02.07.2019 йилдаги 549-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.07.2019 йилдаги 549-сон
Date of entry into force
03.10.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 2 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
549-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 549-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2017 й., 14-сон, 228-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Электрон тижорат орқали фақат рецептсиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш, сақлаш ва етказиб беришда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳужжатли ва электрон расмийлаштириш тартиби ва талабларига қатъий риоя қилган ҳамда қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«халқаро патентланмаган ном — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дори воситаси таркибидаги фаол дори моддаси (субстанцияси)нинг қисқартирилган номини бериш орқали дори воситасини идентификация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рецепт — ягона электрон рецептлар маълумотлар базасини шакллантириш ва врачнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги кўрсатмасини тезкор равишда олиш имконини берувчи электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжат. Электрон рецепт ахборот технологиялари ва ахборот тизимлари хизматлари ҳамда техник воситалардан фойдаланган ҳолда яратилади, қайта ишланади ва сақланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда давлат стандартлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, меҳнат муҳофазаси қоидаларига, техника хавфсизлиги қоидаларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши таъминланиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошига «Дорихона филиалининг мудири» сўзларидан кейин «олий ёки ўрта махсус» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 15-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни электрон тижорат орқали чакана реализация қилиш тақиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 26-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Врач рецептлари асосида бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни дорихонанинг пештахтаси ва харидорлар учун кўринадиган бошқа жойларга қўйиш таъқиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«27. Дори воситаларини чакана реализация қилиш шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рецептлар, шу жумладан, электрон рецептлар бўйича ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситаларини электрон рецептлар асосида чакана реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими» орқали амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) қуйидаги мазмундаги 291-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«291. Дори воситалари (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар бундан мустасно) ва тиббий буюмларни электрон тижорат орқали чакана реализация қилишда дорихоналар тегишли веб-сайтлар ва (ёки) мобил иловаларда қуйидаги маълумотларни жойлаштиришга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, тадбиркорлик субъектининг идентификация рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлашган жойи (почта манзили), электрон почта манзили, боғланиш телефон рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (рақами, амал қилиш муддати, лицензияни беришга ваколатли органнинг номи);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реализация қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақидаги маълумотлар (халқаро патентланмаган ва савдо номи, чиқарилган шакли, дозаси, серияси, яроқлилик муддати, ишлаб чиқарган давлат (етказиб берувчи), қўллаш бўйича йўриқнома, чакана реализация нархи, савдо устамаси миқдори, мувофиқлик сертификати (белгиланган тартибда мажбурий сертификацияланадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реализация қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмлар аналоглари ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб шакли, етказиб бериш тартиби ва нархи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«31. Врач рецепти бўйича дори воситасини бериш рецептда қайд этилган халқаро патентланмаган ном асосида амалга оширилади. Бунда дори воситаларини бериш нормаси врач рецептига мувофиқ белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) қуйидаги мазмундаги 311-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«311. Рецепт асосида дори воситасини беришда дорихонанинг фармацевт ходими рецептнинг йиртма корешогига берилган дори воситасининг номи, серия рақами, фармацевт фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, уни имзолайди ва дорихонанинг штампи қўйилган ҳолда бемор (унинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахс)га топширади, рецепт дорихонада қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рецепт асосида тайёрлаб берилган дори воситаларини беришда, қўшимча равишда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги дорихонада рецептларни қайд этиш журналига тегишли ёзувлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рецептнинг йиртма корешоги бемор (унинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахс) томонидан йўқотилган ёки у яроқсиз холга келиб қолган холатларда дорихона ходими томонидан рецептнинг дорихонада сақланаётган, йиртма корешоги ўрнини босувчи, тасдиқланган нусхаси берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситасини электрон рецепт асосида беришда дорихонанинг фармацевт ходими Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими»даги тегишли майдончаларга дори воситасининг номи, серия рақами, фармацевтнинг фамилияси, исми, отасининг исмини киритиб, электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) 34-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«34. Фавқулодда ҳолатларда, беморнинг яшаш жойидан жўнаб кетиши, вақтинча кетиши дорихонага мунтазам қатнашининг имкони йўқлиги ва бошқа шу каби ҳолатларда дори воситалари рецепт бўйича уч ойгача бўлган муддат мобайнида қўллаш учун зарур миқдорда берилишига йўл қўйилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 35-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда рецептнинг йиртма корешоги, унга ушбу Низомга мувофиқ маълумотларни киритган ҳолда бемор (унинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахс)га қайтарилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) қуйидаги мазмундаги 371-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«371. Рецептда ушбу Низомга зид равишда расмийлаштирилган ёки бир-бирига номутаносиб дори воситалари кўрсатилган бўлса, дорихона томонидан унга «Рецепт ҳақиқий эмас» штампи босилади ва бекор қилинади. Бунда бекор қилинган рецепт ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги нотўғри ёзиб берилган рецептларни дорихонада ҳисобга олиш журналида қайд этилади ва рецептни берган даволаш-профилактика муассасасининг раҳбарига нотўғри ёзилган рецептлар тўғрисида хабар берилади ҳамда врач томонидан берилган рецептга номутаносиб дори воситалари дорихона томонидан берилганда, дори воситалари қайтарилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) қуйидаги мазмундаги 391-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«391. Электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишда, зарур ҳолларда дорихоналар томонидан аҳолига сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш мумкин. Бунда дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш дорихона ходими — фармацевтик маълумотга эга мутахассис билан бирга амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш учун уларнинг сифати ва хавфсизлигига риоя этилишини таъминловчи дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш камераси билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаси техник соз ва тоза ҳолатда тутилиши керак. Ташиш жараёнида дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш камерасида керакли зарур ҳарорат, намлик, шунингдек, тоза ҳаво таъминлаб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўлчов ускуналарига кирувчи асбоблар фойдаланишдан аввал, шунингдек, таъмирлангандан сўнг белгиланган тартибда бирламчи текширувдан ўтади ва (ёки) қиёсланади, фойдаланиш жараёнида эса текширилади ва қиёсланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситалари ва тиббий буюмларни ташиш шундай амалга оширилиши лозимки, бунда уларнинг сифат кўрсатгичлари йўқолмаслиги ҳамда дори воситаларининг ўрамлари ва тиббий қўлланилиши бўйича йўриқномаларда қайд этилган сақлаш шароитларига риоя этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида сақлаш ҳароратини талаб этувчи дори воситаларини ташиш ҳароратни доимий равишда кузатиб борувчи қурилма билан жиҳозланган рефрижератор ускунаси ёки термоконтейнер билан жиҳозланган транспорт воситасида амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситалари ва тиббий буюмлар, уларнинг сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмайдиган ҳамда ташқи муҳит таъсиридан сақловчи транспорт воситаларида ташилади. Дори воситалари ва тиббий буюмларни бошқа турдаги юклар билан бирга ташиш тақиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) 41-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«41. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча дорихоналарда ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялашни амалга оширувчи ҳудудий комиссияларнинг ишчи органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига юкланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) Низомга қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рецептларни қайд этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖУРНАЛИ

Дорихона номи
(дорихона филиали)

________________________________________________________________________________________________________________________

Т/р

Сана

Беморнинг
Ф.И.О.

Рецептни берган даволаш-профилактика ташкилотининг номи

Даволовчи

шифокор
Ф.И.О.

Дори воситасининг номи, миқдори ва дозаси

Дори воситасининг шакли

Дори воситасининг нархи

Беморнинг манзили, телефон рақами

Изоҳ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотўғри ёзиб берилган рецептларни дорихонада ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖУРНАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Дорихона номи
(дорихона филиали)

________________________________________________________________________________________________

Т/р

Сана

Рецептни берган даволаш-профилактика ташкилотининг номи

Нотўғри рецепт берган шифокорнинг

Ф.И.О.

Рецепт таркиби

Рецептдаги хатоликлар (дозаси нотўғри кўрсатилган дори воситалари ёки ундаги ёзувларнинг ноаниқлиги кўрсатилади)

Даволаш-профилактика ташкилотининг

раҳбарига хабар

берилганлиги ҳақидаги маълумот

Дорихона/филиали фармацевтнинг
Ф.И.О.

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/549/3364-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)