12.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3196
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг қарори, 12.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3196
Date of entry into force
12.11.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3196]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 23 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 23 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. АЗИЗОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 23 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 23 октябрдаги 52, 82, 27-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 421-моддасига мувофиқ суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини (бундан буён матнда ижро ҳужжати деб юритилади) узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Мажбурий ижро бюроси деб юритилади), Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (бундан буён матнда Чегара қўшинлари деб юритилади) билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш (бундан буён матнда қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган тартибда қўлланиладиган мажбурий ижро этиш чораларидан бири ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом талаблари эксклав ҳудудларда доимий яшовчи фуқароларнинг доимий яшаш жойидан Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудига ўтишларида ва қайтишларида қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш ижро ҳужжати талаблари қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда ижро этилмаган ҳолларда қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса, ундирувчи қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чекланишини кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кунда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошмайдиган миқдорда сумма ундиришни назарда тутувчи ижро иши бўйича (алимент ёки бошқа даврий тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бундан мустасно), шунингдек суд қарорини ижро этиш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздор сифатида юридик шахс иштирок этган ижро ҳужжати бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат ижрочиси қарорининг ижроси ички ишлар органлари ва Чегара қўшинлари томонидан муҳокама қилинишига, тўхтатилишига ёки бошқача тарзда тўсқинлик қилинишига йўл қўйилмайди, суд тартибида ёхуд шикоят ёки протест келтириш бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро иши юритилиши Қонунда белгиланган ҳолларда суд ёки давлат ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни жорий этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли, бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 2 августдаги 32-ҚҚ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 июлдаги 33-ққ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори (рўйхат рақами 3196-1, 24.08.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2022 й., 10/22/3196-1/0769-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ижро ҳужжатидаги талабларни қарздор томонидан ижро этиш муддати ижро иши юритиш қўзғатилган кундан ўн беш кундан ошиб кетмайдиган ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда давлат ижрочиси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Давлат ижрочиси жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда ҳукм қилинган шахснинг ёки қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳақидаги қарор қабул қилиши шарт.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 2 августдаги 32-ҚҚ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 20 июлдаги 33-ққ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг 2022 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорига (рўйхат рақами 3196-1, 24.08.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2022 й., 10/22/3196-1/0769-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан давлат ижрочисига тақдим қилинади. Ушбу ариза қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашнинг асослантирилган сабабини ўз ичига олган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижрочиси қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиб махсус электрон тизим орқали қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки аризани қаноатлантиришни рад қилади ва ундирувчига ёхуд унинг вакилига ёзма ёки электрон шаклда асослантирилган жавоб юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат ижрочисининг қарздор чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта давлат ижрочиси томонидан махсус электрон тизим орқали электрон шаклда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарор тасдиқлангандан сўнг чеклов қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот Ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими (бундан кейин матнда Ягона электрон ҳамкорлик тизими деб юритилади) орқали автоматик тарзда Ўзбекистон Республикасидан Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига (бундан буён матнда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси деб юритилади) ҳамда Чегара қўшинларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарздорга нисбатан чеклов қўйилгани тўғрисидаги маълумотда кўрсатиладиган ахборот томонлар ўртасидаги келишув ва техник йўриқномага асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ижро ҳужжатларида қарздор ёки ундирувчининг (агар қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш ундирувчининг аризасига биноан қўлланилган бўлса) электрон почтаси ёки телефон (мобиль) рақами ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги хабарнома унинг жўнатилганлиги ва қабул қилиниб олинганлиги фактини қайд этиш имконини берувчи махсус автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда электрон почтага ёки мобиль алоқа воситалари орқали қисқа хабар (SMS) кўринишида йўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарздор ёки ундирувчи электрон почтаси ёки телефон (мобиль) рақамига қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги хабарномани электрон шаклда ёки қисқа хабар (SMS) кўринишида юбориш имкони бўлмаган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан қарор чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан қарорнинг кўчирма нусхалари яшаш манзили бўйича почта орқали қарздорга ва ундирувчига (агар қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш ундирувчининг аризасига биноан қўлланилган бўлса) юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агар қарздор чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса, чеклов қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот, кейинчалик тегишли органга маълумот бериш учун Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали автоматик тарзда давлат ижрочиси томонидан фақат Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Чеклов қўйилгани тўғрисидаги маълумот қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабарнома Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва Чегара қўшинлари томонидан Мажбурий ижро бюросига Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилинган чеклов Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва Чегара қўшинлари томонидан шу вақтнинг ўзида ўзининг идоравий электрон базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Техник носозликлар, шунингдек вақтинча электрон ҳужжат алмашинуви имкони бўлмаган ҳолатларда ушбу Низомнинг 9 ва 11-бандларида назарда тутилган маълумотлар факс ёки ҳужжатли маълумотни тезкор жўнатиш имконини берадиган бошқа алоқа воситалари орқали юборилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бошқармалари) ҳамда Чегара қўшинлари бўлинмалари суд ёки давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қўлланилган вақтинча чеклаш олиб ташланмагунга қадар қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига йўл қўймасликка мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (бошқармалари) ҳамда Чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиши чекланган қарздор аниқланган тақдирда, унга Мажбурий ижро бюросининг қайси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиши чеклангани тўғрисида маълумот берилади ва тўлиқ ахборотни Мажбурий ижро бюросининг расмий веб-сайтидан (www.mib.uz) олиши мумкинлиги тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни олиб ташлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжати талаблари ижро этилганда ёхуд Қонунда белгиланган асосларга кўра ижро ҳужжати тугатилганда, тамомланганда ёки алиментларни олдиндан тўлаш ҳамда алиментларни тўлаш мажбуриятини гаров билан таъминланганда, шунингдек қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори бекор қилинганда давлат ижрочиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус электрон тизим орқали қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига қўйилган вақтинча чекловни олиб ташлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорни ва ундирувчини ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган тартибда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Махсус электрон тизимдан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига қўйилган вақтинча чеклов олиб ташланганда чеклов олиб ташлангани тўғрисидаги маълумот Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали автоматик тарзда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ҳамда Чегара қўшинларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник носозликлар, шунингдек вақтинча электрон ҳужжат алмашиш имкони бўлмаган бошқа ҳолатларда чеклов олиб ташлангани тўғрисидаги маълумот шу вақтнинг ўзида факс ёки ҳужжатли маълумотни тезкор жўнатиш имконини берадиган бошқа алоқа воситалари орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжати талаблари электрон тўлов тизимлари орқали ижро этилганда Мажбурий ижро бюроси томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига қўйилган вақтинча чеклов Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базасидан автоматик тарзда олиб ташланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чеклов олиб ташлангани тўғрисидаги маълумот Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали автоматик тарзда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ҳамда Чегара қўшинларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ягона электрон ҳамкорлик тизими орқали Мажбурий ижро бюросидан чеклов олиб ташлангани тўғрисидаги маълумот келиб тушган тақдирда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва Чегара қўшинлари томонидан шу вақтнинг ўзида қарздорнинг чиқишига вақтинча чеклов олиб ташланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат ижрочиси қуйидаги ҳолларда қарздорнинг илтимосномасига асосан қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни ҳаракатдан тўхтатиб туриши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида касалхонага ётқизишни талаб қиладиган қарздорнинг соғлиғини тиклаш заруриятини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алимент тўловларини ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича алимент тўлаши шарт бўлган, чет давлатга уч ойгача бўлган муддатга бориб келувчи шахсларни чет давлатдан қайтиб келмаслиги натижасида алимент тўловларини тўлаш юзасидан фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишга доир суғурта полиси мавжуд бўлганда, бунда суғурта полисининг мавжудлиги Мажбурий ижро бюроси ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали автоматик равишда аниқланади;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 44-ҚҚ-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 8 ноябрдаги 60-ҚҚ-сон ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 3196-2, 26.11.2025 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., № 10/25/3196-2/1093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарздорни Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетувчи расмий делегация таркибига киритиш ҳақидаги қарори мавжуд бўлганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, қарздорнинг чиқишига вақтинча чекловни тўхтатиб туриш тўғрисида давлат ижрочиси қарор қабул қилади ва катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади ва ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган тартибда чеклов олиб ташланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Алимент тўлаши шарт бўлган, чет давлатга уч ойгача бўлган муддатга бориб келувчи шахслар чет давлатдан қайтиб келмаслиги натижасида алимент тўловларини тўлаш юзасидан фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш суғурта фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алимент тўловларини тўлаш юзасидан фуқаролик жавобгарликни суғурталаш шартлари суғурта фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар ва Мажбурий ижро бюроси ўртасида тузиладиган бош келишувда белгиланади.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 44-ҚҚ-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 8 ноябрдаги 60-ҚҚ-сон ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 3196-2, 26.11.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., № 10/25/3196-2/1093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қарздорнинг чиқишига вақтинча чекловни олиб ташлашга қуйидагилар асос бўлмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ижрочиси ва суд томонидан ижро иши юритиш тўхтатиб турилганлиги, давлат ижрочисининг қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори суд томонидан тўхтатиб турилган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алимент қарзини жорий кун ҳолатига тўлаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро иши юритиш Қонуннинг 25-моддасига асосан бошқа давлат ижрочисига юборилганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мажбурий ижро бюроси, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳамда Чегара қўшинлари томонидан қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашлар ҳисоби бўйича электрон маълумотлар базаси юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Чиқиши вақтинча чекланган қарздор томонидан ижро ҳужжати талаблари беш йил давомида бажарилмаса (алимент бўйича қарздорлик бундан мустасно), Мажбурий ижро бюроси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига ва Чегара қўшинларига чеклов мавжудлиги тўғрисидаги янгиланган маълумотни юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги, қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни тўхтатиш тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни рад қилиш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори устидан Мажбурий ижро бюросининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят қилиниши ёхуд протест келтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019 йил 23 октябрдаги 52, 82, 27-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2009 йил 20 августдаги 9, 11, 76-сон «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1997, 2009 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2009 й., 35-сон, 389-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2015 йил 11 августдаги 1, 25, 81-сон «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1997-1, 2015 йил 11 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2015 й., 32-сон, 434-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2019 й., 10/19/3196/4015-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 24.08.2022 й., 10/22/3196-1/0769-сон; 26.11.2025 й., № 10/25/3196-2/1093-сон)