17.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 17.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-4
Date of entry into force
17.10.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 17 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2886-4]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон «Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2019 йил 24 август,

343-В-4-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 24 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 343-В-4, 23-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«учинчи томон — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 22-банднинг «б» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — олтинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «энг кам иш ҳақи» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбоши «сотиб олиниши» деган сўзлардан кейин «(резидент жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдорда нақд чет валютаси сотиб олинганда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги мазмундаги 232-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«232. Тижорат банклари мазкур Қоидаларнинг 23-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик тижорат банкларининг зиммасида қолади. Бунда тижорат банклари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни (электрон тизимлар орқали) кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари мижоз билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади ҳамда мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари шартномада ва (ёки) шартнома офертасида мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар тижорат банклари томонидан амалга оширилиши мумкинлигини кўрсатиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. Тижорат банки томонидан жисмоний шахс — мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) ёки мижознинг биометрик маълумотлари асосида амалга оширилади. Бунда тижорат банки жисмоний шахс — мижоз идентификацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилганда бундай ҳужжатнинг асли билан танишиб чиқиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биометрик маълумотлар асосида амалга оширилганда эса ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизими билан верификация қилиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 38-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдоригача» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 45-банднинг тўртинчи хатбошиси «томонидан амалга оширилган» деган сўзлардан кейин «ёки тижорат банклари томонидан биометрик маълумотлар асосида идентификация қилинган, шунингдек учинчи томонлар амалга оширган мижозларни лозим даражада текшириш натижаларига тижорат банкларининг ишонган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн учинчи, ўн бешинчи, ўн олтинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилардаги «энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн еттинчи хатбошидаги «энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жисмоний шахсларнинг фойдасига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг дивиденд ёки даромад сифатида кўчирилиши;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирманчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда йигирманчи ва йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирманчи хатбошидаги «миқдори энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма биринчи хатбоши «олувчининг ҳисобварағига» деган сўзлардан кейин «операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммада» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи, тўртинчи, еттинчи ва ўн бешинчи хатбошилардаги «энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи хатбошидаги «энг кам иш ҳақининг 20000 баравари миқдорига» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг 20000 бараварига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/2886-4/3932-сон)