муддатда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга (талаб этилган ҳолларда) хизматларни бажариш жараёнига рухсат этиши; ‎

‎‎2.2.10. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек, ички тартибга риоя қилиш мажбуриятини юклаши; ‎

2.2.11. Хизмат кўрсатиш бўйича ишларни шахсан бажариши, мазкур Шартнома шартларини бажаришни учинчи шахсга топширмаслиги; ‎‎‎

2.2.12. Мазкур шартнома шартларини бажариш доирасида Буюртмачи томонидан вақтинча фойдаланишга топширилган ускуналар, жиҳозлар, идишлар, асбоблар, мебеллар, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни соз ҳолда сақлаши, таъмирлаши, шунингдек, биноларни таъмирлаши;‎‎‎

‎‎2.2.13. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда, Буюртмачидан биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни қабул қилиб олиши;‎

‎‎2.2.14. Мазкур шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачига хизматларни узлуксиз кўрсатилишини таъминлаши;‎

‎‎2.2.15. Мазкур шартномага асосан Хизматларни кўрсатиш ишларига жалб этилган ходимларни ўқитишни (малакасини оширишни) амалга ошириши (талаб этилган ҳолларда);‎

‎‎2.2.16. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.‎
2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:‎

‎‎2.3.1. Товарлар (ишлар, хизматлар) сифатли ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, кўрсатилиши)ни талаб қилиш; ‎

‎‎2.3.2. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш;‎

‎‎2.3.3. Шартномани бекор қилиш тўғрисида 10 кун олдин Аутсорсерни ёзма равишда огоҳлантириш, бунда кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаш;‎

‎‎2.3.4. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.‎
‎‎2.4. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:

‎‎2.4.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаши;

‎‎2.4.2. Аутсорсерга мазкур Шартнома шартларини бажариш доирасида биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқа моддий воситаларни вақтинча фойдаланишга бериши; ‎

2.4.3. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.‎‎

‎‎III. Хизматлар нархи ва ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби‎

‎‎3.1. Мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ хизматлар нархи _____________________________________________________________ ‎

‎‎(сумма сон ва сўз билан)

‎‎сўмни ташкил этади.‎

‎‎3.2. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича бир ойда камида бир марта амалга оширилади. ‎

‎‎3.3. Кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик буюртмага мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда, тўланиши лозим бўлган суммаси кўрсатилган, Аутсорсер ва Буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси тузилади ва ҳисоб-фактура расмийлаштиради. ‎

‎‎3.4. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб, 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади. ‎

‎‎3.5. Мазкур Шартноманинг иловасида кўрсатилган, шартноманинг прогноз суммасини ҳисоблаш учун хизматларнинг нархлари томонлардан бирининг ташаббуси билан қайта кўриб чиқилади.‎

‎‎IV. Томонларнинг мажбуриятлари‎

4.1. Аутсорсер шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолларда, Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик нархининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

‎‎4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларнинг зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф қилишдан озод этмайди.‎

4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмаслиги ёки тегишли даражада бажарилмаслиги учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси талабларида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгар бўладилар.‎

‎‎4.4. Буюртмачига ҳар чоракда бир маротаба кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, ижарага берилган бино ва иншоотларнинг ҳолатини мониторинг ўтказишга (аутсорсернинг молиявий фаолиятига аралашмаган ҳолда) шароитлар яратиш.

‎‎4.5. Томонларнинг Мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.

‎‎V. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби‎

‎‎5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади. ‎

‎‎5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф қилиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун берилади.‎

‎‎VI. Форс-мажор ҳолатлар‎

‎‎6.1. Томонлар мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолатлар енгиб бўлмас куч, яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар ва алоҳида давр оқибати ҳисобланса ва давлатнинг тегишли органлари томонидан тасдиқланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга сурилади.‎

VII. Якунловчи қоидалар‎

7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартноманинг барча иловалари унинг ажралмас қисмини ташкил этади. ‎

‎‎7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас. ‎

‎‎7.3. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.

‎‎VIII. Шартноманинг амал қилиш муддати

‎‎8.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ва бир календарь йили давомида ёки муддатидан олдин бекор қилингунига қадар амал қилади.‎

‎‎IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

«Аутсорсер» ‎‎

«Буюртмачи» ‎‎‎

----------------------------------------‎‎

----------------------------------------‎‎ ‎‎

----------------------------------------‎‎ ‎‎

----------------------------------------‎‎ ‎‎‎

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича намунавий шартномага
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

ШАРТНОМАНИНГ ПРОГНОЗ СУММАСИ


Т/р

Ойлар

Ойдаги кунлар сони

Ўлчов бирлиги

Хизмат бирлиги учун нарх (сўм)

Хизмат бирликлари сони

Жами сумма ҚҚС сиз (сўм)

ҚҚС ___%

Жами сумма ҚҚС билан

1.

Январь

31

2.

Февраль

28/29

3.

Март

31

4.

Апрель

30

5.

Май

31

6.

Июнь

30

7.

Июль

31

8.

Август

31

9.

Сентябрь

30

10.

Октябрь

31

11.

Ноябрь

30

12.

Декабрь

31

Шартноманинг жами суммаси

365/366

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2020 й., 09/20/16/0046-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 11.09.2024 й., 07/24/311/0700-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)