Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 13.05.1992 йилдаги 235-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.05.1992 йилдаги 235-сон
Date of entry into force
13.05.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини жорий этиш тартиби тўғрисида» 1992 йил 13 январдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қуйидаги илова қилинаётган норматив ҳужжатлар тасдиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, фуқароларни ўқитиш ва уларни республикада ишга жойлаштириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатувчи тижорат бюролари, вакилликлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини лицензиялаш шартлари ва тартиби тўғрисида»ги Низом (2-илова);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижтимоий ҳимоя қилинишга муҳтож бўлган ва ишга жойлашишда алоҳида қийинчиликларга дуч келадиган шахсларни ишга қабул қилишни ташкил қилиш учун ишчи ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида»ги Низом (3-илова);
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишчи ўринлари ташкил этишда биринчи навбатда ривожлантириладиган ҳудудлар тўғрисида»ги Низом (4-илова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ишдан бўшатиладиган ходимлар ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом (5-илова).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат статистика қўмитаси, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 1993 йилдан бошлаб ҳар чоракда бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар сонини ҳамда ишсизлик нафақаси тўлаш, ходимларни қайта тайёрлаш, шунингдек, иш билан таъминлаш хизматларини сақлаш учун зарур бўлган маблағларни аниқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат ҳал этишини талаб этувчи масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддат ичида 1992 йил охиригача бўшатилиши керак бўлган ходимлар сонини ҳамда ишсизлик нафақаси тўлаш учун зарур бўлган маблағларни аниқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишдан бўшатиладиган ходимларни ўз вақтида иш билан таъминловчи кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсин. Бунинг учун:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг фаолият кўрсатиши самарадорлигини, ишдан бўшатиладиган ходимларни ва меҳнатга яроқли аҳолининг иш билан таъминланмаган қисмини қайта ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил этишни таъминласин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва концернлар билан биргаликда республика халқ хўжалигининг ҳар бир тармоғида ишдан бўшатиладиган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминловчи ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда 1992 йил 1 июлгача иш билан таъминлаш республика ва минтақа дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ишчи ўринлари биринчи навбатда ривожлантириладиган ҳудудларни аниқлаш методикасини тайёрласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини иш билан таъминлаш минтақа дастурларини ишлаб чиқишда жойларда амалий ёрдам кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши иштирокида 1992 йил 1 июнгача иш билан таъминлашга кўмаклашувчи республика мувофиқлаштириш қўмитасининг шахсий таркиби бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича статистика ҳисоботини такомиллаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва давлат бошқарувининг бошқа манфаатдор органлари билан биргаликда «Ўзбекистон Республикасининг чет элда ўз касби бўйича ишлаётган фуқароларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг айрим моддаларини қўллаш бўйича йўриқнома ва тавсияларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернларнинг раҳбарларига ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан бўш ишчи ўринлари (вакансиялар) мавжудлиги ва ходимларнинг ишдан бўшаши (прогноз) тўғрисидаги маълумотларнинг белгиланган муддатларда бандликка кўмаклашиш марказларига тақдим этилишини таъминлаш юклатилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини таъминласинлар, меҳнат органлари тизими ва ишини ана шу Қонун талабларига, шунингдек, тасдиқланган низомларга мувофиқлаштирсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирликлар, уюшмалар, концернлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бундан кейин олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг битирувчиларини ўз вақтида ишга жойлаштириш чора-тадбирларини мунтазам амалга оширсинлар.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йилги битирувчиларни ишчи ўринлари билан таъминлаш тўғрисидаги масала шу йилнинг май-июнь ойларида ҳал этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидовга юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорлари илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 13 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
235-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 июлдаги 353-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш ўринлари ташкил этишда биринчи навбатда ривожлантириладиган ҳудудлар тўғрисида
НИ3ОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ «Иш билан таъминлаш» минтақа дастурларида ҳар йили иш ўринларини ташкил этишда биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудларга иш ўринларига бўлган аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан доимий орқада қолиши, корхоналарнинг ёпилиши натижасида ишдан бўшаган ишчи кучларининг кўпайиб, ишлаб чиқаришнинг пасайиб кетиши ва ишчилар сонининг қисқариши, табиий офатлар сабабли давлат ва минтақалардан кўплаб фуқароларнинг янги иш ва истиқомат жойларига кўчиб ўтишидан меҳнат бозорида танг ҳолат пайдо бўлган республика минтақа (вилоят, шаҳар, ноҳия)лари киритилиши мумкин. Буларга янги иш ўринлари ташкил қилинганлиги учун давлат томонидан рағбатлантириладиган минтақаларни ҳам киритиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Меҳнат бозоридаги аҳволнинг мураккаблигига қараб, биринчи ўринда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар мақоми бир йилга ёки узоқроқ муддатга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 561-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар ҳар йили жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишдан бўшатиладиган ходимлар ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИ3ОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишдан бўшаган ходимларнинг ва ишчилар ҳамда мутахассислардан иборат иш билан таъминланмаган аҳолининг малакасини ошириш ва қайта касбга тайёрлаш «Иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, унинг малакасини ошириш ва касбга йўналтириш минтақалараро марказ»ларда ташкил қилинади*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Бундан кейин «марказлар» деб аталади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказлар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмасига кўра гуруҳларни шакллантирадилар, ўқитиш ва қайта ўқитишни амалга оширадилар.
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу марказларда бирор ихтисосликка ўқитиш бўйича тегишли ўқув моддий базаси бўлмаган тақдирда бандликка кўмаклашиш марказларида иш қидириб юрувчилар сифатида рўйхатга олинган шахсларни касбга ўргатиш (қайта ўргатиш) ёки малакасини ошириш: таълим муассасаларида, корхоналарнинг ўқув бўлинмаларида, вазирлик ва идораларнинг мутахассисларнинг малакасини ошириш тизимида ташкил қилинади.
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари жойлардаги марказларнинг воситачилиги орқали ёки бевосита таълим муассасалари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари, шунингдек, тижорат, хўжалик ҳисобидаги ва бошқа касбга ўргатишни ва қайта ўргатишни ташкил қилишга рухсатномаси бўлган ташкилотлар билан шартномалар тузадилар ва ўқув жараёнини молиявий таъминлаш манбаларини аниқлайдилар (корхоналарнинг, маҳаллий бюджетлар ва Давлат аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш фондининг маблағлари).
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишдан бўшаган ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, унинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга бўлган талаб республиканинг ҳар қайси минтақасида халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, ҳам ҳақиқий бўш иш ўринларининг мавжудлигига, ҳам меҳнат бозорининг олдиндан айтиб беришига кўра аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар гуруҳи, кўп болали аёллар, ёшлар, меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун касбга тайёрлаш, малака ошириш ва қайта ўқитишни ташкил этишда махсус гуруҳлар очиш, машғулотнинг мақбул тартибини ўрнатиш, шунингдек, ўқиш якунлангач, ишга жойлаштириш йўли билан уларнинг касб даражасини оширишга шароитлар яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишдан бўшатиладиган ходимларни ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзларига қарашли минтақалараро марказларни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-услубий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ўқув юртининг тури ва ихтисосига қараб тармоқ вазирликлари ҳамда идораларнинг услубий хизматларига юклатилади.
(саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишдан бўшатиладиган ходимларни ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга оширадиган ўқув юртларидаги ўқитиш ишларига бозор муносабатлари шароитида замонавий ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий жараёнлар назарияси ва амалиёти бўйича чуқур билимларга эга бўлган юқори малакали муҳандис-педагоглар ва илмий кадрлар жалб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларга ўқитиш даврида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг уларнинг ҳуқуқи доираларидаги қарорлари билан белгиланган тартиб ва миқдорларда стипендиялар тўланади.
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 13 майдаги 235-сон қарори
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иш билан таъминлаш масалалари бўйича ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. СССР Министрлар Советининг «Ўсмирларни ишга жойлаштиришни яхшилаш тўғрисида» 1963 йил 4 декабрдаги 1186-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1964 йил 2 январдаги 6-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. СССР Министрлар Советининг «Бухгалтерлик учётини ташкил этишдаги жиддий камчиликларни бартараф этиш ва халқ хўжалигида назоратни амалга оширишда унинг ролини кучайтириш чоралари тўғрисида» 1964 йил 6 ноябрдаги 923-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1965 йил 26 январдаги 58-сон қарорининг 5-банди «ж» кичик бандининг иккинчи хатбоши, КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг 1957 йил 28 майдаги 595-сон қарорининг 3-банди «г» кичик бандининг амалда бўлишини жорий қилиш қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. СССР Министрлар Советининг «Улуғ Ватан уруши ногиронларига ва Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бериладиган имтиёзларни кенгайтириш тўғрисида» 1965 йил 6 мартдаги 140-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1965 йил 12 апрелдаги 201-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «1966 йилда умумтаълим мактабларини битирадиган ёшларни ўқитишни кенгайтириш ва халқ хўжалигидаги ишларга жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1966 йил 5 апрелдаги 179-сон қарорининг 22-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Умумий овқатланишни янада ривожлантириш ва яхшилаш чоралари тўғрисида» 1967 йил 7 мартдаги 198-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1967 йил 3О майдаги 266-сон қарори 42-бандининг ўн тўртинчи хат боши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Ижтимоий фойдали меҳнатдан бўйин товловчи ва жамият учун зарарли, текинхўрларча кун кўрувчи шахсларга қарши курашни кучайтириш чоралари тўғрисида» 1970 йил 23 февралдаги қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 30 мартдаги 155-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 4-сон, 19-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республикадаги ёшларни касб бўйича йўналтириш ишларини яхшилаш чоралари тўғрисида» 1970 йил 17 сентябрдаги 473-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Савдо ва унинг техника жиҳатдан таъминланганлигини яхшилашнинг баъзи чоралари тўғрисида» 1972 йил 7 январдаги 30-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1972 йил 25 февралдаги 100-сон қарори II бўлимининг йигирма учинчи хатбоши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Меҳнат билан тўла равишда банд қилиш мақсадида меҳнат ресурсларини ҳисобга олиш давлат республика («Бандлик») дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида» 1989 йил 20 ноябрдаги 390-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Саноат корхоналарини ва қурилиш ташкилотларини малакали ишчи кадрлар билан таъминлашнинг аҳволи ва уни яхшилаш чоралари тўғрисида» 1974 йил 5 июндаги 256-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. СССР Министрлар Советининг «Ўқувчиларга меҳнат таълими бериш ва уларнинг касб танлашлари учун мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари ташкил этиш тўғрисида» 1974 йил 23 августдаги 662-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 11 сентябрдаги 427-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хат боши (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 9-сон, 51-модда) малакали ишчилар ва инженер-техник ходимларнинг ўқувчиларни амалий ўқитганликлари учун меҳнатга ҳақ тўлашга тегишли қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Умумтаълим мактаблари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва уларнинг область корхоналари ва ташкилотларида муқим ишлаб қолишлари юзасидан Самарқанд область ижроия комитетининг иши тўғрисида» 1974 йил 30 октябрдаги 500-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича Андижон область ижроия комитетининг иши тўғрисида» 1975 йил 29 майдаги 311-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Чирчиқ шаҳарларида меҳнаткашларни корхоналарда ва ташкилотларда қабул қилиш тартиби тўғрисида» 1975 йил 28 августдаги 414-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1975 йил 22 сентябрдаги 981-сон қарорининг 3-банди, СССР Министрлар Советининг 1970 йил 27 февралдаги 145-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошининг амалда бўлишини жорий қилиш қисми,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. СССР Министрлар Советининг «Ногиронларни касбга ўргатишни ва ишга жойлаштиришни ташкил этишни яхшилашга оид қўшимча чоралар тўғрисида» 1976 йил 10 декабрдаги 1010-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1976 йил 27 декабрдаги 728-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбоши ва 8-бандининг тўртинчи хатбоши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Аҳолини ишга жойлаштириш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 1977 йил 13 июндаги 385-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг «Меҳнат интизомини янада мустаҳкамлаш ва халқ хўжалигида кадрлар қўнимсизлигини камайтириш тўғрисида» 1979 йил 13 декабрдаги 1117-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсовпрофнинг 1980 йил 28 январдаги 76-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбоши ва 11-бандининг учинчи хатбоши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 2 мартдаги 182-сон қарорига илова сифатида берилган Ватан уруши инвалидлари ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун имтиёзлар тўғрисидаги Низомнинг 21-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўрта умумтаълим мактаблари битирувчиларни ва ўрта маълумот олмаган ёшларни Ўзбекистон ССР территориясида ишга жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1982 йил 19 январдаги 46-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й, 1-сон, 1-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 6 ноябрдаги 723-сон қарорининг 2, 3-бандлари (иккинчи хатбошининг охирги жумласидан ташқари), 6-бандининг учинчи хатбоши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. СССР Министрлар Советининг «Омонатга қўйиш ишини янада ривожлантириш ва омонат кассаларини кадрлар билан мустаҳкамлаш чоралари тўғрисида» 1983 йил 2 июндаги 490-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 9 июндаги 364-сон қарори 3-бандининг «б» кичик банди, ишчиларга уларни ишлаб чиқаришда касбга ўргатишда ишлаб чиқариш таълими бериш учун асосий иш жойидан озод қилинмасдан жалб қилинган малакали ишчилар ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга тегишли қисми (ЎзССР ҚТ, 1983 й., 6-сон, 20-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. СССР Министрлар. Совети ва ВЦСПСнинг «Меҳнат интизомини мустаҳкамлашга оид қўшимча чоралар тўғрисида» 1983 йил 28 июлдаги 745-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсовпрофнинг 1983 йил 19 августдаги 486-сон қарорининг 5-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг «Агросаноат комплекси бошқарувини янада такомиллаштириш тўғрисида» 1985 йил 14 ноябрдаги 1114-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 11 декабрдаги 618-сон қарори 11-бандининг иккинчи хатбоши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. СССР Министрлар Советининг «СССР Fалла маҳсулотлари министрлиги масалалари» тўғрисида 1986 йил 11 февралдаги 207-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 24 мартдаги 143-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбоши (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 3-сон, 9-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг «Актив социал сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги ишни кучайтириш ҳамда СССР меҳнат ва социал масалалар давлат комитетининг ролини ошириш тўғрисида» 1987 йил 17 июлдаги 825-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Узсовпрофнинг 1987 йил 26 октябрдаги 441-сон қарорининг 9-банди, 20-бандининг тўртинчи хатбоши (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 11-сон, 60-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг «Аҳолининг иш билан самарали банд бўлишини таъминлаш, ишга жойлаштириш системасини такомиллаштириш ва меҳнаткашлар учун социал гарантияларни кучайтириш тўғрисида» 1987 йил 22 декабрдаги 1457-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзсовпрофнинг 1988 йил 10 февралдаги 61-сон қарорининг 3, 5, 10, 16, 19, 20-бандлари, 21-банди «а» кичик бандининг иккинчи—тўртинчи хатбошлари, «б», «г» кичик бандлари (охирги хатбоши бундан мустасно) (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 2-сон, 5-модда),
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. СССР Министрлар Советининг «СССР Давлат нархлар комитетининг фаолиятини ва ташкилий структурасини қайта қуриш тўғрисида» 1987 йил 26 декабрдаги 1472-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 22 февралдаги 66-сон қарори 13-бандининг охирги хатбоши.