13.11.2019 йилдаги ПҚ-4519-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 13.11.2019 йилдаги ПҚ-4519-сон
Date of entry into force
14.11.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимиздаги инвестиция муҳитини янада яхшилаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларига ва бошқа муҳим соҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш, илғор халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда сифатли инвестиция жараёнларини ташкил этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 августдаги «Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3900-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш;

қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда, маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорларни иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва ҳудудларга рақобатбардош экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ташкил этиш мақсадида сармоя киритишларини рағбатлантиришнинг самарали механизмларини шакллантиришда бевосита иштирок этиш, шунингдек, инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга ва ўзаро манфаатли савдони ривожлантиришга кўмаклашиш;

давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий компаниялар, банклар, инвестиция ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлаш;

инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторларнинг, шу жумладан хорижий инвесторларнинг фаоллигига тўсқинлик қилувчи асосий омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, республикада қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини сақлаб туришни таъминланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмаларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан инвестиция жараёнларига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этишга қаратилган самарали таклифларни ишлаб чиқиш;

экспортни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга, савдо инфратузилмасини, электрон тижорат тизимини изчил ривожлантиришга, маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун қулай шароитлар яратишга, самарали транспорт йўлаклари, замонавий логистика занжирини шакллантиришга кўмаклашиш;

маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқлигини таъминлашнинг босқичма-босқич чораларини кўриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, илғор ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш жараёнларига ижобий хорижий тажрибани жорий этиш;

Ўзбекистон Республикасида инвестициявий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро имижини, халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича устувор йўналишларни аниқлаш ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикасида инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, шу жумладан Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, бошқа иштирокчилар орасидан белгиланган тартибда шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш ўз фаолиятини оралиқ ва ялпи мажлислар шаклида юритади. Кенгаш ялпи мажлислари йилда бир марта, оралиқ мажлислари — йилида камида икки марта ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг ялпи мажлисларини ўтказиш билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан, оралиқ мажлисларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар эса Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш аъзоларининг мажлисларга келиш ва уларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатлари Кенгаш аъзоларининг ўз маблағлари ҳисобидан, жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган Кенгаш аъзолари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 13 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4519-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4519-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг (кейинги ўринларда — Кенгаш) фаолиятини ташкил этиш, унинг мақсадлари, вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кенгаш юридик шахс мақомига эга бўлмаган маслаҳат органи ҳисобланади ва унга Раис — Ўзбекистон Республикаси Президенти раислик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кенгаш давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасида инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини юритувчи инвесторларнинг, шу жумладан хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда — ХМИ/ХҲМТ) ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни шакллантирадиган, халқаро молия институтлари ҳамкорлигида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштириладиган институционал платформа ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кенгаш ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, экспертлар ҳамжамиятлари ва бошқа тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кенгаш таркиби ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган органлар, ташкилотлар ва бошқа тузилмалар вакиллари орасидан тасдиқланади. Шу билан бирга, Кенгашнинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралари раҳбарлари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Кенгашнинг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда, маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорларни иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва ҳудудларга рақобатбардош экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ташкил этиш мақсадида сармоя киритишларини рағбатлантиришнинг самарали механизмларини шакллантиришда бевосита иштирок этиш, шунингдек, инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга ва ўзаро манфаатли савдони ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий компаниялар, банклар, инвестиция ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторларнинг, шу жумладан хорижий инвесторларнинг фаоллигига тўсқинлик қилувчи асосий омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, республикада қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳити сақлаб туришни таъминланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмаларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан инвестиция жараёнларига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этишга қаратилган самарали таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга, савдо инфратузилмасини, электрон тижорат тизимини изчил ривожлантиришга, маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун қулай шароитлар яратишга, самарали транспорт йўлаклари, замонавий логистика занжирини шакллантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқлигини таъминлашнинг босқичма-босқич чораларини кўриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, илғор ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш жараёнларига ижобий хорижий тажрибани жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида инвестициявий фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро имижини, халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича устувор йўналишларни аниқлаш ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кенгаш фаолияти қуйидаги тузилмалар доирасида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ялпи мажлис — Кенгашнинг асосий бошқарув органи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оралиқ мажлис — Кенгашнинг ёрдамчи бошқарув органи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижроия қўмитаси — Кенгашнинг ижро органи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи гуруҳлар — Кенгаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун маслаҳатлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича асосий тузилма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият — Кенгашнинг ишчи органи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кенгаш ишида иштирок этиш учун юридик ёки жисмоний шахс ушбу Низомнинг 11-бандида кўзда тутилган асосий (техник) мезонларнинг камида битта ва 12-бандида кўрсатилган қўшимча (сифат) мезонларнинг камида иккитасига мос келиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Асосий (техник) талаблардан бирини қондириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) юридик шахс:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий корхона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30 фоиздан кўп хорижий сармояга эга қўшма корхона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий корхонанинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ёки шуъбаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосан чет эл инвесторларига консалтинг хизматларини кўрсатувчи, ходимлар сони 15 тадан кам бўлмаган корхона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти орқали халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган ва Кенгашнинг мақсадларини қабул қиладиган ХМИ/ХҲМТ, хорижий бирлашма, ваколатхона ёки ўқув муассасаси бўлиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жисмоний шахс (жамоат арбоби, олим, дипломат ва бошқалар) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш ва умуман мамлакатни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қўшимча (сифат) талабларни қондириш учун юридик ёки жисмоний шахс:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта тажриба ва юқори тадбиркорлик мавқеига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун муҳим бўлган фаолиятни амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаол инвестиция фаолиятини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб бориши ва фаолиятини стратегик кенгайтиришга тайёр бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ижобий инвестиция имижини чет элда тарғиб қилишда фаол иштирок этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш ишчи гуруҳи фаолиятида фаол иштирок этиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кенгаш иштирокчилари, Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда халқаро молия институтлари ходимларидан ташқари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Кенгаш ижроия қўмитасига ариза тақдим этишлари шарт. Аризалар Ижроия қўмитасининг ҳар бир иштирокчисига алоҳида юборилиши керак. Аризалар 15 календарь куни ичида кўриб чиқилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Берилган аризалар асосида Кенгаш ижроия қўмитаси Кенгаш таркибига киритиш учун номзодларнинг дастлабки рўйхатини шакллантиради ва Кенгаш Раисига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Берилган аризалар асосида Кенгашнинг потенциал иштирокчиларини танлашда Кенгаш ижроия қўмитаси кенг вакиллик тамойилига амал қиладики, бунда ҳар бир стратегик соҳа ва инвестициялар келиб чиққан мамлакат бир ёки бир нечта иштирокчи вакил орқали акс эттирилиши таъминланади. Кенгаш ишида қатнашувчилар ўз компаниялари ёки шахсий манфаатларини эмас, балки бутун соҳа ва инвесторларнинг кенг ҳамжамияти манфаатларини ҳисобга олишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Кенгаш иштирокчиларининг якуний таркиби Кенгаш ижроия қўмитасининг тақдимномасига биноан Кенгаш Раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Кенгашнинг биринчи ялпи ёки оралиқ мажлисидан икки йил ўтгач, Кенгаш ижроия қўмитаси янги аъзоларни киритиш зарурати, шунингдек, мавжуд иштирокчиларнинг фаолияти натижалари ва уларнинг Кенгаш иши самарадорлигига қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, ҳар икки йилда бир марта Кенгаш иштирокчиларининг ротация схемасини тасдиқлаш учун Кенгаш Раисига тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг хорижий иштирокчилари Кенгаш ижроия қўмитасига ва Кенгаш Котибиятига ёзма хабар бериш орқали Кенгаш таркибидан чиқишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлисларига Кенгаш иштирокчилари ҳисобланмайдиган давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий компаниялар ва бизнес уюшмалар, ХМИ/ХҲМТ, хорижий компаниялар, банклар, бизнес уюшмалар ва бошқа тузилмаларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлислари натижалари қабул қилинган қарорлар ва тавсиялар рўйхатини ўз ичига олган баённомалар шаклида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кенгаш Раиси раислик қиладиган Кенгашнинг ялпи мажлиси йилида бир марта ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Кенгашнинг оралиқ мажлислари ҳар йили камида икки марта, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири бошчилигида Кенгашнинг ялпи мажлиси ўртасида ўтказилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлисларида Кенгаш иштирокчилари Кенгаш Котибияти томонидан Кенгаш иштирокчиларининг таклифлари асосида тайёрланган кун тартибидаги масалаларни муҳокама қиладилар. Ҳар бир ялпи ва оралиқ мажлисда олдинги мажлис қарорларининг бажарилиши натижаларини кўриб чиқиш мажбурий ҳисобланади. Тегишли мажлисдан олдин кун тартиби Кенгаш ижроия қўмитаси ва тегишли мажлис раиси билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Кун тартибидаги масалалар тегишли ҳуқуқий ёки иқтисодий таҳлил (тадқиқотлар, баҳолар), шунингдек, ислоҳотлар концепциялари ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари кўринишидаги қарорлар (тавсиялар) билан бирга шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Кенгашнинг оралиқ мажлиси Кенгашнинг ялпи мажлиси билан бир қаторда мустақил равишда қарорлар қабул қилиш ваколатларига эга, шу билан бирга ялпи мажлислар ишида устувор стратегик масалалар кўриб чиқилади, мазкур жараёнда Кенгаш иштирокчилари бўлган инвесторларнинг дунё (глобал) миқёсидаги вакилларининг иштироки фойдали бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Кенгашнинг ижроия қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш Котибияти ва Раиси ўртасидаги, шу жумладан Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлислари орасида асосий боғловчи бўғин ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш ишини умумий мувофиқлаштиради ва ташкилий-амалий томондан қўллаб-қувватлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ишини йўналтиради, Котибият ва Кенгаш иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишда ёрдам беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш Раиси кўриб чиқиши учун Кенгаш иштирокчилари таркиби бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва мазкур иштирокчиларнинг ушбу Низомнинг 11- ва 12-бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги тўғрисида фикр билдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кенгашнинг ижроия қўмитаси таркибига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири (вазир бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларига масъул биринчи ўринбосари) — Кенгашнинг ижроия қўмитаси раҳбари;
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтларининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари;
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш Котибиятининг раҳбари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Кенгашнинг ижроия қўмитаси ўз фаолияти давомида қарор қабул қилиш жараёнида келишувга (консенсус) эришишга ҳаракат қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Кенгаш иштирокчилари томонидан ялпи ва оралиқ мажлисларга тақдим этилган масалалар бўйича ўрганиш ва тадқиқотлар ўтказиш, таҳлилий материаллар, таклиф ва тавсиялар тайёрлаш, фикр ва баҳоларни умумлаштириш, шунингдек, Кенгашнинг бошқа вазифаларини амалга ошириш учун унинг ҳузурида ишчи гуруҳлар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Кенгашнинг ишчи гуруҳлари таркибига Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий компаниялар ва бизнес уюшмалари, ХМИ/ХҲМТ, хорижий компаниялар, банклар, бизнес уюшмалари ва бошқа тузилмалар вакиллари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир ишчи гуруҳ таркибига Кенгаш Котибиятининг битта ходими киради, улар эксперт ёрдамидан ташқари тегишли ишчи гуруҳ фаолиятини ташкилий ва амалий қўллаб-қувватлайди. Кенгаш ишчи гуруҳларининг таркиби Кенгаш иштирокчиларининг таклифлари асосида тузилади ва Кенгаш ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Кенгаш Котибияти халқаро молия институтлари ва инвесторлар иштирокидаги юридик шахс — нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган низомга мувофиқ фаолият юритади. Кенгаш Котибиятининг штатлар жадвали Кенгаш ижроия қўмитаси билан келишилган ҳолда шакллантирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Кенгаш Котибияти раҳбари Кенгаш ижроия қўмитаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Кенгаш Котибиятининг фаолияти аъзолик бадаллари, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлардан тушадиган ҳомийлик ва молиявий ёрдам маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Котибиятга юклатилган вазифаларни бажариш учун қўшимча мутахассислар жалб этиш ҳуқуқига эга.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Кенгаш Котибияти қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш фаолияти доирасидаги устувор масалаларни аниқлаш ва ҳал қилиш учун доимий равишда Кенгаш иштирокчилари ва инвесторларнинг кенг доираси, айниқса чет эл инвесторлари билан мунтазам маслаҳатлашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлислари, ишчи гуруҳлари ва Кенгашнинг бошқа тадбирлари ишини ташкиллаштиради ва зарур бўлганда Кенгашнинг ижроия қўмитасини олдиндан хабардор қилган ҳолда, Кенгаш фаолиятида иштирок этиш учун учинчи томонларни таклиф қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда ва Кенгаш иштирокчилари, шунингдек, инвесторларнинг кенг жамияти томонидан тақдим этилган таклифлар асосида Кенгаш иштирокчиларига Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлиси кун тартибини тасдиқлаш учун таклиф қилади, шунингдек, Кенгаш иштирокчилари ва мажлисларда иштирок этадиган бошқа шахсларга кун тартибидаги масалалар бўйича материалларни Кенгашнинг тегишли ялпи ёки оралиқ мажлисидан камида 10 кун олдин жўнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда Кенгаш ишчи гуруҳларини шакллантирилиши ва уларнинг фаолият юритишига кўмаклашади, Кенгашнинг ялпи ёки оралиқ мажлисларида муҳокама қилиш учун тақдим этилиши лозим бўлган масалалар ва тавсиялар тўлиқ ишлаб чиқилишини таъминлаш учун тегишли тадқиқотлар, баҳолар ва шарҳлар ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда Кенгашнинг Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, Кенгаш мажлисларида муҳокама қилинадиган масалалар бўйича маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ташкил этади;
(33-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш Котибиятига тақдим этилган айрим қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ташаббусларни муҳокама қилиш ва таҳлил қилишда кўмаклашади, Кенгашнинг кейинги мажлислари кун тартиби учун олинган тегишли таклифлар тўғрисида Кенгашга маълумот киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг нуфузини ошириш мақсадида кенг ишбилармон доиралар, маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар билан Кенгашнинг ўзаро ҳамкорлигига кўмаклашади;
(33-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг тегишли ялпи ёки оралиқ мажлислари баёнларини тайёрлайди ва улар ўтказилганидан сўнг 5 кун муддат ичида тасдиқлаш учун Кенгаш иштирокчиларига юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар ойда Кенгашнинг ялпи ёки оралиқ мажлисларида қабул қилинган қарорлар (тавсиялар) нинг бажарилишини мониторинг қилади ва Кенгаш иштирокчиларини, шунингдек бошқа манфаатдор томонларни қарорларни (тавсияларни) бажаришда эришилган натижалар тўғрисида хабардор қилади;
(33-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни, шу жумладан Кенгашнинг ялпи ёки оралиқ мажлислари кун тартиби ва баённомалари, шунингдек, Кенгаш фаолияти тўғрисидаги бошқа материалларни Инвестиция портали ва бошқа майдончаларга жойлаштириш орқали хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган бизнес ҳамжамияти, бизнес уюшмалари, донорлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар ва бошқа миллий ёки халқаро ташкилотлар вакиллари билан фаол алоқаларни йўлга қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвесторларнинг бошқа институтлари (кенгашлари) билан ҳамкорлик қилади, илғор халқаро тажрибалар билан алмашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар тўғрисида даврий нашрларни ишлаб чиқади ва тарқатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Кенгашни тугатиш Кенгаш Раисининг қарори билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги низомга

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

Кенгаш иштирокчилари таркибига кириш учун Кенгаш ижроия қўмитаси ариза бериш.

-

2- босқич

Кенгашнинг ижроия қўмитаси

1. Кенгаш иштирокчилари таркибига кириш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш.

2. Кенгаш таркибига киритиш учун номзодлар рўйхатини шакллантириш.

3. Кенгаш таркибига киритиш учун номзодлар рўйхатини Кенгаш Раисига тасдиқлаш учун тақдим этиш.

15 кун

3- босқич

Кенгаш Раиси

Кенгаш иштирокчилари рўйхатини тасдиқлаш.

Тақдим этилганидан сўнг

4- босқич

Кенгаш иштирокчилари

Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифлар киритиш.

Доимий

5- босқич

Кенгаш Котибияти

1. Кенгаш иштирокчиларининг таклифларини тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш.

2. Кенгаш ишчи гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг ишини ташкил этиш.

Кенгаш мажлисларининг оралиқ даврида

6- босқич

Ишчи гуруҳлар

Тадқиқотлар ўтказиш, шарҳлар ва баҳолашларни, шунингдек, таклифлар ва тавсияларни тайёрлаш.

Кенгаш мажлисларининг оралиқ даврида

7- босқич

Кенгаш Котибияти

1. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлислари кун тартибини шакллантириш.

2. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлисларига материаллар тайёрлаш.

3. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлисларининг муддатлари ва кун тартиби ҳамда якуний материалларни Кенгашнинг ижроия қўмитаси билан келишиш.

4. Кенгаш иштирокчиларига Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлисларига таклифномалар, кун тартиблари ва якуний материалларни юбориш.

Кенгаш мажлисидан 10 кун аввал

8-босқич

Кенгаш Котибияти,

Кенгашнинг ижроия қўмитаси

Кенгашнинг навбатдаги ялпиёки оралиқ мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш.

Белгиланган муддатда

9-босқич

Кенгаш Раиси, Кенгаш иштирокчилари, Кенгашнинг ижроия қўмитаси, Кенгаш Котибияти

1. Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлисларини ўтказиш.

2. Олдинги мажлис натижаларига кўра, Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар (тавсиялар) ижросининг бугунги ҳолати ва эришилган амалий натижаларини кўриб чиқиш.

3. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш.

4. Кун тартибидаги масалалар бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш.

1 йилда 1 марта — ялпи мажлис

1 йилда камида 2 марта — оралиқ мажлис

10-босқич

Кенгаш Котибияти

1. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлиси натижалари бўйича баённома лойиҳасини тайёрлаш.

2. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлисининг якуний баённомасини Кенгаш иштирокчилари билан келишиш.

3. Кенгашнинг навбатдаги ялпи ёки оралиқ мажлиси натижалари бўйича баённома тасдиқланишини таъминлаш.

4. Баённомани Кенгаш иштирокчилари ва Ўзбекистон Республикаси давлат органларига ижро учун юбориш.

5 кун ичида

11-босқич

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари

Кенгашнинг баённома қарорлари (тавсиялари) ижросини таъминлаш ҳамда тегишли маълумотларни Кенгаш Котибиятига тақдим этиш.

Ҳар ой

12-босқич

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Кенгаш Котибияти

Кенгашнинг ялпи ва оралиқ мажлисларида қабул қилинган қарорлар (тавсиялар) ижросини тизимли мониторинг қилиш.

Ҳар ой

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши иштирокчилари таркибига кириш учун ариза шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1. Халқаро ташкилот (компания) номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.: ____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

2. Почта манзили: ____________________________________________________________

3. Келиб чиқиш давлати: _______________________________________________________

4. Халқаро ташкилот/хорижий компания/жисмоний шахснинг Ўзбекистондаги ва хориждаги фаолияти тўғрисида қисқача маълумот (фаолият соҳаси): ____________________________________________________________________________

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашида иштирок этиш мезонларига мувофиқлиги тўғрисида маълумот (Низомнинг 11 ва 12-бандларига мувофиқ): _____________________ ___________________________________
‎____________________________________________________________________________

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2019 й., 07/19/4519/4021-сон; 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)