Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилояти ҳокимининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Вилоятда чиқинди билан боғлиқ ишларни янада самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқларни ижросини таъминлаш ҳамда 2018 йил 2 февраль куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбарлари ҳисоботи юзасидан ўтказилган йиғилиш баёнида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси борасида вилоятда чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «BIO TEXNO EKO» МЧЖнинг Термиз шаҳри, Термиз ва Ангор туманларида чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш ҳамда вилоят ҳудудида ҳосил бўладиган қайта ишланмаган иккиламчи маҳсулотларни йиғиш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш борасидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят статистика бошқармаси, вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси Сурхондарё минтақавий инспекцияси туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда тегишли ҳудудларида чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб кетиш, сақлаш, ташиш, кўмиб ташлаш, қайта ишлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларни хатловдан ўтказиб, бу соҳадаги ишларни янада самарали йўлга қўйиш юзасидан вилоят ҳокимлигига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги ташкилотларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқариш, идоравий, ҳудудий дастурларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
токсик ва нотоксик, шу жумладан иккиламчи қайта ишланиши, утиллаштирилиши ва кўмилиши лозим бўлган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ҳақидаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш ва ундан чиқиндиларни қайта ишлашни амалга оширувчи ихтисослаштирилган корхоналарни танишиш имконини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитнинг кимёвий ва бактериологик ифлосланиши, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишда белгиланган санитария меъёр ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш, шунингдек фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маиший-рўзғор чиқиндиларини тўплаш, ташиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш ҳолати мониторингини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини ҳисобга олиш, сақлаш ва утилизация қилиш устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив чиқиндиларни сақлаш, ташиш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш пайтида радиациявий хавфсизлик устидан давлат назоратини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар ва туман ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун шароитлар яратиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни тўплаш ва утилизация қилиш корхоналари ташкил этилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудда жойлаштириш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктлари санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловлар вақтида тўланишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошираётганда белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, бошқа талабларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маиший-рўзғор чиқиндиларини тўплаб олиб кетиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар хизматидан фойдаланганлик учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни ҳудудни тоза-ораста тутишнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ равишда чиқиндиларни жойлаштириш объектларида сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ресурс қимматига эга ва утилизация қилиниши лозим бўлган чиқиндиларнинг тўпланишини, лозим даражада сақланишини таъминлашга ҳамда уларнинг йўқ қилиниши ва бузилишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар аралашиб кетишига (ишлаб чиқариш технологиясида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларнинг рухсат этилмаган жойларда ёки объектларда сақланиши, қайта ишланиши, утилизация қилиниши ва кўмиб ташланишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар жойлаштирилган ўз объектларининг санитария ва экология ҳолати устидан назорат олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш пайтида ҳолати бузилган ер участкаларида рекультивация ишларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни мумкин қадар кўпроқ утилизация қилиш, уларни чиқинди тўплаш, сақлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланувчи бошқа юридик ва жисмоний шахсларга реализация қилиш ёки бериш чора-тадбирлари мажмуини амалга ошириш, шунингдек утилизация қилинмайдиган чиқиндилар экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда кўмиб ташланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларини тўплаб олиб кетиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар хизматидан фойдаланганлик учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига атроф-муҳитга рухсат олинмаган тарзда чиқиндилар чиқарилганлиги ҳолатлари тўғрисида ва кўрилган чоралар ҳақида белгиланган тартибда ахборот тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни жойлаштирганлик учун белгиланган тартибда компенсация тўловлари тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, атроф-муҳитга, юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қарорнинг 3-бандида номлари келтирилган ташкилотлар ҳамкорликда алоқадор идоралар билан бирга чиқиндиларни саралаш ва ташиш жараёнида санитария нормалари ва қоидаларини бузмаслик ва бошқа юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш мақсадида, чиқиндиларни вилоят ҳудудида қайта ишлаш ва уларни зарарсизлантирилишига алоҳида аҳамият қаратсин, мазкур қарор талаблари аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Термиз шаҳрида, Термиз ва Ангор туманларида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Амиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят ҳокими Э. ТУРДИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Термиз ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 21 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қ-154-сон

Вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 21 февралдаги Қ-154-сонли қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Термиз шаҳар, Термиз ва Ангор туманлари ҳудудларидаги барча истеъмолчиларга қаттиқ ва маиший-хўжалик чиқиндиларини ташиш хизмати тарифи
Т/р
Номлари
Ўлчови
Нархи (сўмда)
1.
Аҳоли 1 (бир) киши
1 (бир) ой учун
1 900
2.
Юридик шахс (қўшимча қиймат солиғисиз)
1 (бир) тонна куб
56 000
2. Термиз шаҳар, Термиз ва Ангор туманлари ҳудудидаги барча истеъмолчиларга суюқ чиқинди ташиш хизмат тарифи
Т/р
Номлари
Ўлчови
Нархи (сўмда)
1.
Аҳоли
1 (бир) тонна куб метр учун
56 000
2.
Юридик шахс (қўшимча қиймат солиғисиз)
1 (бир) тонна куб метр учун
56 000
3. Термиз шаҳар, Термиз ва Ангор туманлари ҳудудларидаги жойлашган ўз-ўзига чиқиндиларни йиғиб олиб чиқиш хизмат кўрсатадиган барча маҳалла, корхона, ташкилот ва муассасалари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, бозор ҳудудидаги турғун савдо нуқталаридан чиққан чиқиндиларни чиқиндихоналарда сақлаш учун чипта тўлови миқдори
Т/р
Номлари
Ўлчови
Нархи (сўмда)
1.
Аҳоли
1 (бир) тонна куб метр учун
56 000
2.
Юридик шахс (қўшимча қиймат солиғисиз)
1 (бир) тонна куб метр учун
56 000
4. Термиз шаҳар, Термиз ва Ангор туманлари ҳудудларидаги жойлашган барча маҳалла, корхона, ташкилот ва муассасалари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, бозор ҳудудидаги турғун савдо нуқталаридан чиққан чиқиндиларни чиқиндихоналарда сақлаш ижара тўлови миқдори