04.06.2019 йилдаги ПҚ-4350-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.06.2019 йилдаги ПҚ-4350-сон
Date of entry into force
04.06.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида ««МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг энергетика тармоғи учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, 2018-2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш юзасидан амалий тадбирлар режаси («Йўл харитаси»)ни ижро этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, ««МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (кейинги ўринларда — Университет) Тошкент шаҳрида ««МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз энергетика тармоғи учун таълим дастурлари ва олий таълим сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқ юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, ўқув-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергетика, электротехника, иссиқлик техникаси соҳасида фундаментал, амалий илмий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, электр жиҳозлари ва тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, электр энергетикаси тизимларининг тежамкорлиги, ишончлилиги ва барқарорлигини оширишга йўналтирилган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илм-фан ва таълим сифатини, узлуксизлиги ва узвийлигини ошириш, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятига мақсадли интеграциялашув орқали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълим, илмий-тадқиқот ва саноат ишлаб чиқариш фаолиятининг узвий интеграцияси учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва илмий-техник соҳаларда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида энергетика тармоғи ташкилотларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ва келишилган ҳолда талаб юқори бўлган бакалавриат таълими йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал Университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси — олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ва келишилган ҳолда бакалавриат таълимининг асосий йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалда таълим Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида Россия Федерациясининг федерал таълим стандартларига мувофиқ рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам амалга оширилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Университет:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологияларини, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал мутахассисларининг малакасини ошириш ва профессор-ўқитувчилари таркибини қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалнинг кутубхона фондини шакллантириш ҳамда уни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришга кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида кадрлар тайёрлаш бўйича бакалавриат таълимининг асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) таркиби 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия (кейинги ўринларда — Ташкилий комиссия) таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Филиалга қабул квоталари Университет, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлиги ташкилотлари, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассисларга нисбатан реал эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Васийлик кенгаши қарорига биноан тасдиқланади;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари Васийлик кенгаши томонидан беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш учун республика энергетика тармоғи ташкилотларига тақсимланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Филиал фаолиятини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларни давлат грантлари бўйича ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, бироқ Филиалга ўқишга қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
(6-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда мақсадли бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Университет мутахассисларини жалб қилиш билан боғлиқ хизмат сафари харажатлари, Филиалдаги маҳаллий ўқитувчиларнинг стажировка ўташ ва малакасини ошириш харажатларини молиялаштириш «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда мақсадли бадаллари ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Университетдан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатлари учун тўлов:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30 кунгача бўлган қисқа муддатли хизмат сафарлари бўйича — Россия Федерациясининг қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари ходимлари учун белгиланган нормаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ муддатли хизмат сафарлари бўйича — ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Васийлик кенгашининг қарорига биноан Филиал ходимларига Васийлик кенгаши томонидан шакллантириладиган маблағлар ва Филиалнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан махсус ускуналар билан ишлаш кўникмасига эга, юқори малакали ходимлар учун шахсий устамалар белгиланиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Филиал таъминоти учун бюджет ажратмалари 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган харажатлар параметрлари доирасида ажратилади, 2020 йилдан бошлаб эса мазкур соҳанинг йиллик харажатлар параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг Филиални ташкил этиш, унинг моддий-техник ва ўқув базасини шакллантириш, шу жумладан Филиал учун ажратилган бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер ва оргтехника, адабиётлар ва кутубхона фонди, инвентарь, мебель ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни қуйидаги нисбатларда ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ — 50 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ — 50 фоиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар оператив бошқарув ҳуқуқи асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Мирзо Ғолиб кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Олмазор политехника ва стандартлаштириш касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари туташ ҳудуди билан бирга Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатига берилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорақамиш-3 манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг бино ва иншоотлари туташ ҳудуди билан бирга Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетига берилсин ва кейинчалик ушбу жойда Филиал бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, ҳозирги кунда Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати биноларида таҳсил олаётган Тошкент банк коллежи ўқувчилари ўқиш тугагунга қадар таълим жараёнини Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетига берилаётган бино ва иншоотларда, Олмазор политехника ва стандартлаштириш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари эса Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатига берилаётган бино ва иншоотларда давом эттиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ташкилий комиссия (А. Султонов):
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 августга қадар Филиалга тақдим этилаётган бино ва иншоотлар, шу жумладан ўқув-лаборатория корпуси реконструкция қилиниши, Филиал талабалари ва ўқитувчилари яшашлари учун ётоқхоналар ва спорт комплекси қурилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 январга қадар Филиал жойлаштирилиши, Филиалга тақдим этилаётган бино ва иншоотларнинг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер ва оргтехника, адабиётлар ва кутубхона фонди, инвентарь, мебель ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозланишини таъминласин.
(9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги ПҚ-5107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 07/21/5107/0434-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Филиалга ўқитувчилик ва илмий ишлар учун таклиф қилинадиган хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифларда тўлашга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Университет, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан ўзаро ҳамкорликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва келишилиши, шунингдек, белгиланган тартибда Филиал давлат рўйхатидан ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Филиал тузилмаси тасдиқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 августга қадар Филиалнинг танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Филиалга тақдим қилинаётган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, қуриш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ ишларнинг бажарилиши бўйича қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4-сон қурилиш дирекцияси» МЧЖ — буюртмачи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Гидролойиҳа» АЖ — бош лойиҳа ташкилоти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Enter Engineering Pte. Ltd. (Сингапур)» — «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида жалб қилинадиган бош пудратчи ташкилот этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ ишларнинг бажарилиши бўйича қурилиш, лойиҳалаштириш ва молиялаштириш ишларини бир вақтнинг ўзида олиб боришга ҳамда товар (иш, хизмат)лар, қурилиш материаллари, хомашё, бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи (хизмат кўрсатувчи)лар ҳамда уларнинг расмий дилерлари билан тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш ва энг мақбул таклифларни танлаб олиш шартлари асосида шартномалар тузишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги ПҚ-5107-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 07/21/5107/0434-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Филиалга иккита енгил автотранспорт, жумладан битта хизмат ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган, Филиалга тақдим қилинаётган бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳалар белгиланган тартибда киритилишини таъминлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан Филиал фаолиятини ташкил қилишда иштирок этадиган малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. 2022 йил 1 январга қадар Филиални реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги «Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида»ги 557-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 4 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4350-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4350-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида кадрлар тайёрлаш бўйича бакалавриат таълимининг асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Электр энергетикаси ва электротехника
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) рўйхатига буюртмачи ташкилотлар эҳтиёжларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси билан келишган ҳолда Филиалнинг Васийлик кенгаши томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4350-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг Васийлик кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.С. Султанов

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири,Васийлик кенгаши раиси

2.

И.У. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

Ж.Т. Мирзамахмудов

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзатом» агентлиги бош директори

4.

У.М. Мустафоев

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси

5.

Р.Г. Мубаракшин

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси

6.

Д.А. Исакулов

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси

7.

А.А. Сангинов

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси

8.

Б.С. Юлдашев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

9.

Б.Ф. Исломов

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

10.

Қ.С. Санақулов

«Навоий КМК» ДК бош директори

11.

лавозимига кўра

Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори — директор ўринбосари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4350-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.С. Султанов

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири, Ташкилий комиссия раиси

2.

У.М. Мустафоев

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси, Ташкилий комиссия раиси ўринбосари

3.

А.А. Сангинов

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси

4.

И.У. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

5.

Т.А. Ишметов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Ж.Т. Мирзамахмудов

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзатом» агентлиги бош директори

7.

Д.Х. Ахатов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари

8.

Р.Г. Мубаракшин

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси

9.

Д.А Исакулов

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси

10.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

11.

С.М. Турабджанов

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори

12.

келишилган ҳолда

«МЭИ» миллий тадқиқот университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси вакили

13.

Ж.А. Тошев

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети энергетика факультети декани

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ташкилий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 07/19/4350/3241-сон; 07.05.2021 й., 07/21/5107/0434-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)