Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ, радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, радиациявий вазият мониторингининг автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланишнинг манбалари аниқланганда назорат қилувчи органлар ва ҳарбийлашган тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизилиги давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда уч ой муддатда 2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида радиациявий вазиятни мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган ягона давлат тизимини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйишга доир комплекс дастур лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили жойларда Ўзбекистон Республикасида радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими кучлари ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлик масалаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича ўқув машғулотлари ва мавзуга оид махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизимининг ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари тўғрисидаги низомни уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 15 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
869-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги 869-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш бўйича ягона давлат тизими тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизимининг (кейинги ўринларда Ягона давлат тизими деб аталади) мақсади ва асосий вазифалари, таркиби ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ягона давлат тизими ўзида аҳолини ва атроф-муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш, шунингдек, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ваколатига эга бўлган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг кучлари ва воситаларини бирлаштирган ташкилий-техник тизимни ифода этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ягона давлат тизими Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади ҳамда Ўзбекистан Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги тизими билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ягона давлат тизими ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авария — ускуна носозлиги, ходимлар (персонал)нинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар туфайли келиб чиққан, фуқароларнинг белгиланган нормалардан кўпроқ нурланиш олишига ёки атроф-муҳитнинг радиоактив ифлосланишига олиб келиши мумкин бўлган ёхуд олиб келган ионлаштирувчи нурланиш манбаи устидан бошқарувнинг издан чиқиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли ташкилотлар — аҳолини ва атроф-муҳитни радиациявий авариялардан муҳофаза қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ваколатига эга бўлган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий хавфли объект — радиоактив моддалар сақланадиган, қайта ишланадиган, фойдаланиладиган ёки транспортда ташиладиган объект бўлиб, унда ҳалокат юз берганда ёки вайрон бўлганда одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар радиациядан оммавий зарарланиши ҳамда атроф-муҳит радиоактив моддалар билан ифлосланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазият мониторинги — атроф-муҳит объектларининг радионуклидлар билан ифлосланиш ҳолатини ускуналар ёрдамида дискрет ёки узлуксиз равишда назорат қилиш, ундаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек, радиациявий таъсирнинг аҳоли ва атроф-муҳитга кўрсатиши мумкин бўлган салбий оқибатларини баҳолаш, прогноз қилиш ва уларнинг олдини олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ягона давлат тизимининг мақсади ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ягона давлат тизимининг мақсади радиациявий вазиятни мониторинг қилиш, радиациявий аварияларни прогноз қилиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини камайтириш ҳамда бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва ўз вақтида амалга ошириш орқали аҳолининг ҳаётини ва саломатлигини ҳамда атроф-муҳитни радиациявий авариялар туфайли юзага келган радиациявий таъсирдан ҳимоя қилишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Ягона давлат тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларни, шунингдек, уларга олиб келадиган ташқи ва ички таҳдидларни прогноз қилиш, уларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш чора-тадбирларини режалаштириш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятни мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш ва такомиллаштиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий хавфсизлик масалалари ва радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ягона давлат тизимининг таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ягона давлат тизими ваколатли ташкилотларнинг атом энергиясидан фойдаланиш объектларида, радиациявий хавфли объектларда, уларга яқин ҳудудларда ва умуман республика ҳудудида радиациявий вазиятнинг доимий мониторингини олиб бориш, шунингдек, радиациявий вазиятнинг барқарорлигига таҳдид солувчи манбалар ва жараёнларни барвақт аниқлаш, уларни баҳолаш ва таҳлил қилиш асосида (зарур ҳолларда) ушбу манба ва жараёнларни тезкор равишда бартараф этишга қаратилган куч ва воситаларини бирлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизимининг ташкилий тузилмаси мазкур Низомга 1-иловада келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ягона давлат тизими ҳудудий ва функционал қуйи тизимлардан ҳамда Ўзбекистон Республикасида радиациявий вазиятни мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган ягона давлат тизимидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий қуйи тизимлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, шунингдек, ваколатига радиациявий аварияларни прогноз қилиш, уларнинг олдини олиш, кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш кирадиган ваколатли ташкилотларнинг ҳудудий тузилмалари куч ва воситаларини бирлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Функционал қуйи тизимлар мазкур Низомнинг 16 — 25-бандларида қайд этилган ваколатли ташкилотларда, шунингдек, уларнинг ҳудудий тузилмаларида уларга юкланган функцияларни бажаришга мўлжалланган куч ва воситаларининг шайлигини таъминлаш мақсадида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ягона давлат тизими учта — республика, маҳаллий ва объект — даражасига эга бўлиб, уларнинг ҳар бири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбарлик қилувчи орган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кундалик бошқарув органи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш, олдини олиш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, шунингдек, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш куч ва воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий ва молиявий ресурслар заҳирларидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Раҳбарлик қилувчи органлар — ваколатига аҳоли ва ҳудудларни радиациявий тусдаги хавфлардан ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш кирадиган органлар. Улар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект даражасида — атом энергиясидан фойдаланиш объекти ёки радиациявий хавфли объект раҳбариятидир (маъмуриятидир).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Кундалик бошқарув органлари — ваколатига радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, шунингдек, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш куч ва воситаларига бевосита раҳбарликни амалга ошириш кирадиган ваколатли ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика даражасида — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги («Ўзатом» агентлиги), Гидрометеорология хизмати маркази («Ўзгидромет»), Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Давлат экология қўмитаси), Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (Давлат геология қўмитаси), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Давлат ветеринария қўмитаси);
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий даражада — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзгидромет»нинг ҳудудий бўлинмалари;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект даражасида — атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бўлимлари (мутахассислари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ваколатли ташкилотларнинг радиациявий вазиятни мониторинг қилиш, шунингдек, аҳоли ҳаёти ва саломатлиги ҳамда атроф-муҳитни радиациявий авариялар таъсиридан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга оширадиган ихтисослаштирилган бўлинмалари ва тузилмалари Ягона давлат тизимининг куч ва воситалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган бўлинмалар ва тузилмалар идоравий ва объектлар бўлинмалари ҳамда тузилмаларига бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли ташкилотларнинг радиациявий вазиятни мониторинг қилиш, шунингдек, аҳоли ҳаёти ва саломатлиги ҳамда атроф-муҳитни радиациявий авариялар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган ихтисослаштирилган бўлинмалари ва тузилмалари идоравий бўлинмалар ва тузилмаларга киради. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Ўзгидромет» ва Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтининг бўлинмалари ҳамда тузилмалари идоравий ихтисослаштирилган бўлинмалар ва тузилмаларнинг асосини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектлар ихтисослаштирилган бўлинмалари ва тузилмалари атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларда ташкил этиладиган авария-техник командалар (гуруҳлар), радиациявий разведка, махсус ишлов бериш гуруҳларидан ва бошқа тузилмалардан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиациявий авариялар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда ўз вақтида ва самарали ҳаракат қилиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва бартараф этиш мақсадида маҳаллий ва объект даражаларида радиациявий аварияларда ҳаракат қилишнинг ташқи ва ички режалари ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир даражадаги радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш режаларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши учун тегишли даражадаги раҳбар органлари масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасарруфида атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектлар бўлган ташкилотлар уларда радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш ички режасининг ишлаб чиқилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, шунингдек, уларнинг ҳудудий тузилмалари радиациявий аварияларда ҳаракат қилишнинг ташқи ва ички режалари ишлаб чиқилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади.
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Радиациявий аварияларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қўшилмалари, қисмлари ва муассасалари жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат органларининг Ягона давлат тизими фаолиятини таъминлаш борасидаги функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизими ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ҳамда фаолияти такомиллаштирилишига умумий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ваколатли ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг радиациявий аварияларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш, шунингдек, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш бўйича фаолиятини махсус орган — Радиациявий ва ядровий хавфсизлик бўйича комиссия орқали мувофиқлаштиради ва уларнинг самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизимининг куч ва воситаларини молиявий ва ресурслар билан таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий ва ядровий хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларни ҳамда уларни келтириб чиқарувчи ички ва ташқи таҳдидларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини режалаштириш ҳамда амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларда радиациявий, ядровий ва саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий ва ядровий хавфсизлик, радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш, шунингдек, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш соҳасида илғор хорижий тажрибани жорий қилиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни ташкил этади ва амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизимининг кундалик бошқарув органлари, куч ва воситалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли ташкилотларни радиациявий авариялар хавфи туғилганлиги ёки содир бўлганлиги ҳақида ўрнатилган тартибда хабардор қилади, шунингдек, ушбу ҳолатларга биринчи бўлиб муносабат билдириш ташаббуси билан чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авария кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг барча қатламларини радиациявий авариялар шароитларида ҳаракат қилишга ўргатишни ташкил этади ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг ионлаштирувчи нурланиш манбаларини аниқлаш, бирламчи идентификациядан ўтказиш, зарарсизлантириш ҳамда радиациявий авария ўчоғи чегараларини белгилаш, шунингдек, шахсий таркиб (ходимлар) ва жойга махсус ишлов бериш бўйича ҳаракат қилишга доимий тайёр туришини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авариялар ҳолатлари учун захирага қўйиладиган моддий-техник ресурсларнинг миқдори ва таркиби бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария ҳолатида ҳаракат қилиш ташқи режаларининг ишлаб чиқилиши, келишилиши ва тасдиқланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли ташкилотлар бошқарув органлари, куч ва воситаларининг радиациявий авариялар кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракат қилишга тайёрлигини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш, кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, шунингдек, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш, шунингдек, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга татбиқ этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Ўзатом» агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларга тегишли бўлган энергетик атом реакторлари, ядро-физик қурилмалар, ядровий материаллар ва радиациявий манбаларни сақлаш пунктлари, шунингдек, радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктларини ривожлантириш ва хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларнинг объект даражасидаги ўлчов воситалари ва тармоқлари самарали фаолият юритишини, шунингдек, уларни маҳаллий ва республика даражасидаги радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими билан уйғунлашувини ташкил этади ва таъминлайди;

идоравий мансуб атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларда авария ҳолатида ҳаракат қилиш ички режасининг ишлаб чиқилишига раҳбарлик ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб объектларда куч ва воситаларни радиациявий авария ҳолатларида ҳаракат қилишга тайёрлаш ташкил этилишини, шунингдек, уларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар бажарилиши юзасидан идоравий назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектларини хавфсиз эксплуатация қилиш, шу жумладан, авария ҳолатига тайёрлик ва ҳаракат қилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авариянинг кенгайишига йўл қўймаслик, оқибатларини камайтириш ва бартараф этиш тадбирларини амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб объектлардаги ядровий материаллар, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи, фаолият юритиш жараёнида ҳосил бўлган радиоактив чиқиндиларнинг ҳисоб-китобини, шунингдек, ядровий материаллар ва технологиялар, радиоактив материаллар тарқалмаслигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, шунингдек, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларини хавфсиз эксплуатация қилишни таъминлаш соҳасида хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бевосита радиациявий хавфли объектларда ҳамда уларга яқин ҳудудлардаги радиациявий фон кўрсаткичларининг ўлчовларини мунтазам равишда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, сувнинг (очиқ ва ёпиқ манбаларда) радионуклидлар билан ифлосланиш ҳолатини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятни мониторинг қилишга жалб этилган идоравий мансуб бўлинмаларнинг самарали фаолиятини, шунингдек, уларни маҳаллий ва республика даражасидаги радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими билан уйғунлашувини ташкил қилади ва таъминлайди;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда ионлаштирувчи нурланиш манбаларини дозиметрик ўлчаш ва бирламчи идентификациялаш орқали радиациявий зарарланган зонанинг чегараларини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларда биринчи бўлиб ҳаракат қилувчи тузилмалар ходимларини ҳимоя қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авариянинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этиш ишларига жалб қилинадиган ходимлар (шахсий таркиб) учун радиациявий хавфсизлик режимини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги ва жамоавий дозиметрик назоратни, шунингдек, радиациявий аварияларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этиш ишларини бажаришга жалб этилган ходимларнинг (шахсий таркибнинг) тиббий ҳимоя қилинишини ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширган ҳамда йўл қўйиладиган чекланган миқдорлардан ортиқча нурланган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда, шунингдек, уларга имтиёзлар берилиши ва уларни тиббий-психологик реабилитация қилишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, шунингдек, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий хавфсизликни таъминлаш ва радиациявий вазиятни мониторинг қилиш соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга татбиқ этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Давлат божхона қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив материалларни республика ҳудудига олиб кириш, ҳудудидан олиб чиқиш ва ҳудуди орқали транзит қилиш бўйича радиациявий назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизимининг кундалик бошқарув органларини таркибида белгиланган нормалардан ортиқ радионуклидлар бўлган материалларни республика ҳудудига рухсатсиз олиб кириш/олиб чиқишга уриниш ҳолатлари аниқланганлиги ҳақида хабардор қилади ҳамда уларнинг олиб кирилиши/ олиб чиқилишига йўл қўймаслик, шунингдек, уларни жўнатувчига қайтариш тартиботларини белгиланган тартибда амалга оширилиши бўйича ташаббус кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган рухсатсиз ИНМларни дастлабки радиометриясини ва идентификациясини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган рухсатсиз ИНМларни бирламчи идентификациядан ўтказиш ва олиб чиқиш ишлари якунлангунига қадар уларнинг сақланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб объектларда аниқланган рухсатсиз ИНМларни идентификациядан ўтказиш ва зарарсизлантириш тадбирларига ҳар томонлама кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатларнинг радиациявий ва ядровий материалларни ноқонуний айланмасини ҳамда у билан боғлиқ турли радиациявий авариялар ва инцидентларнинг олдини олиш соҳасидаги илғор тажрибаларини ўрганади ва амалиётга татбиқ этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотлари, озуқа, ўтлоқлар ва яйловлар тупроғи ва ўсимликлари радионуклидлар билан ифлосланиши ҳолатини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятни мониторинг қилишга жалб этилган идоравий мансуб бўлинмаларнинг самарали фаолиятини, шунингдек, уларни маҳаллий ва республика даражасидаги радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими билан уйғунлашувини ташкил қилади ва таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий фон белгиланган нормалардан ортиқча эканлиги аниқланган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ерлари, экинзорлари ва маҳсулотлари, назорат остидаги объектлар радионуклидлар билан ифлосланишининг олдини олиш ҳамда радионуклидлар билан ифлосланиш даражасини пасайтириш чора-тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ихтисослаштирилган бўлинмалар ва тузилмаларнинг назорат остидаги объектларда радиациявий аварияларни барвақт аниқлашга ва улар содир бўлганда ҳаракат қилишга доимий тайёрлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат остидаги объектлар ва ҳудудларнинг радиоактив ифлосланиш билан кечадиган радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш, уларнинг кегайишига йўл қўймаслик ва бартараф этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳамда услубий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, озуқаларни, қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва далаларни радионуклидлар билан рухсат этилган нормалардан ошиқ миқдорда ифлосланишининг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва бартараф этиш соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга татбиқ этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат остидаги объектлар томонидан атроф-муҳитни радионуклидлар билан ифлосланишининг олдини олиш ва камайтириш тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитнинг антропоген манбалардан радионуклидлар билан ифлосланиши ҳамда ушбу манбалар таъсирига тушадиган объектлар ҳолати бўйича мониторингни ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитнинг радиациявий ифлосланиши ҳолати ҳақидаги маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизимининг давлат ахборот-таҳлил марказини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятини юритиш орқали Ягона давлат тизимининг раҳбар органлари ва кундалик бошқарув органларини ушбу маълумотлар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятни мониторинг қилишга жалб этилган идоравий мансуб бўлинмаларнинг самарали фаолиятини, шунингдек, уларни маҳаллий ва республика даражасидаги радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими билан уйғунлашувини ташкил қилади ва таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларнинг атроф-муҳитга таъсирини мустақил баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ихтисослаштирилган бўлинмалар ва тузилмаларнинг радиациявий авариялар ўчоқларидан олинган сув, ҳаво, ўсимликлар ва тупроқ намуналарини радионуклидлар мавжудлиги бўйича таҳлил қилиш ишларини амалга оширишга доимий тайёрлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, шунингдек, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ионлаштирувчи нурланишнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш борасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга татбиқ этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктларида ўтказиладиган радиоэкологик мониторингда, шунингдек, ишлатиб бўлинган уран конлари ҳудудларидаги сув ва тупроқларда табиий радионуклидлар тақсимланишининг мониторингида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятни мониторинг қилиш натижалари бўйича маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва умумлаштириб, давлат ахборот-таҳлил марказига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятни мониторинг қилишга жалб этилган идоравий мансуб бўлинмаларнинг самарали фаолиятини, шунингдек, уларни маҳаллий ва республика даражасидаги радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими билан уйғунлашувини ташкил қилади ва таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланишда бўлган жойлар ва ҳудудларда радиоактив моддалар билан ифлосланган ўчоқларни аниқлаш ва бартараф этишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авариялар ва рухсатсиз ИНМ ўчоғи аниқланганда, ваколатли ташкилотларни тезкор равишда хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктларида ва ишлатиб бўлинган уран конлари, шунингдек, чиқиндихоналар ва балансдан ташқари рудалар ҳудудларида радиоэкологик мониторингни амалга ошириш борасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга татбиқ этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Гидрометеорология хизмати маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳит объектларининг радионуклидлар билан ифлосланишини мониторинг қилишга жалб этилган идоравий мансуб бўлинмаларнинг самарали фаолиятини, шунингдек, уларни маҳаллий ва республика даражасидаги радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими билан уйғунлашувини ташкил қилади ва таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудидаги табиий гамма-фон мониторингини амалга оширади ҳамда унинг натижалари бўйича маълумотларни давлат ахборот-таҳлил марказига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ихтисослаштирилган бўлинмалар ва тузилмаларни ташкил этади ҳамда уларнинг радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига қўл қўймаслик ва бартараф этишга доимий тайёрлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойнинг радиоактив ифлосланиши билан боғлиқ жараёнларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва бартараф этишга оид норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосфера ҳавоси, тупроқ ва сув радионуклидлар билан белгиланган нормалардан ортиқча ифлосланиши ҳолатларини прогноз қилиш ва барвақт аниқлаш соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга татбиқ этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларнинг объект даражасидаги ўлчов воситалари ва тармоқлари самарали фаолият юритишини, шунингдек, уларни маҳаллий ва республика даражасидаги радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими билан уйғунлашувини ташкил этади ва таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизимининг радиациявий авария оқибатида юзага келадиган радиациявий вазиятни прогноз қилиш ҳамда радиациявий авария оқибатларининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш қарорларини қабул қилиш бўйича фаолиятини илмий ва эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив ва ядровий материалларнинг тури, таркиби ва фаоллигини якуний идентификациядан ўтказиш ишларини ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНМларни вақтинча ва узоқ муддатга сақлаш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авариялар содир бўлиши таҳдидларини прогноз қилиш ва барвақт аниқлашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқади ва амалиётга татбиқ этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портал мониторинг тизими талаб даражасида фаолият юритишини қўллаб-қувватлаш учун илмий ва техник жиҳатдан кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларда биринчи бўлиб ҳаракат қилувчи тузилмалар шахсий таркибини ҳимоя қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ихтисослаштирилган бўлинмалар ва тузилмаларнинг радиациявий аварияларнинг олдини олиш, кенгайишига қўл қўймаслик ва бартараф этишга доимий тайёрлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда ўз ходимларнинг якка тартибдаги ва жамоавий дозиметрик назоратини ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш, уларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш, шунингдек, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатларнинг радиациявий ва ядровий хавфсизлик соҳасида ваколатли ташкилотларини илмий ва эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлашга оид илғор тажрибасини ўрганади ва амалиётга татбиқ этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий даражадаги Ягона давлат тизимига радиациявий ва ядровий хавфсизлик бўйича ўз ҳузурида ташкил этиладиган ҳудудий комиссиялар орқали раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ҳудудларда барқарор радиациявий вазиятни сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор радиациявий вазиятни сақлаш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс тадбирлар самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли ташкилотлар ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини ва ўзаро ҳамкорлигини, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ҳудудда ташкил этилган ва (ёки) жойлаштирилган объектлар ихтисослаштирилган бўлинмалари ва тузилмаларининг куч ва воситаларини тайёрлашни ҳамда уларни доимий тайёр ҳолатда сақлашни назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг барча қатламларини радиациявий авариялар шароитларида ҳаракат қилишга ўқитишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ҳудуддаги радиациявий аварияларнинг олдини олиш, кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этиш учун мўлжалланган моддий ва молиявий ресурслар захирасини ташкил этади, уларнинг ўз вақтида тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ягона давлат тизимининг фаолият юритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ягона давлат тизими республика ҳудудида, шунингдек, жойларда юзага келадиган радиациявий вазиятга қараб, қуйидаги уч режимдан бирида фаолият юритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) кундалик режим барқарор радиациявий вазиятда, яъни аҳолининг радиоактив нурланиш ва ҳудудларнинг радионуклидлар билан белгиланган нормалардан ортиқча ифлосланиш хавфи юзага келиши мавжуд бўлмаганда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу режимда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизими бошқарув органлари, куч ва воситаларининг белгиланган вазифаларни бажаришга тайёргарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизимини техник ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техник ва молиявий ресурслар захираларини тўлдириш ва янгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларнинг барқарор фаолият юритишини ошириш, шунингдек, радиациявий жиҳатдан номақбул ҳудудларда экологик вазиятни соғломлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизимининг барча элементлари фаолиятини норматив-ҳуқуқий ва ташкилий таъминлаш тадбирлари амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) юқори тайёргарлик режими ҳудудларни радионуклидлар ифлослантириш билан бирга кечадиган ва аҳолининг белгиланган нормалардан ортиқча радиоактив нурланишига олиб келувчи турли хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазият юзага келиш хавфи бўлган тақдирда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу режимда атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ҳамда радиациявий хавфли объектлар ва ҳудудларда радиациявий аварияларда ҳаракат қилишнинг ташқи ва ички режалари кучга киритилади. Уларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбарлик қилувчи органлар ва кундалик бошқарув органларининг доимий жойлашган жойларда кеча-кундуз навбатчилиги ташкил этилади;

потенциал хавфли объектлар ва ҳудудларда радиациявий вазият юзасидан мониторинг олиб бориш кучайтирилади, уларда радиациявий фонни ўлчаш сони кўпайтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган тузилмалар ва бўлинмалар ҳаракатланишга тайёр ҳолатга келтирилади, моддий ва молиявий ресурслар захиралари белгиланган мақсадларда фойдаланишга тайёрланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларнинг келиб чиқиш эхтимоли юқори бўлган ёки улар юзага келган ҳудудларга радиациявий вазият бўйича назоратни кучайтириш мақсадида мобил радиациявий назорат гуруҳлари юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юзага келиши мумкин бўлган радиациявий авариянинг кўлами ва оқибатлари прогнози асосида авария ҳолатида ҳаракат қилиш режасига аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш усуллари ҳамда услубларига, шунингдек, уларни таъминлаш тадбирлари бўйича зарур ўзгартиришлар ва аниқликлар киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) фавқулодда вазият режими рухсат этилган меъёрлардан ортиқча миқдорда ҳудудларнинг радионуклидлар билан ифлосланишига ва аҳолининг радиоактив нурланишига олиб келган радиациявий авария содир бўлганда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу режим ундан олдинги юқори тайёргарлик режимини четлаб ўтган ҳолда жорий этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазият режимида авария ҳолатида ҳаракат қилишнинг ташқи ва ички режалари кучга киритилади. Уларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбарлик қилувчи органлар ва кундалик бошқарув органларининг доимий жойлашган жойларда кеча-кундуз навбатчилиги ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазиятни баҳолаш ва қарор қабул қилиш учун радиациявий ифлосланиш ўчоқларига биринчи бўлиб ҳаракат қилувчи гуруҳлар юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий ресурслар захиралари кундалик эҳтиёжга ўтказилиб, мақсадли равишда фойдаланишга тўлиқ шай ҳолатга келтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятни мониторинг қилишни кучайтириш мақсадида юзага келган радиациявий ифлосланиш ўчоқлари ва уларга туташ бўлган ҳудудларга мобил радиациявий назорат гуруҳлари юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юзага келган радиациявий авариянинг кўламлари ва оқибатларидан келиб чиққан холда, унинг кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этишга, шунингдек, унинг зарарли таъсиридан аҳолини муҳофаза қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ташкил этилади ва амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбарлик қилувчи органлар ва кундалик бошқарув органларини радиациявий ифлосланиш ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш тадбирларининг амалга оширилиши ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиш ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги радиациявий авариялар хавфи юзага келганда ва содир бўлганда авария ҳолатида ҳаракат қилишнинг ташқи режалари бўйича ҳаракат қилишни режалаштириш ва мувофиқлаштириш борасида ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Радиациявий вазият мониторинги Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингининг таркибий қисми бўлиб, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни прогноз қилиш ва олдини олишга, шунингдек, аҳолига ва ҳудудларга салбий радиациявий таъсирларнинг олдини олиш ва камайтиришга қаратилган зарур чораларни кўриш учун ваколатли ташкилотларга тегишли тезкор маълумотларни мунтазам равишда етказиб беришга қодир бўлган ахборот-ўлчов назорат тизими ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитаси радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизимининг фаолиятини умумий мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қуйидагилар радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизимининг мақсадлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти органлари, ваколатли ташкилотлар ва аҳолини радиациявий вазиятнинг ҳақиқий ва кутилаётган ҳолати, унинг ёмонлашуви, кўламлари ва оқибатлари ҳақидаги ишончли ахборот билан тезкор таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизимини радиациявий вазият мониторингига оид маълумотлар билан таъминлаш, аҳолини ва атроф-муҳитнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарор қабул қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қуйидагилар радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизимининг вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радионуклидларнинг атроф-муҳитга тарқатувчи техноген манбаларини ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектлардаги радиациявий вазият параметрларини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятнинг кескинлашувини аниқлаш ва уларнинг хусусияти ва кўламини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазият параметрларини ўлчаш бўйича вазият ёмонлашуви ҳолатини тезкор аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, бирламчи қайта ишлаш ва бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий услуб ва акс эттириш воситаларидан фойдаланган ҳолда, республикада ёки унинг айрим ҳудудларидаги радиациявий вазиятни холис таҳлил қилиш ва прогноз маълумотларини тезкор тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларнинг олдини олиш, кенгайишига қўл қўймаслик ва бартараф этиш бўйича қарор қабул қилиш учун ваколатли ташкилотлар ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим ичида ҳамда ҳамкорлик қилувчи давлат ва халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашинувини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими уч даражага — объект даражаси, маҳаллий даража ва республика даражасига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объект даражаси атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларда, ушбу объектларнинг санитария- муҳофаза зоналарида радиациявий вазият параметрларини, шунингдек, атроф-муҳит объектларини фонли ўлчашни амалга оширувчи объектларга тегишли ўлчов воситалари ва тармоқларини ахборот-таҳлил марказлари билан биргаликда бирлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу даражада тегишли атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларга тааллуқли маълумотлар қайта ишланиб таҳлил қилинади ва Ягона давлат тизимининг объект даражасидаги раҳбар органлари учун қарорлар қабул қилиш бўйича прогнозлар ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий даража Ягона давлат тизимининг радиациявий вазиятни мониторинг қилиш соҳасида радиациявий вазият тўғрисида ихтисослаштирилган ахборотни тўплаб, таҳлил қилиб умумлаштирадиган ваколатли ҳудудий органларига идоравий тегишли бўлган ўлчов воситалари ва тармоқларини бирлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу даражада тегишли ҳудудга тааллуқли ихтисослаштирилган ахборот қайта ишланиб таҳлил қилинади, шунингдек, Ягона давлат тизимининг маҳаллий даражадаги раҳбар органлари учун қарорлар қабул қилиш бўйича прогнозлар ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика даражаси Ягона давлат тизими кундалик бошқарувининг радиациявий вазият тўғрисида ихтисослаштирилган ахборотни тўплаб, таҳлил қилиб умумлаштирадиган ва Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) тақдим этадиган радиациявий вазият мониторинги соҳасидаги ваколатли органларига идоравий тегишли бўлган ўлчов воситалари ва тармоқларини бирлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими мазкур Низомга 2-илова мувофиқ схема асосида ишлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Радиациявий вазият мониторинги, шунингдек, унинг натижалари тўғрисидаги ахборот Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарори билан белгиланган тартибда берилади ва умумлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Радиациявий вазиятни мониторинг қилишни амалга оширишда ваколатли ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида радиациявий вазиятни мунтазам равишда кузатиб боради ва назорат ўлчовлари ўтказилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятни мониторинг қилиш натижалари бўйича маълумотларни тўплайди, сақлайди, қайта ишлайди ва Марказга тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятнинг табиий ва (ёки) антропоген омиллар таъсирида ўзгаришларини аниқлаш мақсадида радиациявий вазият тўғрисидаги ахборотни таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг тегишли ҳудудларида радиациявий вазиятнинг ўзгаришларини прогноз қилади ва баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига, бошқа ташкилотларга, тадбиркорлик субъектларига ва аҳолига радиациявий вазият ҳамда унинг прогноз қилинаётган ва амалдаги ўзгаришларига оид маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий, техноген ва экологик ҳусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 28 декабрдаги 1027-сон қарори талабларига мувофиқ Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг раҳбар органларига фавқулодда вазиятнинг содир бўлиши ёки таҳдиди мавжудлигидан далолат берувчи радиациявий вазият тўғрисидаги мониторинг ва прогноз маълумотларни зудлик билан тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органга атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектлардан фойдаланиш оқибатида радиациявий вазият ва унинг ўзгаришидан далолат берувчи маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитар-эпидемиологик назоратни амалга ошириш ваколатига эга бўлган органларга республика ҳудудидаги радиациявий вазият ҳақидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича радиациявий вазият тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ёки бундай маълумотлар билан алмашишни назарда тутувчи мажбуриятларини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Радиациявий вазият тўғрисидаги маълуомтларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш, тақдим этиш ва алмашиш тартибига бўлган талаблар Давлат экология қўмитаси томонидан «Ўзатом» агентлиги ҳамда бошқа ваколатли ташкилотлар ва давлат органлари билан келишилган холда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига, бошқа давлат органлари ва ваколатли ташкилотларга радиациявий вазият тўғрисидаги маълумотлар электрон ҳужжат айланишнинг ягона ҳимояланган тизими орқали бепул тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиациявий вазият тўғрисида мониторинг тизимидаги мавжуд маълумотлар бошқа ташкилотларга, тадбиркорлик субъектларига ва фуқароларга Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланган тартибда, шу жумладан уларни қўмитанинг Интернет тармоғидаги расмий сайтига жойлаштириш орқали тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ягона давлат тизими тегишли режимларда фаолият кўрсатганда, радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизими қуйидагиларни таъминлаши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кундалик фаолият режимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ва радиациявий хавфли объектларда, шунингдек, уларга туташ ҳудудлардаги радиациявий вазият мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитаси томонидан «Ўзатом» агентлиги билан келишилган ҳолда қўйилган талабларга мувофиқ даврийлиги олдиндан белгиланган радиациявий вазият тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тайёргарлик режимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ва радиациявий хавфли объектларда, шунингдек, уларга туташ ҳудудлардаги радиациявий вазият мониторингини кучайтирилган тартибда олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона давлат тизимининг раҳбар органлари ва кундалик бошқарув органларини юқори тайёргарлик режимига ўтилганлиги тўғрисида тезкор хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радияциявий авария юзага келиши эҳтимолини прогноз қилиш, авариянинг кечиши мумкин бўлган жараёнини ва кўламини моделлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли ташкилотларнинг бошқарув органлари, куч ва воситаларини радиациявий аварияларда ҳаракат қилишга тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий вазиятнинг кескинлашув сабабларини аниқлаш ҳамда уни барқарорлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазият режимида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария содир бўлган ҳудудга жалб қилинган барча қуйи тизимларнинг барқарор фаолият юритиши ва ўзаро хамкорлик қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авариявий объектларда ва уларнинг атрофидаги ҳудудларда радиациявий вазият бўйича узлуксиз мониторингни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария содир бўлган ҳудудда юзага келган радиациявий вазият ва унинг ўзгариб бориши тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида ёки авариявий регламент асосида тўплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг саломатлигига ва табиий муҳитга радиациявий авария оқибатларининг таъсирини тезкор равишда баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни акс эттиришнинг замований усуллари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда, радиациявий вазият ўзгаришларининг таҳлили ва прогнози натижаларини тезкор тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авария оқибатларини бартараф этиш ва уларнинг аҳолига ва табиий муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича қарорлар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Ягона давлат тизимининг фаолият юритишига қўйиладиган алоҳида талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Радиациявий аварияларнинг кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш табдирларини таъминлаш учун моддий ва молиявий ресурслар захиралари маҳаллий хусусиятлар инобатга олинган ҳолда, зарур даражада етарлилик принципи бўйича маҳаллий ҳамда объект даражасида белгиланган тартибда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Маҳаллий ва объект даражаларидаги моддий ресурслар захираларининг турлари ҳамда ҳажмлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларда — объектлар маъмурияти) томонидан ҳудудий фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тавсиялари асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Моддий ва молиявий ресурслар захираларининг ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва янгилаш, шунингдек, ҳисобдан чиқариш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Радиациявий авариялар хавфлари ва оқибатларининг олдини олиш, кенгайишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш тадбирлари атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларни ишлатадиган ташкилотларнинг, тегишли вазирликлар ва идоралар, суғурта жамғармалари маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида радиациявий авария, аварияли радиациявий вазият хавфларини ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун ресурслар етишмаган ҳолларда, улар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан ажратилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизимининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раҳбар органлар
Кундалик бошқарув органлари
Куч ва воситалар
Радиациявий вазиятни мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган ягона давлат тизими
Республика даражаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Радиациявий ва ядровий хавфсизлик комиссияси)
ФВВ, ССВ, Давлат ветеринария қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, «Ўзатом» агентлиги, Фанлар академияси ЯФИ, ДБҚ, «Ўзгидромет», Давлат геология қўмитаси
ССВ, ФВВ, «Ўзгидромет», Давлат экология қўмитаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, ДБҚ, Давлат ветеринария қўмитаси, Фанлар академияси ЯФИнинг идоравий ихтисослаштирилган тузилмалари ва бўлинмалари
Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази, ФВВ, ССВ, ДБҚ, «Ўзгидромет», Давлат геология қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитасининг идоравий мансуб ахборот-таҳлил хизматлари (тузилмалари)
Маҳаллий даража
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
ФВВ, ССВ, Давлат экология қўмитаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, «Ўзгидромет», Давлат геология қўмитаси ҳудудий бўлинмалари
Тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларининг ихтисослаштирилган идоравий тузилмалари, ижтимоий муҳофаза бўйича йиғма мобил отрядлар
Ядровий қурилмалар ва радиациявий манбалар жойлаштирилган ҳудудлар, ядровий материаллар ва радиоактив моддалар сақлаш пунктлари ҳамда алоҳида ҳудудларда (санитария-муҳофаза ва кузатув зоналари), шунингдек, аҳоли пунктларида ва уларга яқин жойларда ташкил этилган ваколатли ташкилотларнинг радиациявий вазиятни кузатувчи ҳаракатдаги ва турғун постлари
Объект даражаси
Атом энергиясидан фойдаланиш объект, радиациявий хавфли объект маъмурияти (раҳбарияти)
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлар, радиациявий хавфли объектларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бўлимлари (мутахассислари)
Авария-техник командалар (гуруҳлар), радиациявий разведка ва махсус ишлов бериш гуруҳлари, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларнинг бошқа тузилмалари
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва радиациявий хавфли объектларнинг экологик, радиациявий ва ядровий хавфсизлик лабораториялари (хизматлари)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида радиациявий вазиятни мониторинг қилиш тизимининг ишлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Ифлосланиш даражасини прогнозлаш ва баҳолаш, салбий оқибатларини бартараф этиш
ССВ, Давлат геология қўмитаси
Метеомайдонча ва метеопостлар
Табиий гамма-фон
Ифлосланиш даражасини прогнозлаш ва баҳолаш, салбий оқибатларини бартараф этиш
«Ўзгидромет»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги 869-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбалари аниқланганда назорат қилувчи органлар ва ҳарбийлашган тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ

1. Мазкур Тартиб санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбалари аниқланганда ўтказиладиган тадбирларнинг кетма-кетлигини ва уларни амалга оширувчиларни, шунингдек, аҳоли ва атроф-муҳитнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ваколатли ташкилотлар ҳамда ҳарбийлашган тузилмаларнинг функцияларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланиш манбаи — фаол ҳаракатлар натижасида топилган ёки аниқланган ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари (кейинги ўринларда ИНМ деб аталади) миллий реестрига киритилмаган радиоактив модда ёки ядровий материал;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракат қилиш бўлинмалари — жойнинг радиациявий ифлосланиш ўчоғи ҳосил бўлишининг олдини олиш ва (ёки) аниқлаш (радиациявий разведка), унинг кенгайишига йўл қўймаслик (белгилаш ва чеклаш)ва бартараф этиш (ИНМни зарарсизлантириш, дезактивация) ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган махсус тайёргарликдан ўтган ва жиҳозланган бўлинмалар ва тузилмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланмаси субъектлари — радиоактив моддалар ва чиқиндилар айланмаси соҳасида уларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда уларни ташиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона постлари орқали кўчириш, радиоактив моддалар ҳамда радиоактив чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчилик билан белгилаб қўйилган тартибда утилизация қилиш, зарарсизлантириш ва кўмиш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар (кейинги ўринларда радиоактив материаллар деб аталади) айланмаси субъектларида радиоактив материалларнинг йўқолиши, шунингдек, топилган ёки ҳисобга олинмаган радиоактив материаллар аниқланган ҳолатларда, улар бир соат ичида юқори турувчи ташкилотларни (мавжуд бўлса), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (кейинги ўринларда — Санэпидқўм) ҳудудий органларини хабардор қилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Топилган ва ҳисобга олинмаган радиоактив материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарори билан белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиоактив материаллар айланмаси субъектларининг жавобгарлиги доирасидан ташқари санкцияланмаган ИНМлар топилган ёки аниқланган ҳолларда, ўзаро хабардор қилиш ушбу Тартибга иловага мувофиқ ИНМ топилганда назорат қилувчи органлар ва ҳарбийлашган тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш схемаси бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Санкцияланмаган ИНМ аниқланган тақдирда, ўтказиладиган ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳодиса рўй берган жойда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва (ёки) Санэпидқўмнинг ҳаракат қилиш бўлинмаларининг куч ва воситалари тегишли ҳудудда радиациявий разведкани амалга оширади. Радиациявий разведка якунлари бўйича жойнинг радиациявий ифлосланиш зонаси (ўчоғи) аниқланади ва белгиланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санэпидқўм ҳудудий бошқармасининг радиациявий хавфсизлик бўлими мутахассислари томонидан радиациявий режим белгилангандан кейин ҳаракат қилиш бўлинмаларига радиациявий ифлосланиш ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш ишларига рухсат берилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санкцияланманган ИНМ аниқланган жойда ўтказиладиган барча тадбирлар ишлар раҳбарининг (қарор қабул қилувчи шахс) ваколатли ташкилотлар ва ҳарбийлашган тузималарнинг етиб келган экспертлари (мутахассислари) тақдим этган таклифлар асосида қабул килинган қарорига мувофиқ амалга оширилиши керак. Санкцияланмаган ИНМ аниқланган жойда ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қарор Санэпидқўм ҳудудий бошқармасининг радиациявий хавфсизлик бўлими экспертининг (мутахассисининг) таклифисиз қабул килиниши мумкин эмас.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Радиациявий ифлосланиш ўчоғида ишлаш учун ҳаракат қилиш бўлинмаларининг шахсий таркиби нафас олиш органлари ва терини ҳимоялаш, шунингдек, алоҳида ва гуруҳли радиометрик назорат воситалари (дозиметрлар) билан таъминланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиациявий авариялар содир бўлган ҳолатларда ҳаракат қилиш бўлинмаларининг шахсий таркибига авария ўчоғида ишлашдан аввал специфик антидот-йодли профилактика қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Радиациявий ифлосланиш ўчоғидан чиқишда барча ходимлар ва шахсий таркиб якуний махсус ва санитария ишловидан ўтиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Санкцияланмаган ИНМ аниқланганлиги тўғрисида ахборот олингач, ваколатли ташкилотлар ва тегишли ҳарбийлашган тузималар ўзларига юкланган функцияларга мувофиқ тадбирларни бажаришга киришади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган махсус орган (комиссия) ёки тайинланадиган ваколатли шахс орқали санкцияланмаган ИНМни идентификациялаш ва зарарсизлантириш бўйича тадбирларга жалб этиладиган ваколатли ташкилотлар ва ҳарбийлашган тузилмалар, бошқа вазирликлар ва идораларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий аварияларнинг олдини олиш, кенгайишига йўл қўймаслик ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қўшилмалари, қисмлари ва муассасаларини жалб этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқади ва зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президентига тасдиқлаш учун киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санкцияланмаган ИНМ аниқланганлиги ҳақида ваколатли ташкилотлар ва ҳарбийлашган тузилмаларни хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
воқеа жойига тезкорлик билан етиб боришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий разведкани ташкил этади ва ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий ифлосланиш ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни тайёрлаш ва қабул қилишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санкцияланмаган ИНМни зарарсизлантириш ишларини ташкил этади ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори ва ўзаро ҳамкорлик қилувчи бошқарув органларини санкцияланмаган ИНМни зарарсизлантириш ишлари натижалари тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий разведкани ташкил этиш ва материални бирламчи идентификациядан ўтказишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазиятни (хавфни) баҳолайди ва радиациявий хавфсизлик режимини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авария ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш бўйича қарор қабул қилиш учун таклифлар ишлаб чиқилиши ва тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санкцияланмаган ИНМни зарарсизлантириш ва кўмиш ишларини ташкил этишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авария ўчоғининг кенгайишига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ва шахсий таркибнинг якка тартибда дозиметрик назоратдан ўтишини ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авария ўчоғида дезактивация ишларининг, шунингдек, шахсий таркибни ва техникани махсус ишлов бериш пунктларида махсус ишловдан ўтказиш ишларининг сифати назорат қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМни идентификациялаш натижаларини ҳужжатлаштиради (эксперт хуслосасини тайёрлайди), шунингдек, юқори турувчи ва ўзаро ҳамкорик қилувчи бошқарув органларини хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бегона шахсларни ва автотранспорт воситаларини киритмаслик мақсадида хавфли зона ҳудудини ўраб олиш ва қўриқлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиациявий авария ўчоғидан одамларни ва ходимларни эвакуация қилишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув органлари ва ваколатли ташкилотларни ўтказилган махсус ишларнинг натижалари тўғрисида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив материалларни республика ҳудуди орқали олиб кириш/ олиб чиқиш/транзити бўйича радиациявий назоратни амалга ошириш давомида санкцияланмаган ИНМ аниқланган (топилган) ҳолатларда ваколатли ташкитлотларни хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМни дастлабки радиометриядан ўтказиш ва идентификациялашни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни ва аҳолини ИНМнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМнинг олиб кирилиши ёки транзитига (жўнатувчига қайтарилишига), шунингдек, ноқонуний олиб чиқилишига йўл қўймаслик тартиботини белгиланган тартибда ўтказишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМнинг идентификациялаш ва олиб кетиш тадбирлари якунлангунига қадар дахлсизлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМни идентификациялаш ва зарарсизлантириш тадбирларининг ўтказилишига ҳар томонлама кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хавфсизлиги хизмати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тезкор-тергов ҳаракатлар натижасида саникцияланмаган ИНМ аниқланган ҳолатларда ҳаракат қилишни таъминлайди ва бу ҳақида ўзаро ҳамкорлик ва назорат қилувчи вазирлик ва идораларнинг бошқарув органларини хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли ташкилотлар ва ҳарбийлашган тузилмалар, жалб этиладиган бошқа вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлик қилувчи бўлинмаларининг ишлари натижалари тўғрисида ахборот алмашиш тартиби ва доиралари келишувини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган санкцияланмаган ИНМ келиб чиқишини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тезкор тадбирларда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар томонидан алоҳида олинган ионлаштирувчи нурланиш дозасини ҳисобга олишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси:
(6-банднинг қирқ бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти учун аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМни узоқ муддат сақлаш бўйича тадбирлар комплексини ташкил этиш ва ўтказишга доир тегишли хулоса бериш ва рухсатнома тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув органлари ва ваколатли ташкилотларни санкцияланмаган ИНМни зарарсизлантириш ва кўмиш ишларининг натижалари тўғрисида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санкцияланмаган ИНМ аниқланган (топилган) жойга махсус автотранспорт етиб келишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган санкцияланмаган ИНМни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктига белгиланган тартибда топшириш масаласи ҳал этилганига қадар уни ташиш ва вақтинча сақлашни амалга оширади;
(6-банднинг эллик иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган санкцияланмаган ИНМни идентификациялаш бўйича иссиқ камерада ишлар амалга оширилишини ва аниқланган санкцияланмаган ИНМга эксперт хулосаси берилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМ юклаш ва вақтинча сақлаш жойига белгиланган тартибда етказишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган (топилган) санкцияланмаган ИНМни узоқ муддатли сақлашни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ионлаштирувчи нурланишнинг санкцияланмаган (эгасиз) манбалари аниқланганда назорат қилувчи органлар ва ҳарбийлашган тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санкцияланмаган ИНМлар аниқланганда ваколатли ташкилотлар ва ҳарбийлашган тузилмаларнинг ҳамкорлик қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги 869-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 20 декабрдаги 358-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 51-сон, 579-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 18 августдаги 644-сон қарорига 1-илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 180-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 64-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 126-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг 21-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/869/3935-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)