Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2025 27.06.2019 йилдаги 531-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.06.2019 йилдаги 531-сон
Date of entry into force
28.06.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг устави 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказига жами 3 та, шу жумладан 2 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
531-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг

УСТАВИ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) мақоми, мақсади, вазифалари ва фаолияти асосий йўналишларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ адлия органлари ва муассасалари, адвокатлар, нотариуслар, патент вакиллари, медиаторлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг юридик хизмати ходимларини ҳамда ҳуқуқий билимларини ошириш талаб этиладиган давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, бошқа соҳа мутахассисларини қайта тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган давлат таълим муассасасидир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, ушбу Уставга асосан амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил тузилмаси бўлиб, ўз балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ҳамда ўз фаолияти учун зарур бошқа белгилар ва реквизитларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бўйсунади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказнинг расмий номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилида — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инглиз тилида — Lawyersʼ Training Center under the Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рус тилида — Центр повышения квалификации юристов при Министерстве юстиции Республики Узбекистан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказ жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Катта дархон кўчаси, 6-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Марказнинг мақсади, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Адлия органлари ва муассасалари, адвокатлар, нотариуслар, ФҲДЁ органлари ва давлат бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ходимлари (юрисконсультлари) ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ўзга соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказ фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларни қабул қилинаётган янги қонунлар ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти, давлат ва жамият қурилиши соҳасини янада демократлаштириш жараёнлари, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллашнинг замонавий талаблари ҳамда ушбу соҳадаги хорижий давлатлар тажрибаси билан яқиндан таништириш;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун республиканинг етакчи таълим, илмий-тадқиқот муассасалари, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларининг тажрибали олимлари, бошқа ходимлари ва экспертларини жалб этиш, шу жумладан шартнома асосида жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг йўналишлари ва замонавий талаблари асосида адлия, юридик хизмат, адвокатура бўйича ҳуқуқшунос ва бошқа кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича шартнома асосида ўқишлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқшунослик соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқшунос кадрларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ профессор-ўқитувчилари ўқув-услубий ва илмий фаолияти бўйича вақт меъёрларини, шунингдек, улар учун чекланган ўқув юкламасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда мустақил белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга шартнома асосида (шу жумладан, соатбай ҳақ тўлаш асосида) ўқитувчи ва амалиёт ходимлари (экспертлар)ни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотлардан статистикага оид маълумотлар ҳамда зарур материалларни олиш учун мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни белгиланган тартибда ташкил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-услубий, илмий-амалий ва маданий алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорлик қилиш мақсадида олий таълим муассасалари ҳамда хорижий давлатлар муассасалари билан шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган бюджет маблағлари ҳамда ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда зарур жиҳоз ва анжомларни сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноширлик фаолиятини белгиланган тартибда амалга ошириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг долзарб муаммолари бўйича даврий, илмий-назарий ва амалий нашрлар чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёни ҳамда ўқув-услубий ишларга юқори малакали ҳуқуқшунос олимларни, тажрибали амалиётчи ходимлар ва хориждан мутахассисларни шартнома асосида (шу жумладан, соатбай ҳақ тўлаш асосида) жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, илмий мақолалар тўпламларини нашр қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошка манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўқув дастурларини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, профессор-ўқитувчилар таркибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини ривожлантириш учун модернизация ва янги технологиялар жамғармасини, ижтимоий ривожлантириш жамғармасини, моддий рағбатлантириш жамғармасини, валюта ажратмалари жамғармасини ташкил қилиш. Мазкур маблағлар олиб қўйилиши мумкин эмас, улар келгусида фойдаланиш учун йиғилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро конференция, симпозиум, семинар ва анжуманларни ташкил қилиш ҳамда уларда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(11-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Марказ тузилмаси ва бошқарув органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказ тузилмасига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ филиаллари;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарорига асосан иккинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кафедралар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлимлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухгалтерия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот ресурс маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадрлар бўйича катта инспектор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиши ҳамда Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча штатлар жорий этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Марказ фаолиятига директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори икки ўринбосарга, жумладан ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосар ҳамда молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосар эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Марказ директори ва унинг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказ директори ўз ваколати доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ буйруқлар чиқаради ва уларнинг бажарилишини таъминлайди.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Уставга мувофиқ:
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ номидан иш олиб боради, барча ташкилотларда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директор ўринбосарлари ўртасида Марказ тузилмасига мувофиқ вазифаларни тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар (ривожлантириш жамғармасига тингловчиларни ўқитишдан тушадиган пуллик хизматлар асосидаги маблағлар бундан мустасно) учун харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини ўрнатилган тартибда Адлия вазирлигига рўйҳатдан ўтказиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида мутахассисларни Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан шартнома асосида ишга жалб қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимлари учун ойлик маош тизими ва рағбатлантириш жамғармасини тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг мол-мулки ва маблағларини белгиланган тартибда тасарруф қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномаларни имзолайди, ишонч қоғозларни беради, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида Марказ ҳисоб рақамларини очади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда модернизация ва янги технологиялар жамғармасини ва валюта ажратмалари жамғармасини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан юқори малакали профессор-ўқитувчиларга, илмий ходимлар ва бошқа ходимларга лавозим маошининг икки юз фоизигача миқдорда ойлик устама белгилайди;
(15-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларини мукофотлайди ва зарур ҳолларда уларга нисбатан интизомий чоралар қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ички меҳнат тартибини белгилайди, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қўшимча таътил муддатини белгилайди;
(15-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчилар узоқ вақт машғулотларда сабабсиз қатнашмаган ёки ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда, уларни тингловчилар сафидан чиқаради ва бу ҳақда уларнинг иш жойига маълумот юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий кенгаш, конференция, симпозиум, семинар ва анжуманларда Марказ номидан қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг Илмий кенгаши фаолиятига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий тадқиқотчиларни Марказга бириктириш масалаларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(15-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Марказ директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ кафедралари ва филиаллари Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими, Фан, инновация ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўлими, Ўқув жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими фаолиятига раҳбарлик қилади;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнини ташкил қилишга бевосита раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларни ўқитиш тақсимот-режалари лойиҳаларини тайёрлашга раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув режалари, дастурлари ва дарс жадваллари ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари томонидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини йўналтириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг Илмий кенгаши иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Илмий кенгаш муҳокамасига киритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг ўқув, ўқув-услубий ва илмий ишлари бўйича ҳисоботларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директорнинг топшириғига кўра бошқа ваколатларни амалга оширади.

17. Марказ директорининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг Бухгалтерия, Ахборот-ресурс маркази, Маъмурий-хўжалик бўлими, Буюртмалар портфели ва маркетингни шакллантириш бўлими ва Таҳририй-нашриёт бўлими фаолиятига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ бир маромда фаолият олиб бориши учун уни керакли асбоб ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ биноларидан талаб даражасида фойдаланиш, биноларни зарур таъмирлаш ва капитал қурилиш ишларини ташкил қилади ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг хўжалик шартномалари мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди, хўжалик фаолияти бўйича банк операциялари амалга оширилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг молия-хўжалик ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директорнинг топшириғига кўра бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Марказ кафедралари, бўлимлари ва бошқа таркибий тузилмалари директор томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида иш олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Марказ фаолиятига тааллуқли муҳим масалаларни ҳал қилиш учун директор, унинг ўринбосарлари, кафедра мудирлари, касаба уюшма қўмитаси раиси, етакчи олимлар ва мутахассислардан иборат таркибда Илмий кенгаш тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Илмий кенгаш ўз фаолиятини Марказ директори томонидан тасдиқланадиган Илмий кенгаш тўғрисидаги низом асосида олиб боради. Илмий кенгаш иши йиллик иш режасига мувофиқ ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий кенгаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда ҳуқуқшунос мутахассисларни замонавий технологиялар асосида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларини ҳал қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишларини муҳокама қилади ва Марказ номидан хулоса беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ илмий тадқиқотчиларининг мавзуларини тасдиқлайди, уларни кафедраларга бириктиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчиларни илмий унвонларга тавсия қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда Марказнинг фахрий доктори даражасини беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ, унинг тузилмалари раҳбарларининг ҳисоботларини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Марказ фаолиятини молиялаштириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджетдан ташқари адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида пуллик ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат илмий дастурлари рўйхатига киритилган илмий дастурларни мақсадли молиялаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари буюртмаси бўйича танлов асосида бажариладиган ишлар учун ажратиладиган маблағлар;
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(21-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Марказнинг директори ва унинг ўринбосарлари, профессор-ўқитувчиларига олий таълим муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари, қолган ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги миқдорлари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Марказ ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун белгиланган мартаба даражалари жорий этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Марказ ходимларининг олдинги иш жойидан берилган мартаба даражалари сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказдаги иш даври мартаба даражаларини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Ўқув жараёнини ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Марказ таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари қоидалари, давлат ва жамият ҳаётини модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларнинг йўналишлари ва замонавий талаблари асосида шунингдек, халқаро стандартлар ва ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари асосида амалга оширади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Марказнинг ўқув дастурлари юрист кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларига асосан ишлаб чиқилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Марказга ўқишга юбориладиган ходимлар касбий йўналиши бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқитилади, уларнинг ўқиш вақти ва муддати Марказ билан келишилган ҳолда тайёрланган ҳамда тегишлилиги бўйича буюртмачи ташкилотлар томонидан тасдиқланадиган тақсимот-режаларга мувофиқ белгиланади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқишга юборилган ходимларнинг Марказга етиб келиши тақсимот-режаларга асосан тегишли ташкилотлар томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Марказда тингловчиларни ўқитиш малака ошириш курсларида бир ойгача давом эттирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов-шартнома асосида тингловчиларни ўқитиш муддати буюртмачи ташкилот билан Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг билимлари синов имтиҳони, малака ошириш курслари тингловчиларининг билими эса суҳбатдан ўтиш асосидан баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синов имтиҳонини ёки суҳбатдан ўтишни ташкил этиш ва ўтказиш учун Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг буйруғи билан синов имтиҳони комиссияси тузилади. Комиссия, қоидага кўра, раис ва камида икки нафар аъзодан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синов имтиҳони комиссияси таркибига, келишув асосида, адлия вазирлиги марказий аппарати, Адвокатлар палатаси, Нотариал палатанинг ходимлари, бошқа буюртмачи ташкилотлар ҳамда олий таълим муассасалари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тингловчилар билан якуний синов имтиҳони (суҳбат) — улар касбий фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда малака ошириш курси дастурига асосан ўтилган мавзулар бўйича ўтказилади. Синов имтиҳони (суҳбатдан ўтиш) натижалари синов имтиҳони қайдномасида «синовдан ўтди» ёки «синовдан ўтмади» деб баҳоланади ҳамда комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юристлар малакасини ошириш маркази ўқув дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган ва синов имтиҳонини муваффақиятли топширган (суҳбатдан ўтган) тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синов имтиҳонини топширмаган (суҳбатдан ўтмаган) тингловчига сертификат берилмайди. Бу ҳолда тингловчига малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ўқиш муддати мобайнида тингловчиларнинг асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Республиканинг бошқа ҳудудларидан Марказга ўқишга келган тингловчиларга бир марталик хизмат сафари харажатлари ўқишга йўллаган ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Марказда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатлари адлия ходимлари учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тингловчиларни ўқитиш харажатлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ миқдорини мустақил белгилайди;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва буюртмачи ташкилотлар, адвокатлар ва бошқа тоифадаги тингловчилар билан тўловни амалга ошириш тўғрисидаги тўлов-шартномалар электрон шаклда тузилади ва ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Марказнинг халқаро алоқалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Марказ ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш, тегишли халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ўзаро манфаатли асосда илмий ахборотлар алмашиш ишларини йўлга қўяди шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ халқаро алоқаларни амалга оширади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тингловчилар учун ўқув жараёнининг муайян қисмини ва профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва тажриба орттиришини етакчи хорижий илмий ва ўқув марказларида, фирмаларда ва халқаро ташкилотларда мустақил равишда ташкил этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Марказда чет эл фуқароларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, Марказ профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларининг хорижий давлатлардаги ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ҳамда тажриба орттириши халқаро шартномалар, давлат органлари ўртасида тузилган битимлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Марказ фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Ходимлар сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар таркибидан ташқари) — 33 нафар, шу жумладан, профессор-ўқитувчилар 16 нафар, бошқарув ходимлари 17 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Марказни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сон қарорига
3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗГАРТИРИШЛАР

иккинчи хатбошидан «суд» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 28 мартдаги 87-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 12 июлдаги 212-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 330-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2013 йил 30 декабрдаги 347-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставига ўзгартириш киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)» 2017 йил 31 майдаги 327-сон қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/531/3342-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 09.09.2020 й., 09/20/544/1265-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 14.12.2022 й., 09/22/705/1089-сон)