21.11.2019 йилдаги 930-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.11.2019 йилдаги 930-сон
Date of entry into force
22.11.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахслар мулкини, жамиятнинг барқарор ривожланиши учун ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган объектларни ишончли қўриқлашни таъминлашда ягона тамойил ва ёндашувларни жорий этиш ҳисобга олинган ҳолда, қўриқлаш фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, қўриқлаш хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни ташкил этиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириши, шунингдек, давлат қўриқлаш ташкилотлари фаолиятини назорат қилиши;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ўз ваколатлари доирасида ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш, харажатларини қоплаш ва мустақил хўжалик юритиш тамойили асосида қўриқлаш фаолияти хизматларини кўрсатиш шартномаларига асосан келиб тушадиган маблағлардан фойдаланган ҳолда давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектлар, жисмоний ва юридик шахслар мулкини қўриқлаш вазифасини амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил якунига қадар ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга асосан объектларни босқичма-босқич қабул қилиниши ва қўриқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020-2021 йиллар давомида қўриқланадиган объектлар техник жиҳатдан жиҳозланганлиги хатловдан ўтказилиб, унинг натижалари асосида объектларни зарур муҳандислик-техник воситалар билан қўшимча жиҳозлаш юзасидан чоралар кўрилишини таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхат Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, уларга бўйсунувчи юридик шахслар томонидан ўз ваколатлари доирасида қўриқланадиган объектларга татбиқ этилмайди;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларга ва тадбиркорлик субъектларига тегишли объектлар қонунчилик ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, уларнинг ихтиёрига кўра тузилган шартномаларга асосан қўриқланади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ― молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 21 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
930-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти саф бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар
(I бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган ўта муҳим, тоифаланган ва давлат аҳамиятидаги бошқа объектлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ва агентликлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар ва идораларнинг маъмурий бинолари, шунингдек, ижро этувчи ва суд хокимияти органларининг объектлари (қонунчиликка мувофиқ идоравий қўриқлаш бўлинмалари мавжуд бўлган объектлар бундан мустасно).
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бинолари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларининг бинолари ва объектлари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси органларидан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббиёт экспертиза муассасалари, психиатрия муассасалари, сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки токсикоманияга мубтало бўлган беморларни мажбурий даволашга мўлжалланган махсус даволаш-профилактика муассасаларининг бинолари ва иншоотлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Республика ҳудудида фаолият кўрсатаётган банкларнинг объектлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Фуқаровий ва хизмат қуроллари, уларнинг ўқ-дорилари сақланадиган ва реализация қилинадиган объектлар (иншоотлар, бинолар, хоналар, ҳудудлар), агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача белгиланмаган бўлса.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилган материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларни ҳамда пиротехника буюмларини транспортда ташиш, сақлаш ва реализация қилиш амалга ошириладиган объектлар (иншоотлар, бинолар, хоналар, ҳудудлар), агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача белгиланмаган бўлса.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари сақланадиган, тадқиқотлар ўтказиладиган, ишлаб чиқариладиган ташкилотлар объектлари, шу жумладан, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноатининг илмий-тадқиқот ташкилотлари (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуввати 200 мегаваттдан юқори бўлган гидроэлектростанциялар ва иссиқлик электростанциялари ҳамда қуввати 100 мегаваттдан юқори бўлган шамол ва қуёш фотоэлектр станциялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Нефть-газ ва газ конденсати конлари, конлардаги ва конлараро магистрал қувурлар, шунингдек, нефть-газ тармоғининг ишлаб чиқариш ва қурилиш майдонлари*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қимматбаҳо металлар конлари, уларнинг электр энергияси ва сув таъминоти объектлари, шунингдек, кон-металлургия тармоғининг ёрдамчи иншоотлари*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Сиғими 800 киши ва ундан ортиқ бўлган концерт, оммавий томошалар ўтказиладиган саройлар ва заллар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Телекўрсатув ва радиоэшиттиришни амалга ошириш объектлари, «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Тошкент шаҳар телефон тармоғи» АЖ филиаллари бинолари, иншоотлари ва қурилмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги объектлари, шу жумладан, атом электр станцияси қурилиш майдонлари ва ёрдамчи объектлари, шунингдек, «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳар филиали.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат музейлари, музей-қўриқхоналар, шу жумладан тарихий ва маданий мерослар сақланадиган жойлар, археологик қазилма жойлари (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан).
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат назоратига олиниши керак бўлган радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек, ионлаштирувчи нурланиш манбалари фойдаланиладиган, қайта ишланадиган, ишлаб чиқариладиган, сақланадиган ишлаб чиқариш (шу жумладан, цемент ишлаб чиқариш) корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан белгиланадиган жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бошқа объектлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг техник қўриқлаш воситалари мониторинг ва назорат марказлари томонидан техник қўриқлаш воситалари ёрдамида қўриқланадиган объектлар
(II бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини сақлаш ва сотиш жойлари, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, дорихоналар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пиротехника буюмлари сақланадиган ва сотиладиган объектлар (иншоотлар, бинолар, қурилмалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фуқаровий ва хизмат қуролларини, уларнинг ўқ-дориларини сақлаш жойлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат назоратига олиниши керак бўлган портловчи ва радиоактив моддалар ҳамда ионлаштирувчи нурланиш манбалари сақланадиган жойлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкилотларининг кириш чекланган хоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қимматбаҳо металлар (тошлар)ни сақлаш ва реализация қилиш объектлари (омборлар, дўконлар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Банклар ва уларнинг филиалларининг нақд ва нақдсиз пул айланмалари амалга ошириладиган касса хоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Архив ҳужжатлари доимий ва вақтинча сақланадиган архив омборлари хоналари, шунингдек, давлат органлари ва бошқа юридик шахсларнинг махсус тартиботли объектлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат тарих ва санъат музейлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Умумий ўрта таълим муассасалари**.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Диний ташкилотларнинг объектлари (масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар)**.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан белгиланадиган жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бошқа объектлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ёқилғи-энергетика ва кон қазиш тармоғининг қўриқланадиган объектлари тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда объектларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, геоиқтисодий ва виктимологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ўртасидаги икки томонлама қарорларга (шартномаларга) асосан қўриқлашга топширилади.
(изоҳнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Умумий ўрта таълим муассасалари ва диний ташкилотларнинг объектлари «ташвиш тугмалари» билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.

1. Муайян объектни (I бўлим 1-бандида кўрсатилганлардан ташқари) қўриқлашни ташкил этиш тизими (қўриқлаш тури, усули, пост-йўналишлар сони, қўриқлаш вақти, ички, кириб-чиқиш рухсатнома режими, видео-кузатув, сигнализация ва бошқа муҳандислик-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланиши) томонларнинг вакиллари иштирокида бевосита жойига чиқиб, мазкур объектнинг техник воситалар билан жиҳозланганлиги, унинг фаолияти тури ва ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Объектларни улар тегишли бўлган ташкилотнинг идоравий мансуб қўриқлаш хизмати билан биргаликда ушбу ташкилот аҳамиятига қараб қўриқлашга рухсат этилади. Бунда кўрсатиб ўтилган объектларда ўрнатилган техник қўриқлаш воситалари ва тизимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг бўлинмалари томонидан назорат қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Банклар ва уларнинг филиалларини қўриқлашни ташкил этиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Марказий банк томонидан биргаликда тасдиқланган қоидаларга асосан белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг бўлинмалари томонидан икки томонлама шартномаларга асосан объектларни қўриқлаш билан бир қаторда транзит юкларни, транспортдаги моддий бойликларни, портловчи, радиоактив (заҳарли) ва бошқа воситаларни қуролли қўриқлаш-кузатиш амалга оширилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/930/4046-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2021 й., 09/21/334/0507-сон, 07.10.2021 й., 09/21/624/0940-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)