Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2021 06.06.2019 йилдаги 464-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.06.2019 йилдаги 464-сон
Date of entry into force
07.06.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 216-сонли «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ валюта сиёсатини либераллаштириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг валюта маблағларини эркин тасарруф қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш ҳамда тадбиркорларга валюта операцияларини амалга оширишда тенг шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, яратилаётган қулай шарт-шароитларга қарамасдан, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ташқи савдо шартномалари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тўлов интизом қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари ортиб бормоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, экспорт шартномалари бўйича хорижга жўнатилган маҳсулотлар (хизматлар) учун валюта тушуми ёки импорт шартномалари юзасидан амалга оширилган тўловлар ҳисобига маҳсулотлар (хизматлар) республикага белгиланган муддатда кириб келмаганлиги ташқи ҳақдорлик миқдорининг ошишига сабаб бўлмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Импорт қилинган маҳсулотлар (хизматлар) учун хорижий ҳамкорларга тўловлар тегишли равишда расмийлаштирилмаганлиги ёки валюта маблағлари маҳсулотлар (хизматлар) экспорти учун хориждан келган бўнак сифатида расмийлаштирилиши оқибатида экспорт-импорт шартномалари бўйича «қарздорликлар» юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлаш, муддати ўтган ташқи қарздорлик ҳолатларини ўрганиб бориш, уларни камайтириш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш, асоссиз сақланиб турган қарздорликларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда ТСОЯЭАТ деб аталади) ҳисобидан чиқариш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ташқи савдо шартномалари ва инвойслар бўйича маълумотларни ТСОЯЭАТга киритишни тубдан соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларига бириктирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорлигини камайтириш бўйича доимий фаолият юритувчи республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Республика ишчи гуруҳи деб аталади) 1-иловага мувофиқ таркибда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий ва хусусий хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорлигини камайтириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ҳудудий ишчи гуруҳлар деб аталади) 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлаш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика Ишчи гуруҳига (Э. Ғаниев) Давлат солиқ қўмитасининг таклифлари асосида қарздорликларни ўрганиб чиққан ҳолда, ТСОЯЭАТдан чиқариш бўйича қарор қабул қилиш, Давлат солиқ қўмитасига унинг ижросини таъминлаш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика ишчи гуруҳи (Э. Ғаниев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, экспорт шартномалари бўйича валюта маблағларининг қонунчиликда белгиланган муддатларда республикага тушмаганлиги ҳамда тўловлар амалга оширилган импорт шартномалари бўйича белгиланган муддатларда товарлар республикага олиб кирилиб, «эркин муомала учун чиқариш» режимига расмийлаштирилмаганлиги, ишлар бажарилмаганлиги ва хизматлар кўрсатилмаганлиги сабабли вужудга келган ташқи қарздорликни ҳар бир субъект бўйича ўрганган ҳолда камайтириш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тармоқ ташкилотлари билан биргаликда икки ой муддатда хориждан бўнак тўловлари сифатида ўтказилган валюта маблағлари бўйича маҳсулотлар (хизматлар) экспорти ёки импорт қилинган маҳсулотлар (хизматлар) учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли ТСОЯЭАТда жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, қарздорлик билан ҳисобда турган шартномаларни тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда асоссиз сақланиб турган қарздорликларни ҳисобдан чиқариш ҳақида қарор қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт шартномалари бўйича валюта маблағларининг республикага келиб тушиши ҳамда тўловлари амалга оширилган импорт шартномалари бўйича маҳсулотларнинг етказиб берилиши (хизматлар кўрсатилиши) устидан доимий мониторинг олиб борсин ва улар юзасидан қарздорликни сўндириш, шунингдек, ТСОЯЭАТда узоқ давр мобайнида ҳисобда турган шартномалар ҳолатини доимий таҳлил қилиб бориш ва зарур ҳолларда асоссиз сақланиб турган қарздорликларни ТСОЯЭАТдан чиқаришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларига бириктирилган хўжалик юритувчи субъектларга ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳларга ижро учун юборсин ва уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ишчи гуруҳларнинг фаолиятини тизимли назорат қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда камида бир маротаба зиммасига юкланган масалаларни муҳокама қилиб борсин ва тегишли қарорлар қабул қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки ва тижорат банклари Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ТСОЯЭАТда жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра муддати ўтган дебитор ва бир йилдан ортиқ даврдан буён мавжуд бўлган кредитор қарздорлик билан ҳисобда турган шартномаларни тўлиқ хатловдан ўтказсин, асоссиз сақланиб турган қарздорликларни ТСОЯЭАТдан чиқариш ҳақида Республика ишчи гуруҳига таклифлар киритсин ҳамда келгусида бу борадаги ишларни доимий равишда амалга ошириб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳудудий ишчи гуруҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, экспорт шартномалари бўйича валюта маблағларининг қонунчиликда белгиланган муддатларда республикага тушмаганлиги ҳамда тўловлар амалга оширилган импорт шартномалари бўйича белгиланган муддатларда товарлар республикага олиб кирилиб, «эркин муомала учун чиқариш» режимига расмийлаштирилмаганлиги, ишлар бажарилмаганлиги ва хизматлар кўрсатилмаганлиги сабабли вужудга келган ташқи қарздорликни ҳар бир субъект бўйича ўрганган ҳолда камайтириш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда хориждан келган бўнак тўловлари учун маҳсулотлар (хизматлар) экспорти амалга оширилмаганлиги ёки импорт қилинган маҳсулотлар (хизматлар) учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли ТСОЯЭАТда жорий йилнинг 1 май ҳолатига ҳисобда турган шартномаларни ҳудудий хўжалик юритувчи субъектлар билан алоҳида-алоҳида хатловдан ўтказсин ҳамда асоссиз сақланиб турган қарздорликларни ҳисобдан чиқариш бўйича таклифларни Республика ишчи гуруҳига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт шартномаларига кўра, валюта маблағларининг республикага тушиши ҳамда тўловлар амалга оширилган импорт шартномалари юзасидан маҳсулотларнинг етказиб берилмаганлиги (хизматларнинг кўрсатилмаганлиги) сабабли вужудга келган қарздорликни сўндириш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар ижросини сўзсиз таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждан келган бўнак тўловлари учун маҳсулотлар (хизматлар) экспорти ёки импорт қилинган маҳсулотлар (хизматлар) учун тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли ТСОЯЭАТда узоқ давр мобайнида сақланиб турган қарздорликларни ҳисобдан чиқариш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар ижросини сўзсиз таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи савдо шартномалари бўйича вужудга келган ташқи қарздорликни сўндириш юзасидан аниқ таклифларни Республика ишчи гуруҳига мунтазам равишда киритиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларни ҳар ойда Республика ишчи гуруҳига киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ТСОЯЭАТ фаолиятига масъул давлат органи эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар ой якуни билан Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳларга ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлик тўғрисидаги маълумотларни киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда валюта назорати идоралари билан биргаликда муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган хўжалик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича амалий кўмаклашиш ҳамда қарздорликни сўндириш интизомини мустаҳкамлаш масаласини хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда ташқи иқтисодий фаолиятнинг ноҳалол иштирокчилари рўйхатини юритиш ва уларнинг олдига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда фақат кафолатланган тўлов турларидан фойдаланиш талабини қўйиш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини вақтинча чеклашгача бўлган чораларни кўришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан мувофиқлаштирган ҳолда, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк, ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ТСОЯЭАТга мазкур қарордан келиб чиқадиган тегишли дастурий-техник ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда мазкур қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, ташқи савдо келишувларига идентификация рақамларини бериш тартибини назарда тутувчи Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги янги таҳрирдаги низом лойиҳасини бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 6 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
464-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 июндаги 464-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларига бириктирилган хўжалик юритувчи субъектларининг ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорлигини камайтириш бўйича республика ишчи гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Э. Ғаниев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

Б. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

Б. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири

С. Умурзоқов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири

М. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

А. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

А. Самадов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори (келишувга кўра)

Т. Ишметов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

М. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари (келишувга кўра)

Б. Абубакиров

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раисининг ўринбосари (келишувга кўра)

лавозими бўйича

тижорат банклари раҳбарлари

Н. Қўшназаров

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, ишчи гуруҳ котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 июндаги 464-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий ва хусусий хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорлигини камайтириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

лавозими бўйича

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

лавозими бўйича

ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

лавозими бўйича

вилоят ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

ҳудудий иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

ҳудудий давлат божхона бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

ҳудудий молия бош бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

ҳудудий тижорат банклари раҳбарлари

лавозими бўйича

Вилоят ҳокими биринчи ўринбосарининг котибияти мудири, ишчи гуруҳ котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 июндаги 464-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2019 й., 09/19/464/3244)