Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
30.08.2025
08.01.2024
14.08.2023
04.08.2023 01
18.08.2022
05.04.2022
21.02.2022
11.11.2021
24.02.2021
31.10.2020
27.11.2019
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2025
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сонли «Аграр соҳани механизациялашни давлат томонидан рағбатлантиришни рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техникани маҳаллийлаштиришнинг базавий даражасини аниқлаш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасининг барча турлари бўйича ҳужжатларни юқорида қайд этилган низомга мувофиқ икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказига тақдим қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 10 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросервис» АЖ ва тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарорида назарда тутилган субсидиялар ва компенсациялар тақдим қилинишини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига зарур маблағлар учун бюджет талабномаси асосланган ҳисоб-китоб ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларининг маҳаллийлаштириш базавий даражаси тўғрисидаги маълумотни ўзида акс эттирган электрон маълумотлар базасининг яратилишини ва вазирлик расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси билан биргаликда техникани маҳаллийлаштириш даражасининг ошишини ҳисобга олган ҳолда, республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишда субсидияларни тақдим қилиш механизмининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида 2020 йил якунига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4410-сон қарорида назарда тутилган субсидияларни тақдим қилиш ва компенсацияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси буюртмасига асосан 2020-2021 йилларга мўлжалланган Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 26 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
952-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги 952-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган, шунингдек, «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ва унинг ҳудудида ижара шартномалари асосида жойлашган, Чирчиқ шаҳрига кўчирилаётган корхоналар ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери томонидан 2024 йил 31 декабрга қадар тайёр ҳолда четдан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олган харидорларга техника қийматини ҳамда хориждан олиб келинадиган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматини қисман қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи ташкилот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия — маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган, шунингдек, «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ва унинг ҳудудида ижара шартномалари асосида жойлашган, Чирчиқ шаҳрига кўчирилаётган корхоналар ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери томонидан 2024 йил 31 декабрга қадар тайёр ҳолда четдан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олган харидорларга техника қийматининг 15 фоизини ҳамда хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидор — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик ва жисмоний шахслар, пахта-тўқимачилик ташкилотчилари ва кластерлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган қишлоқ хўжалигида механизациялаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобварақ-фактура — қишлоқ хўжалиги техникасининг ҳақиқатдан сотилганини тасдиқловчи, маҳаллийлаштирилганлик даражасини кўрсатувчи ва қишлоқ хўжалиги техникаси нархини ўз ичига олган ҳужжат ёки шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегати — Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 ноябрдаги ПҚ-7-сон қарорига асосан «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ва унинг ҳудудида ижара шартномалари асосида жойлашган, Чирчиқ шаҳрига кўчирилаётган корхоналар ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери томонидан 2024 йил 31 декабрга қадар тайёр ҳолда четдан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари, хориждан олиб келинадиган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Субсидияларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда субсидия маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган, шунингдек, 2024 йил 31 декабрга қадар тайёр ҳолда четдан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари учун бир марта ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларига субсидиялар 2023 йилдан бошлаб харидор томонидан харид қилинган агрегатларга нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якуни билан ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради, шунингдек, уларнинг ўзлаштирилиши ва қолдиғи ҳақидаги маълумотларни янгилаб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Субсидияларни ажратиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Субсидияларни ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Субсидиялар янги ва харид қилинган кундан бошлаб бир йил муддат давомида (ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан бошлаб) тақдим этилган аризага мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегати учун ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Харидор олди-сотди тўғрисидаги шартномани тузгандан сўнг, шартнома шартларига мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга қишлоқ хўжалиги техникаси қийматини тўлаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Харидор шартнома шартларига мувофиқ тўловни тўлиқ амалга ошириб қишлоқ хўжалиги техникасини ёки агрегатини сотиб олгандан сўнг, қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи, шунингдек, агрегат қийматининг 30 фоизи миқдорида субсидия олиш учун Жамғармага қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегати бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг шартномаси, ҳисобварақ-фактура, тўлов ҳужжати, лизинг объектини қабул қилиш — топшириш далолатномаси нусхаси (лизинг шартларида харид қилинганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги «техник паспорт» ёки «техник гувоҳнома» нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни давомида ўрганиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрганиш натижаларига кўра, «ижобий» қарор қабул қилинганда, Жамғарма беш иш куни давомида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар доирасида харидорга субсидия ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Жамғарма қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи, агрегат қийматининг 30 фоизи миқдоридаги субсидияларнинг пул маблағларини харидорнинг аризада кўрсатилган асосий банк ҳисобварағига ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарма қуйидаги ҳолларда субсидия ажратишни рад этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганда;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегати харид қилинган кундан (ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан) бошлаб бир йил муддат ўтиб мурожаат қилинганда (қайта мурожаат қилаётган харидор учун ушбу муддатга ўттиз кун қўшилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харидор аниқланган камчиликларни ўттиз кун ичида бартараф этиб, ҳужжатларни қайта тақдим қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Харидордан қонунчилик ҳужжатларида ва мазкур Низомда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда харидор тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва асослантирилганлиги юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Харидор субсидия ажратиш рад этилганлиги, шунингдек, Жамғарманинг мансабдор шахсини хатти-ҳаракатлари устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёхуд судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидияларни ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Масъул ижрочилар, амалга ошириш механизми
Муддатлар
Қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизи миқдорида субсидия ажратиш
1-босқич
Харидор олди-сотди тўғрисидаги шартномани тузганидан сўнг шартнома шартларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларга техниканинг тўлиқ қийматини тўлаб беради.
Шартномага асосан
2-босқич
Харидор шартнома шартларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси учун тўловни амалга оширганидан сўнг қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдорида субсидия олиш учун Жамғармага тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.
Харидор ихтиёрига кўра
3-босқич
Жамғарма субсидия ажратиш учун харидор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
5 иш куни давомида
4-босқич
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Жамғарма қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи ва лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи миқдоридаги субсидияни харидорнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш орқали ажратади.
5 иш куни давомида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 364-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/364/0594-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 09/19/952/4077-сон; 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2022 й., 09/22/78/0151-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 18.08.2022 й., 09/22/455/0750-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 14.08.2023 й., 09/23/364/0594-сон; 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)