27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон
Date of entry into force
28.06.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга йўналтирилган солиққа тортиш ва божхона-тариф тизимини тартибга солиш самарали тизимини шакллантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, иқтисодиётнинг айрим секторларида тадбиркорлик субъектларига сезиларли миқдорда имтиёз ва преференциялар берилганини ҳисобга олган ҳолда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг амалдаги тартибидаги мавжуд бўлган номутаносибликлар барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлашда қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш имкониятини бермаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2019 йил 1 августдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар, ушбу товарларни сотишдан тушумнинг миқдоридан қатъи назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар. Бунда, товарларни биринчи марта импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари импорт шартномаси тузилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобга туриши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидагилар бўйича қўшилган қиймат солиғидан, шу жумладан импорт қилинганда ҳам, имтиёзлар бекор қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород хом ашёси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хом ашё ва шакар хом ашёси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) юридик шахсларнинг тижорат банкларига жойлаштирган маблағларидан фоиз кўринишида олинган тўлов манбаини фойда солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзлар бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш мақсадида белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 октябрдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил январь ойидан сентябрь ойигача 1 миллиард сўмдан ортиқ пул айланмаси (тушуми)га эга бўлган ёки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар ва белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт. Бунда, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб белгиланган пул айланмаси (тушуми) чегаравий даражасига етган ягона ер солиғи тўловчилар ушбу даражага эришилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар 2019 йил ҳосилидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадилар. Бунда, уларга 2018 йилнинг 1 октябридан илгари бўлмаган вақтда ҳақиқатда олинган ва пахта хом ашёсини етиштириш учун ишлатилган товарлар (иш, хизматлар) учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари қисми бўйича қўшилган қиймат солиғидан имтиёзга эга бўлган юридик шахсларга имтиёздан воз кечиш тўғрисида хабарнома бериш асосида, ушбу хабарнома берилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун махсус дастурий маҳсулот ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисоблаш ва ҳисобга олиш имкониятларини назарда тутган ҳолда дастурий маҳсулотни қайта ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда қўшилган қиймат солиғининг киритилиши муносабати билан пахта хом ашёсининг 2019 йил ҳосили учун янги харид нархларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, юридик шахсларининг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва ягона ер солиғининг тўлов муддатини 24 ойгача муддатга кечиктириш ваколати, уларнинг мазкур солиқлар бўйича имтиёз бериш ҳуқуқини бекор қилган ҳолда берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўловлари муддатини кечиктириш, солиқ қарздорлиги бўйича белгиланган пеня миқдоридаги фоизларни ундириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларга бериладиган солиқлар тўлаш муддатини кечиктириш тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, 2019 йил 1 августдан бошлаб жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга ҳаётини узоқ муддатли суғурталаш (барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича суғурта шартномасининг ҳар бир амалдаги йили учун суғурта мукофотини тўлашга йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди. Бунда суғурталанган шахснинг ҳаёти учун суғурта тўловлари шартнома бўйича суғурта муддати бошланган кундан бошлаб камида ўн икки ойдан кейин амалга оширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узоқ муддатли ҳаётни суғурталаш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган ва суғурталовчи томонидан суғурталанган шахсга суғурта мукофоти қисман ёки тўла қайтарилган тақдирда, қайтарилган суғурта мукофотининг суммаси жисмоний шахснинг солиққа тортиладиган жами даромадига киритилади. Бунда тўлов манбаидан жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиб бериш мажбурияти суғурталовчига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қўшилган қиймат солиғининг ҳисобга олинган суммасининг уни ҳисобланганидан ошган суммасини мажбурий қоплаб бериш тартибини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари консультантлари ва мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда 2019 йил 1 августга қадар божхона имтиёзларини бериш тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш, шунингдек, илгари берилган имтиёзларни бекор қилиш бўйича, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда таклифлар киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат солиғини тўловчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектларга товарларни олиб кирганда, шунингдек, иш (хизмат)ларни импорт қилганда импорт қилинган товарлар (иш, хизматлар) учун қўшилган қиймат солиғидан имтиёз ўрнига 120 кунгача бўлган муддатга қўшилган қиймат солиғини тўлашни кечиктириш механизмларидан фойдаланишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзларини бериш механизмини такомиллаштириш ва оптималлаштиришни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5755-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2019 йил 1 октябрдан киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5303-сон Фармони:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) иловаси қуйидаги таҳрирдаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Изоҳ: 3 — 8 позицияларда кўрсатилган товарлар ва хом ашё импортида божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўшилган қиймат солиғини тўлашга татбиқ қилинмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5388-сон Фармони 6-бандининг тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 февралдаги «Хорижий инвестициялар иштирокида «Женерал Моторс Ўзбекистон» корхонасини барпо этиш тўғрисида»ги ПҚ-800-сон қарорининг 8-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иккинчи ва учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тўртинчи — саккизинчи хатбошилар иккинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ДжиЭм Ўзбекистон» АЖ, «Ўзавтосаноат» АЖ, шунингдек, «ДжиЭм Ўзбекистон» АЖ автомобилларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган технологик жиҳозлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар томонидан 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган товарлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 16 декабрдаги «Хорижий инвестициялар иштирокида куч агрегатларини ишлаб чиқариш бўйича «Женерал Моторс Пауртрейн — Ўзбекистон» корхонасини барпо этиш тўғрисида»ги ПҚ-1020-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Освободить на период строительства, а также сроком на 10 лет с даты начала серийного производства силовых агрегатов:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АО «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Узбекистан» от уплаты всех налогов, действующих на территории Республики Узбекистан, кроме налога на добавленную стоимость;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иностранный персонал АО «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Узбекистан» от уплаты налога на доходы физических лиц, получаемые от трудовой деятельности на данном предприятии;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компанию «Дженерал Моторс Холдингс Эл-Эл-Си», компанию «Дженерал Моторс Интернейшнл Холдингс» и их правопреемников от уплаты налога на прибыль по доходам, получаемым в виде дивидендов, выплачиваемых АО «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Узбекистан»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АО «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Узбекистан» от уплаты налога на прибыль у источника выплаты по доходам, выплачиваемым нерезидентам.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Освободить от уплаты таможенных платежей (за исключением налога на добавленную стоимость и сборов за таможенное оформление):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товары, ввозимые АО «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Узбекистан», а также предприятиями-производителями комплектующих изделий, материалов и технологической оснастки для производства силовых агрегатов АО «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Узбекистан»;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 апрелдаги «Самарқанд автомобиль заводида автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1736-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Освободить с 1 января 2012 года сроком на 8 лет от таможенных платежей (за исключением налога на добавленную стоимость и сборов за таможенное оформление) товаров, не производимых в Республике Узбекистан и ввозимых ООО «Самаркандский автомобильный завод» для производства и послепродажного обслуживания производимых автотранспортных средств по перечню, согласно приложению № 2.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илованинг номи «за исключением» сўзларидан кейин «налога на добавленную стоимость и» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» акционерлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2658-сон қарорининг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. 2022 йилнинг 1 январига қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва «Ўзагросервис» АЖ ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва сервис хизматлари кўрсатиш учун олиб келадиган технологик ускуналар, жиҳозлар, асбоблар, бутловчи буюмлар, деталлар, узеллар, материаллар, эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ва «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ — мол-мулк солиғини тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзагролизинг» АЖ ва «Ўзмашлизинг» МЧЖ — лизинг операцияларидан олинган даромадлар бўйича, тегишли равишда, фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод қилинсин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «2017 — 2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3028-сон қарори 13-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июндаги «Хорижий инвестиция иштирокидаги «Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3053-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошида «шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига тўланадиган мажбурий тўловлардан» сўзлари «қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидан «қўшилган қиймат солиғи ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 14-банднинг учинчи хатбоши «божхона расмийлаштируви» сўзларидан олдин «қўшилган қиймат солиғи ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3279-сон қарорининг 4-банди «божхона йиғимларидан» сўзларидан олдин «қўшилган қиймат солиғи ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги «Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3301-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошидаги «барча солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар» сўзлари «ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3386-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбоши «божхона расмийлаштируви» сўзларидан олдин «қўшилган қиймат солиғи ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги «Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3472-сон қарорининг 10-банди «а» кичик бандининг бешинчи хатбоши «божхонада расмийлаштирув» сўзларидан олдин «қўшилган қиймат солиғи ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3479-сон қарори 9-бандининг биринчи хатбоши ва 3-илованинг номи «божхона расмийлаштируви» сўзларидан олдин «қўшилган қиймат солиғи ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарорининг 13-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошида қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамғарма қўшилган қиймат солиғидан ташқари барча турдаги солиқлардан»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан» сўзлари «, қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидан «, қишлоқ хўжалиги техникаси ҳамда қишлоқ хўжалиги транспорт воситалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги техникаси ва қишлоқ хўжалиги транспорт воситалари 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари)».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3839-сон қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Агентлик қўшилган қиймат солиғидан ташқари барча турдаги солиқлардан озод қилинсин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 январдаги «Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-4118-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Корхоналар 2021 йил 1 январга қадар ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш мақсадида ТИФ ТН кодлари 1201 — 1207 гуруҳи бўйича импорт қилинадиган ёғ-мой хом ашёси ҳажми (соя данаги, кунгабоқар ва бошқа мойли ўсимликлар уруғлари) учун божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод қилинсин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4230-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. 2022 йил 1 январга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
локомотивлар, темир йўл вагонлари ва бутловчилар (ТИФ ТН коди 8601–8607), барча типдаги юк контейнерлари (ТИФ ТН коди 8609), учиш аппаратлари (ТИФ ТН коди 8802) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8701 20, 8704 21 (рефрижераторлар), 8704 22, 8704 23 (самосваллардан ташқари), 8716 31, 8716 39) ва авиация ёқилғиси божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 апрелдаги «Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4268-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Белгилансинки, 2020 йил 1 январга қадар лизинг компаниялари ва тижорат банклари учун қўшилган қиймат солиғи лизинг хизматлари қисмида қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган, шу жумладан импорт қилинган лизинг объектини сотиб олиш нархи ва сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан ҳисобланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 7 августдаги «Хорижий инвестиция иштирокидаги «JV MAN Auto — Uzbekistan» МЧЖ корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги 224-сон қарори 4-банди ва унинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 августдаги «Донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 684-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й, 8-сон, 18-модда) иловаси қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Изоҳ: 1 — 4 позицияларда кўрсатилган маҳсулотлар импортида божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўшилган қиймат солиғини тўлашга татбиқ қилинмайди.».
(«Халқ сўзи» газетаси, 28.06.2019 й., 131 (7361)-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон)