Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1651-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ҳисоб палатаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин:
2. Мазкур қарор 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 ноябрь,
109-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 ноябрь,
2019-61-сон
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 ноябрь,
13/1-1601-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ҳисоб палатасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 109, 2019-61 ва 13/1-1601-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ҳисоб палатасининг 2006 йил 11 декабрдаги 101, 2006-52 ва 11-133-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1651, 2006 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., № 51-52-сон, 526-модда);
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ҳисоб палатасининг 2018 йил 7 майдаги 92, 2018-41 ва 12/01-1075-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1651-1, 2018 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., № 10/18/1651-1/1270).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 10/19/1651-2/4135-сон)