Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг буйруғи, 03.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3187
Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
23.01.2026
07.02.2025
28.07.2021
16.01.2020
03.10.2019
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 23.01.2026
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

буйруғи

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3187]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директорининг 2026 йил 13 январдаги 70-сонли «Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3760, 22.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор в.б. К. АЛЛАМЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 26 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
324-сон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2019 йил 26 августдаги 324-сон буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот хизмати раҳбарларини (бундан буён матнда ахборот хизмати раҳбари деб юритилади) лавозимга тайинлаш масаласини тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари билан келишиш, шунингдек уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари — давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда республика аҳамиятига молик идора, муассаса ва ташкилотлар.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2019 йил 17 декабрдаги 445-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3187-1, 16.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2020 й., 10/20/3187-1/0057-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари Агентлик билан келишилган ҳолда, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари ҳудудий бошқармалар билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ҳамда улар томонидан аттестациядан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бевосита мазкур давлат органлари ва ташкилотларига проактив шаклда давлат хизматини кўрсатиш тарзида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2025 йил 14 январдаги 252-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3187-2, 06.02.2025 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 10/25/3187-2/0110-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлаш масаласини келишиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинлашга тақдим этилган номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш уларнинг тавсия этилган лавозимга лаёқатини ва касбига муносиблигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзод тавсия этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзоднинг анкетаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот хизмати раҳбари лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар электрон имзо билан тасдиқланган ёки «PDF» (portable document format) форматида сканер қилинган ҳолда жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан ахборот хизматлари фаолияти соҳасига доир суҳбат ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Суҳбат тегишлича Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади, бунда комиссия таркиби Агентликда директор томонидан, ҳудудий бошқармаларда эса бошқарма бошлиқлари томонидан камида беш кишидан иборат таркибда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентликда директорнинг соҳа бўйича масъул ўринбосари, ҳудудий бошқармаларда бошқарма бошлиқлари комиссия раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш бўйича ташкилий масалалар ишчи орган томонидан амалга оширилади. Агентликнинг Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, ҳудудий бошқармаларда ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш сектори тегишли комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни келишиш давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига келиб тушган санадан бошлаб ўн беш кун ичида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ишчи орган томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида камчиликлар аниқланмаса, номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига суҳбат ўтказилишидан камида беш кун олдин суҳбат ўтказиладиган кун, вақти ва жойи ҳақида хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, улар Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига келиб тушган санадан бошлаб беш куни ичида ишчи орган томонидан камчиликлар кўрсатилган ҳолда номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига хабар юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилишлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Суҳбат номзод билан унинг касбий фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, ахборот хизматларига оид масалалар, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, давлат ва жамият ўртасида мулоқотни шакллантириш ва такомиллаштиришда кенг жамоатчилик назоратини ўрнатиш, замонавий ахборот майдонида кечаётган тенденцияларга оид таҳлилий ёндашув каби масалалар бўйича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Суҳбат натижалари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги суҳбат ўтказиш варақасида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Комиссия суҳбат натижалари юзасидан номзодни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Комиссия қарорлари юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Суҳбат натижаларига кўра номзоднинг суҳбатдан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳолати бўйича ишчи орган икки иш куни ичида номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар бир ойдан сўнг қайта тавсия этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Суҳбатнинг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида, уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади, видеотасвир Агентлик ва ҳудудий бошқармаларда уч йил мобайнида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ахборот хизмати раҳбари лавозимидан озод этилганда, давлат органи ва ташкилоти ўн иш куни муддатида Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларини хабардор қилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот раҳбарини аттестациядан ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари тегишли равишда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтади. Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини улар ишлаётган ташкилот томонидан бошқа турдаги аттестациялардан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи марта лавозимга тайинланган ахборот хизмати раҳбари лавозимга тайинланган йилида, бироқ лавозимда камида уч ой ишлаганидан кейин аттестациядан ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашига қадар икки ойлик муддат ичида аттестациядан ўтиш керак.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2025 йил 14 январдаги 252-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3187-2, 06.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 10/25/3187-2/0110-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 9 — 11-бандларига мувофиқ тартибда аттестация комиссияси ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестация комиссиялари таркибига давлат органлари ва ташкилотлари, муассасалар вакиллари ҳам киритилиши, шунингдек ҳудудий бошқармаларидаги аттестация комиссиялари таркибига Агентлик вакиллари киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Аттестация комиссияси раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестацияни ўтказиш жойи ва муддатларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестациядан ўтувчиларнинг рўйхат бўйича таркибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини раис ўринбосари бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Аттестация комиссиясининг ишчи органи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестациядан ўтувчиларнинг анкеталарини шакллантиради ва тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестацияни ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда аттестациядан ўтувчиларга етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Аттестация комиссияси ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Аттестация комиссиясининг қарорлари, унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиши учун Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига хат юборади. Хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги аттестациядан ўтувчининг анкетаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 31-бандига мувофиқ бўлганда, аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан ўн иш куни ичида кўриб чиқилади, бунда аттестация ўтказилишидан камида беш иш куни олдин аттестацияни ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида давлат органлари ва ташкилотлари хабардор қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 31-бандига мувофиқ бўлганда, аттестация улар тақдим этилган кундан бошлаб икки ой мобайнида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Аттестациядан ўтувчи билан унинг касбий фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси, шу жумладан ахборот хизматлари фаолияти соҳасига доир суҳбат ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат жараёнида берилган саволлар ва аттестациядан ўтувчининг жавоблари, суҳбат натижалари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги суҳбат ўтказиш варақасида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестацияда бериладиган саволлар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланади ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчининг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестациядан ўтувчини аттестациядан ўтган деб топиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестациядан ўтувчини аттестациядан ўтмаган деб топиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Аттестация натижалари бўйича баённома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Аттестация шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида, уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади, видеотасвир Агентлик ва ҳудудий бошқармаларда уч йил мобайнида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Аттестациядан ўтган деб топилган ахборот хизмати раҳбарига аттестациядан ўтгандан кейин икки кун муддатда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади. Гувоҳномаларни ҳисобга олиш Агентлик томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ахборот хизмати раҳбари аттестациядан ўтмаган деб топилганда давлат органи ва ташкилоти мазкур ходимни такроран аттестациядан ўтказиш учун аттестация ўтказилган кундан камида уч ой ўтгач мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Аттестация комиссияларининг қарорлари юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш ахборот хизмати раҳбарининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, унинг аризаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар ахборот хизмати раҳбари ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Қайта расмийлаштириш пайтида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши лозим, бунда аттестациядан ўтганлик тўғрисида олдин берилган гувоҳнома бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ахборот хизмати раҳбарининг аризасига кўра, ўн иш куни ичида унинг дубликати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Дубликатни беришда ахборот хизмати раҳбарига Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан «ДУБЛИКАТ» белгиси қўйилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилиши ва дубликати берилиши учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Агентлик давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган мезонлар асосида баҳолайди ҳамда уларнинг рейтингини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш учун Агентлик директорининг буйруғи асосида баҳолаш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркиби камида беш кишидан иборат бўлади. Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этаётган Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Комиссия мажлиси натижасида ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш ҳақида қарор қабул қилинади ва баённома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш учун ахборот хизмати раҳбарлари томонидан Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармаларига мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган мезонлар бўйича маълумот тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Комиссия ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган мезонлар бўйича тақдим этилган маълумотлар асосида ҳар йили 20 январга ва 20 июлга қадар ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолайди ва уларнинг рейтингини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш натижасида тўпланган балларнинг умумий йиғиндиси асосида қуйидагича эътироф этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсаткич миқдори 86 баллдан 100 баллгача бўлса — юқори даражада.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ахборот хизмати раҳбарлари рейтинги ахборот хизмати раҳбари томонидан тўпланган балларининг умумий йиғиндисидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида Комиссия томонидан тасдиқланган жадвал кўринишида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Агентлик ахборот хизмати раҳбарлари рейтингини рейтинг тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Комиссиянинг қарорлари юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 26 август

Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ. РАФИКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 26 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Умумий иш стажи ____, шу жумладан журналистика, ахборот хизматида_______________________________
6. Бошқа маълумотлар: ________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________
7. Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари:
11. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича хулоса:_____________________________________________ _______________________________________________________________________________
Комиссия раиси
_______________________________________
(Ф.И.О., имзо)
Комиссия раисининг ўринбосари
_______________________________________
(Ф.И.О., имзо)
Комиссия аъзолари:
1. _____________________________________
(Ф.И.О., имзо)
2. _____________________________________
(Ф.И.О., имзо)
3. _____________________________________
(Ф.И.О., имзо)
Ишчи орган масъул ходими
_______________________________________
(Ф.И.О., имзо)
Суҳбат варақаси билан танишдим:
_______________________________________
(номзоднинг Ф.И.О., сана ва имзоси)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2025 йил 14 январдаги 252-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3187-2, 06.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 10/25/3187-2/0110-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун аттестациядан ўтувчининг АНКЕТАСИ
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2025 йил 14 январдаги 252-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3187-2, 06.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 10/25/3187-2/0110-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот хизмат раҳбари аттестациядан ўтганлиги ҳақида ГУВОҲНОМА
______________________________ да аттестациядан ўтганлиги тасдиқланади.
Гувоҳнома _________________________ гача амал қилади.
(йил, кун ва ой)
Аттестация комиссияси раиси:
__________
_______________________________________
(имзо)
(фамилияси, исми, отасининг исми)
М.Ў.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот хизмати раҳбарининг фаолияти самарадорлигини
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 5 соат ичида
10
Танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 12 соат ичида
8
Танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида
4
Танқидий материал эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соатдан кейин
0
Тадбирлар ҳақидаги ахборотларнинг расмий веб-сайт, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши тезкорлиги
8.
тадбир якунлангандан кейин 1 соат ичида
10
тадбир якунлангандан кейин 5 соат ичида
8
тадбир якунлангандан кейин 12 соат ичида
4
тадбир якунлангандан кейин 12 соатдан кейин
0
Раҳбар ёки ахборот хизмати раҳбарининг муайяан ахборот воқелиги муносабати билан расмий баёнот бериши
9.
видео форматида
10
матн шаклида
5
баёнот берилмаса
0
Хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиниши
10.
ташкилот фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинса
10
ташкилот фаолияти ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинмаса
0
Ёндашилган меъзонлар сони
10
Умумий балл (Д1+Д2+Д3+Д4+Д5+Д6+Д7+Д8+Д9+Д10)
100
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Жами 100 балл, ҳар бир мезон 10 баллдан баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Ушбу устунда ҳисоблаш натижасида аниқланган баллар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*** Юқорироқ лавозимдаги шахс иштирок этганлиги учун балл берилади (масалан, биринчи раҳбар иштирок эса 10 балл берилади, унинг ўринбосарлари ёки бошқа ходим иштирок этганлигидан қатъий назар).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 10/19/3187/3846-сон; 16.01.2020 й., 10/20/3187-1/0057-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 07.02.2025 й., 10/25/3187-2/0110-сон)