Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
буйруғи
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2219-11]
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш.САДИКОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 июнь,
199-мх-сон
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 20 июндаги 199-мх-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 97-банддаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 100-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисидаги «энг кам иш ҳақи миқдорининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 101-банддаги «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 107-банднинг «а» ва «б» кичик бандларидаги ҳамда 125-банднинг «а» ва «б» кичик бандларидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 3-илованинг 3-банди «в» кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги «Интеллектуал мулк агентлиги» деган сўзлар «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошининг ўзбекча матнидаги «идоралари» деган сўз «органлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2019 й., 10/19/2219-11/3355-сон)