Ҳужжат кучини йўқотган 17.07.2020 13.06.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2804-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 13.06.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2804-2
Date of entry into force
13.06.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 17.07.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2804-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 16 июндаги 199-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2804-3, 17.07.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 16 май 79-сон буйруғи (рўйхат рақами 2804, 2016 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 26-сон, 321-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 4 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
№ 121-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
2019 йил 4 майдаги 121-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан бир йил муддатга амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш учун асос ҳисобланмайди. Доимий пропискадан ўтмаганлик турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) (бундан буён матнда ТШИИБ деб юритилади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35х45 мм ўлчамдаги икки дона расм — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлар, шунингдек мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчиларидан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса ушбу банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқаронинг аризасини мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобида рўйхатдан ўтказади, уларни ўрганиб чиқади ҳамда ўша куннинг ўзида ариза берувчига Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8 ва 9-иловаларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи (бундан буён матнда қайд варағи деб юритилади) ёки BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд варағи қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади. Қайд варағи ҳамда BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир).».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 9-банддаги «турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари)» деган сўзлар «ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 13-банддаги «ўқиш даврига (таълим давомийлигини назарда тутувчи муддатга)» деган сўзлар «турар жойи (уй-жой майдони) бўйича» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 16-банднинг биринчи хатбошисидан «ва қайд варағи олиб қўйилишини таъминлайди» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 23 ва 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«23. Ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш мазкур Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахснинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштиришни рад этилиши учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда, уларга рад этишнинг аниқ асосларини келтирган ҳолда бир сутка мобайнида хабар қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобда туришни расмийлаштиришнинг рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26. МваФРБ инспектори ариза берувчига қайд варағи бергандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни МваФРББнинг компьютер маълумотлар базасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МваФРБ инспектори фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБнинг манзил — маълумотномалар бюросига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари 12 соат мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга киритиб қўядилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МваФРБ фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (МваФРББ) марказий маълумотлар базасига юборади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 28-банд ҳамда 7 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«35. Мазкур Йўриқнома талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотурар жой биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар истисно тариқасида нотурар жой биноларга ҳисобга олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидаги мазмундаги 351 ва 352-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«351. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
352. Фуқарони ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида
турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби
тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида
турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби
тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_____________________________________

(бошлиқнинг резолюцияси, имзоси ва санаси)‎‎

____________________________

ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси__________________________ Исми __________________________
Отасининг исми _____________________
Туғилган санаси _____________________ Туғилган жойи _______________________
Қаердан келди _____________________________________________________________

(минтақа номи)

Келиш мақсади ____________________________________________________________

(ишга, ўқишга ёки бошқа сабаб кўрсатилади)

Қуйидаги манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман: ‎‎
___________ туман (шаҳар) _________ кўча ___ (квартал) __ уй __ корпус ___ квартира.
Турар жой_______________________________________________________________

уй-жой мулкдори ёки ижарага берувчининг Ф.И.О. (қариндошлик даражаси)

________________________________________________________томонидан берилди.

ва уй-жой берган ташкилот номи)

Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги қариндошларимни ҳисобга олишингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди

Менга турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
________ серияли ________________ -сон қайд варағини олдим.
Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.
_________________________________________________________
Имзо _______________ 20__ йил «___» _______________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокурор О. МУРОДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 2 май

Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. АЗИЗОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 2 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАЖИДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 2 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 2 май
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 10/18/2804-2/3286-сон)