30.07.2019 йилдаги ЎРҚ-551-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 30.07.2019 йилдаги ЎРҚ-551-сон
Date of entry into force
30.07.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 19 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 21 июнда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, № 5, 267-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 3-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Мажбурий ижро бюроси деб юритилади) органларининг давлат ижрочилари зиммасига юклатилади, уларнинг ваколатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 5-модданинг 11-бандидаги, 7-модда биринчи қисмининг 10-бандидаги, 11-модданинг биринчи қисмидаги, 12-модданинг матнидаги, 14-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги, 17-модданинг иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 18-модданинг биринчи қисмидаги, 19-модданинг иккинчи қисмидаги, 20-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 21-модданинг номидаги ва матнидаги, 22-модданинг матнидаги, 221-модданинг биринчи, иккинчи, еттинчи ва ўнинчи қисмларидаги, 23-модданинг биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи қисмларидаги, 24-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларидаги, 25-модданинг матнидаги, 251-модданинг тўртинчи қисмидаги, 26-модданинг матнидаги, 29-модданинг биринчи қисмидаги, 30-модданинг биринчи қисмидаги ва учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги, 31-модданинг матнидаги, 32-модданинг биринчи қисмидаги, 321-модданинг матнидаги, 33-модданинг матнидаги, 34-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги, 35-модданинг матнидаги, 36-модданинг учинчи қисмидаги, 37-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги, 38-модданинг номидаги ва матнидаги, 39, 40, 41 ва 42-моддаларнинг матнларидаги, 43-модданинг биринчи қисмидаги, 44, 45, 47, 48, 481 ва 485-моддаларнинг матнларидаги, 486-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 49-модданинг матнидаги, 51-модданинг биринчи қисмидаги, 52-модданинг иккинчи қисмидаги, 53, 531 ва 54-моддаларнинг матнларидаги, 55-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 57-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 58-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 61-модданинг биринчи қисмидаги, 62-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 64, 71, 73, ва 731-моддаларнинг матнларидаги, 732-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 74-модданинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларидаги, 75-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги, 76-модданинг биринчи қисмидаги, 77-модданинг матнидаги, 771-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги, 78-модданинг биринчи қисмидаги, 12-бобнинг номидаги, 831-модданинг номидаги ва матнидаги, 84-модданинг номидаги, биринчи қисмининг биринчи ва ўн учинчи хатбошиларидаги, иккинчи қисмидаги, 85 — 89-моддаларнинг номларидаги ва матнларидаги, 90-модданинг номидаги, биринчи ва учинчи қисмларидаги тегишли сон ва келишикдаги «суд ижрочиси» деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 14-модда учинчи қисмининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«келишув битими ёки медиатив келишув тузиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 20-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мутахассиснинг ёзма хулосаси у давлат ижрочисининг қарори билан танишган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида тақдим этилиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 21-модда иккинчи қисми 4-бандининг еттинчи хатбошисидаги ва 7-бандининг учинчи хатбошисидаги, 22-модданинг бешинчи қисмидаги, 25-модданинг еттинчи қисмидаги, 251-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 30-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги, 47-модданинг тўртинчи қисмидаги, 481-модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларидаги, 485-модда тўққизинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги, 486-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 73-модданинг еттинчи қисмидаги, 892-модданинг биринчи қисмидаги, 90-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги тегишли сон ва келишикдаги «Суд департаменти» деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги «Мажбурий ижро бюроси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 21-модда иккинчи қисмининг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижро ҳужжатида ундирувчининг ёки қарздорнинг электрон почта манзили ёки мобиль телефонининг рақами мавжуд бўлган тақдирда (агар улар судга ёки ижро ҳужжатини берган бошқа органга (мансабдор шахсга) тақдим этилган бўлса), ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисидаги билдиришнома унинг жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактларини қайд этиш имконини берувчи махсус автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда электрон почтага ёхуд мобиль телефонга қисқа хабар (SMS) тарзида юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — ўн биринчи қисмлари тегишинча бешинчи — ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жисмоний шахсга йўлланган чақирув қоғози, бошқа хабарнома (бундан ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно), қоида тариқасида, Мажбурий ижро бюросининг бўлинмасига қайтарилиши лозим бўлган топширганлик тўғрисидаги ёзма билдиришномага жисмоний шахснинг имзоси қўйдирилган ҳолда унга шахсан топширилади. Юридик шахсга юборилган чақирув қоғози, бошқа хабарнома (бундан ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно) юридик шахснинг ходимига топширилади, у топширганликни тасдиқловчи ёзма билдиришномага чақирув қоғозини, бошқа хабарномани олганлиги ҳақида фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозимини кўрсатган ҳолда имзо қўяди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюроси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) 23-модданинг иккинчи қисмидаги «кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай» деган сўзлар «пайтдан эътиборан бир иш куни ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 33-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат ижрочиси ижро ҳаракатларини қарздорнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббусига кўра ўн кундан кўп бўлмаган муддатга кўпи билан икки марта кечиктириши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 34-модда иккинчи қисмининг 3-банди қуйидаги мазмундаги 3 ва 4-бандлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3) ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжатини ёки бошқа орган ҳужжатини ижро этишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи қонунда берилган мансабдор шахс томонидан қарор чиқарилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ундирувчи медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда, агар ижро иши аввал медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муносабати билан тўхтатиб турилмаган бўлса»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг 5-банди қуйидаги мазмундаги 5 ва 6-бандлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5) давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда — шикоят кўриб чиқилгунига қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) медиация тартиб-таомили амалга оширилганда — ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатга»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ундирувчи ва қарздор ўртасида ижро предмети юзасидан келишувга эришилмаганда, шунингдек тарафлардан бири медиацияни давом эттиришдан воз кечганда ёки уни амалга ошириш муддати тугаганда ижро ишини юритиш давлат ижрочиси томонидан қайта тикланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) 37-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21) ундирувчи ва қарздор ўртасида медиатив келишув тузилганда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) 39-модданинг биринчи қисмидаги «ёзма шаклда» деган сўзлар «ёзма ёки электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) 41-модданинг тўртинчи қисмидаги «ёзма шаклда» деган сўзлар «ёзма ёки электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) 421-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларидаги «ёзма шаклда» деган сўзлар «ёзма ёки электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) 54-модданинг ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) 64-модданинг олтинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) 83-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«83-модда. Давлат ижрочиси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрта махсус (юридик) ёки олий (юридик) маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, алоҳида ҳолларда эса, бошқа мутахассисликдаги олий маълумотга эга бўлган шахслар давлат ижрочиси бўлиши мумкин. Қоида тариқасида, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси катта давлат ижрочиси бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари (бундан бош инспекторлар мустасно) ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Мажбурий ижро бюроси директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан келишилган ҳолда Мажбурий ижро бюроси директори томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг бошқа ходимларини, ҳудудий бошқармаларининг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Мажбурий ижро бюроси директори томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Мажбурий ижро бюроси директори билан келишилган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлинмаларининг бошқа ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижрочиси ҳокимият вакилидир ва у хизмат мажбуриятларини бажараётганида қонун ҳужжатларида прокуратура органлари учун назарда тутилган формали кийим-бош кияди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижрочиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда прокуратура органлари ходимларининг мансаб даражалари берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий ижро бюросининг директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочиларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий ижро бюросининг суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи ва ҳудудий бошқармаларнинг суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлимлари бошлиқлари лавозимига кўра тегишинча бош давлат ижрочиларининг ўринбосарларидир. Мажбурий ижро бюросининг суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси ва ҳудудий бошқармаларнинг суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлимлари ходимлари давлат ижрочилари мақомига эга бўлади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) 891-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«891-модда. Мажбурий ижро бюросининг фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий ижро бюроси органларининг фаолиятини ташкил этиш, ушбу органларнинг вазифалари ва функциялари, шунингдек Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий ижро бюроси органлари ижро ишларини юритиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва сақлашни қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ таъминлайди. Ижро ишларини юритишдаги ижро ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни олиб қўйишга фақат суд қарори асосида ёки Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро ишларини юритиш, шу жумладан уларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий ижро бюроси Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан қўзғатилган ижро ишлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини юритади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 июлда қабул қилинган «Медиация тўғрисида»ги ЎРҚ-482-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 427-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Медиация низони ҳакамлик судида кўриш жараёнида ҳам ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Медиация суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилган тақдирда фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи медиаторнинг албатта иштирок этиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Медиацияда иштирок этганлик факти айбни тан олиш далили бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиация тартиб-таомили амалга оширилган тақдирда, уни амалга ошириш даврида ижро ишини юритиш тўхтатиб турилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирдаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан эришилган медиатив келишув ижро ҳужжати ўз иш юритувида бўлган давлат ижрочисига дарҳол юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
матни «ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин» деган сўзлардан кейин «бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддати кўпи билан ўн беш кунни ташкил этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 29-модданинг биринчи қисми «келиб чиққан низо» деган сўзлардан кейин «ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 1-моддаси «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 2-моддаси 7-бандининг иккинчи — олтинчи хатбошилари 2019 йил 1 октябрдан эътиборан амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 30 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-551-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)