11.12.2019 йилдаги ПҚ-4549-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 11.12.2019 йилдаги ПҚ-4549-сон
Date of entry into force
12.12.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий қилиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг кластер усули йўлга қўйилди, кластерларга ажратилган қишлоқ хўжалиги майдонларининг ҳажми экин турлари бўйича пахта-тўқимачиликда — 67 фоизни, чорвачиликда — 8 фоизни, мева-сабзавотчиликда — 7,5 фоизни ташкил этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кластер усулида етиштирилган хомашёни қайта ишлаш натижасида тайёр маҳсулот кўринишида истеъмолчига етказиб бериш имконини бермоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. 2010 йилда экспортнинг 11,3 фоизи пахта толаси ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2018 йилга келиб ушбу кўрсаткич 1,6 фоизгача камайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, соҳада айниқса мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантиришда самарали бозор механизмлари тизимли йўлга қўйилмаганлиги, илмий ёндашувнинг етарли эмаслиги тармоқнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаслигига олиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб-китобларга кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хомашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш имконияти мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сон Фармони ижросини таъминлаш, мева-сабзавот ва узумчилик соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларни ўзлаштириш, пахта, ғалладан қисқартирилаётган майдонларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, боғ, токзор ва иссиқхоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4239-сон қарорига асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг 8 та туманида жами 41 та мева-сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил этилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган ҳолда 2020 йилда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг 22 та туманида 31 та, 2021 йилда республика бўйича 100 та қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда кластер ва кооперация тизимини ривожлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича кластерларни (кейинги ўринларда — мева-сабзавот кластери) ташкил этиш ташаббускор, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида тузиладиган уч томонлама келишув (кейинги ўринларда — уч томонлама келишув) асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот кластерини ташкил этиш бўйича ташаббускорлар, қоида тариқасида, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар орасидан, уларнинг тажрибаси ва имкониятларидан келиб чиқиб танлаб олинади, бунда биринчи навбатда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш бўйича тўлиқ ишлатилмаётган қувватларни ишга тушириш назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштирувчиларни мева-сабзавот кластерларига бириктириш улар билан қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ҳамда туман ҳокимлиги ўртасида ихтиёрийлик асосида тузиладиган маҳсулот етказиб бериш шартномалари орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот кластери иштирокчилари — маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар маҳсулот етказиб бериш шартномалари орқали тартибга солинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот етказиб бериш шартномалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари томонидан қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг таклифлари асосида қабул қилинадиган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар ва уч томонлама келишув шартлари асосида тузилади ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот етказиб бериш шартномалари фуқаролик қонун ҳужжатлари талаблари асосида тузилади, уларда шу жумладан маҳсулот нархини ҳақиқий харажатдан келиб чиқиб аниқлаш, харид қилинадиган маҳсулот учун олдиндан ажратиладиган аванс маблағлари ҳисобига маҳсулот етиштирувчиларни уруғ, кўчат, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, агротехника ва агрокимё хизматлари кўрсатиш, янги инновацион технологияларни қўллаш бўйича тавсиялар бериш, ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатиш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманнинг барчасидаги мавжуд боғ ва токзорларни тўлиқ хатловдан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган хатлов натижаларига кўра самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш юзасидан ҳар бир туман кесимида манзилли рўйхатларни шакллантирсин ва тасдиқласин, бунда 2020 йил давомида яроқсиз боғ ва токзорларни, 2021 — 2025 йилларда эса кам ҳосилли, эскирган ва самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги боғ ва токзорларни барпо этиш уларни олдиндан аниқ мева-сабзавот кластерига ёки қишлоқ хўжалиги бирлашмасига бириктирилишини, иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини назарда тутган ҳолда амалга оширилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан бўшаган майдонлар, шунингдек, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ерларда интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида, шу жумладан тижорат банклари ва лизинг компаниялари орқали бериш, кейинчалик улар негизида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва мева-сабзавот кластерлари тузиш ишларини ташкил қилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этадиган тижорат банкларига ушбу лойиҳалар учун кредитлар ажратишда боғ ва токзорлар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) асосий қарз бўйича имтиёзли давр белгилаш тартибини жорий этиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тизимини молиявий қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтларининг маблағлари кенг жалб қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтларининг жалб қилинган маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида маҳсулот етиштирувчилар, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларга манзилли етиб боришини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан — қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратишга;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармонига асосан чиқарилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан — ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун субсидиялар ажратишга рухсат берилсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган молиявий ёрдам турларини ажратишнинг аниқ механизмини белгилаш мақсадида ушбу жамғармалар фаолиятини тартибга солувчи ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.10.2020 й., 07/20/4850/1358-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси янги ёнғоқ мевали боғларни ташкил этиш ва уларда писта, бодом, ёнғоқ маҳсулотларини етиштириш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва амалга ошириш бўйича ташаббускорларни аниқлаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва молиявий ёрдам турларидан фойдаланишда уларга кўмаклашиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Маълумот учун қабул қилинсинки, мазкур қарорда назарда тутилган қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларининг қўлланилганлиги маҳсулот етиштирувчилар, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа манбалар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, вазирлик ва идоралар ҳузуридаги жамғармалар ҳамда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари ҳисобидан молиявий кўмак берилишини истисно қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда мева-сабзавот ва узум маҳсулотларининг экспорт географиясини кенгайтириш, экспортдаги тариф ва нотариф барьерларни камайтириш юзасидан «йўл харита»сини ишлаб чиқиб, тасдиқласин. Унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот ва узум маҳсулотларининг турлари бўйича ноанъанавий бозорлар, хусусан, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Европа Иттифоқи давлатларига экспортни кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан импорт божлари ва акциз солиғи ставкаларини қўллашда имтиёз ва чегирмалар бериш тўғрисида музокаралар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортида юкларни ташишда ундириладиган тўловларни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро даражада тан олинган стандартлар талабларига мос маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини ушбу стандартлар талаблари асосида қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар қамровини кенгайтириш, экспортбоп маҳсулотларни халқаро талаблар асосида сертификатлаш ишларини жадаллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«соғломлик» сертификати бўлмаган уруғ ва кўчатларни импорт қилиш ҳамда экишни тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда минерал ўғитлар сотиш ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича самарали тизим ташкил этиш, уларнинг фаолиятида экологик хавфсизлик талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) амалга оширилган ишлар тўғрисида 2020 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда мева-сабзавот ва узум турларини жойлаштиришда етиштириладиган маҳсулот ҳажми боғлар ва токзорлар тупроқларининг бир бонитет балига нисбатан ҳисобланган норматив ҳосилдорлиги (кейинги ўринларда — норматив ҳосилдорлик) асосида аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот етиштирувчилар томонидан норматив ҳосилдорлик талабларига риоя этилиши улар иштирокида тузилган шартномалар, давлат статистика ҳисоботлари ҳамда ваколатли органларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар ёрдамида ҳудудий қишлоқ хўжалиги органлари томонидан мониторинг қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган мониторинг натижалари ҳар йили камида бир марта халқ депутатлари туман кенгашларида муҳокама қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур бандга асосан ўтказилган мониторинг натижаларини халқ депутатлари туман кенгашларида муҳокама қилиш ишларини самарали ташкил этишга кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган мониторинг натижаларини умумлаштириш асосида 2021 йил 1 мартга қадар Вазирлар Маҳкамасига ер участкаларидан самарасиз фойдаланаётган ер участкалари эгаларига нисбатан халқ депутатлари туман кенгашларининг қарорларига асосан таъсирчан чоралар кўриш механизмини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда — мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган 55 та туманни алоҳида маҳсулот турига ихтисослаштириш, уларда фаолият юритадиган мева-сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва мева-сабзавот кластерлари фаолиятининг самарали ташкил этилиши ҳамда 2020 йилда 26 минг гектар кам ҳосилли ва яроқсиз боғлар ўрнида интенсив усулда 7 минг гектарида гилос, 8 минг гектарида ёнғоқ ва шафтоли, 8,5 минг гектарида ўрик ва анор ҳамда 2,5 минг гектарида олхўри боғлари ташкил этилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов — кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари фаолиятининг самарали йўлга қўйилиши, мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштиришда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзоқов — мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тизимини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг маблағларини мақсадли жалб қилиш, экспорт қилувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини самарали ташкил этиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров — ёнғоқ мевали боғлар ташкил этиш, уларда писта, бодом, ёнғоқ сингари маҳсулотлар етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмини кенгайтириш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори Н.Э. Нажимов — яроқсиз боғ, иссиқхона ва токзорлар жойлашган ерларда янгидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш, кейинчалик бир ҳудудда ижарага олинган экин майдонлари негизида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва мева-сабзавот кластерларини ташкил этиш учун;
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари А.Э. Эргашев — мазкур қарорда назарда тутилган молиявий ёрдам турларини ўз вақтида ва манзилли тақдим этишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини зарур молиявий ресурслар билан таъминлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари С.С. Ходжаев — тўқсонбости усулида етиштириладиган ва эртаки экинларнинг ўз вақтида экилиши, уларда белгиланган турдаги ва ҳажмдаги маҳсулотларнинг тўлиқ етиштирилиши учун шахсан жавобгар бўлиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йилда ташкил этиладиган мева-сабзавот кластерлари фаолиятини манзилли қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарорларини қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг ижросини, сабзавот-полизчилик, боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжаликлари эгаларига, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда мазкур қарор талабларининг амалга оширилишини доимий мониторинг қилиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 11 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4549-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4161-сон қарорининг 5-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий қийматининг камида 15 фоизи лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узум кўчатларини шпалерга кўтариш учун субсидиялар ажратиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бешинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4246-сон қарорининг 6-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2020 й., 07/20/4707/0545-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2019 й., 07/19/4549/4143-сон; 07.05.2020 й., 07/20/4707/0545-сон, 19.05.2020 й., 07/20/4716/0598-сон, 07.10.2020 й., 07/20/4850/1358-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон, 16.12.2021 й., 06/21/34/1164-сон; 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)