13.12.2019 йилдаги 994-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.12.2019 йилдаги 994-сон
Date of entry into force
14.12.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон ва «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорининг 9-банди 5-хатбошисидан «шунингдек, товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш қоидаларини» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 13 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
994-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 994-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Асосий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни олиш учун мурожаат этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш (кейинги ўринларда сертификатлаш деб аталади) — Ўзбекистон Республикасидан экспорт ва реэкспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни бериш, гувоҳлантириш орқали товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда сертификат деб аталади) — товарларнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисида аниқ далолат берувчи ҳужжат, шу жумладан электрон шаклдаги ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — «Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли шахс — ваколатли органнинг сертификатни гувоҳлантириш учун масъул бўлган мансабдор шахси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришни экспертиза қилиш — эксперт томонидан ариза берувчининг ишлаб чиқариши мазкур Низомда белгиланган тартибда кўздан кечирилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар — божхона чегарасидан ўтувчи ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан иссиқлик, электр, бошқа энергия турлари ва транспорт воситалари (товар ва йўловчиларни халқаро ташиш хизматларини амалга оширувчи транспорт воситаларидан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар туркуми — битта олувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати бўйича келаётган ёки битта почта юк хати билан жўнатилаётган ёхуд божхона чегараси орқали ўтаётган битта жисмоний шахснинг қўл юкида ва багажида олиб ўтилаётган товар ёки унинг бир қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперт — ваколатли органнинг зиммасига экспертиза ўтказиш, экспертиза далолатномасини ёки эксперт хулосаси ва сертификатни расмийлаштириш функцияси юклатилган вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айнан бир хил товар — бир ишлаб чиқарувчи томонидан айнан бир хил технологик жараёнга асосан ишлаб чиқарилган, таркиби, номи (шу жумладан, модели, савдо белгиси, тури бўйича) ва ТИФ ТН кодлари бўйича бир хил тавсифланган, айнан бир ариза берувчи томонидан сертификатлаш учун тақдим этилган товар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилувчи/ариза берувчининг ариза-декларацияси — ушбу Низом 36-бандининг «г» кичик бандида кўрсатиб ўтилган мамлакатлар учун бериладиган умумий шаклдаги келиб чиқиш сертификатини бериш учун асос бўладиган ҳужжат, шу жумладан электрон шаклдаги ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз-ўзини сертификатлаш — товар олиб кирилаётган мамлакатда ўрнатилган тартибга мувофиқ, экспорт қилувчининг ҳисоб-варақ фактура ёки товарнинг бошқа кузатув ҳужжатларида товарнинг келиб чиқишини декларация орқали тасдиқлаши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, товар олиб кирилаётган мамлакатнинг миллий қоидалари ёки Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида бошқача белгиланмаган бўлса, ушбу бобда кўрсатилган тушунчалар ва уларнинг талқини қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Сертификат ваколатли орган томонидан товарнинг келиб чиқиш мамлакатини гувоҳлантириш мақсадида расмийлаштирилади ва товар олиб кириладиган мамлакатнинг қонунчилигига мувофиқ имтиёзлар олиш ёки имтиёзлар олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадлар учун қўлланилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан товарларни олиб чиқиб кетиш вақтида сертификат, башарти унинг зарурлиги тегишли шартномаларда, товар олиб кириладиган мамлакатнинг миллий қоидаларида қайд этилган ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларида назарда тутилган бўлса, шунингдек, экспорт қилувчининг талаби бўйича берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш тамойиллари мавжуд халқаро амалиётга асосланади. Бунда имтиёзли келиб чиқиш қоидалари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек, Бош преференциялар тизимига мувофиқ преференциялар тақдим этувчи давлатларнинг имтиёзли келиб чиқиш қоидаларига мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа ҳолларда мазкур Низомнинг 2-бобига мувофиқ келиб чиқиш қоидалари қўлланилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Товарнинг келиб чиқишини экспертиза қилишни ўтказиш ва сертификат бериш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Товарлар батамом ишлаб чиқарилган ёки етарли даражада қайта ишланган мамлакат товарнинг келиб чиқиш мамлакати ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир гуруҳ мамлакатлар, мамлакатларнинг божхона иттифоқлари, минтақа ёки башарти, товар ишлаб чиқарилган жойни аниқлаш мақсади ажратиб кўрсатишни тақозо этса, бирор мамлакатнинг муайян қисми товар ишлаб чиқарилган мамлакат деб ҳисобланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидаги товарлар мазкур мамлакатда батамом ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) унинг ҳудудидан ёки ҳудудий сувларидан ёхуд континенталь шельфидан ва денгиз остидан олинган фойдали қазилмалар, агар мамлакат денгиз остини қазиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) унинг ҳудудида ўстирилган ёки йиғиб олинган ўсимлик маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мамлакатда туғилган ва парвариш қилинган тирик ҳайвонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) мамлакатда етиштирилган ўсимлик маҳсулотлари ва ҳайвонлардан олинган маҳсулот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) мамлакатда тайёрланган овчилик, балиқчилик ва денгиз ови маҳсулоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) мамлакат кемаларида ёки у ижарага олган (фрахт қилинган) кемаларда жаҳон океанида овланган ва (ёки) тайёрланган денгиз ови маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) мамлакатдаги ишлаб чиқариш ёки бошқа операцияларнинг натижаси бўлмиш иккиламчи хом ашё ва чиқиндилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) мамлакатга қарашли ёки у ижарага олган космик кемаларда очиқ космосда олинган юқори технология маҳсулотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) мамлакатда мазкур банднинг «а» — «з» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган маҳсулотлардангина ишлаб чиқарилган товарлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агар товарни ишлаб чиқаришда икки ёки ундан ортиқ мамлакат иштирок этаётган бўлса, товарнинг келиб чиқиши унинг «етарли даражада қайта ишланганлиги» мезонига мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу мамлакатда товарнинг «етарлича даражада қайта ишланганлиги» мезони қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарни қайта ишлаш натижасида товар позициясининг (товари таснифловчи кодининг) ТИФ ТН бўйича дастлабки тўртта код белгисининг исталган бири даражасида ўзгариши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур ҳудуддан келиб чиққан деб ҳисоблаш учун етарли бўлган зарур ишлаб чиқариш ва технологик операцияларнинг бажарилиши;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвалор улуш қоидаси — фойдаланилган материаллар қийматининг ёки қўшилган қийматнинг фоизлардаги улуши етказиб берилаётган товар баҳосининг қайд этилган улушига етганда, товар қийматининг ўзгариши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агар аниқ товар ёки аниқ мамлакатга (мамлакатларга) нисбатан товарнинг келиб чиқиш мезони алоҳида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасида «етарлича даражада қайта ишланганлиги» мезони қуйидагича аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) энг кўп қулайлик режимини яратган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар учун (ўзаро битимларда ёки товар олиб кириладиган мамлакат миллий қонунчилигида бошқача мезон белгиланмаган ҳолларда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарни қайта ишлаш натижасида товар позициясининг (товарни таснифловчи кодининг) ТИФ ТН бўйича дастлабки тўртта код белгисининг исталган бири даражасида ўзгариши ёки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришда фойдаланилган импорт маҳсулотлар улуши товар таннархининг 50 фоизидан ошмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлари мавжуд бўлмаган давлатлар учун ҳамда ўзаро эркин ёки имтиёзли савдо тўғрисидаги халқаро шартномалар тузилган давлатларга экспорт қилинаётган, аммо шартномада белгиланган имтиёзли келиб чиқиш қоидалари талабларига жавоб бермайдиган товарлар учун (товар олиб кириладиган мамлакат миллий қонунчилигида бошқача мезон белгиланмаган ҳолларда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарни қайта ишлаш натижасида товар позициясининг (товарни таснифловчи кодининг) ТИФ ТН бўйича дастлабки тўртта код белгисининг исталган бири даражасида ўзгариши ёки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришда фойдаланилган импорт маҳсулотлар улуши товар таннархининг 70 фоизидан ошмаслиги.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Етарли даражада қайта ишланганлик мезони адвалор улуш орқали ифодаланган ҳолатларда, қийматли кўрсаткичлар қуйидагича ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) импорт қилинаётган материаллар учун — олиб киришда бож олинадиган (СИФ негизида) қиймат бўйича ёки агар уларнинг келиб чиқиши номаълум бўлган ҳолда, ишлаб чиқариш амалга ошириладиган мамлакат ҳудудида белгиланган биринчи сотув баҳоси бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тайёр товарлар учун — франко-завод баҳоси ёки экспорт баҳоси бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар «етарли даражада қайта ишланганлик» мезонига жавоб бермайди деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) сақлаш ёки транспортда ташиш вақтида товарларнинг сақланишини таъминлаш бўйича операциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) товарларни сотиш ва транспортда ташишга тайёрлаш бўйича операциялар (товар туркумини майдалаш, товарларни жўнатишни ташкил қилиш, саралаш, қайтадан ўраш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) оддий йиғув операциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) товарларни (таркибий қисмларни) аралаштириб ҳосил қилинган маҳсулотга унга дастлабки таркибидан жиддий фарқланадиган хусусиятларни бермаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) юқорида кўрсатилган операцияларнинг иккитаси ёки ундан ортиғини бир вақтда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) чорва молларини сўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ишлаб чиқариш ёки транспорт шароитларига кўра, товарларни битта туркум қилиб жўнатишнинг иложи бўлмаганлиги сабабли улар бўлиб-бўлиб ёки йиғилмаган ҳолда етказиб берилса, унинг келиб чиқишини аниқлаш нуқтаи назаридан импортёрнинг хоҳишига кўра, ягона предмет деб қаралиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу қоиданинг қўлланиш шарти қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлакларга бўлинган ёки йиғилмаган товарнинг бир неча туркумга тақсимланганлигини, бундай тақсимлаш сабабларини, ҳар бир туркумга кирадиган товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодлари, қиймати ва уларни ишлаб чиқарган мамлакатни кўрсатган ҳолда ҳар бир туркумнинг батафсил таснифини Ўзбекистон Республикаси божхона органига олдиндан маълум қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча туркумдаги товарларнинг битта мамлакатдан битта экспорт қилувчилар орқали етказиб берилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг барча туркумларини битта божхона постида расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча туркумдаги товарларнинг шартномада кўрсатилган муддатдан кечиктирмай етказиб берилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Товарларнинг келиб чиқишини аниқлашда, уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган иссиқлик ва электр энергияси, машиналар, ускуна ва асбобларнинг келиб чиқиши инобатга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Товарларнинг келиб чиқиш мамлакати «етарли даражада қайта ишланганлик» мезонига мувофиқ аниқланганда, келиб чиқиши номаълум бўлган материаллар хорижий материаллар деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Эркин иқтисодий зонани яратиш тўғрисида 1994 йил 15 апрелдаги битим ёки Эркин савдо ҳудуди тўғрисида 2011 йил 18 октябрдаги шартнома иштирокчи-давлатларининг товарлари учун келиб чиқиш мамлакатини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Товарнинг Эркин иқтисодий зонани яратиш тўғрисида 1994 йил 15 апрелдаги битим ёки Эркин савдо ҳудуди тўғрисида 2011 йил 18 октябрдаги шартнома иштирокчи-давлатининг божхона ҳудудидан келиб чиққанлигини гувоҳлантириш учун Ўзбекистон Республикаси божхона органига битим ёки шартнома иштирокчиси бўлган келиб чиқиш мамлакатининг ваколатли органи томонидан берилган сертификат (СТ-1 шакл) тақдим этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси 1994 йил 15 апрелдаги Эркин иқтисодий зонани яратиш тўғрисидаги битим ёки 2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартнома иштирокчи-давлатлари билан савдода Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳукуматлари раҳбарлари Кенгашининг 1993 йил 24 сентябрдаги қарори билан, кейинчалик киритилган ўзгартиришлар билан бирга тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш қоидаларини қўллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Товар, агар у мазкур Низомнинг II бўлимида белгиланган келиб чиқиш мезонларига мувофиқ бўлса, 1994 йил 15 апрелдаги Эркин иқтисодий зонани яратиш тўғрисидаги битим ёки 2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартнома иштирокчи-давлатларидан бирортасининг резиденти томонидан экспорт қилинаётган бўлса ва битим ёки шартноманинг бошқа иштирокчи давлати божхона ҳудудидан ушбу битим ёки шартноманинг иштирокчи-давлати резиденти томонидан олиб кирилаётган бўлса, Эркин иқтисодий зонани яратиш тўғрисидаги битим ёки Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги шартнома иштирокчи-давлатининг божхона ҳудудидан келиб чиққан деб ҳисобланади. Бунда резидент деганда, ушбу давлат ҳудудида тузилган ташкилот ёки ушбу давлат ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахс тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Товарларни МДҲ давлатларига экспорт қилишда «етарлича даражада қайта ишланганлиги» мезонини қўллаш учун кумуляция тамойилидан фойдаланиш мумкин, яъни товарларни МДҲ давлатларида бирин-кетинликда қайта ишлашда, ушбу давлатлар келиб чиқишни аниқлаш мақсадлари учун яхлит ҳудуд сифатида кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. 1993 йил 24 сентябрдаги Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш Қоидалари кучга киргунга қадар Шартнома иштирокчи давлатлари ҳудудларида ишлаб чиқарилган ва уларнинг божхона ҳудудига олиб кирилган (жойлаштирилган), Шартнома иштирокчи давлатлар ичида товарларни олиб ўтишда СТ-1 шаклидаги сертификат берилиши мумкин ва сертификатнинг 5-устунига «Товар (мамлакатнинг хозирги номи, ишлаб чиқарувчининг номи ва ишлаб чиқарилган йили кўрсатилади) ишлаб чиқарилган» ёзуви киритилади. Бунда 12-устунда товар ишлаб чиқарилган давлатнинг хозирги номи кўрсатилади. Товар ишлаб чиқарувчиси (унинг номи, манзили ва товар ишлаб чиқарилган йили) тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим қилинганда, ҳар қандай шартнома иштирокчи давлатлари томонидан сертификат берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўзбекистон Республикасидан экспорт (реэскпорт) қилинаётган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Товарнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш ва сертификат олиш учун ариза берувчи товарни юклаш амалга оширилаётган жойдаги ваколатли органга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ёзма ариза тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинаётган товарга ҳисобварақ-фактура (инвойс);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинадиган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва бутловчи қисмларни сотиб олиш бўйича шартнома ва ҳисобварақ-фактуралар ёки бошқа ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинаётган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хомашё ва бутловчи қисмларнинг Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (зарур ҳолларда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган товарларнинг сотиб олганлигини тасдиқловчи шартнома ва ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжатлар (экспорт қилинаётган товарнинг ишлаб чиқарувчиси бўлиб ҳисобланмайдиган ариза берувчи мурожаат этган ҳолларда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинаётган товарнинг сифат ва техник кўрсаткичларини тасдиқловчи ҳамда идентификациялаш учун зарур ҳужжатлар (ариза берувчи талабига кўра сертификатда товар ҳақида қўшимча ва аниқлаштирувчи маълумотлар, шунингдек, унинг сифати ва техник тавсифи қайд этилиши зарур ҳолларда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинаётган товарларни ишлаб чиқарувчи ҳисобланмайдиган ариза берувчи мурожаат қилган ва мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни ишлаб чиқарувчи томонидан берилиши рад этилган ҳолларда, товарни Ўзбекистон Республикасидан келиб чиққанлигини тасдиқловчи СТ-UZ келиб чиқиш сертификати. Бунда ушбу сертификатни бериш учун асос бўлган келиб чиқиш мезони имтиёзли келиб чиқиш қоидалари ва ушбу Низомнинг 11-банди талаблари асосида экспортга сертификат бериш учун етарли деб ҳисобланган ҳолларда келиб чиқишини тасдиқлаш мақсадида қўлланиши мумкин;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарорига асосан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинаётган товарларни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг асосий операцияларини ўз ичига олган ишлаб чиқариш технологик жараёнининг тавсифи, ўзининг ёки ижарага олинган ишлаб чиқариш объектлари ва ускуналарнинг мавжудлиги ҳақида маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқарилишида импорт қилинган қисмлар, хомашё материаллари, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлатилган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича мурожаат қилинган ҳолда, юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасига хомашё ёки қисмларни олиб киришдаги юк божхона декларациялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар бирлигининг фойдаланилган импорт хомашё ва материалларнинг қиймати ажратилган ҳолда нархининг ҳисоби (товарларнинг келиб чиқишини адвалор улуш қоидаси бўйича аниқлаш зарурати бўлган ҳолларда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинаётган товарни ишлаб чиқаришда фойдаланилган импорт хомашёларнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот (Ўзбекистон Республикасига хомашё ёки қисмларни олиб киришдаги юк божхона декларациялари тақдим қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришда фойдаланилган хомашё ва қисмларнинг келиб чиқиш тўғрисидаги сертификати (товарнинг келиб чиқиши кумулятив метод асосида аниқланган ҳолларда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Реэкспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни олиш учун мурожаат қилинганда қуйидагилар тақдим қилиниши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг асл нусхаси ёки асл нусха бериш мажбурий бўлмаган мамлакатлар томонидан берилган ва Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларидан олинган маълумотлар билан тасдиқланган электрон ҳавола орқали текшириш (тасдиқлаш) имконияти мавжуд бўлган ҳолларда электрон шаклдаги сертификат нусхаси;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт шартномаси ёки товарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан реэкспорт қилинаётганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикасида етиштирилиб экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига сертификат олиш бўйича мурожаат қилинганда, аризага ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинаётган товарга ҳисобварақ-фактура (инвойс);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқишини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (экспорт қилувчининг ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етиштирилиб экспорт қилинаётган товарнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификат олиш учун мурожаат қилинган куни мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш имконияти бўлмаганда, ариза берувчи томонидан экспорт қилинаётган маҳсулотнинг номи, ҳажми, тайёрловчиси ва етиштирилган ҳудуди ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи хатни тақдим этишга рухсат этилади. Бунда халқаро меъёрларга мувофиқ товар олиб кирилаётган мамлакатнинг божхона ёки бошқа ваколатли органлари томонидан сўровнома келганда, шунингдек, тақдим этилаётган хатда ишончсиз маълумотлар кўрсатилган ҳолларда, ваколатли орган экспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқиши бўйича объектив хулоса бериш учун унинг талабига кўра ариза берувчи ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мазкур Низом 36-бандининг «г» кичик бандига асосан экспорт қилинаётган маҳсулотга сертификат олиш учун экспорт қилувчи ушбу Низомнинг 2а-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган ариза-декларацияни тақдим этиши мумкин. Ариза-декларация ёзма ёки электрон шаклда ҳамда ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. 22 — 25-бандларда кўрсатилган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда ахборот тизими орқали тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза топшириш санасида республикада фаолият юритаётган фойдаланувчиларни идентификациялаш (аниқлаш) ягона ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади ёки ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи сертификат олиш учун аризага ваколатли органни хабардор қилиш зарур деб ҳисоблайдиган қўшимча маълумот ва ҳужжатларни илова қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш ва экспертиза далолатномасини тузиш, ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ариза топширилган санадан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илгари айнан бир хил товар учун сертификат олган ариза берувчи мурожаат қилган тақдирда, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш ариза топширилган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади, бунда ариза берувчи аризасида сертификатланаётган маҳсулот номи ва миқдоридан сўнг айнан илгари берилган сертификатнинг рақамини кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавот маҳсулотларига сертификат олиш бўйича ариза берувчи томонидан мурожаат қилинганда, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш ариза топширилган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТИФ ТН кодлари бўйича 84 — 89 гуруҳларда тавсифланадиган ёки йирик ассортиментлардаги (3 тадан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва/ёки 30 турдан ортиқ) товарларни келиб чиқишини сертификатлашда экспертиза қилиш, шунингдек экспертиза далолатномасини тузиш 2 иш кунигача узайтирилиши мумкин
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ишлаб чиқаришни экспертиза қилиш экспорт қилинаётган товарни ишлаб чиқариш (тайёрлаш) жараёнини ўрганишдан ва товарнинг Ўзбекистон Республикасидан келиб чиқишини тасдиқлаш учун экспертиза буюртмачиси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилишдан бошланади. Эксперт қуйидагилар билан танишиб чиқиши ва ўрганиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг 22, 24, 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинаётган товарни ишлаб чиқарувчиси бўлиб ҳисобланмайдиган ариза берувчи мурожаат этган ҳолларда, экспорт қилинаётган товар туркумининг мавжудлигини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинаётган товарни ишлаб чиқарувчиси бўлган ариза берувчи мурожаат этган ҳолларда, экспорт қилинаётган товарни ишлаб чиқариш учун объектив шароитларни текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш жараёнида эксперт экспорт қилинаётган товар келиб чиқиш мезонларидан қайси бирига: маҳсулотнинг батамом ишлаб чиқарилганлиги ёки маҳсулотнинг етарлича қайта ишланганлигига мос келишини аниқлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Башарти экспертиза натижасида товарнинг Ўзбекистон Республикасидан келиб чиқиши тасдиқланса ва келиб чиқиш мезони аниқланса, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда экспертиза далолатномаси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Экспертиза далолатномаси экспорт қилинаётган товарнинг шартномада кўрсатилган барча миқдорига ёки (экспорт қилувчининг ихтиёрига кўра) товар туркумига расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарнинг шартномада кўрсатилган барча миқдорига экспертиза далолатномасини расмийлаштиришда, корхонанинг ушбу миқдорга мос ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва бутловчи қисмларнинг мавжуд бўлиши талаб этилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Далолатнома эксперт томонидан аниқ, қисқартиришларсиз (умумий қабул қилинганлардан ташқари) ва бўялишларсиз расмийлаштирилган бўлиши керак. Тузатишларга эксперт томонидан изоҳ берилиши ва унинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Экспертиза далолатномасида тақдим этилган ҳужжатлар тўғрисидаги барча маълумотлар, текшириш натижалари кўрсатилган бўлиши ва товарнинг келиб чиқишини аниқлашнинг аниқ асоси келтирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Экспертиза далолатномаси бир нусхада расмийлаштирилиб, ваколатли органда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ариза берувчи томонидан товарнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш ва экспертиза далолатномаси олиш (сертификат расмийлаштирилмасдан) учун мурожаат қилинган ҳолларда, ариза берувчи товар ишлаб чиқарилган ҳудуддаги ваколатли органга мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилади. Ушбу ҳолатда, ариза берувчи томонидан сертификат олиш учун товар ортилаётган ҳудуд ваколатли органига ўзи томонидан тасдиқланган экспертиза далолатномасининг нусхаси берилади. Бундай экспертиза далолатномаси 12 ой амал қилиш муддати билан берилади. Товарни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида (шу жумладан товарнинг таркибий қисмида), экспорт қилинаётган товарни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом-ашё ва материалларнинг келиб чиқишида ёки товар экспорт қилинаётган мамлакат ўзгарган тақдирда, ариза берувчи янги экспертиза далолатномаси олиш учун экспертиза далолатномаси берган ваколатли органга мазкур Низомнинг 22-бандида қайд этилган зарур ҳужжатлардаги тегишли ўзгаришлари билан мурожаат қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Агар экспертиза натижасида товарнинг Ўзбекистон Республикасида «етарли даражада қайта ишланганлик» мезонига риоя қилинмаганлиги аниқланса ёки товар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш имкони бўлмаса, экспорт қилувчига тақдим этилган товар Ўзбекистон Республикасидан келиб чиққан товар сифатида таснифлана олмаслиги тўғрисида, сабаблари кўрсатилган ҳолда, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда эксперт хулосаси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишлаш жараёнида келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарор давлат божхона хизмати томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишлаш жараёнида товар келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни бериш тартиби ва шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Сертификатни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Экспертиза далолатномаси («а» — «д» кичик бандлар) ёки ариза-декларация («г» кичик банд) асосида сертификат, экспорт қилинаётган товарнинг шартномада кўрсатилган барча миқдорига ёки товар туркумига (экспорт қилувчининг ихтиёрига кўра) қуйидаги шаклларда расмийлаштирилади:
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Бош преференциялар тизимига мувофиқ преференциялар тақдим этувчи хорижий давлатларга экспорт қилинаётган товарларга — А шаклида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларига — СТ-1 шаклида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси билан шартномалар тузган давлатларга шартномаларда белгиланган шаклларда ёки мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда рус ёки инглиз тилларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ушбу банднинг «а» — «в» кичик бандларида кўрсатилмаган мамлакатларга ва товарнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқлаш шартнома (битим) шартларида ёки бундай давлатларнинг миллий қоидаларида зарурлиги назарда тутилган бўлса, мазкур Низомга 5-иловасига мувофиқ шаклда, шунингдек, экспорт қилувчининг хоҳишига кўра тан олинадиган давлатлар учун 5а-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали электрон шаклда рус ёки инглиз тилларида;
(36-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) товарларнинг кейинчалик экспортга чиқариш мақсадларида ички айланиши учун ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ СТ-UZ шаклида, бунда ушбу сертификат товарнинг тайёр миқдори ва туркумига, шунингдек, аризада кўрсатилган барча миқдорига, корхонанинг ушбу миқдорга мос ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва бутловчи қисмлар мавжуд бўлган тақдирда расмийлаштирилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт қилувчининг ихтиёрига кўра, сертификат алоҳида транспортда ташилаётган товар бирликларига берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертиза далолатномаси ёки ариза-декларация асосида сертификатни расмийлаштириш бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Экспорт қилинаётган товар ишлаб чиқарилган ҳудуддан бошқа ҳудудда товарларнинг келиб чиқиш сертификатини олиш учун мурожаат қилинганда, аризага мазкур товар ишлаб чиқарилган ҳудуддаги ваколатли орган томонидан берилган экспертиза далолатномасининг ариза берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси ва экспорт қилинаётган товарга ҳисобварақ-фактура (инвойс) илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Қоидага кўра, товарга берилган сертификат, шу товар тўғрисида қуйидаги зарур маълумотларни (ариза берувчи тақдим қилган маълумотлар асосида) ўз ичига олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) экспорт қилувчининг номи ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) импорт қилувчининг номи ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) транспортда ташиш воситалари ва ҳаракатланиш маршрути (қанчалик аниқлигига қараб);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўринлар сони ва ўраб-жойлаш тури, товарни идентификациялаш учун зарур бўлган барча маълумотларни ўз ичига олувчи товарнинг баёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) брутто ва соф оғирлиги (ушбу кўрсаткичлар бошқалар билан, масалан, товар бирликлари сони ёки ҳажми кабилар билан алмаштирилиши мумкин, башарти товарни транспортда ташишда унинг вазни сезиларли даражада ўзгарса ёки бу бирликлар товарнинг ушбу турига стандарт қўлланилса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) товарнинг келиб чиқиш мезонининг асоси (СТ-UZ келиб чиқиш сертификатлари учун). Бунда мезонлар қуйидагича ифодаланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«П» — батамом ишлаб чиқарилган деб ҳисобланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Д XXXX» — қайта ишлаш натижасида товар позициясининг (товарни таснифловчи коднинг) ТИФ ТН бўйича дастлабки тўртта код белгисининг исталган бири даражасида ўзгариш содир бўлиб, етарли даражада қайта ишланган деб топилганда, товар позициясини кўрсатган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Д 50%» — ишлаб чиқаришда фойдаланилган импорт маҳсулотлар улуши товар таннархининг 50 фоизидан ошмаган ва етарли даражада қайта ишланган деб топилган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Д 70%» — ишлаб чиқаришда фойдаланилган импорт маҳсулотлар улуши товар таннархининг 70 фоизидан ошмаган ва етарли даражада қайта ишланган деб топилган ҳолда.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарорига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Сертификат ваколатли шахс томонидан имзоланади ва ваколатли органнинг муҳри билан тасдиқланади, шунингдек,ушбу Низомнинг 36-банди «г» кичик бандига кўра сертификатлар тан олинадиган хорижий давлатлар учун QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин. Сертификатни гувоҳлантириш жойи (шаҳри) ва санаси, шунингдек, ваколатли органнинг номи ва тўлиқ манзили кўрсатилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Сертификатларни тасдиқлаш мажбурияти юклатиладиган шахслар имзоларининг намуналари ва ваколатли орган муҳрларининг босма нусхалари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига, шунингдек, бошқа давлатларнинг ваколатли органларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Сертификат бир нечта нусхада, битта асл нусха ва қолган нусхалари «копия» («нусха») белгиси билан тузилади, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон сертификат бундан мустасно.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчининг мурожаатига кўра сертификатнинг «банкка тақдим этиш учун» белгиси қўйилган иккинчи асл нусхаси берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ҳар бир сертификат уни идентификациялаш мумкин бўлган одатий тартиб рақамига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ариза берувчининг илтимосига кўра сертификатни товар жўнатилганидан сўнг божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан бир йилдан кечиктирмасдан гувоҳлантиришга рухсат этилади. Бу ҳолда, мазкур Низомнинг 22, 24-бандида санаб ўтилган ҳужжатларга ариза берувчи томонидан қўшимча равишда божхона органларининг товарнинг жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатлари ва юк божхона декларацияси тақдим этилади. Бундай ҳолларда сертификатнинг «Хизмат белгилари учун» устунларида «Кейинчалик берилган» ёзуви бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Сертификат йўқолган ёки бузилган ҳолларда ариза берувчи аввал берилган сертификат расмийлаштирилган кундан бошлаб бир йил давомида аввал тақдим этилган ҳужжатлар асосида гувоҳлантириладиган дубликат олиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бундай сертификатнинг дубликати, сертификат асл нусхасининг расмийлаштирилган санаси ва рақами кўрсатилган ҳолда, «дубликат» ёзувига эга бўлиши керак. Бунда дубликатга аввал берилган сертификат асл нусхасининг рўйхатга олиш рақами ва дубликат расмийлаштирилган куннинг санаси қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон сертификат берилганда, дубликат олиш талаб этилмайди.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштириш зарурати туғилганда, ариза берувчи асослантирилган ёзма мурожаат асосида аввал берилган сертификат расмийлаштирилган кундан бошлаб бир йил давомида янги сертификат олиш ҳуқуқига эга. Бунда «Хизмат белгилари учун» устунларига аввал берилган сертификатнинг рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда, «Сертификат ўрнига берилган» ёзуви киритилади. Аввал берилган сертификатнинг ўрнига берилган сертификатга янги рўйхатга олиш рақами ва янги сертификат расмийлаштирилган куннинг санаси қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Агар сертификатнинг ҳақиқийлигига ёки ундаги экспорт қилинаётган маҳсулотга тегишли бўлган маълумотларнинг аниқлигига шубҳа туғилиши муносабати билан, Европа Иттифоқининг, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ва бошқа мамлакатларнинг органлари Ўзбекистон Республикасида расмийлаштирилган сертификатни текшириш учун қайтарса ёки расмий талаб йўлласа, ваколатли орган сертификатлаш ва сертификатларни тасдиқлашнинг белгиланган тартибига риоя қилинганлигини текшириш бўйича чоралар кўради, зарур бўлганда мазкур товарнинг экспорт қилувчилари — ташкилотлар жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай текширув натижалари бўйича импортёр-мамлакатнинг сўровнома юборган органига ахборот юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Катта туркумларда бўлмаган (фактура қиймати 5000 АҚШ долларигача бўлган, Европа Иттифоқи мамлакатлари учун 6000 еврогача бўлган) товарларнинг келиб чиқишини гувоҳлантиришда, экспорт қилувчилар товарнинг келиб чиқиш мамлакатини ҳисобварақ-фактурада ёки товарнинг кузатув ҳужжатларида, агарда мазкур товарлар туркуми битта шартнома доирасида етказиб берилаётган товарлар туркумининг бир қисми бўлмаса декларациялаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Товарларнинг келиб чиқишида ўз-ўзини сертификатлаш тартиби (REX тизимида экспорт қилувчиларни рўйхатга олиш)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Европа Иттифоқи давлатларига товарлар экспорт килинган ҳолда, Европа Иттифоқи Бош преференциялар тизимининг келиб чиқиши талабларига жавоб берадиган, умумий қиймати 6000 евродан ошадиган товарларнинг келиб чиқишини декларациялаш орқали тасдиқлаш учун, экспорт қилувчи Европа Иттифоқининг Экспорт қилувчиларни рўйхатдан ўтказиш тизимида (REX) руйхатдан ўтказувчи орган томонидан ЕИ регламентларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолда, рўйхатдан ўтказиш учун масъул органлар (кейинги ўринларда руйхатдан ўтказувчи орган деб аталади) ваколатли орган томондан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт қилувчилар рўйхатдан ўтиш учун керакли бўлган маълумотларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим қилади. Рўйхатдан ўтказиш экспорт қилувчининг аризаси ва экспорт қилинаётган товарнинг ЕИ регламентлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги экспертиза далолатномаси асосида, ўз тижорий фаолияти, манзили, ишлаб чиқарадиган ва(ёки) экспорт килаётган махсулоти ТИФ ТН кодлари ва бошқа маълумотларни илова қилган ҳолда (қоғоз кўринишида ёки электрон равишда) тақдим килгандан сўнг амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказилган экспорт қилувчиларга REX-тизимининг индивидуал рақами берилади, бунда ушбу экспорт қилувчи ва товарларга бириктирилган REX-тизимининг индивидуал рақамини ҳисобварақ-фактурада ёки товарнинг бошқа кузатув ҳужжатларида кўрсатиб декларациялаш асосида Европа Иттифоқи божхона органлари томонидан преференциялар берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Экспорт қилувчи экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқишини аниқлашга асос бўлган ҳужжатларни, экспорт килинган йилнинг тугашидан бошлаб уч йил муддатгача сақлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маъмурий ҳамкорлик мақсадида экспорт қилувчи ҳар чоракда рўйхатдан ўтказувчи органга товарларнинг келиб чиқиши ҳақидаги декларацияни ўз ичига олган инвойснинг сканер нусхасини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт қилувчининг регламент талабларига риоя этаётганлиги, жумладан келиб чиқиш тўғрисидаги декларациянинг ишончлилигини аниқлаш йилига камида бир маротаба рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан экспертиза ўтказиб, экспертиза далолатномаси тузиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. ЕИнинг Солиқ ва божхона ишлари Бош директорати томонидан декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш тўғрисида сўровнома жўнатилган тақдирда, экспорт қилувчи ваколатли ёки рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан хабардор қилингандан сўнг 3 кун муддатда ваколатли орган/рўйхатдан ўтказувчи органга ишлаб чиқариш ва товарнинг келиб чиқишини аниқлашга асос булган ҳужжатлар билан танишиш учун шароит яратиб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Сўровномани кўриб чиқиш ва жавобини йўллаш ваколатли орган томонидан, экспорт қилувчи барча ҳужжатларни тақдим қилган кундан бошлаб 10 иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Келиб чиқиш мамлакатини аниқлашнинг тўғрилиги ва ҳисобварақ-фактура ёки товарнинг бошқа кузатув ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган товарнинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун масъулият экспорт қилувчининг зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш учун тўлов тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Экспертизани ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш харажатларини ариза берувчи тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш ва товарнинг келиб чиқиш сертификатини расмийлаштириш, шунингдек эксперт хулосаси расмийлаштирилган ҳолларда ариза берувчи томонидан ваколатли органга мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ миқдорда ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Эксперт ишлаб чиқаришни экспертиза қилиш жараёнида мазкур ташкилотда амал қилувчи техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Қонунчиликка мувофиқ эксперт, экспертизанинг холислиги, сифати ва ўз вақтида ўтказилишига ҳамда экспертиза далолатномаси, эксперт хулосаси ва сертификатнинг лозим даражада расмийлаштирилиши учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Товарнинг келиб чиқишини сертификатлаш учун тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ҳамда айнан сертификатлаш учун тақдим этилган ва экспертиза ўтказилган товарнинг экспорт қилиниши учун ариза берувчи жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификат расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчи томонидан берилган маълумотлар ишончсиз эканлиги аниқланган ёки ушбу Низомнинг 24-банди учинчи хатбошисида белгиланган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда ваколатли орган берилган сертификатларни белгиланган тартибда бекор қилиши мумкин.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Товарнинг Ўзбекистон Республикасидан келиб чиқиши тўғрисидаги эксперт хулосасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари экспертиза далолатномаси билан бирга архивда уч йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махфий хусусиятга эга ёки келиб чиқиш қоидаларини қўллаш мақсадида ваколатли органга махфий равишда тақдим этилган маълумотлар ваколатли орган томонидан қатъий махфий сақланади ва бундай маълумотларни тақдим этган шахс ёки Ҳукуматнинг рухсатисиз ваколатли орган уларни ошкор қилмаслик мажбуриятини олади, суд тартибида ошкор қилиш талаб этилган ҳолатлар бундан мустасно.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ваколатли орган ўзи томонидан берилган сертификатларнинг маълумотлар базасини ўз ичига олган товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш электрон тизимини яратади ва юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқиш сертификатларининг маълумотлар базаси товар олиб кирилаётган мамлакат божхона органлари томонидан сертификатни берилиши ва унинг тўғри тўлдирилиши, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини текширишни он-лайн режимда (он-лайн текширув) амалга ошириш мақсадида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон сертификатлаштириш тизимига киритилган сертификатнинг электрон шаклидаги мавжуд маълумотлар таркиби ариза берувчига берилган қоғоз кўринишидаги сертификат асл нусхасидаги маълумотлар билан бир хил бўлиши ва миллий қонунчилик ҳамда халқаро стандартларда кўзда тутилган сертификатни тўлдириш тартиб ва талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификатнинг электрон шакли ваколатли орган томонидан сертификатнинг асл нусхаси гувоҳлантирилгандан кундан кейинги кундан кечиктирмай электрон сертификатлаштириш тизимига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт ва сертификатни гувоҳлантириш учун масъул ваколатли шахс сертификатнинг тўғри ва ўз вақтида электрон тизимга киритилиши учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ариза берувчи ваколатли органнинг қароридан норози бўлган ҳолларда (рад этиш, ижро этувчи орган томонидан сертификатлаш ишларини сифатсиз ўтказиш), ваколатли органга ёки белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ судга мурожаат қилишга ҳақли.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарни келиб чиқишини экспертиза қилишни ўтказиш ва сертификат бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъект

Ҳаракат

Муддати

1-босқич

Ариза берувчи — экспорт қилувчи (корхона)

Ёзма ёки электрон кўринишда тегишли ҳужжатларини илова қилган ҳолда ариза топшириш

Ариза берувчинингхоҳишига кўра

2-босқич

Ваколатли орган

1. Тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва ишлаб чиқариш/товар сақланаётган жойга бориб экспертиза ўтказиш.

2. Экспертиза далолатномаси тузиш (расмийлаштириш) (экспертиза натижаси салбий бўлган ҳолларда эксперт хулосаси расмийлаштириш).

Бир иш куни давомида (ТИФ ТН кодлари бўйича 84 — 89 гуруҳларда тавсифланадиган товарларни сертификатлашда — икки иш кунигача)

3-босқич

Ваколатли орган

1. Товарнинг келиб чиқиш сертификатини тузиш ва расмийлаштириш (экспертиза далолатномаси асосида)

2. Сертификатни электрон маълумотлар базасига киритиш

Бир иш куни давомида

4-босқич

Ариза берувчи — экспорт қилувчи (корхона)

Сертификатни олиш

Ариза берувчинингхоҳишига кўра

5-босқич

Ариза берувчи — экспорт қилувчи (корхона)

Аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштириш учун ваколатли органга мурожаат қилиш зарурати туғилганда

Аввал берилган сертификат расмийлаштирилган кундан бошлаб бир йил давомида

6-босқич

Ваколатли орган

Қайта расмийлаштириш ва сертификат бериш

Бир иш куни давомида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

АРИЗА

(товарларнинг келиб чиққанлиги тўғрисидаги сертификат/экспертиза
‎далолатномасини олиш учун)

Экспорт қилувчи _____________________________________________________________
‎______________________________ билан _________________________ санада тузилган‎ ______-сонли шартнома асосида товар(лар)нинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш ва товар(лар)нинг келиб чиққанлиги тўғрисидаги сертификат ёки экспертиза далолатномасини расмийлаштириш учун эксперт ажратишингизни сўрайди.

Товар(лар)нинг номи _________________________________________________________

Ҳажми ___________________________ оғирлиги ______________________________ кг/м
‎____________________________________________________________________________

Ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи) _________________________________________________

Юк жўнатувчи _______________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

Юк қабул қилувчи (сотиб олувчи) ва унинг манзили*_______________________________
‎____________________________________________________________________________

Юк жўнатиш тури*____________________________________________________________

Жўнатилиш станцияси*:_______________________________________________________

Қабул қилиш станцияси*:______________________________________________________

Сертификатлар сони*__________________________________________________________

ТИФ ТН коди ________________________________________________________________

Тўловни кафолатлаймиз, бизнинг реквизитлар: ___________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан таништирилдим.

Ариза берувчи

__________________

__________________________

(лавозими)

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Изоҳ: экспертиза далолатномаси олиш учун ариза топширилганда* билан белгиланган бандлар тўлдирилмайди.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

АРИЗА-ДЕКЛАРАЦИЯ

(умумий шаклда товарларнинг келиб чиқиш тўғрисидаги
‎сертификатни бериш учун)

Ариза берувчи _______________________________________________________________
‎_________________ билан _____________________ санада тузилган _____-сонли шартнома асосида умумий шаклдаги товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни расмийлаштириш учун, эксперт ажратишингизни сўрайди.

Тўловни кафолатлаймиз. Бизнинг реквизитлар ____________________________________
‎____________________________________________________________________________

1. Тузилган сана: _____________________________________________________________

2. Тузилган жойи: ____________________________________________________________

3. Декларация ариза берувчининг вакили: ________________________________________
‎___________________________________________________________ томонидан тузилди.

(корхона номи, Ф.И.О. паспорт рақами, лавозими)

4. Экспорт қилувчи (юк жўнатувчи): ____________________________________________

5. Ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи): ______________________________________________

6. Сотиб олувчи (юк қабул қилувчи): ____________________________________________

7. Ҳисобварақ-фактура (инвойс): ________________________________________________

8. Юк жўнатиш тури ва санаси: _________________________________________________

9. Жўнатилиш ва қабул қилиш станцияси: ________________________________________

10. Товар номи, ТИФ ТН коди, миқдори (товар турлари кўп бўлганда, товар номини ушбу декларациянинг алоҳида қўшимча варақларида кўрсатишга рухсат этилади):
‎____________________________________________________________________________

11. Ишлаб чиқариш ҳақида маълумотлар (қисқача ишлаб чиқариш технологик жараёни, ишлаб чиқариш ускуналари, бинолари ҳақида маълумотлар ва ҳ.): ____________________
‎____________________________________________________________________________

12. Ишлатилган хомашё, ярим тайёр маҳсулот, материаллар рўйхати, уларнинг олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) _________________________________________
‎____________________________________________________________________________

(хомашё номи, шартномалар, хисоб-варақ фактуралар, ТИФ ТН кодларини кўрсатган ҳолда юк-божхона декларациялари)

13. Товардаги таркибида импорт хом-ашё ва материалларнинг улуши (франко завод нархи бўйича): ________

Хулоса қисми: Ушбу билан, юқоридаги маълумотлар тўғрилиги ва 10-бандда кўрсатилган товарлар ҳақиқатда Ўзбекистон Республикасидан келиб чиққанлиги декларацияланади. Тақдим қилинган барча маълумотлар учун жавобгарлик масъулиятини оламиз ва кейинчалик биз экспорт қилган товар бўйича товар олиб кирилаётган мамлакат ваколатли органлари томонидан бизга ушбу ариза-декларациядаги маълумотлар асосида берилган сертификат доирасида нотўғри ёки ишончсиз маълумотлар аниқланган тақдирда товарнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича барча зарур маълумот ва ҳужжатларни тақдим қилишни ўз зиммамизга оламиз.

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан таништирилдим.

Ариза берувчи вакили (мансаби)

__________________

__________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

15. Келиб чиқиш мезони: «___________________________________»

‎‎(Эксперт томонидан тўлдирилади)

_________________________________________

(Ф.И.О., имзо)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎ INVESTITSIYALAR VA TASНQI SAVDO VAZIRLIGI YOKI
‎yoki UNING TOMONIDAN VAKOLAT BERILGAN ORGAN
‎МИНИСТЕРСТВО ИНВЕСТИЦИИ И ВНЕШНЕЙ ТОРГОВЛИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ИЛИ ДЕЛЕГИРУЕМЫЙ ИМ ОРГАН
‎(ваколатли орган манзили)

ЭКСПЕРТИЗА ДАЛОЛАТНОМАСИ _____________-сон

1. Тузилган сана: _____________________________________________________________

2. Тузилган жойи: ____________________________________________________________

3. Далолатнома тузувчи эксперт: ________________________________________________

4. Экспертиза: _______________________________________________________________

(корхона номи, корхона раҳбари (вакили) фамилияси, исми, отасининг исми)

____________________________________________________________________________
‎________________________________________________________ иштирокида ўтказилди.

5. Экспорт қилувчи: ___________________________________________________________

6. Ишлаб чиқарувчи: __________________________________________________________

7. Сотиб олувчи: ______________________________________________________________

8. Товар номи, миқдори: _______________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

9. Экспертиза мақсади — товарнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш: ____________

10. Тақдим этилган ҳужжатлар (хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳақида маълумотлар ва уларнинг олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар): __________________

(номи, таркиби, артикул)

11. Экспертиза натижасида аниқланди: __________________________________________

Эксперт: _____________________________

вакил: _____________________________

(имзо)

(имзо)

13. Эксперт хулосаси: юқорида кўрсатилганлар асосида маҳсулотнинг ҳақиқатдан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилганлиги тасдиқланади.

ТИФ ТН бўйича маҳсулот коди: _________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

Келиб чиқиш мезони: _________________________________________________________

Экспертиза бошланиши: ________________

Экспертиза якуни: _____________________

(сана)

(сана)

Эксперт: _________________________

(имзо)

М.Ў.

Далолатнома 20___ йил «___» _________ да рўйхатга олинди.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎INVESTITSIYALAR VA TASНQI SAVDO VAZIRLIGI
‎yoki UNING TOMONIDAN VAKOLAT BERILGAN ORGAN

‎МИНИСТЕРСТВО ИНВЕСТИЦИЙ И ВНЕШНЕЙ ТОРГОВЛИ
‎РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
‎или ДЕЛЕГИРУЕМЫЙ ИМ ОРГАН
‎(ваколатли орган манзили)

20___йил «___» _________даги ___-_______-сонли
‎ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ

1. Экспертиза буюртмачиси: ___________________________________________________

2. Эксперт: __________________________________________________________________

3. Экспертиза мақсади: ________________________________________________________

4. Тақдим этилган ҳужжатлар (хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳақида маълумотлар ва уларнинг олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар): __________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

5. Экспертиза (ўрганиш) натижаси: _____________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

Эксперт: _________________________

(имзо)

М.Ў.

Таркибий бўлинма бошлиғи томонидан рўйхатга олинди: __________________________

(имзо)

Муҳрсиз ҳақиқий эмас.

Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган томонидан товарларнинг келиб чиқишини аниқлаш юзасидан экспертиза ўтказиш хизмати бўйича нархлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Хизмат номи

Бирлик

БҲМнинг ариза берувчи мурожаат қилган кундаги миқдорида

(ҚҚСни ҳисобга олмаганда)

1.

ТИФ ТН коди бўйича 84 — 89 гуруҳига мансуб бўлмаган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш, сертификат расмийлаштириш

1 экспертиза далолатномаси

0,65

1 сертификат

0,35

2.

ТИФ ТН коди бўйича 84 — 89 гуруҳига мансуб товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш, сертификат расмийлаштириш

1 экспертиза далолатномаси

1,25

1 сертификат

0,35

3.

Сертификатни расмийлаштирмасдан, экспертиза далолатномаси / эксперт хулосасини тузиш ҳамда расмийлаштириш

1 экспертиза далолатномаси / эксперт хулосаси

0,65

4.

Экспертиза далолатномаси ёки экспорт қилувчининг ариза-декларацияси асосида сертификатни расмийлаштириш, аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштириш, реэкспорт қилинаётган товарга сертификат/эксперт хулосасини расмийлаштириш

1 сертификат

0,65

5.

Сертификатнинг қўшимча варағи, алоҳида транспортда ташилаётган товар бирликларига берилган сертификат

1 сертификат

0,35

6.

Аввал берилган сертификатга дубликат расмийлаштириш

1 сертификат

0,1

7.

Экспорт қилинаётган товарнинг шартномада кўрсатилган барча миқдори бўйича келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш ва расмийлаштириш

1 экспертиза далолатномаси

2,0

8.

Банкка тақдим қилиш учун сертификатнинг асл нусхаси

1 сертификат

0,3

9.

Аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштираётганда, унинг қўшимча варағини расмийлаштириш

1 сертификат

10.

Аввал берилган сертификатни қайта расмийлаштираётганда, алоҳида транспортда ташилаётган товар бирликларига сертификат расмийлаштириш

1 сертификат

11.

Сертификатнинг қўшимча варағига дубликат расмийлаштириш

1 сертификат

0,1

12.

СТ-UZ келиб чиқиш сертификатини расмийлаштириш мақсадида экспертиза ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш

товар туркумига

1,0

аризада кўрсатилган барча миқдорга

3,0

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 09/19/994/4151-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон; 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон; 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)