Ҳужжат кучини йўқотган 18.05.2015 14.08.1996 йилдаги 286-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.1996 йилдаги 286-сон
Date of entry into force
14.08.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 18.05.2015
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ТОВАР БОЗОРЛАРИ КОНЪЮНКТУРАСИНИ ЎРГАНИШ МАРКАЗИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА СТАТИСТИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТОВАР БОЗОРЛАРИ КОНЪЮНКТУРАСИНИ ЎРГАНИШ РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 майдаги 113-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика маркази фаолиятининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш маркази томонидан халқ истеъмол моллари ва озиқ-овқатларни, корхоналар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё, материаллар ва маҳсулотларни импорт бўйича харид қилишда мақбул вариантларни танлашга оид консалтинг хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш, шунингдек улар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика марказига айлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика марказининг тузилмаси ва 21 нафардан иборат штатдаги ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан 6 нафар ходим қўшимча равишда ажратилади, 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги янги ташкил этилаётган бўлинмалар харажатлари учун қўшимча маблағ ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Республика маркази 1998 йил 1 январдан бошлаб ўз молиявий таъминоти ва фаолият кўрсатиши билан боғлиқ барча харажатларнинг 50 фоизини хўжалик ҳисоби маблағлари ҳисобидан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси бир ой муддатда Республика марказининг янги ташкил этилган бўлимларини юқори малакали мутахассислар билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузурида Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 23 январдаги 35-сон қарорининг 1-банди, 3-бандининг биринчи хатбоши ва 6-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў. Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 14 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
286-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
14 августдаги 286-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази (кейинги ўринларда — Марказ) товар бозорларини мунтазам ўрганиш, истеъмол бозорининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, уни тўлдириш чора-тадбирларини белгилаш, халқ истеъмол товарларини ва озиқ-овқатларни ҳамда ишлаб чиқариш мақсадларидаги хом ашё, материаллар ва маҳсулотларни импорт бўйича харид қилишда мақбул вариантни танлашга оид консалтинг хизматлари кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ мустақил юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва валюта счётларига, думалоқ муҳрга, ўз номи ёзилган иш қоғозлари ва штампга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг қарорлари ва буйруқларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилида — Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази (қисқартирилган ҳолда — ТБКЎМ);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рус тилида — Республиканский центр по изучению конъюнктуры товарных рынков (қисқартирилган ҳолда — ЦИКТР) деб аталади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ ўз фаолиятини «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг топшириқлари ва буюртмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортини экспертиза қилиш юзасидан тавсияномаларга берган буюртмалари, шунингдек илмий мақсадлардаги маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) фойдаланувчилари билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман республика ва ҳудудлар бўйича истеъмол бозори конъюнктурасини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол товарларининг айрим турлари бозорлари конъюнктурасини ва номенклатурасини ўрганиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман ва товарларнинг асосий гуруҳлари бўйича истеъмол бозорининг аҳволи тўғрисидаги ойлик таҳлилий маълумотномалар ва чораклик конъюнктура шарҳларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол бозорини аҳолининг талаби юқори бўлган товарлар билан тўлдиришга доир тавсиялар ва таклифларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол бозорининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларининг ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарнинг, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарнинг буюртмалари бўйича шартнома асосида маркетинг конъюнктура тадқиқотларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контрактлар тузилаётганда, корхоналар, ташкилотлар ва фирмалар учун халқ истеъмол моллари ва озиқ-овқат, шунингдек ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё, материаллар ва маҳсулотларни импорт қилишнинг мақбул вариантини танлаш юзасидан, шу жумладан харид қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун тавсиялар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, ташкилотлар ва фирмаларнинг буюртмалари бўйича истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортининг, харид қилиш-сотишнинг мақбул вариантини танлаш бўйича маркетинг ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ асосий вазифалари ва фаолият йўналишларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини бажаради, шунингдек тармоқ ва халқаро лойиҳаларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма семинарлар, симпозиумлар ташкил этади ва ўтказади, шунингдек халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг ташкилотлари ва алоҳида хорижий фондлар ва фирмалар билан биргаликда маркетинг ва конъюнктура соҳасида тадқиқот дастурларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, аҳоли билан бозор конъюнктурасини, талаб ва таклифни ўрганиш масалалари бўйича савол-жавоб ўтказишни ва бошқа социологик сўровлар ўтказишни ташкил этади ва амалга оширади, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Бош ҳисоблаш маркази ва унинг ҳудудий органлари ходимларини, шунингдек, интервью берувчилар ва респондентларни шартнома асосида жалб этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, республика илмий-тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда йирик ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун прогноз ҳужжатларни, комплекс ва мақсадли миллий дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганади ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар бозорларини тўлдиришни таъминлашнинг муҳим муаммоларини ҳал этиш мақсадида республика ва хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илмий ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш муаммолари бўйича кенгашлар, курслар ва маслаҳатлашувлар ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, чет ташкилотлар ва фирмаларнинг буюртмалари бўйича таҳлилий шарҳларни, шунингдек товар бозорлари конъюнктурасига оид маълумотномаларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаклланаётган конъюнктурадан келиб чиққан ҳолда товарларнинг аниқ турларини республикага келтиришнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан таҳлилий ишларни амалга оширади ва тегишли тавсиялар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлимининг 2-банди ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 октябрдаги 420-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказ вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ҳамда корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ўртасида текширувлар ва социологик сўровлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ иши соҳаси бўйича зарур бўлган ноширлик фаолиятини амалга ошириш, маълумотномалар, конъюнктуравий шарҳлар ва бошқа зарур ахборот материалларини чоп этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолияти хусусиятидан келиб чиқувчи маслаҳат, ахборот хизмати ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол бозорига ва ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар бозорига хизмат кўрсатувчи корхоналар, фирмалар ва ташкилотларнинг инвестиция лойиҳаларини ва бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва экспертизага қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ филиалларини, кичик ва қўшма корхоналар, вақтинчалик ва жорий қилувчи жамоаларни ҳамда Марказ фаолиятини яхшилашга ёрдам берувчи бошқа бўлинмаларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг асосий фаолияти билан боғлиқ муаммоларни янада чуқурроқ таҳлил этиш учун, асосий вазифаларга зарар етказмаган ҳолда, конкурс грантлари, чет, шу жумладан халқаро ва хорижий ташкилотлар, фондлар ва фирмалар буюртмалари томонидан маблағ билан таъминланадиган илмий-тадқиқот ишларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол бозорини ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар бозорини тўлдиришга ёрдам берувчи контрактлар тузишга шартнома асосида кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг фаолият соҳаси бўйича, шу жумладан Марказ фаолияти йўналишлари бўйича хорижий тадқиқот марказлари ва экспорт қилувчилар билан тўғридан-тўғри алоқалар бўйича ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республика корхоналари ва ташкилотларидан статистика, илмий ва бошқа ахборотларни ҳамда ҳужжатларни тўсқинликсиз олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг асосий вазифаларини бажариш бўйича нормал фаолияти учун зарур бўлган техник воситалар, асбоб-ускуналар, ноу-хау ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ватанимизнинг буюртмачилари ва хорижий шериклар ва буюртмачилар билан маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари ўтказиш учун шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилишнинг мақбул вариантини танлаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ва бериш тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг иш соҳаси бўйича реклама фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг фаолият йўналишлари бўйича кенгашлар, симпозиумлар ва конференциялар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш мақсадида республика ва хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илмий ҳамкорлик қилиш, Марказ соҳаси бўйича ўзаро узвий режа ва дастурлар бўйича улар билан биргаликда тадқиқотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конъюнктура шарҳлари ва илмий-услубий адабиётлар айирбошлаш ҳамда бошқа ўхшаш соҳа ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ходимлар тайёрлашни ва стажировкалар, шунингдек мутахассисларни хорижий мамлакатларга жўнатиш орқали уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хайрия жамғармалари ва бошқа ташкилотларнинг ҳомийлик ёрдамини олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол бозорининг аҳволи тўғрисидаги конъюнктура шарҳлари ва таҳлилий маълумотномалар ўз вақтида тайёрланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳам «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси учун, ҳам чет ташкилотларнинг буюртмалари бўйича бажариладиган таҳлилий ишланмаларнинг сифати ва илмий даражасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмалари бўйича истеъмол товарларининг аниқ турларини ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилишнинг мақбуллиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияларнинг ўз вақтида тайёрланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол бозори конъюнктураси қисқа муддатли прогнозларининг иқтисодий асосланганлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортининг мақбул вариантларини танлаш юзасидан буюртмачилар олдидаги мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. МАРКАЗ ДИРЕКТОРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказ директори «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимига тайинланади ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ директори амалдаги қонунчиликка, мазкур Низомга, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг буйруқлари ҳамда қўмита ҳайъати карорларига асосан раҳбарликни амалга оширади ва Марказнинг фаолияти учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан амалга оширилаётган ишланмаларнинг юксак илмий-услубий даражаси ва сифатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол бозори конъюнктурасини таҳлил этиш ва прогноз қилиш учун Марказ мутахассислари малака даражасининг доимий ўсиб боришини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ мутахассисларига нисбатан қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини, уларнинг ваколатлари ва функционал вазифалари белгиланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ривожланиш, ходимларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш масалалари ҳал этилишини таъминлашга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ директори қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятини ўзи ишлаб чиққан ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланган жорий ва истиқбол режалари ҳамда дастурлар асосида штатдаги ва штатда бўлмаган мутахассислар кучи билан мустақил равишда белгилаш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларининг лавозим маошига 70 фоизгача миқдорда шахсий устамалар белгилаш ва шахсий устамаларни олиб ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ соҳасига мос бўлган ташаббус ва қидирув тариқасидаги тадқиқотлар мавзуини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиздаги ва хориждаги муассасалар ва ташкилотларда Марказ манфаатларини ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ мулки ва маблағларини бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятини таъминлаш учун бошқа хўжалик масалаларини ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор ўринбосарининг ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. МАРКАЗНИНГ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАНБАЛАРИ, МОЛ-МУЛКИ ВА ФОЙДАДАН ФОЙДАЛАНИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари, шартнома асосида бажариладиган ишлар учун хўжалик ҳисоби фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ мулки асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати унинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлардан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, маҳсулотлар сотишдан ва шартнома асосида бажариладиган ишлардан олинган даромадлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шартнома асосида бажарилган ишлар учун Марказ томонидан олинган фойда ва истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар импорти бўйича контрактлар экспертизасини амалга оширганлик учун олинган маблағлар Марказ маблағларини ташкил этади. Улар асосий фондларни сотиб олишга ва айланма маблағларни тўлдиришга, шунингдек ижтимоий ривожлантиришга ва моддий рағбатлантиришга йўналтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказ белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва давлат ҳисоботини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
14 августдаги 286-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмаси

1.‎ Марказ директори‎ — 1‎
2.‎ Директор ўринбосари‎ — 1‎
3.‎

Аҳолининг тўлов қобилиятига эга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва конъюнктура обзорларини тайёрлаш бўлими‎

— 4‎
4.‎

Озиқ-овқат товарлари бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ва уларни импорт қилиш бўйича тавсиялар тайёрлаш бўлими‎

— 5‎
5.‎ Ноозиқ-овқат товарлари бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ва уларни импорт қилиш бўйича тавсиялар тайёрлаш бўлими‎ — 6‎
6.‎ Экспорт қилувчи мамлакатлар бозорларидаги нархлар бўйича ахборот билан таъминлаш бўлими‎ — 4‎
Жами‎ — 21‎
(хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)‎