Ҳужжат кучини йўқотган 20.09.2003 01.02.2002 йилдаги 44-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 01.02.2002 йилдаги 44-сон
Date of entry into force
01.02.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 20.09.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ШАКАР ХОМ АШЁСИ ХАРИД ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 сентябрдаги 407-сон «Шакар хом ашёси харид қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» қарори билан ўз кучини йўқотган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шакар хом ашёси барқарор олиб келинишини таъминлаш ва шу асосда Ҳазорасп шакар заводининг ишлаб чиқариш қувватларини янада тўлароқ ўзлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси ҳамда «Озиқовқатсаноат» уюшмасининг шакар хом ашёсини харид қилишга оид таклифларни танлаб олиш бўйича махсус гуруҳ тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шакар хом ашёсини харид қилишга оид таклифларни танлаб олиш бўйича махсус гуруҳ таркиби 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шакар хом ашёсини импорт қилишда таклифларни маҳсулот етказиб бериш шартлари бўйича танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 1 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 1 февралдаги 44-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шакар хом ашёсини импорт қилишда таклифларни маҳсулот етказиб бериш шартлари бўйича танлаб олиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Н И З О М

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом шакар хом ашёсини импорт қилишда таклифларни маҳсулот нархи, сифати ва етказиб беришнинг бошқа шартлари бўйича танлаб олиш (кейинги ўринларда — танлов деб аталади) механизмини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар танлов ўтказишнинг мақсади ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори сифатли шакар хом ашёсини жаҳон нархлари конъюнктураси, хом ашё сифати, етказиб бериш шартларидан келиб чиқиб энг мақбул нархлар бўйича харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шакар хом ашёсини харид қилишга йўналтирилаётган марказлаштирилган валюта маблағларидан фойдаланиш самарасини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Танловнинг барча иштирокчилари учун бир хил рақобат шартларининг яратилиши, ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги танлов ўтказишни ташкил этишнинг асосий принциплари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Танлов фақат ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг тасдиқланган балансларида белгиланган импорт бўйича харид қилиш ҳамда харид қилишни маблағ билан таъминлашнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган манбалари мавжуд бўлган ҳажмлари доирасида ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Танлов мазкур қарор билан тасдиқланган Махсус гуруҳ (кейинги ўринларда — Махсус гуруҳ) томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Махсус гуруҳ раҳбари гуруҳ ишини ташкил этади, зарурат бўлганда тушган таклифларни баҳолаш учун эксперт ва маслаҳатчи ташкилотларнинг вакиллари (Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази, консалтинг фирмаларининг мутахассислари)ни жалб этиш юзасидан қарор қабул қилади. Жалб этилган мутахассисларнинг тавсиялари Махсус гуруҳнинг протоколида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Махсус гуруҳ танлов ўтказишни амалий жиҳатдан (танловни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва маҳсулот етказиб берувчиларга таклифномаларни жўнатиш, тушаётган таклифларни эксперт баҳолаш, ҳужжатларни расмийлаштириш) ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, эксперт ва маслаҳатчи ташкилотлар, шунингдек шартнома асосида жалб этилган мутахассисларнинг хизматларига ҳақ, шу жумладан шакар хом ашёсини танлаб олиш билан боғлиқ сафар харажатлари Ўзбекистон Республикасидаги шакар хом ашёсини импорт қилувчи томонидан танлов ғолибидан олинган воситачилик мукофоти маблағлари ҳисобидан тўланади.
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Танловни ўтказишда Махсус гуруҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ўтказиладиган сана тўғрисида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ўтказиладиган санагача танловда иштирок этиш учун жўнатилган барча таклифномаларга ва хорижий маҳсулот етказиб берувчилардан тушган барча таклифларга оид маълумотларни, шунингдек мазкур маҳсулот етказиб берувчилар тўғрисидаги маълумотларни йиғади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов мезонлари кўрсатилган ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифномаларнинг аниқ даъвогарлар номига почта, телефакс орқали ёки бошқа расмий таклифномалар шаклида жўнатилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб этиладиган экспертлар ва консультантларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даъвогарларни танлов мезонлари билан таништиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даъвогарлардан тижорат таклифларини қабул қилиб олади ҳамда уларнинг ҳисобга олинишини, сақланишини, шунингдек танлов ғолиби эълон қилингунга қадар сир тутилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган тижорат таклифларини тизимлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз буюртмаларини йўллаган даъвогарлар, хусусан даъвогар-фирмалар нуфузи тўғрисидаги маълумотларни тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ БОСҚИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов мезонларини белгиловчи танлов ҳужжатларини (зарурат бўлганда ихтисослаштирилган техник ва тижорат консультантларини жалб этган ҳолда) тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ўтказилишини эълон қилиш, танловда иштирок этиш эҳтимоли бўлган даъвогарларга танловга таклифномалар юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов иштирокчиларидан тижорат таклифларини қабул қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган тижорат таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИ ТЎҒРИСИДАГИ ЭЪЛОНЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ТАРҚАТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Махсус гуруҳ таклифлар танлови ўтказилишидан камида 15 кун олдин даъвогарларга унинг ўтказилиши тўғрисидаги хабарни почта, телефакс орқали ёки бошқа расмий таклифномалар шаклида даъвогарларнинг аниқ манзиллари бўйича жўнатади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Танлов тўғрисидаги хабар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов предмети — шакар хом ашёси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шакар хом ашёсини етказиб бериш ҳажми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинадиган шакар хом ашёсининг асосий сифат кўрсаткичлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб бериш шартлари ва муддатлари, тўлов шартлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори билан чиқариб ташланган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифлар қабул қилинадиган манзил, мулоқот телефони ва телефакс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифлар қабул қилинадиган охирги муддат (куни ва маҳаллий вақт бўйича соати кўрсатилган ҳолда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШГА ОИД ҲУЖЖАТЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ШАРТЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Танловни ўтказишга оид ҳужжатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов иштирокчиси учун йўриқнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник қисм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
расмий контракт намунаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишилган давр ичида танлов иштирокчисининг таклифи чақириб олинмаслигини кафолатловчи пул закалатининг миқдори, уни киритиш ва қайтариш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачининг ихтиёрига кўра танлов натижаларига мувофиқ тузилган контрактни зарур даражада бажариш бўйича пулли кафолатнинг (гаров сифатида) миқдори, уни киритиш ва қайтариш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифлар икки бўлимдан иборат бўлади, улардан бири тижорат қисмини ва контракт проформасини ўз ичига олган бўлим таклифнинг чақириб олинмаслиги кафолатланиши шарт.
(12-банднинг олтинчи—саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Танлов иштирокчиси учун йўриқнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ўтказилишига доир тегишли тушунтиришларни олиш мумкин бўлган Махсус гуруҳнинг аъзолари билан боғланиш учун манзил ва мулоқот телефонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат таклифини расмийлаштириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчи томонидан таклиф тақдим этилганидан кейин тижорат таклифига ўзгартиришлар киритиш ва уларни расмийлаштириш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори билан чиқариб ташланган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифни Махсус гуруҳга бериш тартиботига оид талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов иштирокчиларининг танловни ўтказишга оид ҳужжатларга асосланган таклиф билан бир қаторда қўшимча таклифлар киритиш мумкинлиги тўғрисидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ғолиби танлаб олинганлиги тасдиқланган вақтдан эътиборан контрактни тузиш муддати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Танловнинг техник қисми харид қилинадиган товарга қўйиладиган зарур технология ва сифат талаблари (ГОСТ, НСО ва ҳ. к.)ни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Таклифлар танловини ўтказиш бўйича ҳужжатларнинг тижорат қисми қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг баҳоси ва уни аниқлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб бериш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов шартлари ва жадвали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Расмий контракт намунаси контрактларга қўйиладиган талабларга жавоб бериши шарт, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контрактнинг амалдаги халқаро савдо ҳуқуқи нормаларига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
контрактнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Расмий контракт намунасини тузишда Махсус гуруҳ маслаҳат олиш учун шартнома асосида ихтисослаштирилган консалтинг фирмаларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Танловда шакар ишлаб чиқарувчи хорижий фирмалар ва компаниялар ҳамда мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги шакар хом ашёси етказиб бериш тажрибасига эга бўлган тижорат фирмалари иштирок этишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори билан чиқариб ташланган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. ДАЪВОГАРЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Махсус гуруҳ томонидан ўз таклифларини йўллаган даъвогарлар ўртасида малакавий танлов ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Даъвогарларнинг малакавий танловига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик жараёнида бўлган, иши суд ёки арбитраж тартибида кўрилаётган, агар бу тўғрида ишончли маълумот мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган муддатда малакавий танлов ўтказилиши учун барча зарур ҳужжатларни тақдим этмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари ўтказилган танловларда ўзини салбий жиҳатдан кўрсатган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илгари тузилган контрактлар бўйича зиммасига олган мажбуриятларини талаб даражасида бажармаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда иштирок этиш ҳуқуқини бошқа юридик шахсга берган ташкилотлар ва фирмалар кейинчалик кўриб чиқиш учун қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. ТАКЛИФЛАР ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ РЕГЛАМЕНТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Танловда иштирок этишга даъвогарларга почта (сана почта тамғасига мувофиқ аниқланади), телефакс орқали ёки бошқа шаклда расмий таклифномалар жўнатилган сана танлов бошланган сана ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Махсус гуруҳ тижорат таклифлари қабул қилинадиган муддатни ва охирги сана ҳамда соатини, шунингдек танловга қўйилган барча таклифлар айни бир вақтда кўриб чиқиладиган йиғилиш санасини белгилайди. Белгиланган муддатдан кейин келган таклифлар кўриб чиқилмайди. Танлов иштирокчиси ўз таклифини тижорат таклифлари қабул қилинадиган охирги санадан камида 24 соат олдин чақириб олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Малакавий танловни ўтказиш даврида жаҳон бозоридаги нархлар конъюнктураси номақбул бўлган тақдирда Махсус гуруҳ тижорат таклифлари қабул қилинадиган муддатни узайтириш юзасидан қарор қабул қилиши ёки малакавий танловдан ўтиб бўлган иштирокчиларга қўшимча таклиф йўллаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Барча таклифлар қабул санаси ва вақти рўйхатга олиш дафтарида қайд этилган ҳолда қабул қилинади. Рўйхатга олиш дафтари тикилган, тартиб рақамлари қўйилган ва Махсус гуруҳ раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тижорат таклифларини махфийлик чораларига риоя этган ҳолда кўриб чиқиш ва сақлаш тартиби Махсус гуруҳ томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Махсус гуруҳ ўз иш регламентини мустақил равишда белгилайди. Мазкур масала юзасидан қарор Махсус гуруҳ аъзолари умумий сонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Махсус гуруҳ йиғилишини ўтказиш учун кворум гуруҳ таркибининг камида 75 фоизидан иборат. Махсус гуруҳнинг барча мажлислари ва барча қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тақдим этилган тижорат таклифлари кўриб чиқиш муддати Махсус гуруҳ томонидан олинган тижорат таклифлари тўғрисидаги тўлиқ маълумот келган вақтдан бошлаб белгиланади. Бироқ ушбу муддат таклифномаларда кўрсатилган муддатдан кеч бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Танлов қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб эълон қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмалар Махсус гуруҳ томонидан кўриб чиқиладиган муддатнинг охиригача биронта ҳам тижорат таклифи олинмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловга фақат битта иштирокчининг таклифи тақдим этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳамма тақдим этилган тижорат таклифлари қўйилган талабларга жавоб бермаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ТАКЛИФЛАРНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Келган таклифларни баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш Махсус гуруҳ томонидан қуйидагиларга асосан амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ўтказилиши тўғрисидаги таклифномаларда баён қилинган мезонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф қилинган нархларнинг охирги нархларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг тавсиясига кўра товарни етказиб бериш харажатларини изчил камайтириш заруратини ҳисобга олиб, жаҳон бозоридаги ўртача нархларга ва вужудга келган бозор конъюнктурасига (танлов санасида) мувофиқ келиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори билан чиқариб ташланган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдим этилган таклифларнинг қўшимча техникавий, ташкилий ва тижорат нуқтаи назаридан афзалликлари ҳамда танлов иштирокчисининг нуфузи ҳам эътиборга олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Таклифларни баҳолаш Махсус гуруҳ томонидан белгиланган муддат мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов иштирокчилари ёки уларнинг вакиллари келган таклифларни муҳокама қилишда бевосита қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Танлов иштирокчилари тақдим этган таклифлар билан танишиб чиққандан кейин Махсус гуруҳнинг ҳар бир аъзоси, танлов муддати якунлангунга қадар, асосли ёзма хулосанома тузиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус гуруҳ аъзоларининг ёзма хулосаномалари (агар шундайлари мавжуд бўлса) умумлаштириш ва протоколга киритиш учун гуруҳ раҳбарига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Махсус гуруҳнинг таклифлар танлови ғолиби тўғрисидаги протоколида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус гуруҳ таркиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
овоз бериш натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов қатнашчиларидан тушган таклифларнинг йиғма жадвали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ғолибининг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ғолиби билан контрактни имзолаш муддатлари.
(33-банднинг олтинчи хатбошисидан иккинчи жумла Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори билан чиқариб ташланган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тушган тижорат таклифларининг кўриб чиқилиши ва баҳоланиши тўғрисидаги ахборот Махсус гуруҳ аъзолари томонидан баҳолаш тартиботига расмий дахлдор бўлмаган шахсларга хабар қилинмайди. Махсус гуруҳ аъзолари ва жалб этилган экспертлар мазкур ахборотнинг ошкор қилиниши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Махсус гуруҳнинг танлов ғолиби тўғрисидаги протоколи йиғилишда қатнашаётган Махсус гуруҳ аъзоларининг ҳаммаси томонидан имзоланади ҳамда шакар хом ашёси етказиб беришга даъвогарлар танлови ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлиқ маълумот билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексининг раҳбарига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 217-сон қарори таҳрирда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Махсус гуруҳ танлов ғолиби томонидан контракт келишилган миқдорларда зарур даражада бажарилиши юзасидан кафолат берилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов ғолиби контракт тузишни рад этган ёки танлов бўлиб ўтмаган тақдирда белгиланган тартибда таклифларнинг қайта танлови ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Танловни ўтказиш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Танлов натижалари Махсус гуруҳ томонидан 1 кун мобайнида почта, телефакс ёки бошқа ёзма шаклда танлов ғолиби эътиборига етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИГА КЎРА ТУЗИЛГАН КОНТРАКТЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИ МОНИТОРИНГИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Танлов натижаларига кўра тузилган контрактлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Контрактларнинг бажарилиши мониторинги улар тўлиқ бажарилгунгача, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексига ҳамда тегишли ваколатли банкка мажбурий тартибда ахборот тақдим этилган ҳолда, Махсус гуруҳ томонидан амалга оширилади.