Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
22.04.2024
13.12.2023
16.12.2021
30.11.2021
19.06.2019
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.12.00 Агрономлик тадбирлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий таҳлил тизимини такомиллаштириш, экин ерларида тупроқнинг унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ҳамда «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини доимий кузатиб бориш, қишлоқ хўжалиги экинларининг минерал ўғитларга бўлган илмий талабини аниқлаш учун агрокимёвий картограммаларни ишлаб чиқиш, минерал ўғитлардан тупроқнинг ҳолати ва экин турига мувофиқ контурлар кесимида табақалаштириб фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон қарорига мувофиқ 2022 йилдан бошлаб суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тупроғини ҳар йили умумий майдоннинг камида 25 фоизи ҳисобидан келиб чиқиб таҳлил қилиш ва агрокимёвий картограммаларни ишлаб чиқиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ерларининг балл бонитетини, ҳар бир дала контури бўйича тупроқ таркиби, озуқа элементлари, фосфор ва калий билан таъминланганлик даражаси бўйича агрокимёвий картограммалар тузиш ва улар асосида қишлоқ хўжалиги экинларида қўлланадиган органик ва минерал ўғитларнинг йиллик меъёрларига тегишли тузатишлар киритиш, шунингдек, органик ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик даражаси бўйича электрон картограммаларни тузиш, агрокимёвий маълумотлар базасини замонавий географик ахборот тизими технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда яратиш, уларнинг даврий ўзгаришларини таҳлил қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дала шароитида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан намуналар олиб, уларнинг таркибидаги пестицид ва нитрат қолдиқлари миқдорини таҳлил қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида пестицид ва нитрат қолдиқлари миқдори кўрсатилган гувоҳномалар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ва ўсимлик таркибидаги минерал ва органик ўғитларнинг кимёвий таҳлилини ўтказиш учун махсус замонавий стационар ва кўчма лабораторияларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили ўрганилган вилоятларнинг (туманлар) суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг озуқа элементлари билан таъминланганлик даражаси бўйича тегишли хулоса ва тавсияларни тайёрлаш ҳамда маҳаллий ҳокимликларга минерал ва органик ўғитлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан сув ва ўсимлик таркибидаги минерал ва органик ўғитларнинг кимёвий таҳлилини ўтказиш имконини берувчи махсус замонавий стационар ва кўчма лабораториялар ташкил этилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг «Тупроқ бонитировкаси» шуъба корхонаси негизида «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш бўйича таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси белгиланган тартибда Марказнинг устави ва тузилмасини тасдиқласин ҳамда унинг фаолияти йўлга қўйилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти билан биргаликда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили минерал ўғитларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш балансини шакллантиришда тупроқнинг озуқа моддалари билан таъминланганлик ҳолати ва илмий асосланган эҳтиёжи инобатга олиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий асосланган эҳтиёжга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари учун ажратилган минерал ўғитлар табақалаштирилган ҳолда жойларга етказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш, турли қишлоқ хўжалиги экинлари учун замонавий смарт (ақлли) ўғитлаш тизимини яратиш, агрокимёвий услубий кўрсатмаларни такомиллаштириш, хорижий давлатларнинг минерал ўғитларни самарали қўллаш технологиялари ва тажрибаларини ўрганиш ва амалиётда қўллаш бўйича илмий-техник давлат гранти лойиҳаларини молиялаштириб бориш вазифаси юклансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида ўтказилган тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари натижалари, шунингдек, тупроқ унумдорлиги пасайишига йўл қўйган ердан фойдаланувчилар тўғрисида таҳлилий маълумотларни умумлаштириб борсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 18 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
510-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги экин ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрокимёвий таҳлил — тупроқ таркибидаги ўсимлик учун зарур озуқа элементларининг ҳаракатчан шакллари (ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий) ва гумус миқдорини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агрокимёвий картограмма — тупроқдаги ўсимлик ўзлаштира оладиган озуқа элементлари — ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий ва гумус билан таъминланганлик даражасини кўрсатиб берадиган, ранглар билан ажратиладиган картограмма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аралаш намуна — оддий майдончанинг бир неча нуқталаридан олинган алоҳида тупроқ намуналарининг аралашмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оддий майдонча — битта аралаш намуна билан тавсифланадиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси — давлат ер кадастри ҳужжатларида аниқ чегарага эга бўлган майдон, жойлашган ўрни, ҳуқуқий мақоми ва бошқа тавсифлари кўрсатилган ер фондининг қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гумус — тупроқнинг ўсимлик ва ҳайвонот қолдиқлари асосида кечадиган биокимёвий реакциялар натижасида ҳосил бўладиган мураккаб таркибли ўзига хос органик қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ — ер юзасининг табиий ёки антропоген омиллар таъсири натижасида шаклланадиган, ўсимликларнинг яшаши учун зарур унумдорлик хусусиятларига эга бир нечта қатламдан иборат бўлган устки қисми;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили маълумотлари ва шу асосда тузилган агрокимёвий картограммалар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида минерал ва органик ўғитлардан тупроқнинг гумус ва озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини ҳисобга олиб, табақалаштирган ҳолда фойдаланиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тавсиялар ва илмий асосланган ўғитлаш тизимини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер фондидан жорий ва кўп йиллик фойдаланишни режалаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ҳуқуқий ҳолати тегишли ҳужжат (ваколатли органнинг қарори) асосида белгиланган ёки туманнинг ер кадастри дафтарида тегишли ёзув билан қайд этилган барча суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда илмий-услубий раҳбарлик Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти) томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш тартиби иловадаги схемага мувофиқ олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш ишларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ўтказувчиси — Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Республика агрокимёвий таҳлил маркази:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш бўйича сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиши ва ердан фойдаланувчилар билан шартнома тузиши;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқнинг агрокимёвий таҳлили якуний маълумотларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва унинг натижаларини электрон ахборот тизимига киритиши лозим.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги гумус, ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий миқдори даврий равишда олиб бориладиган тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ҳар тўрт йилда ва давлат нав синаш участкалари ва тажриба хўжаликлари учун ҳар икки йилда ўтказилади. Ердан фойдаланувчиларнинг талабига кўра, тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш муддати қисқартирилиши мумкин.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган техник топшириққа асосан ушбу ишларни ўтказиш учун тегишли шартномани тузади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишга тайёргарлик кўриш тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш режасида ҳар йили бажариладиган ишларнинг ер турлари бўйича ҳажми, кимёвий таҳлил қилинадиган тупроқ намуналарининг сони, уларни бажариш услублари белгиланган ҳолда кўрсатилади. Маъмурий туманлар бўйича ишларни бажариш навбати аниқланади. Маъмурий туманлар тупроқларининг агрокимёвий таҳлили бир дала мавсумида бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Таҳлиллар ўтказилиши режалаштирилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқ майдонлари ушбу ишларни бажариш режалаштирилган йилдан олдинги йил 1 январь ҳолатидаги ер ҳисоботи бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун экспедиция дала гуруҳлари ташкил қилинади, гуруҳ таркиби ва мутахассислар сони бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусиятидан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказувчи ташкилот раҳбари бажариладиган ишларни режалаштириш, ташкил этиш, иш сифати ва шартномавий мажбуриятларга риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича дала ишларини ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Дала ишларини бажаришга киришиш арафасида мутахассислар керакли анжомлар, асбоб-ускуналар билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мутахассис туманга келгандан сўнг ўғитлар ва бошқа кимёвий воситаларни қўллаш, агротехник тадбирлар, ўтказилган мелиоратив ишлар, охирги 3-5 йилда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги тўғрисидаги ва бошқа керакли маълумотларни йиғади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тупроқшунос-агрокимёгар паспортлаштириладиган участкалар (алоҳида ишлов берилувчи ёки иш майдонлари) схемасини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қишлоқ хўжалик экинларига минерал ўғитлар киритилган далалардан бирлаштирилган тупроқ намуналарини олиш ишлари минерал ўғит киритилгандан 45 кундан кейин амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Фақат органик ўғитлар қўлланиладиган далалардан бирлаштирилган тупроқ намуналари экинларнинг бутун вегетация даврида олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш тарҳи тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда, ер участкаси контурлари чегараси ва ишчи майдончалар чегараларини туширишда асос бўлиб хизмат қилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун бирлаштирилган тупроқ намуналарини олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Бирлаштирилган тупроқ намуналарини олиш конверт ёки маршрут йўналиши усули билан амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Бирлаштирилган тупроқ намуналари оддий майдончадан олинади. Ҳар бир оддий майдончадан битта бирлаштирилган тупроқ намунаси олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш тупроқнинг хилма-хиллиги ва рельефининг жойлашувига мувофиқ танланади. Бунда, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида оддий майдонча катталиги 5 гектарни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мевали боғ ва узумзорлар кварталларга бўлингандан кейин ҳар бир квартал оддий майдонча ҳисобланади. Одатда, квартал катталиги 4,5 — 5 гектарни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) чиринди (гумус);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳаракатчан фосфор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) алмашувчан калий.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари бўйича агрокимёвий картограммалар ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари хўжалик, туман, вилоят ва республика миқёсида умумлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижасида аниқланган барча кўрсаткичлар бўйича хўжаликнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Муаллифлик картограммасининг асл нусхаси (оригинали) хўжаликда дала масштабида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказган мутахассислар томонидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Оддий майдончалар тупроқнинг агрокимёвий кўрсаткичлари бўйича амалдаги агрокимёвий гуруҳлаш градацияларини эътиборга олган ҳолда озуқа элементлари билан таъминланганлик гуруҳларига бирлаштирилади. Градацияларни ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Вилоят ва туманларнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун агрокимёвий картограммалар ва дала паспортларини тузишда фойдаланиладиган барча материалларнинг бир нусхаси тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш учун тайинланган ташкилотларнинг архивида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Тупроқнинг умумлаштирилган агрокимёвий тавсифи кўрсаткичлари турли усуллар: ўсимликлар озуқа элементлари миқдорининг ўртача қийматини аниқлаш йўли билан ёки аниқланадиган элементларнинг миқдорлари бўйича фарқ қиладиган майдонлар нисбатини аниқлаш йўли билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар озуқа элементлари миқдорининг ўртача қийматини аниқлаш йўли қуйидагича амалга оширилади: алоҳида хўжаликларнинг агрокимёвий картограммалари ва аналитик ведомостлари асосида фермер хўжалиги ёки массив ҳудуди учун аниқланадиган кўрсаткичларнинг ўртача қийматини ҳисоблаш йўли билан қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда а1 ....аn — озуқа элементлари миқдори бўйича тегишли гуруҳга кирувчи тупроқ майдони ёки ушбу майдоннинг тадқиқ қилинган умумий майдондан фоиздаги улуши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
x1....xn — ҳар бир гуруҳдаги кўрсаткичларнинг ўртача қиймати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқдаги озуқа элементлари миқдори билан фарқланувчи майдонлар нисбатларини аниқлашда қишлоқ хўжалиги ер майдонлари турли нисбатларга эга 5-6 та гуруҳга ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили кўрсаткичларининг турли параметрлари бўйича майдонлар тақсимланишининг якуний ведомости майдонлар ҳисобланиши назарда тутилган барча ер турлари бўйича фермер хўжаликлари ва массивлар учун тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ҳисоб-китоблар натижалари агрокимёвий картограмманинг экспликациясига ва озуқа элементлари миқдорларини сақловчи майдонлар тўғрисидаги ҳисоботлар якуний ведомостга ёзилади. Бу ведомостлар тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича тушунтириш хатларида келтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш юзасидан ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси киритилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Туман комиссияси тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни уни топширилган кунидан бошлаб 10 кун муддат ичида кўриб чиқади ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун туман ҳокимининг қарори билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти,Республика агрокимёвий таҳлил маркази
Тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги гумус, ҳаракатчан фосфор, алмашувчан калий миқдорини даврий равишда олиб бориладиган тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари асосида аниқлайди.
даврий равишда
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили:
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ҳар тўрт йилда;
ҳар тўрт йилда
давлат нав синаш участкалари ва тажриба хўжаликлари учун ҳар икки йилда ўтказилади.
ҳар икки йилда
IV-босқич
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти,Республика агрокимёвий таҳлил маркази
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили натижалари ердан фойдаланувчиларга юк хатлари орқали топширилади.
Шартномада кўрсатилган муддатда
V-босқич
Туман ҳокимлиги, туман ишчи комиссияси
Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш юзасидан ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси киритилади.
Туман комиссияси тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни уни топширилган кунидан бошлаб 10 кун муддат ичида кўриб чиқади ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун туман ҳокимининг қарори билан тасдиқлайди.
Якуний маълумотлар топширилган кундан бошлаб 10 кун ичида
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Наманган вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.
2019 йил
июль ― декабрь
«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари
3.
Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.
2020 йил
январь ― декабрь
«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари
4.
Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.
2021 йил
январь ― декабрь
«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари
5.
Андижон, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.
Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш.
2023 йил
январь ― декабрь
«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш тизимини жорий этиш
7.
Экспортга чиқариладиган барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (мева, сабзавот, полиз ва бошқалар) таркибидаги пестицид ва нитрат қолдиқлари бўйича таҳлил хулосаларини олиш мақсадида лабораторияларни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш.
2019 йил
июль-август
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ
8.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузлари қолдиқларини аниқлаш мақсадида дала шароитида намуналар олиб, лаборатория таҳлиллари асосида хулосалар бериш тизимини жорий этиш.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг пишиб етилиши даврида омборга киритишдан, савдога чиқаришдан ва қайта ишлашдан олдин маҳсулотлар таркибидаги пестицидлар, нитратлар ва оғир металл тузлари қолдиқларини аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш.
доимий
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун қишлоқ хўжалиги экинларини норматив ҳосилдорлигини амалдаги тартибга асосан тупроқлар ўртача бонитет бали билан қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқ бонитетининг бир бонитет балига мос норматив ҳосилдорликнинг йиғиндиси сифатида ҳисоблаб чиқиш.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2019 й., 09/19/510/3307-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон; 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 22.04.2024 й., 09/24/224/0293-сон)