20.09.2019 йилдаги ПҚ-4463-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.09.2019 йилдаги ПҚ-4463-сон
Date of entry into force
21.09.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Ўзарxив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида 2020 — 2025 йилларда архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш дастури 4-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини ва сақловхоналарини қуриш дастури 5-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини реконструкция қилиш дастури 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Агентлик марказий аппарати ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши бошқармалари тузилмасига қўшимча киритилаётган штат бирликлари тегишли бюджет ташкилотлари штат бирликлари сонини кераклигича қисқартирган ҳолда, уларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий архив фондининг ҳужжатларини жамлаш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобига олинишини таъминлаш ва улардан кенг фойдаланишни ташкил қилиш, архив иши ва иш юритиш соҳасида назоратни амалга ошириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архивларини бошқариш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архив хизматларини кўрсатишда нодавлат секторини янада ривожлантириш, архив иши соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архившунослик, археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий, методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архивлари амалиётига жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни малакасини ошириш тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архив иши ва иш юритиш соҳасидаги мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, хорижий архивларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари нусхаларини олиб келиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агентлик директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳамда идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари тузилмаларига бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида, уларга истисно тариқасида Архив ишини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда, жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари ўз ваколати доирасида архив ҳужжатларини топширишнинг, сақлашнинг, улардан фойдаланишнинг, худди шунингдек архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузганлик ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказида (кейинги ўринларда — Марказ):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архив иши ва иш юритишнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар архивчи ва иш юритувчи кадрларини уч йилда камида бир марта малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа соҳа мутахассисларининг архив иши ва иш юритиш бўйича билимларини ошириш юзасидан ўқишлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архив иши ва иш юритишга оид республика ва халқаро миқёсда семинарлар, конференциялар, анжуманлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архив иши ва иш юритиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архивчи ва иш юритувчи кадрларни малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик ишлари амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архивлари пуллик хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг 20 фоизи миқдоридаги йиллик мажбурий ажратмалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига қўйишдан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Жамғарма маблағлари қуйидагиларга сарфланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архивларининг бинолари ва сақловхоналарини таъмирлаш ҳамда қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архивларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва хавфсизлик тизимларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлардан Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари нусхаларини қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архив иши соҳасида турли конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари ходимларини хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари ходимларига мамлакатда ва хориждаги хизмат сафарлари харажатларини тўлаб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентлик директорига Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъий назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш ҳуқуқи берилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, 2019 йил 1 октябрдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,6 бараварга оширган ҳолда қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимларига соҳада узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архивлари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан ҳисобланадиган базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,5 коэффициентга оширилган ҳолда қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат архивларининг ходимларига Агентлик ва унинг архив иши ҳудудий бошқармаларининг ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун белгиланган миқдорларда устама ҳақ тўлаш тартиби татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда оширилган коэффициент ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устама харажатлари 2026 йилда тегишли бюджетларнинг захира жамғармалари маблағлари ҳисобидан қопланади, 2027 йилдан бошлаб давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-228-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2025 й., 06/25/228/1070-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда Ўзбекистон миллий архивлари биноси қурилиш даврида Агентликни давлат тасарруфидаги бўш турган объектларга вақтинчалик жойлаштиришга кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Архив ишини ривожлантириш жамғармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 20 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4463-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида 2020 — 2025 йилларда архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Архив иши ва иш юритишнинг норматив ва услубий базасини такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини белгиланган тартибда киритиш.

Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

нодавлат архивларнинг фаолиятини ривожлантириш;

ҳужжатларини Миллий архив фондида доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирлик ва идоралар архивларининг мақомини белгилаш;

архив биноларини тасарруфдан чиқаришга бўлган талабларни белгилаш;

ташкилотлар томонидан архив ҳужжатларини давлат архивларига электрон нусхалари билан топшириш мажбуриятини белгилаш;

архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини яратиш тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

2020 йил
1 март

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
тегишли вазирлик
ва идоралар

2.

Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг ягона нархномасини ишлаб чиқиш
ва жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил
1 апрель

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), тегишли вазирлик
ва идоралар

3.

Архив иши соҳасида сулолалар давомийлигини таъминлаш, архив ходимларининг ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш, жумладан:

қариндош-уруғларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат корхоналари ходимларининг рўйхатига қўшимча киритиш;

давлат архивлари пуллик хизматларидан тушадиган маблағларнинг ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига 50 фоизгача қисмини сарфлашга рухсат бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил
1 май

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги (Э. Мухитдинов), тегишли вазирлик
ва идоралар

4.

«Бирхиллаштирилган ҳужжатлар тизими. Коммуникатив форматда ахборотни ёзиш» ҳамда «Бирхиллаштирилган ҳужжатлар тизими. Электрон воситаларда, машина ташувчиларда ва машинограммаларда яратиладиган ҳужжатларга юридик куч бериш. Умумий қоидалар» Давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

Норматив
ҳужжат

2020 йил

1 октябргача

Бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

5.

Доимий сақловга олинадиган ҳужжатлар таркибини оптимизация қилиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил
1 январгача

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
вазирлик ва идоралар

6.

Шахсий таркиб ҳужжатларини сақлаш муддатларини қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий

маълумотнома

2021 йил
1 январгача

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
вазирлик ва идоралар

II. Давлат архивлари биноларини қуриш ва техник жиҳозлаш

7.

2020 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини ва сақловхоналарини қуриш.

2020 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини ва сақловхоналарини қуриш

дастури

2020 — 2025 йиллар давомида

Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган маблағлар

Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров),

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

2023 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини реконструкция қилиш.

2023 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини реконструкция қилиш дастури

2023 — 2025 йиллар давомида

Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган маблағлар

Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров),

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Давлат архивлари ва сақловхоналарни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар, жумладан мобил стеллаж, замонавий қўриқлаш тизими, газли ёнғин ўчириш автоматик қурилмалари тизими, сервер, тармоқ ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш қурилмалари билан таъминлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 — 2025 йиллар давомида

Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган маблағлар

Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров),

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Миллий архивларни алоҳида қимматли ҳужжатлар реставрацияси бўйича замонавий ускуналар билан таъминлаш ҳамда рақамлаштириш ускуналари билан жиҳозлаш, шу жумладан 200 та ҳужжатларни рақамлаштириш (электрон шаклга ўтказиш) учун сканер, 1 та фильм-сканер, 3 та сервер, 200 та компьютер қурилмалари билан таъминлаш, шунингдек 3 та реставрация лабораторияларини ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2022 — 2025 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молиявий институтлар маблағлари

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш

11.

Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан:

арказ низомини тасдиқлаш ҳамда уни давлат рўйхатидан ўтказиш;

Марказни зарур ўқув ва лаборатория ускуналари, мебель ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш;

Марказни юкланган вазифаларни лозим даражада бажара оладиган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш;

Марказнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
1 декабргача

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов)

12.

Янги технологиялар ва методологияларни қўллаган ҳолда архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш.

Ўқув курси дастурлари,

малака ошириш графиги

Тасдиқлаш

2019 йил
1 декабргача

Амалга ошириш

2020 — 2025 йиллар давомида

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов)

13.

Касбий тайёргарлик ва квалификация даражасини аниқлаш мақсадида давлат архивлари раҳбарлари
ва ходимларининг аттеcтациясини ўтказиш.

Аттеcтация ўтказиш графиги

Тасдиқлаш

2019 йил
1 ноябргача

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов)

IV. Архив иши ва иш юритиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш

14.

«Архив иши» ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Ахборот тизими

2021 йил

1 апрелгача

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков)

15.

2020 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини ва сақловхоналарини қуриш дастури доирасида республика миллий архивларида 30 тадан, вилоят давлат архивларида 10 тадан штат бирлигидан иборат архив ҳужжатларини рақамлаштириш (электрон шаклга ўтказиш) секторларини ташкил этиш ҳамда мутаносиб равишда рақамлаштириш қурилмалари билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2025 йиллар давомида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Қуйидаги давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини жорий қилиш:

ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;

архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш).

Интернет тизими орқали, шу жумладан банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда архив иши соҳасида кўрсатиладиган хизматларни онлайн тўловини амалга ошириш тизимини жорий этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 йил

1 июнь








2022 йил

1 январь

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молиявий институтлар маблағлари

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков)

17.

«Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот тизимлари ва электрон базаларни яратиш ва ривожлантириш, шу жумладан:

давлат архивларининг рақамлаштирилган архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича ягона ахборот тизимини яратиш;

рақамлаштирилган (электрон нусхаси олинган) ҳужжатларнинг электрон базасини яратиш;

давлат архивлари архив фондларининг электрон базасини яратиш;

ташкилотлар ва идораларнинг қидирув тизими ва ахборот базасини такомиллаштириш;

архивларни «Электрон ҳукумат» ягона индентификаторлари билан интеграциялаш.

Ахборот тизими

2020 — 2025 йиллар давомида

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков)

18.

Архивлар ахборот тизимлари инфратузилмасини модернизация қилиш, компьютер ҳамда телекоммуникация инфратузилмасининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 — 2025 йиллар давомида

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

V. Архив ҳужжатларидан фойдаланишни такомиллаштириш

19.

«Ўзархив» агентлиги ва Маданият вазирлиги ҳамкорлигида қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш:

музейларда сақланаётган архив ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш ва уларнинг ҳисоби бўйича маълумотларни Миллий архив фонди Давлат каталогига киритиш;

музейлар ва давлат архивлари ҳамкорлигида мавзули лойиҳалар тайёрлаш ишларини йўлга қўйиш;

халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган маданий мерос объектларини сақланишига доир анжуманларда ўзаро ҳамкорлик олиб бориш.

Чора-тадбирлар дастури

Тасдиқлаш

2020 йил
1 январгача



Амалга ошириш

2021 йил

1 апрелгача

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

20.

Давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш бўйича чоралар кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 йил
1 июнгача

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
Давлат хавфсизлиги хизмати (А. Азизов)

21.

Давлат архивлари сақловида бўлган шахсий таркиб ҳужжатларини шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига ўтказиш чораларини кўриш, шу жумладан 2019 йил якунига қадар — камида 10 фоизини ўтказиш, 2020 йил якунига қадар — 40 фоизини ва 2022 йил якунига қадар — 100 фоизини.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2019 — 2022 йиллар давомида

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),

Давлат-хусусий шерикликни

ривожлантириш агентлиги (Ғ. Холжигитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

«Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат архивларида сақланиб келинаётган Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ва ноёб (қоғоз шаклидаги, кино, фото ва овоз) ҳужжатлар кўргазмалари ташкил этиш.

Режа-жадвал

Доимий

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

23.

Алоҳида қимматли ва ноёб архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзархив» агентлиги ва миллий архивлар веб-сайтлари орқали ёритиб бориш.

Чора-тадбирлар дастури

Доимий

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

бюджетдан ташқари маблағлар

«Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Чора-тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса, ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиққан ҳолда бирлаштирилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда ушбу бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини ва сақловхоналарини қуриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Муассасалар номи

Қуввати
(минг сақлов бирлиги)

Шу жумладан, йиллар бўйича

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

Республика миқёсидаги муассасалар

1.

Ўзбекистон миллий архивлари биноси қуриш ҳамда уларни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш (мазкур бинода Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Миллий архиви, Кинофотофоно ҳужжатлар миллий архиви, Илмий техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви жойлашади).

4 000

+

Наманган вилояти

2.

Наманган вилояти давлат архиви биносини қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

600

+

Қорақалпоғистон Республикаси

3.

Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

250

+

Самарқанд вилояти

4.

Самарқанд вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

500

+

Тошкент шаҳри

5.

Тошкент шаҳар марказий давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

300

+

Тошкент вилояти

6.

Тошкент вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

450

+

Фарғона вилояти

7.

Фарғона вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

300

+

Сирдарё вилояти

8.

Сирдарё вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

250

+

Хоразм вилояти

9.

Хоразм вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

250

+

Андижон вилояти

10.

Андижон вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

400

+

Қашқадарё вилояти

11.

Қашқадарё вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

300

+

Бухоро вилояти

12.

Бухоро вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

350

+

Жиззах вилояти

13.

Жиззах вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

250

+

Навоий вилояти

14.

Навоий вилояти давлат архиви учун қўшимча сақловхона қуриш ҳамда уни зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

700

+

Жами:

8 900

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 — 2025 йилларда давлат архивлари биноларини реконструкция қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Биноси реконструкция қилинаётган давлат архиви номи*

Шу жумладан, йиллар бўйича

2023 йил

2024 йил

2025 йил

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви

+

Жиззах вилояти

2.

Жиззах вилояти давлат архиви

+

Хоразм вилояти

3.

Хоразм вилояти давлат архиви

+

Андижон вилояти

4.

Андижон вилояти давлат архиви

+

Қашқадарё вилояти

5.

Қашқадарё вилояти давлат архиви

+

Бухоро вилояти

6.

Бухоро вилояти давлат архиви

+

Навоий вилояти

7.

Навоий вилояти давлат архиви

+

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Мазкур архивлар реконструкция қилиш ишлари билан бирга зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2019 й., 07/19/4463/3779-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон; 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон; 25.11.2025 й., 06/25/228/1070-сон)