30.09.2019 йилдаги 826-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.09.2019 йилдаги 826-сон
Date of entry into force
30.09.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги давлат ихтисосташтирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларининг табақалаштирилган тармоғини оптималлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил октябр ойидан бошлаб, Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари тармоғини оптималлаштириш ва кейинчалик болалар контингентини ҳисобга олган ҳолда, уларни давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўзгартириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти бўйича ўтказилган таҳлил асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланиш мақсадида Тошкент шаҳридаги 49 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари этиб қайта ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайта ташкил этилаётган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тадбирлари режасини бир ой муддатда тасдиқласин ва амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорда назарда тутилган тадбирлар амалдаги штат бўйича ходимлар сони ва давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш учун бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тармоғининг оптималлаштирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, шу жумладан уларни тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, коррекция воситалари, дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тадбирларини амалга оширишга йўллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўзгартириладиган давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан белгиланган тартибда тиббий-психологик-педагогик комиссияси томонидан берилган хулоса асосида қабул қилинган тарбияланувчилар ўтказилган коррекция-педагогик ва реабилитация тадбирларининг натижаларига кўра, тегишли давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилади ёки ушбу муассасада қолади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик болалар умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда қайта ташкил этилаётган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг бино ва иншоотларини ажратилган бюджет маблағлари доирасида реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлашни 2020 — 2022 йилларга ва келгуси йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига белгилангани тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 30 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
826-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 826-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ўзгартирилаётган давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ташкилот жойлашган жой

Ташкилот рақами

Амалдаги ихтисослиги

1.

Бектемир тумани

574-сон

Кўп тармоқли

2.

Миробод тумани

282-сон

Логопедик

3.

Мирзо Улуғбек тумани

375-сон

Ақлий ва руҳий ривожланишда орқада қолаётган болалар учун

4.

Мирзо Улуғбек тумани

390-сон

Санаторий типидаги

5.

Сергели тумани

46-сон

Ортопедик

6.

Сергели тумани

508-сон

Логопедик

7.

Учтепа тумани

431-сон

Кўп тармоқли

8.

Учтепа тумани

404-сон

Кўп тармоқли

9.

Чилонзор тумани

289-сон

Ақлий ва руҳий ривожланишда орқада қолаётган болалар учун

10.

Чилонзор тумани

322-сон

Кўриш қобилияти бузилган болалар учун

11.

Шайхонтоҳур тумани

321-сон

Логопедик

12.

Олмазор тумани

522-сон

Логопедик

13.

Юнусобод тумани

480-сон

Кўп тармоқли

14.

Юнусобод тумани

442-сон

Кўп тармоқли

15.

Юнусобод тумани

560-сон

Кўп тармоқли

16.

Яккасарой тумани

369-сон

Ақлий ва руҳий ривожланишда орқада қолаётган болалар учун

17.

Яшнобод тумани

306-сон

Логопедик

18.

Яшнобод тумани

272-сон

Кўп тармоқли

Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ ушбу иловада кўрсатилган мактабгача таълим ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатиш ҳуқуқига эга.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 612-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2022 й., 09/22/612/0949-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 826-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўзгартирилаётган давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ташкилот жойлашган жой

Ташкилот рақами

Амалдаги ихтисослиги

1.

Миробод тумани

60-сон

Логопедик

2.

Миробод тумани

127-сон

Логопедик

3.

Миробод тумани

32-сон

Логопедик

4.

Мирзо Улуғбек тумани

57-сон

Логопедик

5.

Мирзо Улуғбек тумани

37-сон

Логопедик

6.

Мирзо Улуғбек тумани

410-сон

Логопедик

7.

Мирзо Улуғбек тумани

422-сон

Логопедик

8.

Мирзо Улуғбек тумани

525-сон

Логопедик

9.

Мирзо Улуғбек тумани

587-сон

Логопедик

10.

Сергели тумани

109-сон

Ортопедик

11.

Сергели тумани

352-сон

Логопедик

12.

Сергели тумани

353-сон

Ақлий ва руҳий ривожланишда орқада қолаётган болалар учун

13.

Сергели тумани

45-сон

Санаторий типидаги

14.

Учтепа тумани

328-сон

Логопедик

15.

Учтепа тумани

386-сон

Кўп тармоқли

16.

Учтепа тумани

397-сон

Санаторий типидаги

17.

Учтепа тумани

604-сон

Кўп тармоқли

18.

Чилонзор тумани

24-сон

Ортопедик

19.

Чилонзор тумани

538-сон

Логопедик

20.

Чилонзор тумани

215-сон

Логопедик

21.

Чилонзор тумани

225-сон

Логопедик

22.

Чилонзор тумани

246-сон

Логопедик

23.

Чилонзор тумани

368-сон

Ортопедик

24.

Чилонзор тумани

316-сон

Санаторий типидаги

25.

Юнусобод тумани

544-сон

Кўп тармоқли

26.

Юнусобод тумани

173-сон

Кўп тармоқли

27.

Юнусобод тумани

511-сон

Кўп тармоқли

28.

Яккасарой тумани

250-сон

Кўп тармоқли

29.

Яккасарой тумани

273-сон

Логопедик

30.

Яшнобод тумани

559-сон

Логопедик

31.

Яшнобод тумани

457-сон

Санаторий типидаги

Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ ушбу иловада кўрсатилган мактабгача таълим ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатиш ҳуқуқига эга.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 612-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2022 й., 09/22/612/0949-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/826/3820-сон; 20.10.2022 й., 09/22/612/0949-сон)