20.08.2019 йилдаги ПФ-5785-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 20.08.2019 йилдаги ПФ-5785-сон
Date of entry into force
21.08.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда мамлакатимизда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг (кейинги ўринларда — меҳнат мигрантлари) ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари учун ишончли, шу жумладан уй-жой ва маиший шароитларни яхшилаш, молиявий ёрдам, ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш масалаларида ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмларини яратишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш талаб этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари ва улар оила аъзоларининг яшаши ва меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш учун ваколатли идоралар билан республиканинг ҳамда хорижий давлатлар маҳаллий ҳокимият органларининг раҳбарлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, мазкур йўналишда мувофиқлашган фаолиятни таъминлаш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, давлат томонидан уларнинг кундалик эҳтиёжлари ва орзу-умидлари тўғрисида ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, мамлакат ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ишончли ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг таклифларини ҳисобга олиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурларининг ижроси доирасида кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадонни 1-иловага мувофиқ ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган кредит тўловларини «Азия инвест банк» акциядорлик жамияти ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизмини жорий қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикасидан кетган меҳнат мигрантлари кўпроқ йиғилган Россия Федерацияси ҳудудларида «Азия инвест банк» акциядорлик жамиятининг банк инфратузилмасини ва мижозларга хизмат кўрсатишнинг масофавий каналларини кенгайтириш чораларини кўриш.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат мигрантларига — хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда энг кам талаб қилинадиган ҳужжатлар (паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси) асосида 2 млн. сўм миқдорида бир йил муддатга 2019 йилда тақдим этилаётган кредит фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги тижорат банкининг маржасини ўз ичига олган ҳолда 10 фоизлик ставкада 2020 йил 1 январдан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда микроқарзлар бериш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта компанияларига — йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун бир марталик субсидиялар тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг уюшган меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, мазкур соҳадаги миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши (ратификация қилиши) бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини, шунингдек, Ватанга қайтганларидан сўнг жамиятга қўшилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг ташқи меҳнат миграцияси соҳасида қилинган ишлар бўйича ҳисоботларини тинглаш, шу асосда уларни рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ишларнинг аҳволини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда унинг якунлари бўйича меҳнат мигрантларига ҳуқуқий, молиявий ва моддий кўмаклашиш воситаларининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳар олти ойда камида бир марта меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Республика комиссиясига ҳисобот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари хорижий мамлакатларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари билан меҳнат мигрантларининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва истиқомат қилиши учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, ишга қабул қилишда уларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши, меҳнат мигрантлари учун муносиб яшаш ва маиший шарт-шароитларни яратиш, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари хизматларидан фойдаланиш, шунингдек, меҳнат мигрантларининг хорижда бўлиши билан боғлиқ эҳтимолий муаммоларни ҳал қилиш масалалари бўйича доимий асосда яқин ҳамкорлик муносабатларини ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Шундай тартиб амалиётга жорий этилсинки, унга кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ўзида мавжуд маълумотлар ҳамда хусусий бандлик агентликлари ва Агентликнинг хориждаги ваколатхоналаридан олинган маълумотлар асосида ҳар ойнинг 5-санасига қадар ташқи меҳнат миграцияси соҳасида қилинган ишлар ва аниқланган муаммолар тўғрисидаги ахборотни, уларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига киритади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳар ойнинг 10-санасига қадар ташқи меҳнат миграцияси ҳолати, меҳнат мигрантларини кўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида йиғма-таҳлилий маълумотни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот бериш ва Республика комиссияси мажлисларида кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ишлаб чиқилаётган «Ягона миллий меҳнат тизими» ахборот тизими доирасида, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи «labor-migration» дастурий мажмуасини 2019 йил 1 октябрга қадар жорий этсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларга иш берувчи мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат, ижтимоий, уй-жой ва маиший таъминот шароитлари, хорижий иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий ёрдам чоралари тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда тақдим қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ва хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисида, шу жумладан улар кўрсатадиган хизматларнинг турлари ва нархлари, хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари, шунингдек, ушбу иш ўринларига ишга жойлашиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда вақтинчалик меҳнат фаолияти мониторинги, шу жумладан касбий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, тақдим этилган молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари, кўрсатилган ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам, шунингдек, хорижий иш берувчилар билан тузилган меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элда оғир вазиятга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож меҳнат мигрантлари томонидан масофадан туриб мурожаат йўллаш имконияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат мигрантлари, ишга жойлашиш географияси, уларнинг фаолият йўналишлари ва турлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, ушбу Фармонда назарда тутилган кредитлар, субсидиялар, микроқарзлар ва кўп квартирали уйлардаги хонадонлар «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантларига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2019 йил 1 октябрга қадар қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун 2020 йилда уй-жойлар қуриш параметрлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисида, шу жумладан ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартибини кўзда тутувчи низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2021 йил ва кейинги йилларда уй-жойлар қуриш параметрларини шакллантиришда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун кўп квартирали уйлардан хонадонлар киритилишини белгиланган тартибда назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, иштирокчи тижорат банклари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда меҳнат мигрантлари учун кўп квартирали уйларда уй-жой қуриш бўйича давлат дастурида назарда тутилганидан ортиқ миқдорда хонадонлар қурилишига халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ташқи меҳнат миграцияси тизимини янада такомиллаштириш, унинг уюшган шаклларини тубдан кенгайтириш, республикадан ташқарига ишлаш учун кетаётган фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятига жалб этиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири биринчи ўринбосарининг асосий вазифаси этиб белгилансин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Меҳнат мигрантларининг ишлаш ва яшаш шароитлари билан танишиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат органларининг раҳбарияти ва вакилларидан таркиб топган делегацияларнинг хорижий давлатларга, энг аввало Россия Федерациясига тизимли равишда сафар қилиши амалиёти жорий этилсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари мансабдор шахслари ва масъул ходимлари меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлашда, айниқса кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўришни талаб қилувчи масалаларда ва уларга зарур ёрдам кўрсатиш борасида совуққонлик, буйруқбозлик ва сансалорликка йўл қўйганлик учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифалари кенг миқёсда ёритилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Фармонда белгиланган вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 20 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5785-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда ажратиладиган кўп квартирали уйлардаги хонадонлар сони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудудлар номи

хонадонлар сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

210

2.

Андижон вилояти

420

3.

Бухоро вилояти

240

4.

Жиззах вилояти

120

5.

Қашқадарё вилояти

300

6.

Навоий вилояти

60

7.

Наманган вилояти

300

8.

Самарқанд вилояти

450

9.

Сурхондарё вилояти

270

10.

Сирдарё вилояти

90

11.

Тошкент вилояти

180

12.

Фарғона вилояти

420

13.

Хоразм вилояти

240

14.

Тошкент шаҳри

162

Жами:

3462

Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси

2.

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари

3.

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари

4.

А.З. Саъдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директори

5.

Келишувга кўра

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

6.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари

7.

А.Ш. Иноятов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

8.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Б.И. Закиров

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

10.

А.Я. Ҳайдаров

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

11.

Ф.Ф. Эшматова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

12.

А.Х. Саидов

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори

13.

К.М. Рафиков

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

14.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари, Республика комиссияси масъул котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПФ-5903-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2020 й., 06/20/5903/0039-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.08.2019 й., 06/19/5785/3605-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 11.01.2020 й., 06/20/5903/0039-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон)