26.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3177
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг қарори, 26.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3177
Date of entry into force
27.11.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3177]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон «Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Б. НОРҚОБИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-сон

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 августдаги 7-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон «Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвонларнинг эгаларидан ундириладиган тўловлар миқдори ва шартларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом қоидалари туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун сақлаётган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўпайтираётган, боқаётган ҳайвонлари идентификация объекти бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун тўловлар миқдори ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвон эгаларидан қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун — Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда БҲМ деб юритилади) 2 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир қўй, эчки ва чўчқалар учун — БҲМнинг 1,5 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ит ва мушуклар учун — БҲМнинг 1 фоизи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўй ва эчкиларга гуруҳ усулида ветеринария паспорти расмийлаштирилганда, идентификация қилиш хизматлари учун тўловлар қўй ва эчкиларнинг ҳар бирига алоҳида ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ветеринария паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда унинг дубликати бепул берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ва ҳайвон эгалари ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шартномада ҳайвонларни идентификация қилиш хизматини кўрсатиш муддатлари, нархи, ҳисоб-китоб тартиби, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа шартлар белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тўлов туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрига кўра, чекланмаган ҳолда, тижорат банклари, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов турлари орқали, нақд ва нақдсиз шаклда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари тасдиқланган шаклдаги кирим ордери ва икки нусхада квитанцияни расмийлаштиради ҳамда пуллик тушумларнинг ҳисобини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Квитанциянинг бир нусхаси ҳайвон эгасига берилади, иккинчи нусхаси туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бухгалтериясида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари бўйича тушумларнинг статистик, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини олиб боради ҳамда ҳудудий Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига топширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ушбу ҳисоботларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига юборади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳайвонларни идентификация қилишда ветеринария муассасаси ва ҳайвон эгалари ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокара орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 август

Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 август
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 август
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 10/19/3177/3646-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)