Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сон қарорига мувофиқ Вазирлир Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 декабрь,
978-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 декабрдаги 978-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 9-бандда:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва методологик таъминлаш»;
олтинчи–тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи–ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 10-бандга қуйидаги мазмундаги «и» кичик банд қўшилсин:
«и) ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш ва методологик таъминлаш соҳасида:
ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммоларни ўрганади ва умумлаштиради ҳамда уларни норматив тартибга солиш бўйича таклифлар киритади;
«Обод ҳудуд» тизимини (электрон онлайн-майдонча) ишлаб чиқади, жорий этади ва аxборот билан таъминлашни амалга оширади;
давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ва кўрсатиладиган xизматлар сифатини оширишга қаратилган давлат-xусусий шериклик меxанизмларини ободонлаштириш соҳасига босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклифлар киритади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 09/19/978/4125-сон)