09.10.2019 йилдаги 855-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.10.2019 йилдаги 855-сон
Date of entry into force
10.10.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айрим ҳудудларда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, уларнинг сифатини сақлаш ва захиралари камайишининг олдини олиш, шунингдек, жадал суръатларда фойдаланилаётган айрим конларни қайта тиклаш учун ишлатилаётган мавжуд сув ресурсларини тежамкорлик билан сарфлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг Нурота, Қўшработ ҳамда Зомин туманлари доирасида жойлашган конлар ҳудудида ер ости сувлари ресурсларининг жадал олиниши натижасида ер ости сувлари сатҳининг пасайиши ва захираларининг камайиши кузатилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабргача бўлган даврда Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари доирасида жойлашган конлар ҳудудида сув олиш учун қудуқларни қазишга рухсатнома, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун мўлжалланган қудуқлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни тежаш технологияларини жорий этиш ҳисобга олинган ҳолда суғориш мақсадлари учун — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва оқилона фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда тегишли туманлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда берилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари доирасидаги ер ости сувларининг сатҳи ва сифати бўйича давлат мониторингини кучайтирсин ҳамда мониторинг натижаларига кўра, келгусида ушбу ресурсларни олишни чеклаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида 2019 йил охирига қадар Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари ҳудуди доирасида 2020 йилдан бошлаб сувни кам талаб қиладиган экинларни экиш ва етиштиришга, шунингдек, ерларни суғоришда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш механизмини жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Айрим ҳудудларда ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш ва уларнинг захиралари камайишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс чора-тадбирлар деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова рус тили матнида берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотлар раҳбарлари — масъул ижрочилар зиммасига Комплекс чора-тадбирларда кўрсатилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта ишлаб чиқаришнинг ҳар йилги давлат дастурлари доирасида 2019 — 2021 йиллар даврида ер ости сувларини мониторинг қилиш ишларини кучайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда Нурота, Қўшработ ҳамда Зомин туманлари доирасида қудуқларни ноқонуний бурғулашга ва ер ости сувлари олинишига йўл қўймаслик бўйича назоратни кучайтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ушбу қарор билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳар чоракда мониторинг олиб борсин ва ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикси Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ахборот киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2954-сон қарори билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси минерал-хом ашё базасини ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳга мазкур қарор билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар доирасида Нурота, Зомин ва Қўшработ туманларида ер ости сув захиралари камайишининг олдини олиш ишлари бажарилишини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамраев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 9 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
855-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 09/19/855/3841-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)