Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025 18.12.2019 йилдаги 1012-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.12.2019 йилдаги 1012-сон
Date of entry into force
19.12.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган, яроқсиз боғ ва токзорлардан самарали фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, ушбу Низом талаблари боғ ёки токзори мавжуд бўлган фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади, деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзор майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яроқсиз деб топилган иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорлар ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш ёки уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш ҳамда экспортбоп ва сердаромад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги яроқсиз деб топилган кам ҳосил берадиган боғ ва токзорлар ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш бўйича қатъий назорат ўрнатсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 18 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1012-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 декабрдаги 1012-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, шунингдек, уларнинг ўрнида интенсив боғ ва токзорлар барпо қилиш ёки уларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом талаблари боғ ёки токзори мавжуд бўлган фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади, деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боғ — бир жойда узоқ йиллар давомида ўстириладиган мева маҳсулоти етиштириладиган дарахтсимон ёки бутасимон ўсимликлар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
токзор — бир жойда ток кўчати экилиб, узоқ йиллар давомида узум маҳсулоти етиштириладиган майдон;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интенсив боғ — пакана ва ярим пакана пайвандтагларда етиштирилган кўчатларни зич экиш схемасида ресурстежамкор агротехнологик тадбирларни амалга ошириш асосида ташкил этилган ва сув тежовчи технологиялар жорий этилган боғ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғ ёки токзор — барпо этилган кундан беш йил ва ундан ортиқ муддат ўтган, сўнгги уч йилда олинган даромади парваришлашга кетган харажатларни қопламайдиган ва ҳосилдорлиги паст боғ ёки токзор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кам ҳосил берадиган боғ ёки токзорлар — экилган навлар ҳосилдорлиги уларнинг илмий асосланган ҳосилдорлик кўрсаткичидан паст бўлган боғ ёки токзор майдони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яроқсиз боғ ёки токзорлар — кўчат сони кам (30 фоизгача), касаллик ва зараркунандалар билан кучли зарарланган, шунингдек, экилган кўчатнинг биологик хусусиятига, тупроқ-иқлим шароитига, экиш схемасига мос бўлмаган боғ ёки токзор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боғ ёки токзорни томчилатиб суғориш — суғоришнинг тежамкор усулини қўллаган ҳолда боғ ёки токзордаги кўчатнинг илдизига сувни томчилатиб етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томчилатиб суғориш тизими — сув насоси, фильтр, ҳовуз-тиндиргич, минерал ўғитларни аралаштирувчи мослама, магистрал ва тарқатувчи қувурлар, суғориш шланглари, томизгичлар, ёрдамчи ва ўлчовчи қисмлар мажмуаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ бонитировкаси — қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача агротехник даражасида тупроқ сифати ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлиги 100 баллик шкала бўйича қиёсий баҳоси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳосилдорлик — бир гектар боғ ёки токзордан олинадиган ҳосил миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ялпи ҳосил — умумий боғ ёки токзор майдонидан йил давомида олинадиган ҳосил миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия — иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси. Комиссия таркибига туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (комиссия раиси), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги вакили (комиссия котиби), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари ва бошқа шахслар киритилади.
(3-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ ёки токзорлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларини яроқсиз деб топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Комиссия 2020 йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ёки токзор майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ёки токзорларни яроқсиз деб топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш қуйидагилар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) боғ ёки токзорнинг ҳосилдорлиги, экилган мевали дарахт ёки ток кўчатларининг тупроқ-иқлим шароитига мослиги, тури, нави, ёшини таҳлил қилиш — туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) туман (Қувасой шаҳар) бўлими туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) боғ ёки токзорнинг яхлит контурда экилганлигини таҳлил қилиш (бир контурда бир хил экин тури экилганлиги) — туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими ва Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлими томонидан;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мевали дарахт ёки ток кўчатлари нав муаллифлари томонидан тавсия этилган экиш схемасига мос экилганлиги, мавжуд кўчат сони, шундан яроқсиз кўчат сонини таҳлил қилиш — туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, Инспекциянинг туман (Қувасой шаҳар) бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) боғ ёки токзорда белгиланган агротехник тадбирларнинг бажарилганлигини таҳлил қилиш (органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш, қатор ораларига ишлов бериш, текислаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш, дарахтларга шакл бериш, шунингдек, токзорларда — хомток қилиш, кесиш, кўмиш, яхоб суви бериш ва бошқа тадбирлар) — туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, Инспекциянинг туман (Қувасой шаҳар) бўлими, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
(7-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) мева ёки узум маҳсулотлари етиштириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ҳамда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар билан тузилган (фьючерс) шартномаси шартлари бажарилиши, маҳсулот сотишдан тушган маблағларнинг банк ҳисобварақлари орқали айланиши, дебитор-кредитор қарздорликлар ва молиявий ҳолатини таҳлил қилиш — туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман статистика бўлими, тижорат банклари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан.
(7-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «ё» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Аниқланган ҳолат юзасидан уч нусхада далолатнома тузилади ва ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ташкилотлар вакиллари ва фермер хўжалиги ёки тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари томонидан имзоланади. Далолатномага йўл қўйилган камчиликларни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар (материаллар) илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатноманинг бир нусхаси фермер хўжалиги ёки тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотида, иккинчи нусхаси комиссияда, учинчи нусхаси туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Комиссия далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни (материалларни) таҳлил қилади ҳамда яроқсиз деб топилган боғ ёки токзор ўрнида интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Туман (шаҳар) ҳокими Комиссия хулосасини беш кун муддатда тегишлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги билан келишади ҳамда яроқсиз деб топилган боғ, токзор ўрнида интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан бир йил муддатда:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яроқсиз деб топилган боғ ёки токзорни бузиш ҳамда далани дарахт қолдиқларидан (илдизларидан) тозалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яроқсиз деб топилган боғ ёки токзор ўрнида интенсив боғ ёки токзор барпо қилиш ишларини амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Яроқсиз деб топилган боғ ёки токзорларни бузиш ҳамда далани дарахт қолдиқларидан (илдизларидан) тозалаш ишлари билан боғлиқ ҳаражатлар тегишли фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилоти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ёки токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда интенсив боғ ёки токзорларга ўтказиш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда уларнинг ўрнида интенсив боғ ёки токзорлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Кўриб чиқиш муддати

1-босқич

Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси

Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича Комиссия йиғилишини ўтказиш ва зарур тадбирларни белгилаш.

2020 йилдан бошлаб ҳар йили 20 сентябрга қадар

2-босқич

Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзор майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантириш,деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.

Ҳар йили
1 октябрга қадар

3-босқич

Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси

Манзилли рўйхатига киритилган иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни Низомнинг 7-банди талаблари асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш;

таҳлил натижаси бўйича уч нусхада далолатнома тузиш;

далолатноманинг бир нусхасини фермер хўжалиги ёки тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотига, иккинчи нусхасини комиссияга, учинчиси нусхасини туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимига тақдим этиш.

Ҳар йили 25 октябрга қадар

4-босқич

Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ҳамда улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси

Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар (материаллар) асосида иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ва уларнинг ўрнида интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулоса тайёрлаш ва туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиш.

Ҳар йили 26 октябрга қадар

5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Комиссия хулосасини тегишлиги бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги билан келишиш;

яроқсиз деб топилган боғ, токзор ўрнида интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

6-босқич

Фермер хўжалиги ёки тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбарлари

Туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан яроқсиз деб топилган боғ ёки токзорни бузиш ҳамда ер участкасини дарахт қолдиқларидан (илдизларидан) тозалаш;

туман ҳокимининг қарорига асосан яроқсиз деб топилган боғ ёки токзор ўрнида интенсив боғ ёки токзор барпо қилиш;

ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказилган боғ ва токзорлар ўрнида экспортбоп ва сердаромад қишлоқ хўжалиги экинларини экиш.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб
1 йил муддатда

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2019 й., 09/19/1012/4172-сон; 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)