03.10.2019 йилдаги 839-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.10.2019 йилдаги 839-сон
Date of entry into force
04.10.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖ иштирокида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишни янада яхшилаш, уларнинг тўлақонли ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш, болалар ногиронлигининг олдини олиш ишларини кучайтириш ҳамда имкониятлари чекланган болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудида имконияти чекланган болалар учун реабилитация марказлари бўлган 150 ўринли (ҳар бири) иккита кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилояти ҳудудида 250 ўринли умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Объектларнинг бинолари ва иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатда «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига объектларни қуриш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчасидаги «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1,5 гектар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарши шаҳри, Жайҳун кўчасидаги «Рогузар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1,9 гектар бўлган тегишли ер участкаларининг бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги Қибрай тумани, «Дархон» маҳалла фуқаролар йиғини, Дархон кўчаси 201-уй манзилида жойлашган «Навбаҳор» санаторийси ҳудудининг бир қисми ҳисобидан 2 гектар бўлган ер участкасининг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мазкур қарорнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Объектларни қуриш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖ — буюртмачи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«SDS Proekt» МЧЖ — Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги объектлар бўйича бош лойиҳа ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«О’ZSНAНARSOZLIK LITI» ДУК — Бухоро вилоятидаги объект бўйича бош лойиҳа ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Yuksak parvoz qurilish» МЧЖ — Қашқадарё вилоятидаги объект бўйича бош пудрат ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Dong Seung Korea» МЧЖ — Тошкент ва Бухоро вилоятларидаги объект бўйича бош пудрат қурилиш ташкилоти этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларига, истисно тариқасида, қурилиш-монтаж ишларини бир вақтнинг ўзида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан биргаликда амалга оширишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Буюртмачи — «ЛУКОЙЛ Ўзбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга ваколатли органларда мажбурий сертификатлаш тартиботларидан ўтишдан, шунингдек, объектларни қуриш ва жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар, деталлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар бўйича божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси мактабгача таълим ташкилотларини қуриш доирасида Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда тегишлилиги бўйича барча муҳандислик коммуникациялари тармоқларини ўз маблағлари ҳисобидан бепул асосда кўчириш, ўтказиш ва улашни, ирригация тизимларини кўчиришни, шунингдек, объектларга олиб борувчи йўллар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси қошидаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки, объектларни қуриш ва жиҳозлаш доирасида 2022 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 493-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 09/21/493/0759-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари томонидан буюртмачи — «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» МЧЖга тақдим этиладиган товарларга (ишлар, хизматларга) «ноль» ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш якунлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига бепул асосда бериладиган объектлар ва мол-мулк солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2020 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш учун бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати бўйича тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг буюртмасига биноан объектлар қурилиши доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларни қоплаш ҳисоб рақамига йиғимлар ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 3 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
839-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 09/19/839/3861-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 09/21/493/0759-сон; 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)