11.09.2019 йилдаги 761-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.09.2019 йилдаги 761-сон
Date of entry into force
12.09.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон қарорига мувофиқ ҳамда агросаноат мажмуи маҳсулотларини комплекс қайта ишлаш, сақлаш ва сотишнинг замонавий технологияларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мавсумдан қатъи назар, етказиб бериш, шу жумладан экспорт қилиш ҳажмларини ошириш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда ОТБ деб аталади) ўртасида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) босқичма-босқич амалга оширишни молиялаштириш учун 2019 йил 4 майда йиллик 2 фоиз ставкада, шу жумладан 5 йил имтиёзли даврга 25 йилда қоплаш муддати билан қиймати 197,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз битими имзолангани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) лойиҳанинг умумий қиймати 244,75 млн АҚШ доллари эквивалентини, улардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
197 млн АҚШ долларини ОТБ қарзи ташкил этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши 47,75 млн АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида — 39,15 млн АҚШ долларини ва инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклида — 8,6 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) лойиҳани амалга ошириш доирасида Тошкент, Андижон, Самарқанд вилоятларида янги мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, саралаш, қадоқлаш ва сақлаш, ушбу маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича агрологистика комплексларини (кейинги ўринларда агрокомплекслар деб аталади) қуриш назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳа буюртмачиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик тадқиқотлар халқаро маркази (кейинги ўринларда — Марказ) лойиҳани амалга ошириш даврида мувофиқлаштириш, шунингдек, мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги 238-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2022 й., 09/22/238/0391-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрокомплексларни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Марказ томонидан таъсис этиладиган ихтисослаштирилган ташкилот томонидан амалга оширилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги 238-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2022 й., 09/22/238/0391-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 — 2023 йилларда лойиҳани амалга ошириш даврида фоизлар Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг маҳаллий бюджетлари ҳисобидан тўланади ва кейинчалик улар агрокомплексларни бошқариш бўйича ихтисослаштирилган ташкилот томонидан, шу жумладан агрокомплексларни тадбиркорлик субъектларига сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан тўлиқ қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга ошириш якунлангандан сўнг (2024 йилдан бошлаб) қарзни қоплаш ва фоизларни тўлаш агрокомплексларни бошқариш бўйича ихтисослаштирилган ташкилот томонидан, шу жумладан агрокомплексларни тадбиркорлик субъектларига сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг агрокомплексларни қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини жаҳон стандартларига мувофиқ тайёрлаш учун «Ранжис-Самарис» (Франция) компанияси билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ҳамда тузилган шартнома доирасида харажатлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё тараққиёт банкининг «Мева-сабзавотчилик тармоғидаги қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун жалб қилинадиган қарзига хизмат кўрсатиш схемаси 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё тараққиёт банкининг «Мева-сабзавотчилик тармоғидаги қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини молиялаштириш учун жалб қилинадиган қарзини қоплаш, шунингдек, ушбу қарз бўйича фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрокомплексларнинг жойлашуви ва экспортга етказиб беришни ривожлантиришда уларнинг аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида ОТБнинг қарз маблағларини жадал ўзлаштиришни назарда тутган ҳолда, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига киритиладиган тузатишларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказ қарз битими параметрлари доирасида лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил қилсин ва агрокомплексларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қуриш, жумладан, уларни янги мева-сабзавотларни қайта ишлаш, саралаш, сақлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш учун транспорт воситалари билан таъминлаш учун консалтинг ва пудрат ташкилотларини танлаш бўйича халқаро танлов савдоларини ўтказсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги 238-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2022 й., 09/22/238/0391-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 5-иловага* мувофиқ схема асосида агрокомплексларни бошқариш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотни таъсис этсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрокомплексларни қуриш ва кейинчалик улардан самарали фойдаланишни назорат ва мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги мева-сабзавотларни қайта ишлаш, саралаш, қадоқлаш, сақлаш ҳамда ушбу маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш, шу жумладан экспорт қилиш бўйича замонавий линияларни ташкил қилишни назарда тутувчи лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида агрокомплексларга хусусий секторни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрокомплекслар ҳудудида миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ лабораториялар, санитария-эпидемилогия, фитосанитария назорати ва маҳсулотларни сертификатлаш пунктларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрокомплексларда хусусий сектор, транспорт-логистика ташкилотлари, давлат божхона хизмати органлари, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, санитария-эпидемилогия, фитосанитария назорати ва маҳсулотларни сертификатлаш органларининг самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари лойиҳани амалга ошириш доирасида икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи етакчи ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш ва уларни агрокомплексларни қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқишга жалб қилишни, халқаро консалтинг компанияларидан агрокомплекслар қурилиши тўғрисида зарур маълумотларни олиш, шунингдек, агрокомплексларни ташкил этишнинг барча босқичларида, шу жумладан лойиҳалаштириш босқичида таклифлар киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Энергетика вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги билан биргаликда агрокомплекслар ва ёрдамчи объектлар қурилиши учун ер участкалари ажратилиши, шунингдек, агрокомплексларни муҳандислик, йўл ва транспорт инфратузилмасига улаш учун техник шартлар берилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Агентлик билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрокомплексларни тадбиркорлик субъектларига сотиш бўйича қарзга ўз вақтида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш механизмини ўз ичига олган тартибни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда, электрон товар-хом ашё биржасини ҳамда унинг фаолият кўрсатишини ташкил қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга лойиҳанинг белгиланган тартибда киритилишини ўз ичига олган ҳукумат қарорининг лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиевга — ОТБ қарз маблағлари ўз вақтида ва самарали ўзлаштирилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков — Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун қулай шарт-шароитлар яратилиши, агрокомплекслар қурилишини жадаллаштириш ва уларнинг тез ишга туширилишини таъминлаш;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон (Ш. Абдураҳмонов), Самарқанд (Э. Турдимов) ва Тошкент (Р. Холматов) вилоятлари ҳокимларига — лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган барча ташкилий-техник тадбирлар ўтказилиши, шу жумладан ер участкалари ажратилиши, муҳандислик ва йўл транспорт инфратузилмасига улаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А Ходжаев ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 11 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
761-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/761/3736-сон; 15.05.2020 й., 09/20/284/0588-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон, 06.05.2022 й., 09/22/238/0391-сон, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)