Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
07.05.2024
26.11.2022
05.04.2022
26.03.2022
17.08.2021
27.06.2020
13.12.2019
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 23 февралдаги 161-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исломов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 12 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
989-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг доимий асосда ишлайдиган маслаҳат органи ҳисобланади, ер қаъридан фойдаланиш шартларини тегишли равишда ишлаб чиқишни таъминлаш ва инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторлар томонидан истиқболли майдонларни геологик ўрганиш ва стратегик фойдали қазилма турларига эга конларни ўзлаштириш соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш вазифалари ва функциялари юкланган ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ер қаъридан фойдаланиш шартларининг асосланган ва ваколатли давлат органлари билан келишилган лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда истиқболли майдонларни геологик ўрганиш ва стратегик фойдали қазилма турларига эга конларни ўзлаштириш соҳасида қуйидаги битимлар доирасидаги инвестиция лойиҳаларининг оширилишига кўмаклашади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геологик ўрганиш тўғрисида битимлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конларни ишлатиш тўғрисида битимлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот тақсимотига оид битимлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концессия битимлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқишда ва инвесторлар билан тегишли битимлар лойиҳаларини кўриб чиқишда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан самарали ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари асосида ишлаб чиқилган ер қаъри участкаларини битимлар доирасида инвесторларга тақдим этиш бўйича очиқ савдоларнинг бошланғич шартларини келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш асосида битим шартлари бўйича инвесторларга бериладиган ер қаъридан фойдаланиш шартларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланиши ва тегишли битимлар лойиҳалари экспертизасини ташкил этиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш бўйича белгиланган шартларга мувофиқлигини баҳолаш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битим шартларига мувофиқ инвесторга тақдим этиладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини тасдиқлаш учун, шунингдек, битимни имзолаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқишда ва инвесторлар билан тегишли битимлар лойиҳаларини кўриб чиқишда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан самарали ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларини жалб этган ҳолда, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш жараёнини ва битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича ишчи йиғилишларни ташкил этади, шунингдек, уларни ишлаб чиқишни якунлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органи томонидан инвестор билан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ва битимлар лойиҳалари муҳокамаси бўйича олиб бориладиган музокараларда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ва битимлар лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш ишларини, шунингдек, Комиссия ваколатига кирадиган бошқа масалаларни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инвестиция лойиҳаларининг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари асосида ишлаб чиқилган ер қаъри участкаларини битимлар доирасида инвесторларга тақдим этиш бўйича очиқ савдоларнинг бошланғич шартларини келишиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторга фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддатларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ геологик ўрганиш (қидирув ва излаш), ер қаърини, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ишларни хавфсиз юритиш соҳасидаги талабларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимларни амалга ошириш доирасида маҳаллий ишчиларни ёнлаш шартларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестор томонидан тижорат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилма захираларига эга янги конлар аниқланганда, фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш шартларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилма захираларига эга янги конлар аниқланган тақдирда, геологик ўрганишлар учун йўл қўйиладиган харажатларни қоплаш шартларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри участкасини (участканинг бир қисмини) унда фойдали қазилма конларини очишнинг истиқболсизлиги аниқланганда, қайтариш шартларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестор томонидан ер участкаларини рекультивация қилиш ва босқичма-босқич қайтариш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани бериш шартларини;
(6-банд «б» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри участкалари ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш шартларини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш асосида битим шартлари бўйича инвесторларга бериладиган ер қаъридан фойдаланиш шартларини белгилаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун бир маротаба тўланадиган тўловлар (бонус) миқдорлари ва тўлаш тартиби бўйича таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш солиғи, даромад солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи, атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларининг ставкалари бўйича таклифларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторга фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкасида олиб борилган қидирув, разведка ишлари ва бошқа тадқиқот натижалари (геологик ва бошқа маълумотлар) учун сарфланган харажатларни қоплаш миқдорини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида битимларни амалга ошириш жараёнида инвестор томонидан сарфланган харажатларни қоплаш учун йўналтириладиган маҳсулот улушини аниқлаш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида битимларни амалга ошириш доирасида маҳсулотни тақсимлаш тартиби ва механизмини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланиши ва тегишли битимлар лойиҳалари экспертизасини ташкил этиш, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш бўйича белгиланган шартларга мувофиқлигини баҳолаш соҳасида:
(6-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирлик, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларида уларнинг фаолият йўналишлари бўйича инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан инвестор томонидан ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослашни ва битим лойиҳасининг экспертизасини ўтказишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспертиза натижаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади, зарур ҳолларда, уларни ваколатли давлат органи ҳамда инвестор иштирокида кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, инвестор, ваколатли давлат органи, манфаатдор вазирлик, идоралар ҳамда хўжалик бошқаруви органлари иштирокида инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ва битим лойиҳасининг қайта кўриб чиқилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) битим шартларига мувофиқ инвесторга тақдим этиладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини тасдиқлаш учун, шунингдек, битимни имзолаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослашни ва битим лойиҳасини экспертизадан ўтказиш натижалари асосида инвесторга битим шартлари асосида бериладиганган ер қаъри участкасидан ёки бир нечта участкалардан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган шартларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли битимни тузишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида битимни ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг асосий шартлари лойиҳаси илова қилинган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комиссияга битимлар билан боғлиқ бўлган бошқа вазифалар ва функцияларни амалга оширишни юклаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссия унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, ихтисослашган илмий, лойиҳа ва бошқа ташкилотларга битимларга боғлиқ бўлган материалларни экспертизадан ўтказиш учун юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ишига тегишли соҳадаги мустақил экспертлар ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳларни тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органи вакиллари, инвесторлар, шунингдек, вазирликлар, идоралар, илмий, лойиҳа ташкилотлари ва бошқа хўжалик субектларининг раҳбарлари ва мутахассисларини Комиссия йиғилишларига таклиф этиш ва кўриб чиқилаётган масалалар бўйича уларнинг ахборотларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимлар лойиҳалари шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ваколатли давлат органи, инвестор билан келишилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасини техник-иқтисодий асослашни ва битим лойиҳасини экспертизадан ўтказиш натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш асосида ваколатли давлат органига қайта ишлаш учун қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битим шартлари асосида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа ахборотларни белгиланган тартибда ваколатли давлат органидан сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича унинг мажлисларида Комиссия аъзоларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлган ҳолда, битим шартлари асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда юзага келадиган масалаларни тезкор кўриб чиқишда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларига кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комиссияга унинг самарали ишлаши учун ҳамда унга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа ҳуқуқларни ҳам бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Комиссия қабул қилинган қарорларининг натижалари ва оқибатлари бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комиссияга раис раҳбарлик қилади ва унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия мажлисларини чақириш ва кун тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар ижросининг назоратини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссияга юкланган вазифаларни бажаришда унинг аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия томонидан тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Комиссия ўз фаолиятини Комиссия раиси томонидан унинг аъзолари билан келишилган ҳолда тасдиқланган иш регламентига мувофиқ ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комиссия мажлисини раис, Раис бўлмаганда унинг ўринбосари бошқаради. Комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирок этганда қонуний деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Комиссия раиси билан келишилган ҳолда, объектив сабабларга кўра мажлисда қатнаша олмайдиган Комиссия аъзолари уларнинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ваколатли вакиллари билан алмаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Комиссиянинг ишчи органи функцияларини қуйидагилар амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш шартларини кўриб чиқиш ва углеводород хомашёси конларини ишлатиш соҳасидаги битим лойиҳаларини тайёрлаш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш шартларини кўриб чиқиш ва истиқболли майдонларни геологик ўрганиш ва стратегик фойдали қазилма турларига эга конларни ўзлаштириш соҳасидаги битим лойиҳаларини тайёрлаш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ишчи орган унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидагиларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асослаш материаллари ва битимлар лойиҳаларини, шунингдек, бошқа материалларни Комиссия томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўриб чиқилаётган масалалар бўйича мустақил экспертлар хулосаларини ўз вақтида тақдим этилиши, тўлиқлиги ва холисона бўлишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссияга тақдим этилган материаллар бўйича ваколатли давлат органидан техник-иқтисодий асослашларни экспертизадан ўтказиш учун зарур бўлган ва ер қаъри участкаларига оид бошқа маълумотларни сўрайди ва олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Комиссиянинг ишчи орган томонидан тайёрланган қарорлари лойиҳалари зарур материаллар билан бирга Комиссия Раисига тақдим этилади ва Раис уларни Комиссия мажлисида кўриб чиқиш муддатларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси, битимларни тасдиқлаш тўғрисида, шунингдек, кўриб чиқилаётган бошқа масалалар бўйича Комиссия қарорлари Комиссия мажлисида мустақил экспертлар, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари вакиллари иштирокида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этган Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Комиссия аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолларда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинадиган қарорлар бўйича ўзининг алоҳида фикри ва таклифини ёзма равишда баён қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Комиссия раиси айрим масалалар бўйича қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Комиссия аъзолари билан сўров асосида келишилган ҳолда Комиссиянинг қарорларини қабул қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Комиссия қарорлари Комиссия мажлисининг баёни билан расмийлаштирилади. Комиссия мажлисининг баёни унинг барча аъзолари томонидан имзоланади, Комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Комиссия аъзолари ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Комиссиянинг қарорлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Комиссияга тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Комиссияга жалб қилинган экспертларнинг хизматларига ҳақ тўлаш харажатлари ваколатли давлат органи маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Комиссия фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати асосида тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси
лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Комиссия раисининг ўринбосари
Б.Ф. Исламов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари
Ш.Ҳ. Ходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари
Л.Ш. Қудратов
—
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари
О.З. Насритдинходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари
А.К. Абдиназаров
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари
лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори
Ш.К. Мирхадиев
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти бош мутахассиси, Комиссия котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия ишига заруратдан келиб чиқиб, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари жалб этилиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 674-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссияси таркиби тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 53-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 344-модда) 18-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 17-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 45-сон, 341-модда) 1-илова 10-бандининг саккизинчи хатбоши ва 2-илованинг 4-банди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори) (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 394-модда) илованинг 2-банди ва 5-бандининг «б» кичик банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори) (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 3-сон, 20-модда) 1-илованинг 14-банди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони) (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда) 1-илова 45-бандининг «б» кичик банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 09/19/989/4145-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)