Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
05.04.2022
13.08.2019
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 (Кучини йукотган) Малака ошириш. Қайта тайёрлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузурида инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича давлат органлари ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали механизмлари ва тартиботларини шакллантириш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари учун БМТнинг устав ва шартномавий органларига инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий маърузаларини, шунингдек, муқобил маърузаларни тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмалар сўровларига жавоблар юбориш юзасидан ўқув курсларини ўтказиш юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида Малака оширганлик тўғрисидаги сертификат намунаси 2-иловага мувофиқтасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларининг (кейинги ўринларда Ўқув курслари деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари, инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларини қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш усуллари ва воситалари тўғрисида аниқ тушунчани шакллантириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг бажарилишини ташкил этиш тартиботларини ўрганиш;

Ўқув курслари тингловчиларида ўз фаолиятида халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларини татбиқ этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича таҳлилий кўникмаларни шакллантириш;

давлат бошқарувининг алоҳида секторларида вазиятни тизимли назорат филиш ва мониторинг олиб бориш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг тегишли соҳасидаги тараққиётдан далолат қилувчи миқдор ва сифат кўрсаткичлари (индикаторлари)ни аниқлаш кўникмаларини ўргатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича самарали ахборот-маърифий ва таълим фаолиятини амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ҳаракатлар режаларини бажариш соҳасида самарали халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш;

инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокамаси бўйича тадбирларни мунтазам асосда ўтказиш.

4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларига ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва бу курслар фаолиятини ташкил қилиш Марказ томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари тингловчиларининг контингенти ва ўқитиш жадвали давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг буюртманомалари бўйича бошқарув ходимлари орасидан Марказ томонидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларида ўқув машғулотларини ўтказиш меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида Марказ, етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, шунингдек, амалиётчи мутахассислар томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларига ўқишга юборилган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даврида сақланиб қолади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа шаҳарлик тингловчиларга турар жойни ижарага олиш ва таълим олиш жойига бир марта бориб келиш бўйича сарфлаган йўл харажатлари, суткалик тўловлар уларни юбораётган ташкилот томонидан хизмат сафари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган нормалар ва тартибда қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш, шу жумладан, ўқув, тарқатма материаллар ва идора ашёларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва донорлик маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(4-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ўқув курслари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курсларида машғулотларни ўтказиш учун етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркиби ва етакчи амалиётчи мутахассислар жалб этилишини, шунингдек, ўқув жараёни ўқитишнинг замонавий шакл ва усуллари, илғор педагогик ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019 йил 15 августдан бошлаб Марказ ходимлари (шу жумладан, ёрдамчи ходимлар) лавозим маошига 50 фоиз миқдордаги ҳар ойлик устамалар белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда бошқарув ходимлари ва ёрдамчи ходимларнинг ҳар ойлик устамаларини белгилаш бўйича қарор белгиланган тартибда Марказ директори томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда иштирок этаётган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар бошқарув ходимларидан иборат мутахассисларини ҳар йили Марказга йўналтириш йўли билан инсон ҳуқуқлари халқаро стандартлари бўйича профессионал ўқитиш учун уларнинг касбий даражасини мунтазам оширишни амалиётга жорий этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2019 йилда ушбу қарорни амалга ошириш, шу жумладан, мини-босмахона сотиб олиш ва Ўқув курслари ташкил этиш харажатлари билан боғлиқ бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида 2020 йилдан бошлаб Марказ харажатларини молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Х. Саидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 12 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
663-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 августдаги 663-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларин тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари (кейинги ўринларда Ўқув курслари деб аталади)нинг мақсад ва вазифаларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўқув курслари давлат органларининг бошқарув ходимлари ва фуқаролик жамияти институтлари мутахассисларининг инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш масалалари бўйича касбий малакасини оширишга қаратилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида фаолият олиб борувчи фуқаролик жамияти институтлари ходимларини Ўқув курсларида ўқитиш тавсиявий тусга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўқув курслари учун тингловчилар таркибини шакллантириш давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг буюртма номалари асосида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ходимларни Ўқув курсларида ўқитиш Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда иштирок этаётган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда буюртмачи ташкилотлар деб аталади) ташаббуси бўйича ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ўқув курсларининг мақсад ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўқув курсларининг мақсади инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш бўйича кадрларнинг касбий билимлари, маҳорат ва кўникмаларини мунтазам янгилаш, БМТнинг устав ва шартномавий органларига Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маърузаларини тайёрлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини бажаришдан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари, инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларини қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш усуллари ва воситалари тўғрисида аниқ тушунчаларни шакллантириш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг бажарилишини ташкил этиш тартиботларини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари тингловчиларида ўз фаолиятида халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларини татбиқ этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича таҳлилий кўникмаларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувининг алоҳида секторларида вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг тегишли соҳасидаги тараққиётдан далолат қилувчи миқдор ва сифат кўрсаткичлари (индикаторлари)ни аниқлаш кўникмаларини ўргатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича самарали ахборот-маърифий ва таълим фаолиятини амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ҳаракатлар режаларини бажариш соҳасида самарали халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокамаси бўйича тадбирларни мунтазам асосда ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўқув курслари фаолиятини ташкил қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тингловчиларнинг Ўқув курсларида таълим олиши ишдан ажралган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ Марказ томонидан ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўқув курсларида ўқитиш ҳажми 36 соатни ташкил этади. Ўқув юкламасини режалаштиришда тингловчиларнинг мустақил ишлашига алоҳида эътибор қаратилади. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар талаблари, БМТнинг шартномавий органлари ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий ҳисоботи бўйича берган тавсияларидан келиб чиққан ҳолда фанлар блоклари бўйича тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Буюртмачи ташкилотлар ҳар йили 20 ноябргача бўлган муддатда санасига қадар Марказга номзодлар рўйхатини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ буюртмачи ташкилотлар билан биргаликда ҳар йили 1 декабргача Ўқув курслари тингловчиларининг контингентини шакллантиради ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тингловчилар Ўқув курсларига тасдиқланган режа-жадвал асосида Марказ директорининг буйруғи билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўқув курсларига ўқишга юборилган тингловчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказ:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ўқув курсларида малака ошириш ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг мунтазам янгиланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш тизими механизмлари ва усулларини такомиллаштириш чораларини қўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака ошириш тизимига таълимнинг замонавий шакллари ва усулларини, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Буюртмачи ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар малакасини ошириш қамровининг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилганлиги учун масъул ҳисобланадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон ҳуқуқлари бўйича асосий конвенцияларнинг қоидаларини бажариш бўйича миллий маърузалар учун ахборот тайёрловчи ходимлар орасидан ўқитиш учун кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар ва улар контингентини шакллантирадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назарий ўқитишнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини, амалий машғулотлар ва стажировкалар ўтказилишини таъминлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўқув жараёнини ташкил қилиш ва тингловчилар билимини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўқув курслари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб муаммолар инобатга олинган ҳолда тасдиқланган ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув дастурлари ҳар йили инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари асосида такомиллаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўқув курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъруза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интерактив семинар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалий машғулот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сайёр машғулот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба алмашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил таълим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Машғулотлар асосан интерактив шаклда, шу жумладан, «ақлий ҳужумлар», «кейс стади», «жамоа бўлиб ишлаш», «давра суҳбатлари» ҳамда билимлар ва кўникмалар беришнинг бошқа замонавий шаклларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув курслари тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база асосида масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ташкил қилиниши ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани ташкил этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус ― камида 10 дақиқадан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни тингловчиларининг сони, қоидга кўра, гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда камида 15 ― 20 кишидан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади. Машғулотлар тингловчиларнинг қайси тилни афзал кўришларига боғлиқ ҳолда давлат тилида ва рус тилида ҳам олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Узрли сабаблар билан (ҳужжатлар асосида тасдиқланган касаллик ёки бошқа сабаблар) ўқишни давом эттира олмайдиган тингловчилар ўз аризасига кўра тингловчилар сафидан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Курслар тингловчилари узрсиз сабаблар билан 12 соатдан кўп ҳажмдаги машғулотларда қатнашмаганлиги учун тингловчилар сафидан чиқарилади. Курсдан чиқарилган тингловчилар курсни ўтмаган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўқув курсларида машғулотлар ўтказишга шартнома асосида етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ҳодимлари, хорижий мутахассислар ва амалиётчи мутахассислар жалб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Курслар тингловчиларининг билими суҳбат (тест синови) асосида баҳоланади. Ўқув курслари тингловчиларининг билимини баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги етакчи мутахассислар орасидан камида 3 ― 5 кишидан иборат комиссия шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Билимларни баҳолаш жараёнига узрли сабаб билан иштирок этмаган тингловчилар навбатдаги гуруҳ тингловчилари билан биргаликда иштирок этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўқитиш таълим дастурларини муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади. Суҳбатдан (тест синовидан) ўтмаган тингловчиларга малака ошириш ўқув дастурини ўзлаштирмаган шахслар учун маълумотнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, курслар тингловчилари учун ўқув, тарқатма материаллар ва идора анжомларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва донорлик маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Давлат органлари ходимларини Ўқув курсларида ўқитиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар вакилларини Ўқув курсларида ўқитиш харажатлари шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий иш жойидан ажралган ҳолда бошқа ҳудудлардан ўқишга юборилган шахсларнинг таълим олиш жойига бир марта бориб-келиш харажатлари, хизмат сафари харажатлари буюртмачи ташкилотларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўқув курсларида таълим олиш тўлови миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 августдаги 663-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака ошириш ҳақида СЕРТИФИКАТ (тавсифи)
Давлат намунасидаги малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғоздаги варақда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун ― қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун ― оч кулранг рангда босиб чиқарилади. Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган. Варақнинг юқори қисми марказида лотин ёзуви ҳарфларида «INSON HUQUQLARI BOʼYICHA OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY MARKAZI» сўзлари босилади, пастроқда ― «Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT», пастроқда ― лотин ёзуви ҳарфларида MO қисқартмаси ва олти рақамли сондан иборат сертификат рақами босилади. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади. Сертификат: босиб чиқаришнинг икки усули ― офсет ва юқори усули; ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар; нақшли растр; ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш; махсус қоғозлар; ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
INSON HUQUQLARI BOʼYICHA OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY MARKAZI
Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT MO № 000000
Sana ________________ Qayd raqami ________________
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2019 й., 09/19/663/3551-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)