06.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1778-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 06.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1778-2
Date of entry into force
06.11.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1778-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2019 йил 24 июлдаги 620-сон «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 1778, 2008 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 10 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-мҳ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 13-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 11, 33-бандлар, 38-банднинг биринчи хатбошисидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 34-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 37-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«37. Фанларни ижобий ўзлаштираётган битирувчилар якуний аттестациядан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари буйруқлари асосида қуйидаги ҳолларда қисман ёки бутунлай озод этиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган якуний аттестациядан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Низом мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 9 октябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битирувчиларни якуний давлат аттестациясидан озод қилиш ҳуқуқини берувчи касалликлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Касаллик шифри

Касалликнинг номи

1.

А01

Тиф (терлама) ва паратиф

2.

А05.01

Ботулизм

3.

А15 — 19

Сил касаллиги (ўпкада ва бошқа аъзоларда тез ривожланиб борувчи)

4.

А23

Бруцеллёз

5.

А39

Менингококли инфекция

6.

А80

Полиомелит (жиддий асоратлари қолган тақдирда)

7.

А87

G00.8

Марказий нерв системасининг яллиғланиш касалликлари (вирусли менингит)

8.

В15, В17.2

Ўткир гепатит А, Е

9.

В16, В17.0, В17.1

Ўткир гепатит В, С, D

10.

В18

Сурункали вирусли гепатитлар (оғиртурлари)

11.

В20 — В24

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) келтириб чиқарадиган касалликлар (3-4-клиник босқичи)

12.

С00 — С97

Хавфли ўсмалар

13.

D50 — D69

Камқонлик (оғир шакли)

Қон ва қон яратувчи органлар касалликлари:

гемофилия (ўртача ва оғир шакли);

турлича бўлган анемияларнинг оғир шакли;

орттирилган камқонликлар;

капилляротоксикоз;

идиопатик тромбоцитопеник пурпура;

тромбоцитопатия (оғир турлари);

Виллибранд касаллиги ва бошқа гемостаз бузилиши билан боғлиқ касалликлар;

Ўткир ва сурункалилейкозларнинг ҳамма турлари;

Наслий гемолитик кам қонликларнинг ҳамма турлари

14.

Е10 — Е14

Қандли диабет

15.

Е23.2

Қандсиз диабет

16.

E05

Тиреотоксикоз (ўртача ва оғир даражаси)

17.

E00 — Е03.9

Қалқонсимон без касалликлари, гипотиреоз (оғир даражаси)

18.

E21

Гиперпаратиреоз ва қалқонсимон олди безнинг бошқа бузилишлари (оғир даражаси)

19.

Е84

Муковисцидоз, аралаш шакли, оғир тури

20

F00 — F09

Органик, симптоматик бузилишларни қамраб олган руҳий касалликлар

21.

F20 — F39

Шизофрения ва келиб чиқиши турлича бўлган ўткир руҳий касалликлар

22.

F40 — F48.9

Стресс асоратлари ва неврологик бузилишлар: неврозлар, невроз сифат ҳолатлар, реактив ҳолатларнинг ўткир ва руҳий мувозанати бузилган даври, қаттиқ дудуқланиш

23.

G93

Бош миянинг шикастланишлари

24.

G40 — G41

Эпилепсия. Эпилептик статус

25.

G90

Вегетатив нерв системаси бузилишлари: ангиоспазм, қон томирлар фаолияти танглиги, ҳушдан кетиш ва бошқа оғир кўринишлари билан кечадиган яққол вегетатив бузилишларнинг шакллари

26.

Н52

Рефракция ва аккомодациянинг бузилишлари. Кўз тубида дистрофик ўзгаришлар юз беришибилан тез ривожланиб борувчи кўриш ожизлиги

27.

Н30 — Н36

Тўр (томирли) парда касалликлари

28.

Н46 — Н48

Кўриш нерви ва кўриш йўллари касалликлари

29.

Н40 — Н42

Глаукома

30.

I00 — I02

Ўткир ревматоид иситма

31.

I10 — I15

Қон босими ошиши билан характерланувчи касалликлар

32.

I05 — I09

Юрак сурункали ревматик касалликлари

33.

Q20 — 25

Қон айланиш системаси туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)

34.

J44

Бошқа сурункали обструктив ўпка касалликлари

35.

J45

Астма

36.

J47

Бронхоэктатик касаллик

37.

J90 — K94

Плеврит

38.

K25 — К26

Ошқозон ва ўникки бармоқли ичак яраси

39.

K35

Кўричак (операциядан сўнг)

40.

K40 — К46

Чурра (операциядан сўнг)

41

К51

Носпецифик ярали колит (зўриқиш даври)

42.

K56

Паралитик илеус ва чуррасиз ичак тутилиши

43.

K50

Крон касаллиги

44.

K74.6

Жигар циррози (декомпенсация даври)

45.

№ 00, № 01

Ўткир диффузли гломерулонефрит

46.

№ 03

Сурункали нефритлар

47.

№ 11

Сийдикда жиддий ўзгаришлар билан қайталаб турадиган пиелонефрит (буйраклар фаолиятининг сақланиши)

48.

№ 11

Сийдикда жиддий ўзгаришлар билан қайталаб турадиган пиелонефрит (буйраклар функциясининг бузилиши)

49.

L20, L23, L25 — L27

Экзема (ёйилиб кетганда) ванейродерматит (яққол кўриниб турганда)

50.

Q80

Туғма ихтиоз

51.

L53

Бошқа эритематоз ҳолатлар

52.

M30 — М36

Бириктирувчи тўқима система шикастланишлари

53.

M05 — М14

Яллиғланиш полиартропатиялари

54.

S50 — S59

Тирсак ва билак-кафт усти жароҳатлари

55.

S60 — S69

Билак-кафт усти ва қўл панжаси жароҳатлари

56.

S80 — S89

Тизза ва болдир жароҳатлари

57.

S90 — S99

Ошиқ-болдир бўғими ва оёқ кафти соҳаси жароҳатлари

58.

S00 — S05, S12, S22, S32 — S33

Бош суяги, умуртқа ва бел суягининг синиши

59.

A36 — 38, B01, В05, В06, В26, В27

Болаларнинг юқумли касалликлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: мазкур Рўйхатда белгиланган касалликлар ўқувчиларни синфдан синфга кўчириш имтиҳонларидан озод қилишда ҳам татбиқ этилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 10/19/1778-2/3998-сон)